меҳнат муносабатларини халқаро ҳуқуқий тартибга солишда давлатлараро ҳамкорлик

DOC 64,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404189442_51735.doc меҳнат муносабатларини меҳнат муносабатларини халқаро ҳуқуқий тартибга солишда давлатлараро ҳамкорлик режа: 1. меҳнат соҳасида халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик ва унда ўзбекистон республикасининг иштирок этиши 2. халқаро меҳнат ташкилоти ва меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солинишида унинг ўрни илмий техника революцияси юз бераётган пайтда ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муносабатларнинг глобаллашув жараёни кузатилмоқда. бундай шароитда жаҳоннинг бир бурчагида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар бошқа бурчагида яшовчи халқлар ва давлатлар учун ҳам акс садо бераётир. ушбу омиллар юз бераётган жараёнларни мувофиқлаштирилишини, давлатлар ва халқлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилишини тақозо этмоқда. ер курасида аҳоли сони тез суръатлар билан кўпайиб, унинг ресурслари ва иқтисодий имкониятлари деярли ўзгармасдан қолаётган бир пайтда барчани иш билан таъминлаш, очлик ва касалликларга, қашшоқликка қарши курашиш долзарб вазифалардан эканлиги шак-шубҳасиздир. инсоннинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларидан бири бўлган меҳнат қилиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, ишсизликка қарши курашиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги халқаро ҳамкорлик ва бу соҳадаги ижтимоий муносабатларни халқаро ҳуқуқий тартибга солиш бирлашган миллатлар ташкилотининг бевосита иштироки …
2
лқаро пактнинг 6-моддасига кўра: «ушбу пактда иштирок этувчи давлатлар ҳар бир инсоннинг ишлаб маблағ топиш имкониятини қамраб оладиган меҳнат қилиш ҳуқуқини тан олади. меҳнат турини ҳар бир одам эркин ҳолда танлайди ёки унга эркин ҳолда рози бўлади. шу пактга аъзо бўлган давлатлар эса фуқароларни мазкур ҳуқуқ билан таъминлаш учун зарур чоралар кўради» . меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солишда, айниқса халқаро меҳнат ташкилотининг ўрни каттадир. халқаро меҳнат ташкилоти бмтнинг ихтисослашган муассасаси мақомига эга ҳолда иш олиб боради. ўзбекистон республикаси ўз давлат мустақиллигини қўлга киритганидан кейинги ўтган ўн йил давомида ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаётнинг барча жабҳаларида туб ислоҳотларни амалга оширмоқда ва уларнинг моҳияти – демократик, фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат барпо этиш мақсадида умуминсоний ва демократик қадриятларни жорий эта бориш, фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган халқаро андозаларга мослашишдан иборат. ўтган йиллар давомида бмтнинг инсон ҳуқуқларига оид энг муҳим ҳужжатлари, халқаро меҳнат ташкилотининг бир қатор конвенциялари ўзбекистон республикаси томонидан ратификация қилинди . ўзбекистон республикаси конституциясининг …
3
артномасида ёки халқаро меҳнат ташкилотининг ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади. ўзбекистон республикаси халқаро шартномаларнинг ёки халқаро меҳнат ташкилотининг ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясининг қоидалари меҳнатга оид муносабатлар бевосита қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолларда ҳам қўлланилади», дейилади. 2-§. халқаро меҳнат ташкилоти ва меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солинишида унинг ўрни халқаро меҳнат ташкилоти бирлашган миллатлар ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасаси сифатида 170 давлатни ўзида бирлаштиради. унинг ташкилий тузилиши, ваколатлари ва иш олиб бориш шакллари ўз уставида белгилаб қўйилган. халқаро меҳнат ташкилотининг олий органи бўлиб ҳар йили бир марта унинг барча аъзо давлатларидан иборат таркибда чақириладиган халқаро меҳнат конференцияси ҳисобланади. ушбу конференция фаолиятида ҳар бир аъзо давлат 4 делегатдан (2 та ҳукуматдан, 1 та тадбиркорлардан, 1 та ходимлардан) иборат таркибда қатнашади. халқаро меҳнат конференцияси 56 кишидан иборат (28 киши ҳукуматлардан, 14 тадан тадбиркорлар ва …
