сув ҳуқуқининг манбалари

DOC 116,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404199103_51778.doc сув ҳуқуқининг манбалари сув ҳуқуқининг манбалари режа: 1. сув ҳуқуқининг манбалари тушунчаси, хусусиятлари ва тизими 2. сув ҳуқуқининг конституциявий асослари 3. ўзбекистон республикаси қонунлари сув ҳуқуқининг махсус манбаси сифатида 4. қонун ости меъёрий ҳужжатларида сув ҳуқуқий уносабатларини тартибга солишда тутган ўрни сув ресурсларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш билан боғлик жараёнларда пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш сув ҳуқуқининг мазмун мохиятини ташқил этади. табиат ва жамият тизимида пайдо бўладиган био-экологик ижтимоий-ҳуқуқий жараёнларда сув ҳуқуқининг аҳамияти бекиёс бўлиб, иринчидан, табиатнинг мухим ресурси сифатида, иккинчидан, жамият аъзоларининг турли эхтиёжларини билан боғлиқ ижтимоий ҳуқуқий муносабатлар обьекти сифатида иштирок этади. сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ. мурккаб жараёнларда ижтимий-сиёсий, иқтисодий-экологик, ташкилий-ҳуқуқий аҳамиятдаги турли хужжатлар иштирок этади. шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар қандай ҳужжат ижтимоий муносабатлар тизимида тутган ўрнидан катъий назар ҳуқуқнинг шу жумладан, сув ҳуқуқининг манбаси сифатида эътироф этилмайди. давлат ва ҳуқуқ назариясига асосан, сув ҳуқуқининг манбаси сифатида эътироф …
2
оид муносабатларни тартибга солувчи конституциявий қоида-талаблар, ўзбекистан республикаси қонунлари, ўзбекистан республикаси президенти фармонлари ҳамда вазирлар махкамаси қарорлари, махсус ваколатли давлат бошқарув органлари,маҳаллий давлат ҳокимияти органлари меъёрий хужжатлари йиғиндиси сув қонун хужжатларини ташқил этиб, сув ҳуқуқининг манбаси бўлиб хисобланади. сув қонунчилиги хужжатларини ижтимоий муносабатларни тартибга солиш жараёнида тутган ўрни, аҳамияти ва узига хос хусусиятларига кура қуйидагича таснифлаш мумкин: 1. юридик кучи буйича манбалар қонун ва қонун ости меъёрий хужжатларга бўлинади. 2. сув билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни тартибга солиш йуналишлари буйича - сувларни муҳофаза қилиш қонун хужжатлари; - сувлардан оқилона фойдаланиш қонун хужжатларига бўлинади. 3. ҳуқуқий тартибга солиш ҳолати буйича моддий ва процессуал аҳамиятдаги қонун хужжатлари. 4. қонун хужжатларининг тизими бўйича оддий ва кодификацияланган манбалар. 5 қонун хужжатларининг қўлланилиш доираси бўйича.: -худудий-минтакавий; -республика миқёсида; -халқаро миқёсидаги манбалар ва хакозо. сув билан боғлиқ ижтимоий ҳуқуқий муносабаларни тартибга солишда конституциявий қоидалар, қонун, фармон, қарор, низом каби меъёрий хужжатлар қаторида ушбу қонун хужжатларини қўллашда ёрдам …
3
хусусан, сув ҳуқуқи манбалари биринчидан, табиатнинг устувор қонуниятларини ижтимоий қонун хужжатлари билан мужассамлантиради, иккинчидан, сувларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланишда давлат ва ҳуқуқнинг барча восита ва тадбирларидан фойдаланади. шундай қилиб, сувга оид қонун хужжатлари ўзига хос тизимга эга бўлиб, қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: 1. сувларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга оид конституциявий қоидалар. 2. сувга оид ўзбекистон республикасининг қонунлари. 3. сувга оид қонун ости меъёрий хужжатлар тизими. 2. сув ҳуқуқининг конституциявий асослари барча ҳуқуқ сохалари каби сув ҳуқуқининг ҳам асосий манбаси бўлиб ўзбекистон республикасининг конституцияси ҳисобланади. конституциямизда шахс, жамият ва давлатнинг ижтимоий, иктисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий сохаларидаги асослари мустахкамланган бўлиб, сув ресурсларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш бўйича давлат-ҳуқуқий механизмини шакллантиришда мухим аҳамиятга эгадир. сув ҳуқуқининг конституциявий қоида-талабларини қуйидаги кисмларга бўлиб, ўрганишимиз мумкин: - умумий аҳамиятдаги тамойил ва қоида-талаблар; -махсус экологик тамойил ва қоида-талаблар. конституциямизда сув ресурсларини муҳофаза қилиш улардан оқилона фойдаланиш жараёнининг ижтимоий-сиёсий ,иктисодий ва маданий-маърифий сохалардаги умумий аҳамият …
