юридик терминларни тартибга солиш ва унификация қилиш масаласи

DOCX 4 pages 31.0 KB Free download

Page preview (4 pages)

Scroll down 👇
1 / 4
юридик терминларни тартибга солиш ва унификация қилиш масаласи илм-фан, техника, қишлоқ хўжалиги ва санъатга оид тушунчаларнинг аниқ номини билдирувчи бир маъноли сўз ва бирикмалар терминлар дейилади. сўз кўп маънога, яъни қўшимча маъноларга эга бўлади, лекин термин бундай хусусиятга эга эмас. термин ҳам сўз, аммо у одатдаги сўзлардан маъносининг аниқлиги, бир маънолилиги билан фарқланади. термин маълум соҳада, шу соҳа вакиллари нутқида қўлланилади. масалан: жиноят, жазо, даъво, айбланувчи, босқинчилик, рецидив жиноят, геноцид, терроризм, васийлик, сенат, спикер каби терминлар юриспруденция тармоқларида учрайди. терминлар йиғиндиси ва шу терминларни ўрганувчи соҳа терминология дейилади. термин грекча “ terminos “ сўзидан олинган бўлиб, чек, чегара маъноларини билдиради. кейинги йилларда термин сўзи ўрнига атама сўзи қўлланяпти. бундай қўллаш хато ҳисобланади. чунки атама сўзининг маъноси термин сўзининг маъносига нисбатан кенг бўлиб, у барча нарсаларнинг номи сифатида тушунилади, термин эса муайян бир соҳада қўлланувчи расмийлашган сўздир. шунинг учун термин тушунчасини атама тушунчасининг ичига кирувчи илмий ва расмий маънога эга луғавий …
2 / 4
тилнинг ички имкониятлари асосий ролни ўйнамоқда. ҳаётда рўй бераётган улкан ўзгаришлар, яъни ўзбек давлатчилиги ва қонунчилигининг шаклланиши ва такомили ҳам тилнинг ички имкониятларидан максимал фойдаланишни тақозо этмоқда. ички имконият дейилганда, асосан, морфологик (аффиксация) ва синтактик (сўзларга сўзларни қўшиш) усул билан сўз ясалиши тушунилади. ўзбек тили юридик терминлари тизимининг бойишида ана шу икки усул асосий роль ўйнайди. 3. юридик терминларнинг морфологик усул билан ясалиши морфологик усул билан термин ёки сўз ясаш шундай усулки, унда ўзак-негизга сўз ясовчи қўшимчалар қўшилади ва янги терминлар ҳосил қилинади. бундай сўз ёки термин ясаш кўпгина тилларда, жумладан ўзбек тилида ҳам энг маҳсулдор усулдир. масалан, “ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги 60000 дан ортиқ сўзнинг 75-80% сўз ясовчи қўшимчалар билан ясалганлиги фикримизни исботлайди. ҳозирги ўзбек адабий тилида 300 га яқин сўз ясовчи қўшимча мавжуд бўлиб, уларнинг баъзилари юридик терминларнинг ясалишида иштирок этади. -лик, -чилик, -гар, -дор, -увчи, -чи каби сўз ясовчи қўшимчалар юриспруденция тармоқларида фаол қўлланилади. масалан: адвокатлик, ижрочилик, …
3 / 4
зли терминларга нисбатан бирикмали, яъни таркиби икки ёки ундан ортиқ сўзлардан ташкил топган терминлар салмоқли ўринни эгаллайди. бунинг сабаби нимада? бунинг сабаби шундаки, синтактик усул билан ясалган бирикмали терминлар барча тилларда бўлганидек, ўзбек тилида ҳам муҳим номинатив манба саналади, уларда ифодаланаётган нарсанинг ёки тушунчанинг белгиси шундоққина билиниб туради, улар билишсизликдан билиш сари ҳаракат жараёнида ижтимоий амалиёт малумотларини мустаҳкамлашда “сўздан иборат тўсиқ”ни ошиб ўтишга, яъни синтактик бирликдан лексик бирликка ўтишга ёрдам беради. масалан: мамлакатдаги мавжуд тартибни ҳимоя қилувчи, ҳокимият органларига эга бўлган мустақил мамлакат тушунчаси давлат термини билан юритилади. давлат эндигина юзага келаётган бир пайтда бу тушунчани ёлғиз шу терминнинг ўзи бажариб келган. бироқ давлат бошқарувида содир бўлган қатор ўзгаришлар, янгиликлар туфайли давлат шакллари ҳам кўпайди. бу эса бошқарувни бажарадиган давлат ифодалайдиган тушунчаларни бирикма тарзида ифодалаш заруратини келтириб чиқарди. натижада, тилда давлат термини иштирокида бир қатор бирикма терминлар юзага келди: унитар давлат, федератив давлат, конфедератив давлат, демократик давлат, социалистик давлат, капиталистик …
4 / 4
ксикализация усули деб ҳам юритилади. ҳозирги ўзбек тилининг юридик терминлари тизимини ўрганиш жараёни лексикализация усулининг ниҳоятда фаоллашганлигини кўрсатади. бирикма ҳолидаги юридик терминлар шу қадар кўп ва ясалиш жиҳатдан хилма-хил кўринишларга эгаки, уларнинг таркиби икки ва ундан ортиқ сўзлардан иборат бўлади. масалан: рецидив жиноят, ўта оғир жиноят, ҳаётга қарши жиноятлар, қасддан одам ўлдириш, озодликдан маҳрум қилиш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ва ҳ.к. тузилиши жиҳатидан бирикма терминлар таркибидаги сўзларнинг ўзаро бирикишига қараб бир неча хилга бўлиш мумкин. масалан: от+от: иш ҳақи, иш вақти, суд ажрими, суд ижрочиси, давлат суверенитети; сифат+от: интизомий жазо, маъмурий жазо, маданий мерос, рецидив жиноят, мустақил давлат; от+ҳаракат номи: мол-мулкни мусодара қилиш, одам ўғирлаш, жазо тайинлаш, пора бериш, пора олиш ва ҳ.к. албатта, терминларнинг бундай ҳолда юзага келиши тилнинг маълум бир қонуниятларига асосланади. сўз бирикмаларини ҳосил қилишда иштирок этувчи мослашув, бошқарув, битишув ҳодисалари энди юридик терминлар тизимида синтактик бирликлар эмас, балки луғавий бирликлар - бирикмали терминларнинг юзага келишида …

