рахит

PPTX 20 pages 492.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
рахит рахит бухоро ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти «болалар касалликлари ва неонатология» кафедраси рахит (грекча rhahis- умуртқа)- эрта ёшдаги болаларда учрайдиган касаллик бўлиб, бола организмининг авжи ўсиш даврида витамин д ва унинг метаболитлари дефицити натижасида суяк хосил бўлиши ва минерализациясининг бузилиши билан характерланади. этиология 1.қуёш нурининг етишмаслиги ва тоза ҳавода кам бўлиш. 2.алиментар факторлар. а) суньий овқатлантиришда бўлган мослаштирилмаган сут махсулотлари билан кўкрак ёшидаги болалар б) давомли равишда сутли овкатланишда бўлган ва қўшимча овқатлар кеч киритилганда в) оқсилга бой маҳсулотлар (тухум сариғи, гўшт, балиқ), ёғ маҳсулотлари етарли даражада овкат рационида бўлмаганда. 3.перинатал факторлар. 4. гиподинамия. 5. диарея ва ичаклар дисбактериози. 6. сурилишнинг бузилиши билан кечувчи синдромлар (целиакия, муковисцедоз ва бошкалар) жигар ва буйракнинг сурункали касалликлари. 7. витаминд алмашинувининг наслий аномалиялари ва кальций -фосфор алмашинувининг бузилиши . 8. экологик факторлар. 9.тери пигментацияси. 4 ёшли киз. оёклар, калла суяги ва кукрак кафаси деформацияси, …
2 / 20
гормон концентрацияси юкори бўлиши кузатилади. нормал скелет рахит классификацияси с.о.дулицкий (1947)буйича қуйидагича: 1) касаллик даври буйича бошлангич, авж олиш даври, репарация, қолдиқ асоратлар 2) касаллик оғирлигига кўра енгил, ўрта оғир, оғир ёки (1,2,3 даражали) 3) касаллик кечишига кўра ўткир, ўткир ости, рецидивловчи. е.м.лукьянова ва бошк. (1988) юкоридаги классификацияга қўшимча қилиб, қуйидаги таснифни беришди. витамин д-дефицитли рахит, классик витамин д-га боғлиқли ёки псевдодефицитли гипокальциемик рахит витамин д-резистентли рахит иккиламчи рахит вариантлари: кальцийпеник, фосфопеник, кон зардобида кальций ва фосфор микдори нормал кўринишидаги. 1.кечишига караб: ўткир, ўткир ости, рецидивловчи 2.оғирлик даражасига кўра: i-енгил, ii-ўрта оғир, iii-оғир. 3. касалликнинг даврига кўра: бошланғич, авж олиш, репарация, қолдиқ асоратлар. 1. тип 1- буйракларда 1,25-диоксивитамин д 1,25 (он) 2д синтезининг генетик дефекти билан 2. тип 11- орган-нишонлардаги рецепторларнинг 1,25(он) 2 д га генетик резистентлиги 1. оилавий туғма гипофосфатемик рахит ёки фосфат-диабет: а) х-хромосома билан боғланган гипофосфатемия б) аутосом – доминант суякларнинг гипофосфатемик зарарланиши в) аутосомно-доминант гипофосфатемик рахит. …
3 / 20
з-тез безовта бўлиб, қалтираб уйғониш кузатилади. терининг вазомотор қўзғалувчанлиги ортиб, қизил дермографизм ва терлаш, айникса уйқуда ва овқатланганида, энг кўп бошининг сочли қисми ва юзи кучли терлайди. бола тез-тез бошини ёстиққа ишқалаганидан бошининг энса соҳасида сочи тўкила бошлайди ва касалликнинг бу белгилари рахитнинг 1 даражасидан далолат беради. бу даврда қонда ишқорий фосфатаза активлиги ошиб, сийдикда аммиак, аминокислоталар, фосфор миқдори ошади ва ўткир ҳидли сийдик кузатилади. рахитнинг бошланғич даври 1,5 хафтадан 1 ойгача ва ундан ортиқ давом этиб рахитнинг иккинчи даврига ўтади. авж олиш даври (гуллаш, флоридли рахит) суяк ва скелет томонидан аниқ ўзгаришлар пайдо бўлиши билан характерланади. бош лиқилдоқлари ва бирикмалари юмшаб, бош чаноғининг ясси суяклари юмшаб - краниотабес қўшилади; юмшоқ калла суяги конфигурациясини ўзгартиради: энса соҳаси яссилашиб, калла асимметрияси пайдо бўлади. остеоид тўқиманинг кўплаб ҳосил бўлиши натижасида пешона ва энса соҳасида бўртиқлар бўртиб чиқади ва калла суяги тўртбурчак шаклини ола бошлайди- caput quadratum, баъзида бурун эгари ичкари ботиб (эгарсимон …
