o‘quvchilarning milliy tarbiyalanganlik ko‘rsatkichlari

PPTX 16 pages 85.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 16
бунёдкор ғоялар, уларнинг ижтимоий ҳаёт тараққиётидаги таъсири o‘quvchilarning milliy tarbiyalanganlik ko‘rsatkichlari миллий тарбия тизимининг ўткир воситаларидан бири – ҳар бир кишининг ўз аждодлари тарихини билиши лозимлиги ва шунга илк ёшларданоқ болаларнинг ўргатила бориши эди. “турк ва тожикда барча одам фарзанди ичинда расм турар, етти отани санад қилмоқ. турк халқи айтур, етти орқадан бери темурчиман ва ё айтурки, менинг етти отам шу юртда ўтгандур” – деб ёзади “шажари турк” муаллифи боҳодирхон абдулғозихон (40,48). хоразм тарихининг 1644-1664 йиллар соҳиби бўлган абулғозихон ўзидан бошлаб то одам сафиуллоҳгача “отасини отаси фалонча”, -дея номма-ном баён қилади. бу мисолдан илгари аждоларимиз етти ота наслини батафсил айтиб бера олганликлари аён бўлади. аждодлар ёди ҳар бир кишининг ўзлигини англатиб, аждодлар номига доғ туширувчи ҳатти-ҳаракатлардан сақлаб, яхшилик олийжанобликка чорлаб турган. ўзбек миллий тарбия тарихи ривожланишининг xix асрига келиб анъанавий равишда аҳмад яссавийнинг “чоркитоб”ини, вафоийнинг “равнақул-ислом”ини, сўфи оллоёрнинг “ҳафтияк”ини ва бошқаларни ўрганиб келган мактаб таълим мазмуни маҳмудхўжа беҳбудийнинг “китоб-ул-афтол”, саидрасул …
2 / 16
книнг бу дунёда бўлмаса, у дунёда албатта жазоланиши уқтирилган. тарбия назариясида янги тушунчаларнинг пайдо бўлиши ижтимоий, маданий, сиёсий, мафкуравий ҳаётда рўй берган ўзгаришлар билан белгиланади. ўзбекистон қўлга киритган миллий мустақиллик педагогика-тарбия ҳақидаги фанда ҳам кескин ислоҳотлар заруратини пайдо қилди. бу эса ўз навбатида совет тарбия назариясида ўрганилмаган "ўқувчининг миллий ғурури", "ўзбекистон ўқувчисининг ватанпарварлиги", "ўқувчининг миллий одоби", "ўқувчи миллий виждони", "ўқувчининг миллатлараро мулоқот маданияти", "ўқувчининг миллий мафкуравий онглилиги'* каби фазилатлар мезонларини илмий асослашни талаб қилди. зеро бу - замонавий педагогика фанининг моделлаштириш усулини самарали қўллаш; тарбия услубияти, технологияси бўйича педагогика қўлга киритган илмий ютуқлардан фойдаланиш; -жаҳон тарбиявий тажрибалари намуналарига асосланиш; миллий тарбиявий фазилатларнинг ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли талабларидан келиб чиқиб белгилаш; - мезонлар мазмунида миллийлик, аждодларга, замондошларга ҳурмат, маданий ворислик тамойилларини сақлаш, рағбатлантириш; -системалилик, комплекслилик, яхлитлик, функционаллик, шахсий хусусиятларга асосланувчи ёндашувлар уйғунлигига эришиш учун имкон яратади. ўқувчиларнинг миллий тарбияланганлик мезонлари ватанни англаш юқори даража ҳар бир кишининг ватани битта …
3 / 16
ҳақидаги тушунчалари мавҳум; ўзбекистон тарихи, ҳозирги ҳаёти ҳақида тушунчалари тўлиқ эмас; ватан ҳимоячилари, уларнннг жасоратлари ҳақида билимлари даражаси паст; ўзбекистон рамзлари ҳақида тасаввурлари хира. салбий даража. ватани- ўзбекистон ҳақида тушунчаларга эга эмас; ватан ҳимоячиларини тарихини билмайди ва бефарқ, ўзбекистон давлат рамзларини танимайди. бунёдкорлик – бунёд этиш, яратувчилик, ижодкорликни англатувчи тушунча. жамият тараққиётининг туб бурилиш даврларида, ўзгариш ва ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида бунёдкорликнинг яратувчанлик, халқни бирлаштириш ва эзгу мақсадлар сари сафарбар этиш имкониятларидан самарали фойдаланиш катта аҳамият касб этади. бугунги истиқлол даври ва мустақилликни мустаҳкамлаш жараёнида ватанни севиш, юрт тинчлигини асраш, халқ фаровонлиги йўлида курашиш, эзгу амаллар ва савоб ишларни амалга ошириш – мамлакатимиздаги бунёдкорликнинг маъно-мазмунини белгилайди. бунёдкор ғоялар таъсирида инсон эзгуликка етишиш, миллатлар ва давлатлар эса озодлик ва мустақилликка эришиш учун интилади, адолат ва ҳақиқат тантанаси йўлида курашади, буюк тарихий ғалабаларни қўлга киритади. «бунёдкор ғоялар» тушунчаси назарий жиҳатдан асослаб берилган. бунёдкор ғоялар жамият ва одамлар, турли гуруҳ ва қатламлар, миллат …
4 / 16
. эркин ва фаровон ҳаёт – одамларнинг юқори даражадаги моддий ва маънавий неъматларга эркин тарзда, ўзларининг бор қобилиятлари ҳамда имкониятлари эвазига эришишидир. мустақиллик миллий қадриятлар, маданият ва анъаналар, маънавиятни тиклаб, одамларимиз қалбида миллий ғурур ва ифтихор ҳамда ватанпарварлик туйғуларини камол топтиришга замин яратди. бунёдкор ва вайронкор ғояларни фарқлаш лозим инсоният яратилибдики доимо яхшилик ва ёмонлик йўлида бирлашадиган инсонлар бўлган — бугунги кун қараши билан айтадиган бўлсак буни биз бунёдкор ғоялар атрофида бирлашадиган ва бузғунчи ғоялар атрофида билашадиган инсонлар бор дея таърифлаймиз. ҳақиқатда турли манфаат ва мақсадлар ифодаси сифатида пайдо бўлган бузғунчи ғоялар, ҳар хил ижтимоий гуруҳ ва кучларга хизмат қилиб, давр ўтиши билан тарих саҳифаларидан ўрин олган. айни вақтда, бундай ғоя ва мафкуралар муайян ижтимоий макон ва тарихий замонда шаклланган бунёдкор мазмунга эга бўлган маънавий-маданий, диний, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий муносабатларга нисбатан мафкуравий таҳдидни ўзида ифода этади. айни пайтда, кишилик жамиятининг кўп минг йиллик тарихи барча даврларда эзгулик ва бунёдкорликка етакловчи …
5 / 16
ик, шовинизм, агрессив миллатчилик, сепаратизм, маҳаллийчилик, эгоцентризм, космополитизм ва ҳ.к.) турли тарқалиш доираси ва таъсир кучига эга. ёшлар онгида бунёдкор ғояларни шакллантиришда таълим – тарбиянинг аҳамияти мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. шу билан бирга, соҳадаги вазият ва амалга оширилган тадбирлар таҳлили ёшларнинг кенг қатламларига дахлдор бўлган долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлигидан далолат бермоқда. шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такоминлаштириш мақсадида қабул қилингпн ўзбекистон республикасининг “ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли …

Want to read more?

Download all 16 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o‘quvchilarning milliy tarbiyalanganlik ko‘rsatkichlari"

бунёдкор ғоялар, уларнинг ижтимоий ҳаёт тараққиётидаги таъсири o‘quvchilarning milliy tarbiyalanganlik ko‘rsatkichlari миллий тарбия тизимининг ўткир воситаларидан бири – ҳар бир кишининг ўз аждодлари тарихини билиши лозимлиги ва шунга илк ёшларданоқ болаларнинг ўргатила бориши эди. “турк ва тожикда барча одам фарзанди ичинда расм турар, етти отани санад қилмоқ. турк халқи айтур, етти орқадан бери темурчиман ва ё айтурки, менинг етти отам шу юртда ўтгандур” – деб ёзади “шажари турк” муаллифи боҳодирхон абдулғозихон (40,48). хоразм тарихининг 1644-1664 йиллар соҳиби бўлган абулғозихон ўзидан бошлаб то одам сафиуллоҳгача “отасини отаси фалонча”, -дея номма-ном баён қилади. бу мисолдан илгари аждоларимиз етти ота наслини батафсил айтиб бера олганликлари аён бўлади. аждодлар ёди ҳар бир кишини...

This file contains 16 pages in PPTX format (85.6 KB). To download "o‘quvchilarning milliy tarbiyalanganlik ko‘rsatkichlari", click the Telegram button on the left.

Tags: o‘quvchilarning milliy tarbiyal… PPTX 16 pages Free download Telegram