4
тни амалга оширади: -сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ қонунлар кабул қилиш ва уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш; -сув билан боғлиқ давлат дастурларини кабул қилиш; -давлат бюджетини кабул қилишда сувга доир молиявий ресурсларни ажратилишини таъминлаш; -сувдан фойдаланганлик учун солик ва бошқа туловларни жорий этиш; -ўзбекистон республикаси президентининг сувга оид махсус ваколатли давлат бошқарув органларини тузиш ва тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиклаш ва бошқалар. асосий қонунимизнинг 50,54,55,ва100 моддаларида сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ махсус экологик ҳуқуқий қоида-талабларнинг мустахкамланиши конституциямизнинг экологик функциясини намоён этади. конституциямизнинг 50-модцасида «фукаролар атроф табиий муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар»-деб белгиланган бўлиб, республикамиз фуқароларининг табиатга сув ресурсларидан фақат оқилона фойдаланиш билан боғлиқ экологик-ҳуқуқий мажбуриятларини конституция даражасида мустаҳкамлайди. «жамиятнинг иктисодий негизлари» деб номланган бобнинг 54-моддасида «мулкдор мулкига ўз хохишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун …
5
этувчи табиий бойликлар халкимизнинг бойлиги, мулки эканлиги, иккинчидан, табиий ресурслардан шунингдек сув ресурсларидан, факат оқилона фойдаланишнинг зарурлиги, учинчидан, республикамиз сув жамғармасининг давлат муҳофазасига олинганлиги, яъни давлат томонидан кафолатланиши каби муҳим тамойилларни мустаҳкамлайди. «махаллий давлат хокимияти асослари» деб номланган бобнинг 100-моддасида «атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш»нинг асоссий ваколати белгиланган. ушбу қоиданинг аҳамияти шундаки, вилоят, туман ва шахар хокимияти органларининг ўз маъмурий худудларида сув ресурсларини мухофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ маъсулиятини конституция даражасида эътироф этади. конституцияда белгиланган асосий тамойилда - талаблар асосида сувларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланишнинг махсус ҳуқуқий қоидаларини белгиловчи ўзбекистон республикасиининг қонунлари, ўзбекистон республикаси президенти ва вазирлар махкамасининг фармон ва қарорлари, махсус ваколатли давлат бошқарув органлари ҳамда махаллий давлат хокимият органларининг меъёрий хужжатлари кабул қилинади. 3. ўзбекистон республикаси қонунлари сув ҳуқуқининг махсус манбаси сифатида сув ҳуқуқининг манбалари тизимида конунлар алоҳида ўринни эгаллайди.ўзбекистон республикаси конституциясида сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг умумий тамойиллари ва асосий қоидалари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сув ҳуқуқининг манбалари" haqida

1404199103_51778.doc сув ҳуқуқининг манбалари сув ҳуқуқининг манбалари режа: 1. сув ҳуқуқининг манбалари тушунчаси, хусусиятлари ва тизими 2. сув ҳуқуқининг конституциявий асослари 3. ўзбекистон республикаси қонунлари сув ҳуқуқининг махсус манбаси сифатида 4. қонун ости меъёрий ҳужжатларида сув ҳуқуқий уносабатларини тартибга солишда тутган ўрни сув ресурсларини муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш билан боғлик жараёнларда пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиш сув ҳуқуқининг мазмун мохиятини ташқил этади. табиат ва жамият тизимида пайдо бўладиган био-экологик ижтимоий-ҳуқуқий жараёнларда сув ҳуқуқининг аҳамияти бекиёс бўлиб, иринчидан, табиатнинг мухим ресурси сифатида, иккинчидан, жамият аъзоларининг турли эхтиёжларини билан боғлиқ ижтимоий ҳуқуқий муносабатлар обье...

DOC format, 116,0 KB. "сув ҳуқуқининг манбалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сув ҳуқуқининг манбалари DOC Bepul yuklash Telegram