конституциявий ҳуқуқ фани

DOC 176,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404188287_51720.doc конституциявий ҳуқуқ фани www.arxiv.uz конституциявий ҳуқуқ фани режа: 1. конституциявий ҳуқуқ фани ҳақида тушунча. 2. конституция тушунчаси. конституциянинг пайдо бўлиш тарихи ва жаҳон конституциялари. 3. конституциянинг асосий белгилари. 4. ўзбекистон республикаси конституцияси – мустақиллик қомуси. 5. конституциянинг вазифаси. 6. конституция классификацияси ва турлари. 7. конституция ҳуқуқ фанининг тизими. 8. конституциявий ҳуқуқ фанининг юридик фанлар тизимидаги ўрни. 9. конституциянинг ривожланиш босқичлари. конституциявий ҳуқуқ фани ҳақида тушунча. ҳуқуқий тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг хилма - хиллиги кўплаб ҳуқуқий нормаларнинг мавжуд бўлиши ва амал қилинишини тақозо этади. уларни ўрганиш билан турли соҳадаги юридик фанлар шуғулланади, уларнинг ҳар бири маълум ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқий нормаларнинг алоҳида гуруҳини ўрганади. конституциявий ҳуқуқ фани ҳуқуқшуносликнинг муҳим тармоғи бўлиб, унинг асосий вазифаси конституциявий ҳуқуқ соҳасини ўрганишдан иборат. конституциявий ҳуқуқ фани ҳуқуқнинг шу тармоғига хос ривожланиш қонуниятларини, унинг хусусиятлари, белгилари, нормалари ва институт билан муносабатини ўрганади. конституциявий ҳуқуқ - муайян бир давлатнинг ҳуқуқий нормалар тизими бўлиб, уша давлатда …
2
уқ моҳиятини ва хусусиятини ўрганади. маълумки юридик фаннинг ҳар бир соҳаси жамиятнинг маълум бир давлат - ҳуқуқий тузилишини ўрганади. конституциявий ҳуқуқ фанининг вазифаси ўзбекистон республикасининг мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлатчиликни ривожлантириш, адолатли ташқи сиёсат олиб бориш, ўзбекистонни дунёда буюк давлат даражасига кўтариш, республикада ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, адолатли жамият қуриш, конституциявий ҳуқуқ нормалари ва ҳуқуқий институтларни такомиллаштиришга доир муаммоларни тадқиқ этиш, жамиятда юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларни ўрганиш ва бунинг натижасида республика қонунларини ривожлантириш учун зарур таклифларни тайёрлашдан иборат. ўзбекистон республикасида сиёсий, ижтимоий, маданий вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни ривожланитиришга, давлат мустақиллигини ҳуқуқий таъминлашга, ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишга фаол таъсир кўрсатиш конституциявий қонунчилик ва конституциявий ҳуқуқ фанининг муҳим вазифасидир . фаннинг вазифаларига, шунингдек, конституциявий ҳуқуқнинг асосий манбаи бўлган конституцияни, конституция тўғрисидаги таълимотларни, ўзбекистон конституциявий ривожланишининг асосий босқичларини, уларнинг асосий мазмуни ва хусусиятларини ўрганиш киради. конституциявий ҳуқуққа мансуб юридик нормалар конституциявий ҳуқуқ нормалари деб аталади. …
3
узумнинг асосий принципларини ифодалайдилар. мазкур нормалар давлатнинг сиёсий йўналишлари ва қонунларининг мукаммал бўлишини, уларга оғишмай амал қилинишини таъминлаб беришга қаратилган. конституциявий ҳуқуқ нормалари давлат ва жамиятнинг сиёсий, иқтисодий нормалари давлат ва ташкилий принципларини ифода этади, конституциявий ҳуқуқ субъектларнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилайди, давлат органларининг тизимини уларнинг ташкил қилиниши ва иш тартибидаги доир қоидаларни мустаҳкамлайди. шунинг учун ҳам конституциявий ҳуқуқ нормалари бошқа кўпгина ҳуқуқий тармоқлардаги нормалар сингари анъанавий уч қисмдан, яъни гипотеза, диспозиция ва санкциядан ташкил топмаган. конституциявий нормаларнинг ижтимоий муносабатларини тартибга солиб туриш вазифаси айнан умумий ва кенг барча учун тегишли принципларни ўрнатиш орқали амалга оширилади. жумладан конституциянинг 1-бўлимида мустаҳкамлаб қўйилган ҳокимиятнинг бўлиниши, ҳалқ ҳокимиятчилиги, конституция ва қонунларнинг устунлиги ана шу принципларга мисол бўла олади. конституциявий ҳуқуқ нормалари жуда кўп бўлганлиги сабабли, уларни ҳаётда қўллаш ва ўрганишни енгилаштириш учун улар системалаштирилади, яъни уларга тартибга солиб турувчи ижтимоий муносабатларинг турига қараб, алоҳида-алоҳида гуруҳлар бирлаштиради. бир хил ижтимоий муносабатларини тартибга солишга қаратилган нормалар …