4 / 20
оёқлар о-симон (genu varum), кам ҳолатларда х-симон (genu valgum) ва ясситовонлик (genu recurvatum) шаклга кириб қийшайиб боради. рахитда мушак-бўғим аппаратида ҳам сезиларли даражада ўзгаришлар пайдо бўлади: мушаклар тонуси пастлиги, бўғимларнинг бирозга чиқиши кузатилади. беморлар орқада ётган ҳолатида оёғини енгил равишда бошига олиб кела олади, ҳатто товонини елкасига қўя олади, уларда катта "қурбақа қорин" кузатилади, бу қорин мушакларининг тонуси пасайиши оқибатида шалвирагани сабабли бўлади. болаларда статик ва локомотор ҳаракатлари орқада қолади, муддатидан кеч бошини тутади, кеч юра бошлайди, ўтиради, эмаклайди, пассив ҳаракатлар гиперестезия сабабли уларда инжиқлик ва безовталик чақиради. репарация даври. рахитнинг репарация ёки реконвалесценция даврида актив рахитнинг белгилари аста-секинлик билан йўқола боради (нерв системаси бузилиши симптомлари, суяклар юмшоқлиги, мушаклар гипотонияси, анемия ва бошқалар), қонда фосфор концентрацияси нормаллашади. кальций микдори нормал ёки бироз паст бўлиши мумкин. қолдиқ холатлар даври. бу давр кўпинча 2-3 ёшдаги болаларда ташхисланиб, бунда актив рахитнинг клиник белгилари ҳам, лаборатор ўзгаришлар ҳам деярли йўқ бўлади. диагноз рахитнинг даври …
5 / 20
д а в о л а ш рахитни даволашда болани рационал овқатлантириш муҳим ахамиятга эга (овқат рационида витаминларга, минерал моддаларга, айниқса кальцийга бой) бўлиши, тоза ҳавода етарли даражада бўлиши, массаж ва гимнастика даволашнинг асосий омилларидан ҳисобланади. рахитда цитратларни ҳам тавсия қилинади. витамин д билан даволаш муддатида гипервитаминоз днинг олдини олиш ва витамин д га сезгирликни аниқлаш мақсадида сулькович синамаси ўтказилиб турилиши лозим. витамин днинг спиртли эритмалари билан даволаш мобайнида витаминлар а, в1, в2, в5, в6, атф билан бирга тавсия қилинади. рахитнинг репарация ва қолдиқ асоратлари даврида тузли, хвояли, тузли-хвояли, ультра бинафша нурлар, қумли ванналар, суяк ва мушаклар диатермияси, массаж, гимнастика, қуёш ва денгиз ванналари ижобий таъсир қилади. кальций ва фосфор факат чуқур чала туғилган чақалоқларда тавсия қилинади (м: кальций глицерофосфат 0,05 дан 3 марта овқатдан олдин берилади). п р о ф и л а к т и к а рахит профилактикаси специфик ва носпецифик бўлади. рахитни бола ҳали туғилмасдан антенатал …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "рахит"

рахит рахит бухоро ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти «болалар касалликлари ва неонатология» кафедраси рахит (грекча rhahis- умуртқа)- эрта ёшдаги болаларда учрайдиган касаллик бўлиб, бола организмининг авжи ўсиш даврида витамин д ва унинг метаболитлари дефицити натижасида суяк хосил бўлиши ва минерализациясининг бузилиши билан характерланади. этиология 1.қуёш нурининг етишмаслиги ва тоза ҳавода кам бўлиш. 2.алиментар факторлар. а) суньий овқатлантиришда бўлган мослаштирилмаган сут махсулотлари билан кўкрак ёшидаги болалар б) давомли равишда сутли овкатланишда бўлган ва қўшимча овқатлар кеч киритилганда в) оқсилга бой маҳсулотлар (тухум сариғи, гўшт, балиқ), ёғ маҳсулотлари етарли даражада овкат рационида бўлмаганда. ...

This file contains 20 pages in PPTX format (492.2 KB). To download "рахит", click the Telegram button on the left.

Tags: рахит PPTX 20 pages Free download Telegram