hujayra fiziologiyasi

PPT 24 sahifa 2,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
ўсимликлар физиологияси фанига кириш. ҳужайра физиологияси kirish. hujayra fiziologiyasi. маъруза №1 режа: ўсимликлар физиологияси фанининг предмети ва вазифалари ўсимликлар физиологияси фанининг қисқача ривожланиш тарихи ҳужайранинг асосий органоидлари ва уларнинг функциялари ўсимликлар ҳужайраси ва тўқималарининг элементар кимёвий таркиби хулоса ўсимликлар физиологияси фанининг асосий вазифаси ўсимликлар ҳаёт фаолияти қонунларини ўрганган ҳолда уларни бошқариш ва ҳосилдорлигини, сифатини яхшилашдан иборат. ҳозирги кун талабига кўра ўсимликларни озиқлантиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиб, қишлоқ хўжалик экинларини ҳосилдорлигини ошириш физиология фаниннг марказий муаммосидир. ўсимликлар физиологияси фани ўсимликлардаги сув ва моддалар алмашинуви, уларнинг озиқланиши, ўсиши, ривожланиши ва бошқа ҳаётий жараёнларни, биология фанининг бир бўлими сифатида тирик организмларнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганади. физиология ўсимликлар систематикаси, морфологияси ва анатомияси билан чамбарчас боғлиқ, яъни ўсимликлар морфологияси ва анатомияси уларнинг ташқи кўриниши ҳамда орган ва тўқималарининг микроскопик тузилишини, ўсимликлар физиологияси эса ушбу органларнинг улар ҳаётидаги функциялари ва вазифаларини ўрганади. физиология фани ютуқларини қўллаган ҳолда, серҳосил, қурғоқчиликка ва совуққа чидамли янги навлар яратиш, улар таркибидаги …
2 / 24
исботлаган. кейинроқ немис олими ю.либих ўсимликлар кули таркибидаги элементларни (калий, кальций, фосфор ва бошқаларни) ҳам уларнинг тузлардан олишини кўрсатиб берди. шу тариқа минерал ўғитларни қўллашга асос солинди. к.а.тимирязевнинг илмий изланишлари натижасида фотосинтез жараёнининг энергетикаси ўрганилиб, бунда хлорофиллнинг ўсимликлардаги роли батафсил тавсифланди ва яшил ўсимликларнинг ер куррасидаги вазифаси кўрсатиб берилди. в.пфеффер ўсимликлар ҳужайрасининг осмотик хоссаларини ўрганиб, моддаларнинг ҳужайрага кириши ва чиқишини асослаб берди. ф.к.каменский ўсимликларнинг илдизи билан замбуруғлар биргаликда яшашини – микоризани очиб берди. дуккакли ўсимликлар илдизида тугунак бактериялари биргаликда яшаб, уларни молекулар азот билан таъминлашини г.гельригель асослаб берди. олимлардан а.н.бах, в.и. палладин, с.п.костичевлар, ўсимликларнинг нафас олишига асос солганлар, улар нафас олиш ва бижғиш жараёнини тўлиқ таърифлаганлар. фотосинтез ва хемосинтезни а.п.виноградов, ванниль ва м.калвинлар изоҳлаб беришган. изотоплар ёрдамида амалга оширилган ишлар натижасида карбонат ангидриднинг ўзлаштирилиши ва органик моддалар синтези жараёнларини тўлиқ ўрганиш имконияти яратилди. н.а.максимов, и.м.васильев, н.м.сисакьян, л.а.генкель ва бошқалар кўп йиллик изланишлари натижасида нафақат ўсимликларнинг ноқулай шароитга чидамлилигини оширишга, балки …
3 / 24
йра ҳисобланади. бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали ўсимликлар мавжуд. бир ҳужайрали ўсимликларга баъзи сув ўтлари киради, уларда битта ҳужайра барча функцияларни бажаради. кўп ҳужайрали ўсимликлар эса оддий ҳужайралар йиғиндисидан ташкил топмай, балки ҳар хил тўқима ва органларнинг бир-бири билан боғланишидан иборат. ҳужайраларнинг шакли ва ўлчами ҳар хил, асосан, бир хил бўлакчалардан иборат бўлади. ҳар бир ҳужайра қобиқ, протоплазма ва вакуолалардан ташкил топган. қобиғи унга маълум шакл беради, қобиқ остида протоплазма жойлашади, марказий қисмини вакуола эгаллайди ва унда ҳужайра шираси тўпланган бўлади. ёш ҳужайраларда вакуола ўрнини протоплазма эгаллайди. ҳужайра протоплазмаси. протоплазма организмнинг тирик моддаси бўлиб, унда моддалар алмашинуви жараёни боради. протоплазманинг мембраналари бўлиб, улар юзасида жуда катта тезликда моддалар адсорбцияси, яъни «сўрилиши» ва десорбцияси (ажралиши) амалга ошади. мембраналарнинг физик-кимёвий хоссалари ўзгарувчан бўлиб, ташқи ва ички шароитга боғлиқ, бу ўз навбатида, биокимёвий жараёнларнинг ўз-ўзини бошқариш имконини яратади. протоплазманинг кимёвий таркиби, асосан органик ва анорганик бирикмалардан ташкил топган, улар коллоид ва эриган ҳолда …