4
, конституциявий ҳуқуқ тармоғи конституциявий ҳуқуқнинг жуда кўп нормалари ва уларнинг бажарилиши натижасида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлардан иборатдир. бундай конституциявий нормаларга қуйдагилар киради: биринчидан, ўзбекистон республикаси конституциявий тузумнинг асосий принципларини белгиловчи конституциявий нормалар. буларга давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги конституциявий конституция ва қонунларнинг устунлиги, ташқи сиёсат принципларини ўзида акс эттирувчи ҳуқуқий нормалар (ўзбекистон республикаси конституцияси биринчи бўлими); иккинчидан, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини белгиловчи ҳуқуқий нормалар; учинчидан, ўзбекистонда жамият ва шахс ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи, яъни жамиятнинг иқтисодий негизлари, жамоат бирлашмалари, оила оммавий ахборот воситалари фаолиятининг асосий белгилайдиган конституциявий ҳуқуқий нормалари (учинчи бўлим). тўртинчидан, ўзбекистон республикасининг маъмурий – ҳуқуқий ва давлат тузилишини белгилайдиган конституциявий ҳуқуқий нормалар. мазкур ҳуқуқий нормалар ўзбекистонинг миллий давлат ва маъмурий худудий тузилишини ва ҳамда қорақалпоғистон республикаси суверенитетининг ўзбекистон республикаси томонидан муҳофаза қилинишини белгилаб қўядиган ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олади (тўртинчи бўлим). бешинчидан, ўзбекистон республикаси давлат ҳокимиятининг тизимини, уни ташкил этишни, давлат органларининг ваколатлари ва …
5
лаш лозимки, конституциявий ҳуқуқ предметига конституциявий ҳуқуқ нормаларигина эмас, балки шу ҳуқуқий нормаларнинг амалга оширилиши, яъни уларнинг муайян ижтимоий муносабатни тартибга солиши натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатлар ҳам киради. конституциявий ҳуқуқ нормалари жамиятга ҳар томонлама таъсир кўрсатади, баъзи бир органларга ҳаракат қилиш учун ҳуқуқ беради, бошқаларни эса маълум соҳада ҳаракат қилишига мажбур этади. берилган ушбу ҳуқуқ мажбуриятларни амалга ошириш вақтида давлат органлари билан жамоат ташкилотлари ва фуқаролар ўртасида ҳуқуқий муносабатлар келиб чиқади. конституциявий ҳуқуқ бошқа ҳуқуқ тармоқларидан ўзининг ижтимоий муносабатларни тартибга солиш услуби билан ҳам фарқ қилади. ҳуқунинг бу тармоғида халқ ҳокимиятининг амалга оширишнинг бир қанча услублари, хусусан, ҳуқуқ нормаларини яратиш, ҳуқуқ субъектларига баъзи бир ҳаракатларини қилишга рухсат бериш ёки ман этиш, баъзи бир ҳаракатларни олдини олиш айримларини амал қилишдан тўхтатиб қўйиш каби услублар ишлатилади. ҳуқуқнинг бу тармоғига хос жиҳатлардан яна бири давлат тузилиши ва конституциявий тузум асосий принципларнинг қонунларда белгилаб қўйилганлигидир. конституциявий ҳуқуқ ҳуқуқий тармоқлар тизимида етакчи ўринни эгаллайди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"конституциявий ҳуқуқ фани" haqida

1404188287_51720.doc конституциявий ҳуқуқ фани www.arxiv.uz конституциявий ҳуқуқ фани режа: 1. конституциявий ҳуқуқ фани ҳақида тушунча. 2. конституция тушунчаси. конституциянинг пайдо бўлиш тарихи ва жаҳон конституциялари. 3. конституциянинг асосий белгилари. 4. ўзбекистон республикаси конституцияси – мустақиллик қомуси. 5. конституциянинг вазифаси. 6. конституция классификацияси ва турлари. 7. конституция ҳуқуқ фанининг тизими. 8. конституциявий ҳуқуқ фанининг юридик фанлар тизимидаги ўрни. 9. конституциянинг ривожланиш босқичлари. конституциявий ҳуқуқ фани ҳақида тушунча. ҳуқуқий тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг хилма - хиллиги кўплаб ҳуқуқий нормаларнинг мавжуд бўлиши ва амал қилинишини тақозо этади. уларни ўрганиш билан турли соҳадаги юридик фанлар шуғулланади, уларнинг ...

DOC format, 176,5 KB. "конституциявий ҳуқуқ фани"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: конституциявий ҳуқуқ фани DOC Bepul yuklash Telegram