ўғрилик жиноятлари бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва терговга қадар текширувни якунлаш

DOCX 20,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1534872048_72274.docx ўғрилик жиноятлари бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва терговга қадар текширувни якунлаш режа: 1. ўғрилик жиноятлари бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш 2. терговга қадар текширувни якунлаш ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш кечиктириб бўлмас тергов ҳаракати бўлиб, жиноят аломатларига эга ҳодисанинг натижаларини мақсадга мувофиқ равишда фаол ўрганишдан иборат. ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш изларни аниқлаш, текшириш ва сақлаш чораларни кечиктирмай зудлик билан кўриш, жиноят оқибатларини қайд қилиш мақсадларида ўтказилади. ҳодиса содир бўлган жой – муайян очиқ ер ёки хонадон бўлиб, айнан ўша жойда жиноятнинг аломатлари ёки излари топилган бўлади. ҳодиса жойини кўздан кечириш катта ҳажмли мураккаб ҳаракатдир. унинг мураккаблиги ва кўздан кечириш вазифаларининг зиёдлиги, ҳодиса жойида бўлган шароитларнинг метеорологик омилларга кўра ўзгариши айрим объектларнинг хусусиятлари, одамларнинг атайлаб ёки эҳтиётсизлик билан қилган ҳаракатлари сабабли ўзгариши, иш фаолиятининг узунлиги ҳамда чигал вазиятларда катта руҳий эзилиш ва бошқалар билан белгиланади. кўздан кечириш вақтида тергов-тезкор гуруҳининг барча аъзолари …
2
инг теварагидан марказига қараб йўналтирилган бўлади. масалан, дўконда ўғрилик бўлганлигини аниқлаб, кўздан кечиришни ҳодиса жойида ўғрининг дўконга кирган жойидан (эшик, ойна, девордан) сотувчининг жойигача ўтказиш лозим, чунки жиноятчи айнан сотувчи турадиган жойда объектлар ҳолатини ўзгартириб, нарсаларга қўл урган, сейфни бузиб, ўғирлик содир қилган бўлади. эксцентрик усулда терговчи ҳодиса содир бўлган жойнинг фикран танланган марказидан ҳодиса жойининг теварак-атрофигача (масалан, қотиллик жинояти бўйича жасад топилган жойдан уйга кириш жойигача ёки жиноят қуролларини яшириш жойигача) кўздан кечириш олиб боради. фронтал (маълум бир чизиқда ўтказиш) усули очиқ жойнинг ҳолатини ўрганиш мақсадларида шоссе, темир йўл, дарё бўйлаб ўтказилади. масалан, жасадни топиш учун бир неча одамдан ўттизқирқта одамгача бир чизиқда туриб, бир неча метр масофага эга очиқ жойни ўзаро бир йўналишда текшириб чиқади ва очиқ жойда топилган объектлар қайд қилинади. мукаммал кўздан кечириш усули – бу ҳодиса содир бўлган жойнинг айрим қисмларининг кўздан кечиришдир чунки бу қисмларда жиноятга алоқадор муҳим ахборот манбалари бўлиши мумкин. мукаммал усул …
3
анлаб, ундан объектгача бўлган масофани ўлчаш лозим ва уфқ йўналишлари ёрдамида (шимол, жануб, шарқ ва ғарб) объектнинг шу якка ориентирга нисбатан ҳолатини қайд этиш керак. албатта, объектнинг ориентирга нисбатан масофаси азимут ўлчамларида компас билан белгиланади. қайд этиладиган объектлар тегишли рақам билан ёй чизиқчаси асосида белгиланади. умумий кўздан кечиришдан сўнг терговчи деталли тадқиқот босқичига ўтади. деталли тадқиқот жараёнида объектларнинг ҳолати ўзгартирмасдан кўздан кечирилади. объект шундай кўздан кечириладики, унинг ҳар бир белгиси, ўзига хос аломатлари аниқланиб қайд қилинади, чунки бундай тадқиқот ҳодисанинг ҳолатларини аниқлаш учун зарур ҳисобланади. шу тадқиқот жараёнида излар ва бошқа объектларнинг ўзаро жойлашуви, изларнинг вужудга келиш механизми ва бошқа нарсалага оид масалалар қонун талаблари ва кўздан кечириш вазифалари билан боғлиқ ҳолда ҳал этилади. кўздан кечириш қатнашчилари даставвал ҳодиса жойида белгиланган йўналишлар бўйича юрадилар. бу йўналишлар шундай белгиланиши лозимки, улар ҳодиса жойидаги ҳолатнинг ўзгармаслиги, изларнинг ва бошқа объектларнинг йўқолиб кетмаслигини таъминлаши керак. деталли тадқиқот босқичида зарур ҳолларда масштабли фотосуратга олиш …
