чарм буюмлари

DOCX 30 sahifa 407,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 30
чарм буюмлари ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган елим композициялари асосий, иккинчи даражали ва ёрдамчи елимлашга бўлинади. елимларни елимланадиган юзадаги ҳолатига қараб елим-эритмалар, елим-дисперсия (латекс) лар, елим-суюлмалар ва қуруқ елимларга ажратилади. елим эритмалари полихлоропрен, полиуретан каучуклари, термоэластопластлар, скн каучук билан пвх қоришмалари, полиизопрен ва полиамидлар асосида тайёрланади. латекс елимлари полихлоропренлар, бутадиен - стирол ва поливинилацетат асосида ишлаб чиқилади. елим-суюлмалари полиамидлар, полиэфирлар, эва сополимери, полибутиленакрилат асосидаги композициялардан ташкил топган. полиамид, эва сополимери кукунлари асосидаги ҳамда полиизобутилен ва полиакрилатлар, ёпишқоқ лента (тасма) лар шаклидаги кукунли елимларнинг қўлланиш соҳалари кенгайиб бормоқда. елим-эритмалар пойабзал ва чарм - атторлик корхоналарида асосан қуруқ ҳолатда келтирилади. бунинг асосида корхонада елим композицияси тайёрланиб, турли ингредиентлар билан модификация қилинади. елим - суюлмалари корхоналарда тайёр шаклда келтирилади, уларнинг таркиби ўзгартирилмайди. шундай қилиб, чарм буюмлари ишлаб чиқаришида турли полимер материаллари ва композициялари қўлланилади. уларнинг бир қисмига ишлов берилади, фойдаланишга тайёрланади, корхонада бевосита модификация қилинади. қўлланиладиган полимерларнинг кенг турлари (ассортименти) га қарамасдан, ишлов беришда …
2 / 30
адгезив суркалади. у юзани қоплайди ва боғланган жойида, адгезив ва субстрат орасида адгезия ҳосил бўлади. орадан бир мунча вақт ўтгандан сўнг ёки дарҳол елимланадиган юзалар адгезив қатлами орқали бириктирилади. иккала субстратларда адгезив пардалари орасида боғланган қисмида аутогезия пайдо бўлади (2.1-расм, а), ёки елим суркалмаган бошқа субстратнинг елимланадиган юзаси ва субстратлардан биридаги адгезивлар орасида боғланиш ва адгезия рўй беради (2.1-расм, б). адгезив пардасининг когезияси ошиши ҳисобидан елимли бирикма мустаҳкамлигининг шаклланиши содир бўлади. адгезив пардасининг когезияси ошиши, ички кучланишларнинг релаксацияси, аутогезион боғланиш қисмидаги диффузион жараёнлар, адгезион ўзаро таъсир боғларининг қайта тақсимланиши ҳисобидан елимли бирикманинг мустаҳкамлиги шаклланиши рўй беради. расм 2.1. елимли бирикманинг ҳосил бўлиш схемаси 1- субстрат; 2 – адгезив бир хил мустаҳкамлик кўрсаткичларини ўрнатиш учун кетган вақт, айрим ҳолларда елимли бирикмани ҳосил қилишга кетган вақтдан бир мунча юқори. шундай қилиб иккита жисмни бир-бирига елимлаш учун биринчидан: - адгезив ва субстратни шундай геометрик жойида туташтириш керакки, қайсиким у ерда елимли чок ҳосил …
3 / 30
анган метал юзасида ҳам 0,06 мкм баландликдаги нотекисликлар бўлади; чарм-пойабзал материаллари ўзининг ғовак ва толали структураси билан фарқ қилиб, улар юзасида микронотекис баландликлар мавжуд бўлиб, бундай микронотекисликлар баландлиги микрометрга яқин ва ундан кам бўлиши мумкин. шундан кўриниб турибдики, субстрат юзаси адгезив билан қанча тўлиқ қопланган бўлса, шунча улар орасидаги боғланиш кўпроқ бўлади ва шунча адгезион мустаҳкамлик юқори бўлади. шундай қилиб, елимни суркашда энг аҳамиятлиси адгезив субсрат орасида иложи борича тўлиқроқ боғланиш ҳосил қилишидадир. адгезив субстрат юзаси шаклини олиши учун унда ўз-ўзидан ёки механик таъсир бўлиши керак, шунинг учун адгезив субстрат юзасига суркалиши вақтида у суюқ ёки юқори пластикли бўлиши керак. суюқ адгезив учун боғланишни шакллантириш шароитлари. суюқ ҳолат ва шу билан боғлиқ бўлган, юза шаклини қабул қилувчи хусусият муҳим ҳисобланади, лекин доимий боғланишни ҳосил қилиш шароитлари кам. масалан, симоб - суюқлик, аммо у шиша юзасига сочилмайди, томчиларда тўпланади. сув акси бўлиб, шиша юзасида осон тарқалиб, аммо парафин юзасига тарқалмайди. бу …
