ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар

DOCX 25,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1491145921_67856.docx ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар режа: 1. алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили. 2. жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жинояти тушунчаси. 3. мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили. 4. мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жинояти тушунчаси ва турлари. 1. алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш (ўзр жк 170-моддаси) жиноятнинг бевосита объекти ўзганинг мулки, яъни ҳар хил шарт-номавий ва бошқа мажбуриятлардан келиб чиқувчи мулкий муносабатлар ҳисобланади. мулк шаклидан қатьи назар ҳар қандай мулк жиноятнинг объекти бўлиши мумкин. жиноятнинг предмети мулк шаклидан қатъий назар ҳар қандай мулк бўлиши мумкин. объектив томондан жиноят, талон-торож аломатлари бўлмагани ҳол-да, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкдорга анча миқдорда зарар етказишдан иборат. бу моддада кўзда тутилган «алдаш» ва «ишончни суиистеъмол қилиш» тушунчалари ҳақида жк 168-модда (фирибгарлик) таҳлилига қаранг. …
2
фойдани ўзганинг мулкини эгаллаб олиш орқали эмас, балки лозим бўлган суммани тўламаслик орқали қўлга киритади. талон – тарож қилишнинг ўзига хослигини белгиловчи хусусият мол-мулкни қонуний эгаликдан айбдорнинг эгалигига ўтиш жараёнидир. ўзганинг мулкини ишончни суисътемол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятида мулк эгаси ёки қонуний мулкка эгалик қилаётган шахснинг мол-мулки ҳисобининг камайиши орқали айбдор ёҳуд мулкий манфаатлар кўриши мумкин бўлган шахснинг мулкий ҳолати ошиб боради. суд тергов амалиётида ушбу жиноятни содир этишнинг турли шакллари учрайди. масалан, электр ҳисоблагични тармоқдан узиб қўйиш ва электр энергиясидан бепул фойдаланиш, кассир ёки проводникнинг чиптасиз юрганлиги учун йўловчилардан пул олиши; бажарилган иш учун мижозлар тўлаган пулнинг турли хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан ўзлаштирилиши ва ҳ.к. шаклларда содир этиш мумкин. алдаш ёки ишончни суисътемол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш шакллари турли хил бўлиши мумкин. масалан, қонунда белгиланган тартибда хизмат ёки топшириқ асосида фойдаланиш учун берилган таранспорт воситасидан ўз шахсий манфаатлари йўлида фойдаланиш шаклида алдов ёки ишончни …
3
иш орқали; солиқ юкини камайтириш мақсадида қалбаки ҳужжатларни тақдим этиш ва даромад солиғи ҳажмини камайтириш орқали, агар бунда жк 184-моддасида назарда тутилган жиноят белгилари мавжуд бўлмаса ва бошқалар. шуни назарда тутиш лозимки, таҳлил қилинаётган жиноятни содир этишда фақат сохта ҳужжат (унинг қалбакилаштирилгани эмас) тақдим этилган бўлиши лозим (у алдаш воситаси ва ушбу жиноятнинг белгиси ҳисобланади), шунинг учун айбдорнинг ўзи томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатларни тақдим этиш орқали алдаса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича жк 170-моддаси ва 228-моддаси биринчи қисмлари билан квалификация қилиниши лозим. таҳлил этилаётган жиноят моддий таркибли ҳисобланади ва мулкдорга ёки мулк эгасига анча миқдорда зарар етказилган пайтдан эътиборан тамом бўлган деб ҳисобланади. бу ҳолатда шуни таъкидлаш лозимки, «моддий зарар етказиш»- баҳоловчи тушунча ҳисобланади. терговчи, суриштирувчи, шунингдек судя ҳар бир аниқ ҳолатда зарар миқдори ва ҳажмини ҳал қилиши лозим. анча миқдордаги зарар деганда, энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз баробаридан юз баробаригача бўлган миқдордаги зарар тушунилади. агар энг кам ойлик …
4
истеъмол қилиш ёки пора олиш, деб квалификация қилинади. ўзр жк 170-моддаси 2-қисмида: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) моддий жавобгар шахс томонидан; в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказганлик учун жавобгарлик белгиланган. жк 170-моддаси 2 қисмида назарда тутилган квалификация қилиш белгилари юқорида кўриб чиқилган. жк 170-моддаси 2 қисми, “б” банди билан квалификация қилиш учун махсус субъект – моддий жавобгар шахснинг мавжудлиги зарурий белгидир. кўп миқдордаги зарар деганда, энг кам ойлик иш ҳақининг юз баробаридан уч юз баробаригача бўлган миқдордаги зарар тушунилади. етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда қамоқ тариқасидаги жазо қўлланилмайди. (жк 170-модда, 3-қисм). 2. жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш (ўзр жк 171-моддаси) жиноятнинг бевосита объекти эгалик ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқлар, шунингдек, жамиятда шаклланган ва қонунчиликда акс эттирилган мулкни тасарруф этиш бўйича муносабатлар ҳисобланади. фақат жиноий йўл билан, яъни жиноий фаолият натижасида топилган, масалан, ҳар қандай …
5
тиш жиноий йўл билан қўлга киритилган мулк сифатида тан олиниши мумкин эмас (масалан, қалбаки ҳужжатлар, пуллар). бироқ, ушбу ашёлар ўғрилик, талончилик ҳужуми орқали қўлга киритилган бўлса ёки ўзгача талон-торож қилиш, ёхуд бошқа ғайриқонуний жиноий йўл билан қўлга киритилса ва қўлга киритилиши ишлаб чиқариш натижаси ҳисобланмаса, уларни жиноий йўл билан топилган деб тан олиш лозим. бундай мулкни сотиб олиш ёки ўтказишда айбдор ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ва ўтказиш сифатида квалификация қилинади. шунингдек, уни тарқатиш ижтимоий хавфли ҳисоблангани ҳолда, бундай мулкни тарқатиш ушбу модда билан квалификация қилинади (масалан, квалификация қилишга ўғирланган порнографик материалларни олиш ва кейинчалик тарқатиш тегишлидир). шунингдек, жиноий йўл билан топилган маблағларга сотиб олинган мулклар ушбу жиноят предмети сифатида тан олиниши мумкин эмас. объектив томондан жиноятнинг: жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки сотишдан ифодаланади. жиноий йўл билан топилган мулкни олиш деганда мулкни жиноий йўл билан топган шахс ўша мулкни ўз эгалигига ва тасарруфига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар" haqida

1491145921_67856.docx ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар режа: 1. алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили. 2. жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жинояти тушунчаси. 3. мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили. 4. мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш жинояти тушунчаси ва турлари. 1. алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш (ўзр жк 170-моддаси) жиноятнинг бевосита объекти ўзганинг мулки, яъни ҳар хил шарт-номавий ва бошқа мажбуриятлардан келиб чиқувчи мулкий муносабатлар ҳисобланади. мулк шаклидан қатьи назар ҳар қандай мулк жиноятнинг объекти бўлиши мумкин. жиноятнинг предмети мулк шаклидан қатъий назар ...

DOCX format, 25,9 KB. "ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.