фотосинтез ва пигментлар. фотосинтезнинг ёруғлик реакциялари

PPTX 24 sahifa 1,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
фотосинтез фотосинтез ва пигментлар. фотосинтезнинг ёруғлик реакциялари мавзу: ф о т о с и н т е з режа: фотосинтез реакциялари пигментлар ва уларнинг хоссалари ёруғлик реакциялари қоронғулик реакциялари фотосинтезга ташқи омиллар таъсири хулоса 1. фотосинтез реакциялари яшил ўсимликларда ёруғлик энергияси иштирокида органик моддалар ҳосил бўлиши ва молекуляр кислород ажралиб чиқишини ифодаловчи схематик тенгламани кўрсатган эдик. 6со2 + 6н2о с6н12о6 + 6о2 бу тенглама оддий кимёвий реакция тенгламаси бўлмай, балки минглаб реакциялар йиғиндисини ифодаловчи характерга эга. барча реакциялар йиғиндиси асосан иккита босқични ўз ичига олади: 1) ёруғликда борадиган реакциялар, 2) ёруғлик шарт бўлмаган - яъни қоронғуликда борадиган реакциялар. ёруғлик хлорофилл фотосинтезнинг асосий босқичларига қўйидагилар киради со2 фиксацияси сувнинг диссоциацияси ва актив н нинг хосил бўлиши органик бирикмаларга н ни ўтказилиши фосфорланиш со2 акцепторининг регенерацияси эркин кислороднинг ажралиб чиқиши фотосинтезда баргларнинг роли. фотосинтез жараёни фақат яшил ўсимликларга хос бўлиб, асосан баргларда амалга ошади. к.а.тимирязев таъбири билан айтганда, «баргда ўсимлик ҳаёт фаолиятининг …
2 / 24
, баъзан ундан кўпроқ бўлади. асосан баргларда жойлашади, баъзида меваларда ҳам кузатилади. ўсимликлардаги умумий сони жуда катта миқдорни ташкил этади. хлоропластларнинг тузилиши фотосинтез жараёнига мослашган, яъни хлорофилл ташувчи аппарат майда пластинкаларга бўлиниб, уларга энергия тушиши ва кимёвий системани осонгина ўтказиши кузатилади. хлоропластларнинг қуруқ моддаси таркибида 20-45% оқсиллар, 20-40% липоидлар, 10-12% углеводлар, 10% минерал элементлар, 5-10% яшил пигментлар (хлорофилл «а» ва хлорофилл «б»), 1-2% каротиноидлар, рнк ва днк борлиги аниқланган. пигментлар ва уларнинг хоссалари барглардан пигментларни ажратиш учун спирт ёки ацетон (органик эритувчилар) дан фойдаланилади. экстрактда қуйидаги пигментлар: яшил – хлорофилл «а» ва хлорофилл «б», сариқ - каротин ва ксантофил (каротиноидлар) ажралади. хлорофилл. хлорофилл сувда эримайди, тузлар, кислоталар ва ишқорлар таъсирида ўзгаради. хлорофиллни ажратиб олиш учун этил спирт ёки ацетондан фойдаланилади. хлорофилл «а» нинг эмпирик формуласи: с55 н72 о5 n4 mg; – хлорофилл «б» ники с55 н70о6n4 mg бўлади. хлорофилл молекуласида mg элементи асосий ўрин эгаллайди. бу элементни сиқиб чиқариш учун …
3 / 24
, бунда хлорофиллнинг асоси - протохлорофилл ҳосил бўлади. ii– ёруғлик фазаси бўлиб, бунда протохлорофиллдан хлорофилл ҳосил бўлади. хлорофилл ҳосил бўлиши ўсимликлар турига ва ташқи шароитга боғлиқ. баъзи ўсимликлар қоронғида ҳам (масалан, органларнинг ўсимталари), ёруғликсиз яшил рангга кириши мумкин, аммо кўпчилик ўсимликларда хлорофилл ёруғликда протохлорофиллдан ҳосил бўлади. ёруғлик бўлмаган тақдирда этиолирланган ўсимликлар ўсиб, уларнинг пояси нозик ва чўзилган барглари майда ва оч сариқ бўлади. бу ўсимликлар ёруғликка чиқарилса, уларнинг барги тезда яшил рангга киради, яъни барглардаги протохлорофилл ёруғда тезда хлорофиллга айланади. хлорофилл ҳосил бўлишида ҳарорат алоҳида аҳамиятга эга. агар баҳор совуқ келса, то кунлар исимагунча баъзи ўсимликларнинг барги яшил рангга кирмайди. бу жараёнда паст ҳароратда протохлорфилл ҳосил бўлиши сусаяди. хлорофилл ҳосил бўлиши учун минимал ҳарорат +20с бўлса, максимал ҳарорат 500с бўлар экан. ҳароратдан ташқари, хлорофилл ҳосил бўлиши учун минерал элементлардан fe жуда зарур. мабодо, fe етишмаса, хлороз касаллиги юзага келади. протохлорфилл синтезланишида fe катализаторлик ролини бажарса керак. хлорофилл ҳосил бўлиши учун …