Want to read more?

Download all 4 pages for free via Telegram.

Download full file

About "юридик терминларни тартибга солиш ва унификация қилиш масаласи"

юридик терминларни тартибга солиш ва унификация қилиш масаласи илм-фан, техника, қишлоқ хўжалиги ва санъатга оид тушунчаларнинг аниқ номини билдирувчи бир маъноли сўз ва бирикмалар терминлар дейилади. сўз кўп маънога, яъни қўшимча маъноларга эга бўлади, лекин термин бундай хусусиятга эга эмас. термин ҳам сўз, аммо у одатдаги сўзлардан маъносининг аниқлиги, бир маънолилиги билан фарқланади. термин маълум соҳада, шу соҳа вакиллари нутқида қўлланилади. масалан: жиноят, жазо, даъво, айбланувчи, босқинчилик, рецидив жиноят, геноцид, терроризм, васийлик, сенат, спикер каби терминлар юриспруденция тармоқларида учрайди. терминлар йиғиндиси ва шу терминларни ўрганувчи соҳа терминология дейилади. термин грекча “ terminos “ сўзидан олинган бўлиб, чек, чегара маъноларини билдиради. кейинги йилларда те...

This file contains 4 pages in DOCX format (31.0 KB). To download "юридик терминларни тартибга солиш ва унификация қилиш масаласи", click the Telegram button on the left.