истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш

DOC 100,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352014489_28377.doc истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш www.arxiv.uz истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш режа: 1. товар (иш, хизмат)нинг нуқсонлари туфайли етказилган зарар учун мулкий жавобгарлик 2. истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш 3. истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузганлик учун жавобгарлик 1. товар (иш, хизмат)нинг нуқсонлари туфайли етказилган зарар учун мулкий жавобгарлик товар (иш, хизмат)нинг тузилишига, ишлаб чиқарилишига, таркибига боғлиқ бўлган ва бошқа нуқсонлари, шунингдек истеъмолчининг ҳаёти, сиоғлиғи ёки мол-мулкининг хавфсизлигини таъмин эта олмайдиган материаллар, ускуналар, асбоб-анжомлар, мосламалар ёки бошқа воситалар қўлланилиши оқибатида истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) билан шартнома муносабатларига киришган-киришмаганидан қатъи назар, ҳар қандай истеъмолчи товар (иш, хизмат)нинг нуқсони туфайли етказилган зарар, агар у норматив ҳужжатларда назарда тутилган товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати мобайнида, бундай муддат белгиланмаган тақдирда эса, товар ишлаб чиқарилган (иш, хизмат қабул қилинган) пайтдан эътиборан ўн йил мобайнида юзага келган бўлса, қопланиши лозим. сотувчи …
2
ёки ручканинг тузилишини тасаввур қиладиган бўлсак, пиёла конуссимон шаклдаги атрофи ясси қилиб ишланган суюқлик истеъмол қилишга мўлжалланган предмет ҳисобланса, ручка ўз шакли шамойилига кўра қўлда ёзиш учун қулай бўлган ашё ҳисобланади. истеъмолчига топширилган товарда нуқсоннинг мавжудлиги, истеъмолчи томонидан етказилган зарарни қоплашнинг талаб қилинишига асос бўлади. товарнинг ишлаб чиқарилишидаги нуқсон бу товар (айниқса, махсус идиш ва ўрамда сотиладиган товарлар)даги уни ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келган, лекин оддий кўздан кечириш жараёнида аниқлашнинг имкони бўлмаган камчиликлар ҳисобланиб, товардаги бундай нуқсонлар у ишлаб чиқарилиб тегишли сотувчиларга топширилишидан олдин вужудга келган бўлиши керак. ишлаб чиқарилиши давомида товарда вужудга келган камчилик (нуқсон)ни ишлаб чиқарувчи билан ёки билмаганлигидан қатъи назар истеъмолчи олдида жавобгардир. зеро, бундай нуқсон товар ишлаб чиқарилиш жараёнидаги камчилик ва товар ишлаб чиқарувчининг ишга бўлган нотўғри муносабатидан келиб чиққан ҳисобланади. умумий қоидага кўра ишлаб чиқарувчи истеъмолчилар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устунлиги тамойилидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариши лозим. шу муносабат билан қонун чиқарувчи товарнинг ишлаб …
3
руктив, рецептуравий нуқсонлари туфайли етказилган зарар қоплиниши лозим. шу ўринда товарнинг конструктив жиҳати деганда, унинг ташқи тузилиши, муайян қоидага мос келувчи қурилиши тушунилишини эслатиб ўтиш зарур. рецептуравий нуқсонлар эса товарнинг ички тузилиши, таркиби ва товардан фойдаланиш қоидаларидаги камчиликлар бўлиб, бундай нуқсонлар одатда, истеъмолчининг эътирози асосида мутахассислар томонидан аниқланади. ҳар қандай товар сотилаётганда, унинг таркиби тўғрисидаги маълумотлар товарнинг ўзида ёки товарга қўшиб харидор (истеъмолчи)га топшириладиган бошқа ҳужжатда кўрсатилиши керак. умумий қоидага кўра бундай ҳужжатлар мансуб ашё ва ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда бундай ҳужжатларнинг истеъмолчига қўшиб топширилмаслиги учун сотиб олувчи жавобгар бўлади. мансуб ашё ва ҳужжатлар жумласига товарнинг сифат сертификати, товардан фойдаланиш йўриқномаси, техник паспорт, телевизор учун пульт ва ҳ.к. лар киради. бундай ашё ва ҳужжатларни топширмаган соувчи сотиб олувчига етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини олади. сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) зарарни қоплаши лозим бўлган ҳолат сифатида қонун истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкининг хавфсизлигини таъмин эта олмайдиган материаллар, ускуналар, асбоб-анжомлар ёки бошқа воситалар қўлланилиши оқибатида …
