homiladorlikning toksikozlari (gestozlari)

PPT 59 pages 384.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 59
эрта токсикозлар хомиладорлар кунгил айниши ва кусиши. хомиладорликда кам учрайдиган токсикозлар. хомиладорлик пайтидаги гипертензия холатлари. преэклампсия, эклампсия .м токсикозлар (гестозлар) аёл организмида ҳомиладорлик туфайли вужудга келадиган патологик ҳолат бўлиб кўпгина симптомлар билан намоён бўлади, улардан асосийси марказий нерв системаси, қон томирлари ҳолатининг ва моддалар алмашинувининг бузилишидир. токсикозлар этиологияси: нейрогуморал назария: ички аъзолар ва ички секреция безлари фаолиятини бузилганлиги натижасида моддалар алмашинувининг нейрогуморал бошқарилиши ҳам издан чиқади, оқибатда қондаги оқсил, микроэлементлар, электролитлар, гормон ва медиаторларнинг ўзаро муносабатлари ўзгаради, бу эса қонда тўла оксидланмаган моддалар ҳосил бўлиши ва бошқа ички аъзолар қатори жигар фаолиятини бузилиши эса аёл организмининг захарланишига олиб келади. токсикозлар этиологияси: 2. аллергик назария: оқсил субстанциялари сифатида аёл организмига аллергенлар хомила ва йулдошдан ўтади. 3. буйрак билан боғлиқ назария: хомиладор бачадон буйрак томирларини эзганлиги сабаб, буйрак ишемияси юзага келади ва ренин ишлаб чиқарилиши кучаяди. токсикозлар этиологияси: 4. кортико-висцерал назария (стресс). 5. эндокрин назария. 6. иммунологик назария. 7. генетик назария. 8. …
2 / 59
ва ёғли алмашинувида (катаболизмни кучаиши) -сув-тузли алмашинувда (гипокалиемия.) қусишни диагностикаси: клиник белгилари. умумий қон тахлили (уқт): билирубин, қолдиқ азот, мочевина, гематокрит, умумий оқсил ва унинг фракциялари, глюкоза, электролитлар, протромбин, лейкоцитоз. умумий пешоб тахлили (упт): протеинурия, цилиндрурия, уробилин, эритроцитлар, лейкоцитлар, ацетонга реакция. кусишни клиникаси: 1 даража (енгил формаси): кўнгил айниш, қусиш 4-5 марта, тана вазни камайиши 5%, пульс 80 та, ақб меъёрда, уқт ва упт меъёрда, диурез адекват. 2даража (ўрта формаси): тери қуруқ, кўнгил айниш, қусиш 6-10 марта, тана вазни камайиши 3кг 1 хафтада пульс 90 та, ақб кам, уқт(анемия, ацидоз) ва упт(кетоацидоз, ацетон +,++), диурез кам 3 даража (оғир формаси): тери қуруқ, адинамия, кўнгил айниш, қусиш 20 марта,тана вазни камайиши 10%, пульс 100 та, ақб кам,уқт(анемия, ацидоз, гипербилирубинемия) ва упт(кетоацидоз, ацетон +++, колдтк азот, мочевина, протеинурия, цилиндрурия), диурез кам хомиладорликни тўхтатишга кўрсатмалар: адинамия, умумий ҳолсизликни кучайиши, эйфория. тахикардия, 120 гача 1 минутда. гипотензия 80 мм см уст. тери сарғайиши. ўнг …
3 / 59
умий ахволи қониқарли. қайт қилиш суткасига 5 мартагача кузатилади. ii даража – ўрта оғир даражаси. умумий аҳволи ўзгаради: қайт қилиш 6 дан 10 мартагача, тана вазни 2 дан 3 кг.гача камаяди 1,5-2 хафта давомида. субфебрил температура. тахикардия 90-100 марта минутига. артериал кон босими пасаяди. ацетонурия 20-50% беморларда. iii даражаси – оғир хомиладорлар қайт қилиши. умумий аҳволи кескин ёмонлашади. қайт қилиш 20-25 марта. уйқуси бузилган, адинамия. тана вазни 8-10 кг.ча камайган. тери ва шиллиқ қаватлари қуруқ, тили караш боғлаган. тана харорати (37,2-37,5°). тахикардия 110-120 минутига, артериал қон босими камаяди моддалар алмашигувининг бузилиши. суткалик диурез камайган, ацетонурия, пешобда оқсил ва цилиндрлар. гематокрит ортади. гипо- ва диспротеинемия, гипербилирубинемия, креатинин ортиши. кислоталик-ишқорли муҳитни ацидоз томонга силжиши. калий, натрий ва кальцийни камайиши. диагностика қайт қилиш кузатиладиган касалликлар билан диференциал диагноз ўтказилади (озиқ-овқат токсикоинфекцияси, гастрит, панкреатит, ўт- тош касаллиги, ошқозон раки, нейроинфекция ва бошқалар). 1. қон клиник анализи: гематокрит, гемоглобин, эритроцитлар ва эчтни ортиши. 2. қонни …
4 / 59
нфузион моддалар (кристаллоидлар, коллоидлар, глюкоза, альбумин, nahco3). -метаболизмни кучайтирувчи моддалар (ккб, рибоксин, витаминлар). олиб борилаётган муолажаларни эффективлиги: қусишни камайганлиги билан белгиланади. умумий аҳволини нисбатан яхшиланганлиги билан. аёлни вазнини ошиши билан. уқт ва упт кўрсаткичларини яхшиланиши. сўлак оқиши. (ptyalismus) сўлакни кўп миқдорда оқиши ва 1 литрдан ошиқ суткада йўқатиш. патогенез: эстрогенлар оғиз бўшлиғини эпителийга актив таъсир қилади, сўлак чиқишини кучайтиради, аппетит камаяди, умумий холсизланиш, лабда ва лаб олди терида мацерация ҳолатлари кузатилади ва сувсизланиш белгилари пайдо бўлади. сўлак оқиши. (ptyalismus) давоми: даволаш: стационарда: режим, психотерапия, физиопроцедуралар, инфузиялар. -атропин 0,0005 г 2 маҳал кунда т\о). - мацерацияларни вазелин, цинк паста ва лассар пастасини суриш лозим. даволаш сақлаш режими 2. седатив терапия 3. десенсибилизация 4. дезинтоксикация- инфузион терапия 5. умумий қувват берувчи даво бўлимга 21 ёшдаги аёл тез ёрдам машинасида келтирилди. хомиладорлик 7=8 хафта. шикоятлари кўнгил айниши, қайт қилиш 15-16 марта. ичган суюқлик ва овқат ошқозонда ушланиб қолмаяпти. ҳолсизлик ва бефарқлик. 10 кун …
5 / 59
40-80 мкмоль/лгача), гипербилирубин-емия 100 мкмоль/л га етса критик хисобланади; -тери ва кўз оқсилини сариқ рангга бўялиши. эрта токсикозлар профилактикаси: оилани режалаштириш ( абортни олдини олиш). эгк ни даволаш. ташқи муҳит омилларини яхшилаш. хомиладорлик давридаги гипертензион холатлар гипертензив холатлар таснифи хомиладорлик даврида артериал гипертензияни учта тури тафовут килинади: i. хомиладорлик туфайли пайдо булган артериал гипертензия i.a. протеинурияси булмаган артериал гипертензия - хомиладорлар гипертензияси (гестацион гипертензия) i.b. протеинурияли артериал гипертензия - преэклампсия таснифи (давоми) ii. сурункали хомиладорликдан олдин булган артериал гипертензия iii. сурункали преэклампсия ёки или эклампсия билан огирлашган артериал гипертензия ахамияти гипертензия тури куйдагиларга ахамиятли: хомиладорликни бошкариш тактикасига антигипертензив даволашни утказилишига ва уни интенсивлигига тугдириш муддатига хомиладорлик туфайли пайдо булган гипертензия кон босимини 20 хафтадан кейин ошиши хомиладорлик вактида кб ошиши -организмни хаётига мухим аъзоларни ва кон томир тизимини етарлик даражада кон билан таъминланмаганлик сабабли адаптив реакцияси деб хисобланади хомиладорлик туфайли пайдо булган гипертензия белгилари диастолик кб 90 мм. с.у. систолик …

