вакиллик ва ишончнома

DOC 68,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352607956_36137.doc режа: 1. вакиллик тушунчаси 2. ваколат ва унинг турлари 3. ишончнома вакиллик тушунчаси вакиллик деб бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга оширишига айтилади. ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади (фк, 129-модда). вакилликнинг моҳияти шундаки, бунга асосланиб тузилган би-тимлар фақат ваколат берувчи учунгина муайян ҳуқуқ ва мажбу-риятларни туғдиради, ўзгартиради ва бекор қилади. вакилнинг шах-сан ўзи эса, битимлар юзасидан ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар олмайди. кишининг шахси билан боғлиқ бўлган, шунингдек қонунларда назарда тутилган битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди. масалан, никоҳ шартномасига киришиш алиментларни ундириш ёки тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар. вакиллик орқали ҳуқуқ лаёқатини амалга ошириш, яъни ҳуқуқлар олиш ва мажбуриятларни бажариш мумкин бўлмаганлиги сабабли вакилларнинг хизматига фуқаролар ҳам, юридик шахслар ҳам муҳтож бўладилар. чунончи, фуқаро …
2
мулкий ҳуқуқларини, шунингдек фуқаролар-нинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини қўриқлаш мақсадида қонун кимларнинг вакил сифатида ҳаракат қила олмаслигини белгилайди. жумладан, ташкилотнинг бош бухгалтерига ўзи ишлаб турган ташкилот учун банкдан ва молия органларидан нақд пул, шунингдек бошқа товар, моддий бойликлар олишга йўл қўйилмайди. савдо корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўзларидан олинган ваколатно-малар юзасидан ҳисобот бермаган мансабдор шахсларни товар ва бошқа ашёларни олиш учун вакил қила оламайди. судда: вояга етмаган шахслар, васийлик ва ҳомийлик остидаги шахслар фуқароларнинг вакиллари сифатида қатнаша олмайдилар. судьялар, терговчилар, прокурорлар қонуний вакил сифатида (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) шунингдек тегишли суд ёки прокуратуранинг вакили сифатида қатнашиш ҳол-ларидан ташқари, судда вакил бўла олмайдилар (фпк, 51-модда). ваколат берувчи ҳар қандай шахс муомалага лаёқатли ва муомалага лаёқатсиз фуқаролар ҳам, шунингдек юридик шахслар ҳам бўлиши мумкин. ваколат ва унинг турлари вакил ўзида бўлган ваколатга биноан ўзини вакил қилувчига нисбатан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. бинобарин, ваколат деб вакилнинг бошқа …
3
ракат қилган бўлса, мазкур шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келмайди. фкнинг 132-моддасида кўрсатилганидек, бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс кейинчалик маъқулланган тақдирдагина, унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади. вакил қилувчи томонидан битимнинг келгусида маъқулланиши у тузилган вақтдан эътиборан ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳуқуқ беради. битимлар тузишда вакил ўз эрки билан ҳаракат қилади. бу ҳолда у ўзига берилган ваколатнинг ҳажмига, амалдаги ҳуқуқий нормаларнинг қоидаларига, вакил қилувчининг берган кўрсатма-ларига асосланиб иш тутади. битим тузилишида вакилнинг эрки ҳам ваколат доирасида ифодаланганлиги сабабли вакилнинг жиддий равишда янглиши, алданиш, қўрқитилиш ёки зўрлик таъсирида тузилган битим суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. вакил воситачидан фарқ қилади. агар вакил битим тузишда бошқа шахс номидан ҳаракат қилса, комиссионер бошқа бир шахс комитент топшириғи бўйича ва унинг …
4
агар вакил билан ваколат берувчи ўртасидаги муносабат (ички муносабат) шартномага, масалан, топшириқ ёки меҳнат шартномасига асосланган ёхуд бошқа турдаги юридик фактларга, чунончи: туғилганлик, васийлик, фарзандликка олиш фактларига асосланган ваколат берувчи билан учинчи шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабат (ташқи муносабат) вакилнинг учинчи шахс билан тузган битими асосида вужудга келади. ваколат қандай асосларда вужудга келишига қараб, вакиллик икки турга: қонун бўйича вакиллик ва шартнома бўйича, яъни ихтиёрий вакилликка бўлинади. вакиллик ва унинг ваколати норматив акт билан белгиланган ҳолда бундай вакиллик муомалага лаёқатсиз шахслар: ёш болалар, руҳий касаллар, ақли заифларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қўриқ-ланишини таъминлашга қаратилади. суд органларида вакиллик қилиш тўғрисидаги қоидалар тегишли қонунлар билан белгиланади. ота-оналар, фарзандликка олувчилар ва васийлар фкнинг 131-моддасида белгиланганидек, қонуний вакиллар ҳисобланадилар. шартномали, яъни ихтиёрий вакилликда вакил ва унинг вако-лати вакил қилувчининг эрки билан белгиланади. бундай вакиллик-да вакил ва унинг ваколати вакил қилувчи томонидан кўрсатилади. шартнома бўйича вакилликда меҳнат шартномасига биноан ташкилот номидан берилган ваколатномага асосан ҳаракат қилувчи хизматчи, …
5
тилган бир томонлама битим сифатида кўрилади. ишончнома топшириқ шартномаси, меҳнат шартномаси, экспедиция шартномаси ва бошқа шартномалар асосида берилади. юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишонч-нома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин (фк, 134-модда, 2-банд). ишончнома бир шахс, шунингдек бир неча шахслар номидан бир ёки бир неча шахслар номига ҳам берилиши мумкин. чунончи, уй-жой қуриш кооперативининг вакили кооператив аъзоларининг барчаси томонидан ёки умумий мажлиснинг ваколатига биноан бир неча шахс томонидан имзоланган ишончнома олиши мумкин. ишончнома вакилнинг учинчи шахслар билан ҳуқуқий муноса-батларда бўлиши учун тайинланади. ишончноманинг мазмунидан унинг қандай ваколатларга эга эканлиги, қандай юридик ҳаракатлар қилишга ҳақли бўлиши кўриниб туради. бинобарин, вакил ишончно-мада кўрсатилган ваколат доирасида ҳаракат қилиб, учинчи шахс-лар билан шартнома тузган бўлса, вакил қилувчи бу шартномани бажаришдан бош торта олмайди. ишоночнома умумий ва махсус турларга бўлинади. умумий ишончномада ҳар хил битимлар ва бошқа юридик ҳаракатлар қилиш, масалан, юридик ва жисмоний …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"вакиллик ва ишончнома" haqida

1352607956_36137.doc режа: 1. вакиллик тушунчаси 2. ваколат ва унинг турлари 3. ишончнома вакиллик тушунчаси вакиллик деб бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга оширишига айтилади. ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади (фк, 129-модда). вакилликнинг моҳияти шундаки, бунга асосланиб тузилган би-тимлар фақат ваколат берувчи учунгина муайян ҳуқуқ ва мажбу-риятларни туғдиради, ўзгартиради ва бекор қилади. вакилнинг шах-сан ўзи эса, битимлар юзасидан ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар олмайди. кишининг шахси билан ...

DOC format, 68,5 KB. "вакиллик ва ишончнома"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: вакиллик ва ишончнома DOC Bepul yuklash Telegram