меҳнат ҳуқуқининг манбалари

DOC 82,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404189480_51736.doc меҳнат ҳуқуқининг манбалари меҳнат ҳуқуқининг манбалари режа: 1. меҳнат ҳуқуқи манбалари тушунчаси, турлари ва уларнинг аҳамияти 2. меҳнат ҳуқуқи манбалари саналувчи норматив ҳужжатларни вақт, ҳудуд ҳамда шахсларга нисбатан амал қилиши «ҳуқуқ манбаи» тушунчаси кенг маънода жамиятнинг моддий шароитлари, ишлаб чиқариш муносабатлари даражаси билан белгиланса, тор маънода давлат томонидан ифода этилган эркнинг намоён бўлиш шакли назарда тутилади. меҳнат ҳуқуқининг манбалари хилма-хил шаклларда (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқалар) бўлиши мумкин, улар умумий мақсад – қонунчилик ва адолатни таъминлаш билан ўзаро бирлашган бўлиб, бўйсуниш муносабатида бўлади. меҳнат ҳуқуқи манбаини ўрганиш пайтида унинг вужудга келиш хусусиятлари, фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини муҳофаза қилишга қаратилганлиги эътиборга олинмоғи лозим. меҳнат ҳуқуқи манбаининг вужудга келишида ходимларнинг вакиллик органларида фаол иштирок этишлари, бу манбалар орасида тармоқ, корхона, ташкилотларнинг бевосита ўзида ишлаб чиқиладиган локал меъёрлар салмоқли ўрин тутиши, меҳнат ҳуқуқига оид меъёрлар энг кўп табақаланганлиги каби (меҳнат шароитларига, аҳоли ёшига, жинсига, тармоқ хусусиятларига, табиий иқлим ва бошқа шароитларга, бошқа ўзига …
2
қлари, жумладан энг асосий табиий ҳуқуқларидан ҳисобланувчи эркин меҳнат қилиш, дам олиш, меҳнатга яраша иш ҳақи олиш, адолатли ва қулай иш шароитларида меҳнат қилиш, меҳнат ҳуқуқлари амалга оширилишининг кафолатланиши, самарали тарзда ҳимоя қилиниши назарда тутилган (ўзбекистон республикаси конституциясининг муқаддимаси, 13, 14, 15, 18, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 48 ва бошқа моддалари). ўзбекистон республикаси конституцияси мамлакатимизнинг асосий қонуни сифатида меҳнат қонунчилигининг шаклланиши ва ривожланиши учун табиий юридик негиз сифатида хизмат қилади. ҳар қандай қонун, қонун ҳужжатлари ёки бошқа ҳаракатлар ўзбекистон республикаси конституцияси қоидаларига зид бўлиши мумкин эмас. ўзбекистон республикаси конституциясининг 15-моддасида конституциянинг сўзсиз устивор эканлиги айтилган. унда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари энг олий қадрият эканлиги, барча давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ўз кундалик фаолиятларида унга сўзсиз амал қилишлари шарт эканлиги, инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар (айниқса, «инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси», «иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида»ги халқаро пакт ва бошқалар) ўзбекистон республикасининг ҳуқуқ тизими …
3
ҳуқуқий тартибга солиш вазифасини бажаради. меҳнат ҳуқуқи билан алоқадор ва ушбу ҳуқуқ манбаи ҳисобланиши мумкин бўлган қонунлар қаторига «аҳолини иш билан таъминлаш» , «хўжалик жамиятлари ва ширкатлари» , «касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари» , «меҳнат муҳофазаси» , «тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар ва бошқалар киритилиши мумкин. ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари меҳнат ҳуқуқи манбаларидан ҳисобланиб, меҳнат муносабатларининг энг муҳимлари ана шу ҳужжатлар билан тартибга солинади ва ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу шакли юз берган жиддий ўзгаришларни ифодалайди. ўзбекистон республикаси президентининг 2001 йил 29 июндаги «2001 йил 1 августдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги, 1996 йил 10 декабрдаги «болали оилаларни давлат йўли билан ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида»ги ва бошқа кўплаб фармонлари шулар жумласидандир. меҳнат ҳуқуқининг энг муҳим масалалари бўйича ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси қабул қилган қарор ва фармойишлар алоҳида ўрин тутади. 1997 йил 11 мартдаги «амалдаги қонунларни меҳнат кодекси талабларига мувофиқлаштириш тўғрисида»ги, 2001 йил …