Want to read more?

Download all 59 pages for free via Telegram.

Download full file

About "homiladorlikning toksikozlari (gestozlari)"

эрта токсикозлар хомиладорлар кунгил айниши ва кусиши. хомиладорликда кам учрайдиган токсикозлар. хомиладорлик пайтидаги гипертензия холатлари. преэклампсия, эклампсия .м токсикозлар (гестозлар) аёл организмида ҳомиладорлик туфайли вужудга келадиган патологик ҳолат бўлиб кўпгина симптомлар билан намоён бўлади, улардан асосийси марказий нерв системаси, қон томирлари ҳолатининг ва моддалар алмашинувининг бузилишидир. токсикозлар этиологияси: нейрогуморал назария: ички аъзолар ва ички секреция безлари фаолиятини бузилганлиги натижасида моддалар алмашинувининг нейрогуморал бошқарилиши ҳам издан чиқади, оқибатда қондаги оқсил, микроэлементлар, электролитлар, гормон ва медиаторларнинг ўзаро муносабатлари ўзгаради, бу эса қонда тўла оксидланмаган моддалар ҳосил бўлиши ва бошқа ички аъзолар қатори...

This file contains 59 pages in PPT format (384.0 KB). To download "homiladorlikning toksikozlari (gestozlari)", click the Telegram button on the left.

Tags: homiladorlikning toksikozlari (… PPT 59 pages Free download Telegram