4
реал вазиятда уларга жавоблар излаш керак ва бир вақтнинг ўзида тадқиқотнинг воқеликка тўғри бўлишини ҳам ўйлаш лозим. фикрлаш доирасига мансуб энг масъулиятли ва мураккаб вазифалардан бири у ёки бу объектларнинг жиноят ишига тааллуқлилигини аниқлаб, унинг ахборотга эга бўлиш аҳамиятини баҳолашдир. ушбу масалаларни ечиш бу объектнинг криминал вазият ёки унинг элементлари билан яққол боғлиқ бўлиши ёхуд бу объектнинг криминал вазият билан эҳтимоллик даражаси бўйича боғланганлигини аниқлашдан иборатдир. объектнинг криминал вазият билан яққол боғланиши шундай алоқаки, унда ҳодиса жойи ва вақти билан бу объект узвий боғланган бўлади. бундай боғланиш кўрсаткичлари моддий аниқлик ва боғланишнинг номланиши бўйича, объектларнинг макон ва вақт жараёнида ҳодиса билан бирлигини кўрсатувчи белгиларга асосан, уларнинг функционал, яъни ишлатиш мақсадлари (масалан, дўкон, турар жой, истироҳат боғи) ва бошқа муҳим ўзига хос белгиларини бевосита кўрсатиб беради. уларни ўхшаш объектлардан ажратиб, жиноий-ҳуқуқий масалаларни ечишга кўмаклашади (ҳаракатда жиноят таркиби борлигини ва унинг квалификациясини аниқлашга, шунингдек жиноят процессига оид саволларни ечишга, жиноят ишини қўзғатиш …
5
-нарсаларига қараб қидирганда, хоналарнинг пол қисми, ҳовлиларнинг йўлка қисмларига эътибор берилади, бундан ташқари, қўл, бармоқ, оёқ излари, тўсиқни синдириш қуроллари қолдирган ва транспорт воситаларининг изларига эътибор бериш керак. чунки уларда ёки уларнинг ён қисмларида микрообъектлар бўлиши мумкин ва улар катталаштирувчи лупа ва ёритгич ёрдамида қидирилади. масалан, пойабзал изларида ўсимликлардан қолган излар, лойсимон қоришмаларни топиши мумкин. ҳодиса содир бўлган жойдан олинган тупроқ ҳам далилий аҳамиятга эга бўлади, чунки уларнинг микрозарралари гумон қилинувчи ва жабрланувчининг кийимларидан топилиши мумкин. кўзга кўринмас микрозарраларни, масалан, техник мой қолдирган изларни аниқлаш учун ультрабинафша нурли ёритқигни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечиришнинг якунловчи босқичида кўздан кечириш баённомаси, режа ва схемалар тузилади. расмийлаштирилган баённома тергов ҳаракатининг барча иштирокчилари томонидан имзоланади. ттг ҳодиса содир бўлган жойдан қайтганидан сўнг ииб бошлиғига ҳодиса юзасидан расмий ахборот бериш учун материалларни тақдим этади. терговга қадар текширувни тамомлаш. ўғрилик жинояти ҳақидаги ариза (хабар)ни терговга қадар текшириш қисқа вақтни эгаллаши лозим. жиноят …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўғрилик жиноятлари бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва терговга қадар текширувни якунлаш"

1534872048_72274.docx ўғрилик жиноятлари бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва терговга қадар текширувни якунлаш режа: 1. ўғрилик жиноятлари бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш 2. терговга қадар текширувни якунлаш ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш кечиктириб бўлмас тергов ҳаракати бўлиб, жиноят аломатларига эга ҳодисанинг натижаларини мақсадга мувофиқ равишда фаол ўрганишдан иборат. ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш изларни аниқлаш, текшириш ва сақлаш чораларни кечиктирмай зудлик билан кўриш, жиноят оқибатларини қайд қилиш мақсадларида ўтказилади. ҳодиса содир бўлган жой – муайян очиқ ер ёки хонадон бўлиб, айнан ўша жойда жиноятнинг аломатлари ёки излари топилган бўлади. ҳодиса жойини кўздан кечириш катта ҳажмли мураккаб ҳаракатдир. унинг мураккаблиги...

Формат DOCX, 20,4 КБ. Чтобы скачать "ўғрилик жиноятлари бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш ва терговга қадар текширувни якунлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўғрилик жиноятлари бўйича ҳодис… DOCX Бесплатная загрузка Telegram