4
чаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» ва бошқалар шулар жумласидандир. вазирликлар ва идоралар томонидан чиқариладиган меъёрий характерга эга бўлган, бошқа фуқаролар ва юридик шахслар учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтирувчи меъёрий ҳужжатлар белгиланган тартибда адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейингина юридик кучга киради . ўзбекистон республикасининг маҳаллий ҳокимият органлари тўғрисидаги қонунига мувофиқ туман, шаҳар, вилоят (тошкент шаҳар) ҳокимликлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар ушбу ҳудудлардаги барча шахслар учун мажбурий кучга эга ва мазкур маҳаллий ҳокимият органлари меҳнатни ташкил этиш, муайян шароитлар белгилаш ва бошқа масалаларга оид меҳнат ҳуқуқининг манбаи саналувчи меъёрий ҳужжатлар чиқаришлари мумкин (масалан, корхоналар иш режимини белгилаш ва ҳ.к.). ўзбекистон республикаси меҳнат кодексининг 4-моддаси, 2-қисмида таъкидланганидек, «қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шарномаси билан белгиланиши мумкин», яъни ходимлар учун меҳнат …
5
шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади». яъни ўзбекистон иштирок этган икки томонлама халқаро шартномалар ҳам меҳнат ҳуқуқининг мустақил манбаларидан саналади. меҳнат муносабатлари қонунлар ёки бошқа қонун кучига эга ҳужжатлар билан тартибга солинмаган ҳолларда одатдаги муомала тамойиллари, урф бўлган қоидалар асосида масалалар ҳал этилишига ҳам йўл қўйилади. аммо бу урф-одат тамойиллари қонунчиликка зид бўлмаслиги, камситиш, ҳуқуқларни чеклашга олиб келмаслиги шарт. европа ва америка қитъасидаги айрим давлатлардан фарқли ўлароқ, мамлакатимизда суд амалиёти (суд прецеденти) меҳнат ҳуқуқининг манбаи ҳисобланмайди. аммо ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг қарорлари қонунларни тўғри тушуниш, амалга тўғри қўллаш, суд хатоликларининг олдини олиш, қонунчиликни мустаҳкамлашда жуда катта аҳамиятга эга бўлади. масалан, ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги 12-сонли «судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишга оид қонунларни қўлланилиш амалиёти тўғрисида»ги қарори шулар жумласидан саналади . 2-§. меҳнат ҳуқуқи манбалари саналувчи норматив ҳужжатларни вақт, ҳудуд ҳамда шахсларга нисбатан амал қилиши ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғри қўлланилиши, ижтимоий муносабатларни самарали тартибга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнат ҳуқуқининг манбалари" haqida

1404189480_51736.doc меҳнат ҳуқуқининг манбалари меҳнат ҳуқуқининг манбалари режа: 1. меҳнат ҳуқуқи манбалари тушунчаси, турлари ва уларнинг аҳамияти 2. меҳнат ҳуқуқи манбалари саналувчи норматив ҳужжатларни вақт, ҳудуд ҳамда шахсларга нисбатан амал қилиши «ҳуқуқ манбаи» тушунчаси кенг маънода жамиятнинг моддий шароитлари, ишлаб чиқариш муносабатлари даражаси билан белгиланса, тор маънода давлат томонидан ифода этилган эркнинг намоён бўлиш шакли назарда тутилади. меҳнат ҳуқуқининг манбалари хилма-хил шаклларда (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқалар) бўлиши мумкин, улар умумий мақсад – қонунчилик ва адолатни таъминлаш билан ўзаро бирлашган бўлиб, бўйсуниш муносабатида бўлади. меҳнат ҳуқуқи манбаини ўрганиш пайтида унинг вужудга келиш хусусиятлари, фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини муҳо...

DOC format, 82,5 KB. "меҳнат ҳуқуқининг манбалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.