сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи

DOC 97,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404198118_51770.doc сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи www.arxiv.uz сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи режа: 1. сув ресурсларидан фойдаланиш хуқуқи тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари 2. сув объектларини фойдаланишга бериш тартиби ва шартлари 3. сувдан фойдаланиш турлари 4. сувдан фойдаланиш ҳуқуқининг мазмуни 5. сувдан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш асослари сув бойликларидан белгиланган мақсадда фойдаланишни сувдан фойдаланиш ҳуқуқи ёрдамида амалга ошириш мумкин. сувдан фойдаланиш ҳуқуқи деганда, давлат ёки у ваколат берган органлар томонидан белгиланган, маъқулланган ва ўрнатилган сув ресурсларини ўзлаштириш, уларни иқтисодий маънода эксплуатация қилиш жараёнида келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси тушунилади. сувдан фойдаланиш ҳуқуқи ёрдамида сув ресурсларидан фойдаланиш тартиби, фойдаланиш мақсадлари, турлари, сувни мухофаза этиш шартлари, сувга нисбатан мулк ҳуқуқи, сувдан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сувдан фойдаланиш кафолатлари, сувдан фойдаланиш ҳуқуқини химоя қилши, сувдан фойдаланишни бекор қилиш, сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари тартибга солинади. демак, сувдан фойдаланиш ҳуқуқини умумий тартибда халқ ҳўжалиги ва фуқароларнинг иқтисодий ва маиший эҳтиёжларини …
2
ни кенг маънода унинг табиий ҳуқуқлар тоифасига тегишли эканлиги, яъни бу ҳуқуқ инсон пайдо бўлгандан бошлаб у билан бирга вужудга келишини эътироф этиш мумкин. шу билан бирга, сувдан фойдаланиш ҳуқуқи кишиларга ваколатли давлат органларининг меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳам берилиши мумкинлигини таъкидласа бўлади. бунда у тақдим этилган ҳуқуқ аҳамиятини ўзида мужассам этади. юридик ва жисмоний шахсларга қонун билан сувдан фойдаланиш ҳуқуқи эътироф этилган бўлиши мумкин, аммо улар бу ҳуқуқдан амалда фойдаланмаётган бўлишлари мумкин. шундай ҳолатларда ҳам биз уларни сувдан фойдаланиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблаймиз. сувдан фойдаланиш ҳуқуқини тор маънода юридик ва жисмоний шахсларнинг қонун нормаларида белгиланган тартибда сувларни фойдаланиш учун бериш орқали вужудга келган ҳуқуқ ва мажбуриятлар йиғиндиси тарзида тушуниш мумкин. сувдан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу субъектларнинг ўз ҳуқуқларини айни пайтда амалга оширишга хизмат қилади. сувдан фойдаланиш ҳуқуқи сув ҳуқуқининг мустақил институтларидан бири ҳисобланади. сув ҳуқуқи муносабатлари ижтимоий муносабатларнинг мустақил тури сифатида ўз доираси ва ички мазмунига эга. бу бирликни биз …
3
тлари таркибига қараб туркумлаш мумкин. масалан, юридик шахсларнинг сувдан фойдаланиш ҳуқуқи, фуқароларнинг сувдан фойдаланиш ҳуқуқи, сувдан фойдаланиш ҳуқуқи объектига қараб эса қишлоқ ҳўжалик мақсадларида сувдан фойдаланиш, балиқ овлаш мақсадида сувлардан фойдаланиш, энергетика мақсадида сувдан фойдаланиш ва хоказо. демак, сувдан фойдаланиш ҳуқуқи сув ҳуқуқининг мустақил ва марказий институтларидан бири эканлиги, бу институт ўзида ер, фуқаролик, солиқ, экология, қишлоқ ҳўжалиги ва бошқа ҳуқуқ сохалари нормаларини мужассамлаштириши, яъни бир қатор субинститутлардан иборат эканлиги тўғрисида фикр билдириш мумкин. сувдан фойдаланиш ҳуқуқининг субъектлари бўлиб, «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 18 — моддасига кўра мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, деҳқон ҳўжаликлари ва ўзбекистон республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланадилар. сув фондига дарёлар, кўллар, сув обморлари, бошқа ер усти сув хавзалари ва манбалари, канал ва ховузларнинг сувлари, ер ости сувлари, музликлар киради. амалдаги сув ва сувдан фойдаланиш қонунчилигига биноан мамлакатимиз худудидаги барча сувлар ягона давлат сув фондини ташкил этади (4—модда). ана шу …