4 / 24
ро, пластидалар, митохондриялар, рибосомалар ва гольжи комплекси жойлашади. цитоплазманинг ташқи мембранаси, ҳужайра қобиғи билан чегараланган, уни плазмалемма дейилади. плазмалемма сувни ва кўпгина ионларни осон ўтказиб, йирик молекулаларни тўхтатиб қолиши мумкин. цитоплазмани вакуоладан ажратиб турадиган мембранаси тонопласт дейилади. цитоплазмада эндоплазматик тур жойлашган, у тузилишига кўра, шохланган мембраналарни ташкил қилади ва ташқи мембрана билан қўшилиб кетади. бу мембраналар каналлар ва бўшлиқлардан иборат бўлиб, уларда кимёвий реакциялар амалга ошади. ўсимлик ҳужайрасини тузилиш схемаси: 1 - цитоплазма, 2 – ядро, 3 - митохондрия, 4 - хлоропластлар, 5 - хромопластлар, 6 - крахмал дони 7 – гольджи аппарати, 8 - эндоплазматик тўр, 9 - вакуола, 10 – ҳужайра девори, 11 - оралиқпластинка. ҳужайра ядроси. ҳужайранинг асосий ва энг йирик органоидларидандир. ўсимликлар ҳужайрасининг ядроси 5 мк дан 25 мк гача бўлади. асосан ҳужайралар ядроси юмалоқ, баъзи чўзилган ҳужайраларда овал шаклда бўлади. тирик ҳужайраларда, асосан битта ядро бўлса, ўсимликлар ҳужайраси анча чўзиқ бўлиб, таркибида бир нечта ядро …
5 / 24
ъни матрикси мембрана ёрдамида уни цитоплазмадан ажратиб туради. митохондрияларда нафас олиш жараёни амалга ошиб, унда макроэргик боғлар ҳосил бўлади, бу боғлар ҳисобига атф синтезланади. ҳосил бўлган энергияни узатиш ва кўпайтириш митохондриядаги ферментлар зиммасига тушади. эндоплазматик тўр каналчалар системасидан иборат бўлиб, юзасида баъзан рибосомаларни тутади, баъзан ҳолларда тутмайди. эндоплазматик тўр қатъий турғун структурага эга. ноқулай шароитда (кислород етишмаслигида ва бошқа ҳолатларда) ёки ҳужайрага кирганда заҳарли моддалар зарарсизлантириш хоссасига эга. эндоплазматик тўрда мембрана оқсиллари, ферментлар синтезланиб, улар ҳужайра деворида полисахаридлар синтезланишида иштирок этади. эндоплазматик тўр орқали моддалар ҳужайра ичига киради. гольжи комплекси цитоплазмада жойлашган. у ҳар хил ҳужайраларда турли шаклда, баъзан юмалоқ, таёқчасимон ва донадор бўлади. ҳужайрадаги сони бир нечтадан то 100 гача бўлади. унинг ҳужайрадаги вазифаси моддаларни тўплаш ва ҳужайрадан чиқариб ташлашдан иборат. масалан, гольжи комплекси ёрдамида углеводлар плазмалеммага узатилади. гольжи комплекси мембраналари эндоплазматик тўр билан плазмалеммани боғловчи вазифасини бажаради. рибосомалар субмикроскопик бўлакчалар бўлиб, донадор шаклда ва ўлчами 0,015 мк ни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hujayra fiziologiyasi" haqida

ўсимликлар физиологияси фанига кириш. ҳужайра физиологияси kirish. hujayra fiziologiyasi. маъруза №1 режа: ўсимликлар физиологияси фанининг предмети ва вазифалари ўсимликлар физиологияси фанининг қисқача ривожланиш тарихи ҳужайранинг асосий органоидлари ва уларнинг функциялари ўсимликлар ҳужайраси ва тўқималарининг элементар кимёвий таркиби хулоса ўсимликлар физиологияси фанининг асосий вазифаси ўсимликлар ҳаёт фаолияти қонунларини ўрганган ҳолда уларни бошқариш ва ҳосилдорлигини, сифатини яхшилашдан иборат. ҳозирги кун талабига кўра ўсимликларни озиқлантиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиб, қишлоқ хўжалик экинларини ҳосилдорлигини ошириш физиология фаниннг марказий муаммосидир. ўсимликлар физиологияси фани ўсимликлардаги сув ва моддалар алмашинуви, уларнинг озиқланиши, ўсиши, ривожланиши...

Bu fayl PPT formatida 24 sahifadan iborat (2,1 MB). "hujayra fiziologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hujayra fiziologiyasi PPT 24 sahifa Bepul yuklash Telegram