4
м қўллаб-қувватланди ва 1919 йил январ ойида бўлиб ўтган версал конференциясида муҳокама қилиниб, 1919 йил 25 январида халқаро меҳнат қонунчилиги билан шуғулланувчи 15 кишидан иборат комиссия тузилди. комиссия буюк британия тақдим этган лойиҳа бўйича янги (бўлажак хмт) муассаса ваколатлари, унда ҳукуматлар, иш берувчилар ва ходимлар вакилларининг иштироки, конвенциялар ишлаб чиқиш, қабул қилиш, ратификациялашни ташкил этиш, ижро этилишини назорат қилиш механизмлари муҳокама этилди. 1919 йили миллатлар лигаси ва халқаро меҳнат ташкилоти тузиш тўғрисида версал битими қабул қилинди. халқаро миллатлар лигаси мақсад ва вазифалари фаолият принциплари ва шакллари унинг уставида, устав таркибига киритилган филадельфия декларациясида мустаҳкамлаб қўйилган. халқаро меҳнат ташкилоти ўз фаолиятини қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда юритади: · меҳнат товар эмас; · сўз эркинлиги ва ташкилотларга бирлашиш эркинлиги доимий тараққиётнинг зарур шартидир; · бирон бир жойдаги қашшоқлик умумий фаровонликка таҳдид солади; · умумий фаровонликка кўмаклашиш мақсадида ҳар бир давлатда ва халқаро миқёсда муҳтожлик билан узлуксиз кураш олиб борилиши керак. уставда белгиланишича, меҳнат …
5
уқий андозаларни яратиш унинг асосий фаолият йўналишларидан бўлиб ҳисобланади. шуни айтиш кифояки, 1997 йил июн ойигача бўлган даврга келиб халқаро меҳнат ташкилоти қабул қилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар сони 364 тага етди. улардан 180 таси конвенция, 184 таси тавсиялардан иборат. мустақилликка эришганимиздан кейинги йиллар давомида ўзбекистон республикаси олий мажлиси томонидан халқаро меҳнат ташкилотининг 11 та конвенцияси ратификация қилинди. булар: 1. иш вақтини 40 соатгача қисқартириш ҳақидаги 40-конвенция; 2. йиллик ҳақ тўланадиган таътиллар ҳақидаги 52-конвенция; 3. оналикни муҳофаза қилиш ҳақидаги 103-конвенция; 4. меҳнат ва иш билан таъминлаш соҳасида камситишлар тўғрисидаги 111-конвенция; 5. мажбурий меҳнатни бекор қилиш ҳақидаги 105-конвенция; 6. бир хил қийматдаги меҳнат учун эркак ва аёлларни тенг тақдирлаш ҳақидаги 100-конвенция; 7. куч ишлатиш ёки мажбурлаш йўли билан меҳнат қилдиришни тақиқловчи 29-конвенция; 8. корхоналардаги меҳнаткашлар вакиллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган имкониятлар ҳақидаги 135-конвенция; 9. жамоавий музокараларни ташкил этиш ва олиб бориш ҳуқуқи тамойилларини қўллаш тўғрисидаги 98-конвенция; 10. жамоавий музокараларга кўмаклашиш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "меҳнат муносабатларини халқаро ҳуқуқий тартибга солишда давлатлараро ҳамкорлик"

1404189442_51735.doc меҳнат муносабатларини меҳнат муносабатларини халқаро ҳуқуқий тартибга солишда давлатлараро ҳамкорлик режа: 1. меҳнат соҳасида халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик ва унда ўзбекистон республикасининг иштирок этиши 2. халқаро меҳнат ташкилоти ва меҳнатни халқаро ҳуқуқий тартибга солинишида унинг ўрни илмий техника революцияси юз бераётган пайтда ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муносабатларнинг глобаллашув жараёни кузатилмоқда. бундай шароитда жаҳоннинг бир бурчагида содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар бошқа бурчагида яшовчи халқлар ва давлатлар учун ҳам акс садо бераётир. ушбу омиллар юз бераётган жараёнларни мувофиқлаштирилишини, давлатлар ва халқлар ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилишини тақозо этмоқда. ер курасида аҳоли сони тез суръатлар билан кўпайиб, унинг ресурслари ва иқтисодий имкон...

Формат DOC, 64,5 КБ. Чтобы скачать "меҳнат муносабатларини халқаро ҳуқуқий тартибга солишда давлатлараро ҳамкорлик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: меҳнат муносабатларини халқаро … DOC Бесплатная загрузка Telegram