4
учун фойдаланишга берилади. сув объектлари танхо фойдаланиш учун ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси ёхуд тегишли ваколатга эга давлат органи томонидан қонунларда белгиланадиган тартибда батамом ёки қисман берилади. сув объектларидан танҳо фойдаланиш махсус рухсатнома расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади. сувдан махсус фойдаланишда ер усти сув манбалари бўйича ўзбекистон республикаси мелиорация ва сув ҳўжалиги вазирлигининг, ер ости сув манбалари бўйича эса ўзбекистон республикаси саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси ҳамда ўзбекистон республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг таклифларига биноан ўзбекистон республикаси табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитасининг органлари берадиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатномани мувофиқлаштириш ва бериш тартиби ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси томонидан белгиланади. «сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга биноан сувдан умумий фойдаланиш рухсатсиз ва чеклашларсиз амалга оширилади (28 —модда). танхо фойдаланиш учун бериб қўйилган сув объектларидан умумий фойдаланишга сувдан бирламчи фойдаланувчи сув ҳўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишиб белгиланган шартларга мувофиқ …
5
и ходимларни моддий таъминлаш мақсадларини кўзлаб, сувдан лимит бўйича фойдаланиш билан бир қаторда тўлиқ ёки қисман ҳақ тўлаб фойдаланиш жорий этилади. сув учун тўлиқ ёки қисман ҳақ тўлашни жорий этиш, сувдан лимит бўйича фойдаланиш, шунингдек бунга риоя этилишини назорат қилиш шартлари ва тартибини ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси белгилайди. 3. сувдан фойдаланиш турлари сувдан фойдаланиш ҳуқуқини бир неча турларга бўлиш мумкин. булардан биринчиси сувдан асосий мақсадга мувофиқ фойдаланишни кўрсатиш мумкин. булар: а) аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжларини, маиший, даволаш, курорт, соғломлаштириш, хордиқ чиқариш ва бошқа эҳтиёжларни, б) қишлоқ ҳўжалиги, в) саноат, энергетика, транспорт, г) балиқчилик ҳўжалиги ҳамда бошқа давлат ёки жамоат эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланишга бўлинади. сувдан фойдаланиш ҳуқуқининг навбатдаги тури бўлиб умумий ва махсус фойдаланиш ҳисобланади. сувдан умумий фойдаланиш деганда сувнинг ҳолатига таъсир қиладиган иншоотлар ёки техникавий қурилмаларни қўлламай фойдаланишга айтилади. сувдан махсус фойдаланиш деб эса иншоотлар ёки қурилмаларни қўлланиш йўли билан фойдаланиш тушунилади. иншоотлари ёки техникавий қурилмаларни қўлламай туриб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи" haqida

1404198118_51770.doc сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи www.arxiv.uz сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи режа: 1. сув ресурсларидан фойдаланиш хуқуқи тушунчаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари 2. сув объектларини фойдаланишга бериш тартиби ва шартлари 3. сувдан фойдаланиш турлари 4. сувдан фойдаланиш ҳуқуқининг мазмуни 5. сувдан фойдаланиш ҳуқуқини бекор қилиш асослари сув бойликларидан белгиланган мақсадда фойдаланишни сувдан фойдаланиш ҳуқуқи ёрдамида амалга ошириш мумкин. сувдан фойдаланиш ҳуқуқи деганда, давлат ёки у ваколат берган органлар томонидан белгиланган, маъқулланган ва ўрнатилган сув ресурсларини ўзлаштириш, уларни иқтисодий маънода эксплуатация қилиш жараёнида келиб чиқадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси тушунилади. сувдан фойдаланиш ҳуқуқи ёрда...

DOC format, 97,0 KB. "сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.