4 / 24
нинг учун мазкур жараён хилл реакцияси деб аталади. 4н2о 4он + 4н+ + 4е- 4он 2н2о + о2 4н2о о2 + 4н+ + 4е- + 2н2о фотосинтетик фосфорланиш яшил ўсимликларнинг муҳим хусусиятларидан бири қуёш энергиясини тўғридан-тўғри кимёвий энергияга айлантиришдир. хлоропластларда ёруғлик энергияси ҳисобига адф ва анорганик фосфатдан атф ҳосил бўлишига фотосинтетик фосфорланиш дейилади. унинг тенгламасини қуйидагича кўрсатиш мумкин: падф + пн3ро4 патф ёруғликда бўладиган фосфорланишни 1954 йилда д.и. арнон ва унинг шогирдлари кашф этдилар. яшил ўсимликларда фотосинтетик фосфорланишнинг мавжудлиги жуда катта аҳамиятга эга. чунки ҳосил бўладиган атф молекулалари ҳужайрадаги энг эркин кимёвий энергия манбасидир. ҳар бир атф молекуласида иккита макроэргик боғ мавжуд. уларнинг ҳар бирида 8-10 ккал энергия бор. хлоропластлардаги ёруғликда фосфорланиш реакциялари икки асосий типга бўлинади: 1) циклик фотосинтетик фосфорланиш 2) циклсиз фотосинтетик фосфорланиш. циклик фотосинтетик фосфорланишда хлорофилл молекуласи ютган ва самарали ҳисобланган барча ёруғлик энергияси атф синтезланиши учун сарфланади. реакция тенгламасини қуйидагича кўрсатиш мумкин: 2адф + 2н3ро4 2атф …
5 / 24
охимик реакцияларни ўз ичига олади. бу реакцияларнинг характерлари тўғрисида батафсил маълумотлар биокимёнинг янги усулларини қўллаш натижасидагина олинди. ҳозирги вақтда со2 ни ўзлаштиришнинг бир неча йўли аниқланган: с3 - йўли (кальвин цикли ), с4 - йўли (хетч ва слэк цикли) сам йўли фотосинтезнинг с3 - йўли фотосинтез жараёнида со2 нинг ўзлаштириш йўлини 1946-1956 йилларда калифорния дорилфунунида, америкалик биохимик м.кальвин ва унинг ходимлари аниқладилар. шунинг учун ҳам у кальвин цикли деб аталади. бу усулда карбонат ангидриднинг ўзлаштирилиши ҳамма ўсимликларда содир бўлади. с3–йўлида карбонат ангидриднинг ўзлаштирилиши натижасида ҳосил бўладиган дастлабки модда фосфоглицерат кислот хисобланади. бунда со2 нинг дастлабки ўзлаштирилиши учун акцепторлик вазифасини рибулоза-1,5-дифосфат бажаради. фотосинтезнинг с4 - йўли с4 - йўли асосан бир паллали ўсимликларда (маккажўхори, оқ жўхори, шакарқамиш, тариқ ва бошқалар) содир бўлади. бу ўсимликларда фотосинтезнинг дастлабки маҳсулоти сифатида оксалоацетат ва малат ҳосил бўлади ва бу циклда со2 нинг акцепторлик вазифасини фосфоенолпируват кислотаси бажаради. кўпчилик бир паллали ва айрим икки паллали ўсимликлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фотосинтез ва пигментлар. фотосинтезнинг ёруғлик реакциялари" haqida

фотосинтез фотосинтез ва пигментлар. фотосинтезнинг ёруғлик реакциялари мавзу: ф о т о с и н т е з режа: фотосинтез реакциялари пигментлар ва уларнинг хоссалари ёруғлик реакциялари қоронғулик реакциялари фотосинтезга ташқи омиллар таъсири хулоса 1. фотосинтез реакциялари яшил ўсимликларда ёруғлик энергияси иштирокида органик моддалар ҳосил бўлиши ва молекуляр кислород ажралиб чиқишини ифодаловчи схематик тенгламани кўрсатган эдик. 6со2 + 6н2о с6н12о6 + 6о2 бу тенглама оддий кимёвий реакция тенгламаси бўлмай, балки минглаб реакциялар йиғиндисини ифодаловчи характерга эга. барча реакциялар йиғиндиси асосан иккита босқични ўз ичига олади: 1) ёруғликда борадиган реакциялар, 2) ёруғлик шарт бўлмаган - яъни қоронғуликда борадиган реакциялар. ёруғлик хлорофилл фотосинтезнинг асосий босқичларига қ...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (1,9 MB). "фотосинтез ва пигментлар. фотосинтезнинг ёруғлик реакциялари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фотосинтез ва пигментлар. фотос… PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram