gruntning suvva uning xossalari

PPT 15 pages 149.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
слайд 1 ўтган дарснинг мавзуси 5. грунтдаги сув ва унинг хоссалари режа: 5.1. грунтларнинг қуйқаланиши ва намлик таъсирида деформацияланиши 5.2. грунтларнинг сув ўтказувчанлиги (фильтрацияси) назорат саволлари: 1.грунтларнинг қуйкаланиши ва ковушкоклиги ҳақида қандай тушунчаларга эгасиз? 2.грунтнинг намлиги уваланиш чегарасидаги намликдан кичик бўлса, у қандай ҳолатда бўлади? 3.грунтнинг намлик ошиши натижасида бўртиши қандай кўрсаткич бўйича баҳоланади? 4.грунтнинг нисбий киришиш коэффициенти қандай аниқланади. 5.грунтлардаги сувнинг фильтрацияси ва миграцияси деганда нималарни тушунасиз? 6.сочилувчан грунтлар танаси бўйлаб сувнинг сизиш жараёни учун дарси қонуни қандай кўринишда ифодаланади? 7.гидравлик градиент нима? 8.фильтрация коэффициентини тажрибалар ёрдамида аниқлаш усулларини ва тартибларини эсланг. 9.бошлангич гидравлик градиентнинг моҳияти ва у қандай грунтларда кузатилади? 10.грунтлардаги суффозия ҳодисаси деганда нимани тушунасиз? . 6 грунтларнинг механик хоссалари режа: 6.1.грунтларнинг зичланиш кўрсаткичлари 6.2.грунтларнинг деформация модулини зичланиш кўрсаткичлари бўйича аниқлаш адабиётлар . 1.қмқ 2.02.01-98. бино ва иншоотлар заминлари. – тошкент, 1999. 2.қмқ 2.01.07-97. юклар ва таъсирлар. – тошкент, 1998. 3.фролов н.н. проектирование оснований и фундаментов гидромелиоративных …
2 / 15
грунтлар ўзининг хусусий оғирлиги ва иншоотдан узатиладиган юклар таъсирида, маълум даражада зўриққан ҳолатда бўлади. грунтнинг хусусий оғирлигидан ҳосил бўладиган босим табиий босим дейилади. чуқурлик ошган сайин бу босимнинг қиймати ҳам ортиб боради. иншоотдан узатиладиган юклар заминдаги грунтда қўшимча босимни юзага келтиради. табиий ва қўшимча босимлар таъсирида грунт қатламларида нормал() ва уринма() кучланишлар ҳосил бўлади. нормал кучланишлар грунтнинг зичланишига, уринма кучланишлар эса грунт қатламларининг ўзаро силжишига сабаб бўлиши мумкин. маълумки, грунт заррачалари тишлашиш ёки ишқаланиш кучлари ҳисобига бир-бири билан ўзаро боғланган. агар нормал ва уринма кучланишлар заррачалар орасидаги боғланиш кучларидан катта бўлса, заррачаларнинг ўзаро силжиши ёки сурилиши ҳисобига деформацияланиш (зичланиш ёки силжиш) содир бўлади. деформацияланиши бўйича грунтлар эластико-пластик жисмлар турига киради. грунт заррачалари, уларнинг сиртидаги боғланган сув ва қамралган ҳаво эластик деформацияланади. пластик (қолдиқ) деформацияланиш, асосан грунтдаги ғоваклар ҳажмининг камайиши ҳисобига содир бўлади. бунда, ғоваклардаги сув ёки ҳаво пуфакчалари қисман ёки бутунлай сиқиб чиқарилиши мумкин. 4.1. грунтларнинг зичланиш кўрсаткичлари ташқи юк …
3 / 15
деформацияланиш шаклида намоён бўлади. гилли ва сочилувчан грунтларга хос бўлган бу хусусият зичланиш қонуниятига бўйсунади. грунтларнинг зичланиш қонуниятларини махсус асбоблар (одометрлар, стабилометрлар ва ҳ.к.) ёрдамида ўрганиш мумкин. 4.1-расмда грунт намунасини одометрда синаш схемаси кўрсатилган. одометр цилиндрсимон тагликдан, халқадан ва поршендан ташкил топган қурилмадир. одометрда синаладиган грунт намунаси сувга тўла тўйинган бўлиш керак. грунтдаги сувнинг, зичланиш жараёнида эркин чиқиб кетиши учун, одометр таглиги ва поршенда махсус тешикчалар қолдирилган. одометр сувли идиш ичига жойлаштирилади. грунтни зичланишга синаш жараёнида, поршен орқали намунада қўшимча босим ҳосил қиладиган ҳар хил қийматлардаги куч (n) таъсир эттирилса, грунтнинг чўкиши (s) кузатилади. 4.1 – расм. грунт намлигини одо- метрда синаш схемаси: 1–таглик; 4.2 – расм. зичланиш эгри чизиғи 2–халқа; 3–поршен; 4–сувли идиш 4.2. грунтнинг деформация модулини зичланиш кўрсаткичлари бўйича аниқлаш грунтни одометрда синаш натижалари бўйича шунингдек, унинг деформация модулини ҳам аниқлаш мумкин. умумлашган гук қонунига кўра, намунанинг вертикал йўналишдаги нисбий деформацияланиши (ҳажмий сиқилиш ҳолати учун): z = p …
4 / 15
босим тушунчаларини таърифлаб беринг. 2.грунтларнинг деформацияланиш жараёнини қандай тушунасиз? 3.грунтларни одометр ёрдамида зичланишга синаш қандай тартибда амалга оширилади? 4.грунтларнинг сиқилувчанлик ва нисбий сиқилувчанлик коэффициентларини аниқлаш ифодалари қандай куринишларда ёзилади? 5.грунтларнинг зичланиш эгри чизиғи қандай кўрсаткичлар асосида курилади? 6.грунтларнинг деформация модулини зичланиш кўрсаткичлари бўйича аниқлаш ифодасининг ёзилишини эсланг. эътиборларингиз учун ташаккур!!!
5 / 15
gruntning suvva uning xossalari - Page 5

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "gruntning suvva uning xossalari"

слайд 1 ўтган дарснинг мавзуси 5. грунтдаги сув ва унинг хоссалари режа: 5.1. грунтларнинг қуйқаланиши ва намлик таъсирида деформацияланиши 5.2. грунтларнинг сув ўтказувчанлиги (фильтрацияси) назорат саволлари: 1.грунтларнинг қуйкаланиши ва ковушкоклиги ҳақида қандай тушунчаларга эгасиз? 2.грунтнинг намлиги уваланиш чегарасидаги намликдан кичик бўлса, у қандай ҳолатда бўлади? 3.грунтнинг намлик ошиши натижасида бўртиши қандай кўрсаткич бўйича баҳоланади? 4.грунтнинг нисбий киришиш коэффициенти қандай аниқланади. 5.грунтлардаги сувнинг фильтрацияси ва миграцияси деганда нималарни тушунасиз? 6.сочилувчан грунтлар танаси бўйлаб сувнинг сизиш жараёни учун дарси қонуни қандай кўринишда ифодаланади? 7.гидравлик градиент нима? 8.фильтрация коэффициентини тажрибалар ёрдамида аниқлаш усулларини ва ...

This file contains 15 pages in PPT format (149.5 KB). To download "gruntning suvva uning xossalari", click the Telegram button on the left.

Tags: gruntning suvva uning xossalari PPT 15 pages Free download Telegram