4 / 30
елимлар киритилади. фақат баъзи ҳолларда, жуда оз миқдорда қўшимчалар қўлланилиши мумкин ва бу умумий схемада акс эттирилмайди, масалан елимли парда структураси бир жинслилигини оширувчи пептизаторлар, буёқлар. айрим компонентлар елим таркибида сақлаган миқдорига қараб ярим функционал таъсир кўрсатади, масалан кам миқдорда киритилганда структура ҳосил қилувчи агент ва бир вақтнинг ўзида кўп миқдорда тўлдирувчи. энди елимнинг ҳар бир компонентини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз. асосий парда ҳосил қилувчи. бу адгезион – фаол полимер бўлиб, елим адгезион ва когезион хусусиятларига замин яратади ва боғловчи вазифасини ўтайди. елим пардаси таркибида одатда 60-70 масс. бўлакдан кам бўлмайди, айрим ҳолларда эса 100 масс. бўлаккача бўлади. асосий парда ҳосил қилувчи модда сифатида синтетик ва табиий каучуклар, юқори молекуляр смолалар (қатрон) ва пластмассалар қўлланилади. айрим табиий юқори молекуляр моддалар табиий ёки модификацияланган ҳолатда ҳозирча чекланган миқдорда қўлланилмоқда. баъзида асосий парда ҳосил қилувчи модда иккита яхши қўшилувчи полимер компонентларидан ташкил топган бўлиши мумкин масалан, каучук перхлорвинил елимларида асосий парда ҳосил қилувчи …
5 / 30
бирикманинг иссиқликка чидамлилигини оширади. тўлдирувчилар. булар асосан елимли парданинг когезиясини ошириш учун қўлланилади. бундан ташқари улар елимнинг ва елимли бирикманинг бошқа хусусиятларини яхшилаши мумкин: субстратлардан бирига адгезияни, бошланғич мустаҳкамликни (туташиш тезлиги ошиши ҳисобидан), сувга ва иссиқликка чидамлиликни, эскиришига чидамлиликни ва ниҳоят, кам масъулиятли елимли бирикмалар учун қўлланиладиган елимларда тўлдирувчилар асосий парда ҳосил қилувчи моддалар сарфини пасайтириш мақсадида қўлланилиши мумкин. шундай қилиб, тўлдирувчилар елимли парданинг механик хусусиятларини яхшилаш учун фаол ва нофаол (инерт) бўлиши мумкин. шимдириш хусусиятини берувчи кимёвий моддалар (пав). бу органик бирикмалар бўлиб, шимдириш хусусиятига эга ва бунинг натижасида суюқликни газ билан, бошқа суюқлик билан ёки қаттиқ жисм билан сирт (фазалараро) таранглашишини жуда тез пасайтиради. шундай қилиб, ҳаттоки жуда кам миқдорда шимдириш хусусиятини берувчи кимёвий модда киритилганда ҳам суюқ елимнинг қаттиқ субстратга нисбатан шимдириш хусусияти сезиларли даражада кўтарилади ва адгезия ошади. тўлдирувчиларга шимдириш хусусиятини берувчи кимёвий моддалар билан ишлов берилганда уларнинг парда ҳосил қилувчи полимерлар билан ўзаро таъсирини кучайтиради …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 30 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"чарм буюмлари" haqida

чарм буюмлари ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган елим композициялари асосий, иккинчи даражали ва ёрдамчи елимлашга бўлинади. елимларни елимланадиган юзадаги ҳолатига қараб елим-эритмалар, елим-дисперсия (латекс) лар, елим-суюлмалар ва қуруқ елимларга ажратилади. елим эритмалари полихлоропрен, полиуретан каучуклари, термоэластопластлар, скн каучук билан пвх қоришмалари, полиизопрен ва полиамидлар асосида тайёрланади. латекс елимлари полихлоропренлар, бутадиен - стирол ва поливинилацетат асосида ишлаб чиқилади. елим-суюлмалари полиамидлар, полиэфирлар, эва сополимери, полибутиленакрилат асосидаги композициялардан ташкил топган. полиамид, эва сополимери кукунлари асосидаги ҳамда полиизобутилен ва полиакрилатлар, ёпишқоқ лента (тасма) лар шаклидаги кукунли елимларнинг қўлланиш соҳалари кенгай...

Bu fayl DOCX formatida 30 sahifadan iborat (407,2 KB). "чарм буюмлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: чарм буюмлари DOCX 30 sahifa Bepul yuklash Telegram