4
истеъмолчига айнан шу шахслар томонидан етказилади. бундан ташқари, истеъмолчи билан муносабатга киришган томонлар ҳам сотувчи (ишлаб чиқарувчи) ва ижрочи (пудратчи, масалан, маиший пудрат шартномасида истеъмолчи билан айнан пудратчи шартномавий муносабатга киришади) деб аталади. умумий қоидага кўра истеъмолчи деганда, товар сотиб олган, иш хизматга буюртма берган шахс (фуқаро)лар тушунилади. лекин қонунда истеъмолчи деганда, товар сотиб олмаган, иш ёки хизматга буюртма бермаган, бироқ товардан ёки иш ва хизматнинг натижасидан фойдаланган шахслар ҳам истеъмолчи ҳисобланиши таъкидланган. бунда, товардан ёки иш ва хизматнинг натижасидан фойдаланган шахсларнинг товарни сотиб олган ёки иш хизматга буюртма берган шахс билан қандай шахслар ҳам истеъмолчи ҳисобланади ва товар, иш ёки хизмат натижасида ўзига етказилган ҳар қандай зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир. уларнинг сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) билан шартномавий муносабатларга киришган-киришмаганлиги аҳамиятга эга эмас. муҳими товар (иш, хизмат) кимдан сотиб олинганлиги (иш ёки хизмат ким томонидан бажарилганлиги)ни аниқлаш, бу товарни ким ишлаб чиқарганлигини билиш ҳисобланади. истеъмолчининг (яъни, зарар етказилган истеъмолчининг) …
5
и юзасидан жавобгарликни сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) ўз зиммасига олади. зеро, бундай ҳолатлар норматив ҳужжатларда қатъий ўрнатилиб қўйилади. ана шу муддат давомида истеъмолчига етказилган зарар учун қонун жавобгарликни белгилайди. бундай муддат ўтгандан вужудга келган зарар учун жавобгарлик юзага келмайди. ҳар қандай товарларга нисбатан ҳам норматив ҳужжатларда хизмат (яроқлилик) муддатлари белгиланмаслиги сабабли қонун, узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган товарларни назарда тутиб, бундай товарларнинг нуқсонлари туфайли етказилган зарарни қоплаш учун ўн йиллик (анча узоқ) муддатни белгилайди. ана шу ўн йил мобайнида товар (иш, хизмат)даги нуқсонлар туфайли истеъмолчига етказилган зарар қопланса, ўн йилдан сўнг етказилган зарар қопланмайди. 2. истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди. истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек судлар таъминлайдилар. қуйидагилар истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус ваколат берилган давлат органларидир: ўзбекистон республикаси монополиядан чиқариш …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш"

1352014489_28377.doc истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш www.arxiv.uz истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш режа: 1. товар (иш, хизмат)нинг нуқсонлари туфайли етказилган зарар учун мулкий жавобгарлик 2. истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш 3. истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузганлик учун жавобгарлик 1. товар (иш, хизмат)нинг нуқсонлари туфайли етказилган зарар учун мулкий жавобгарлик товар (иш, хизмат)нинг тузилишига, ишлаб чиқарилишига, таркибига боғлиқ бўлган ва бошқа нуқсонлари, шунингдек истеъмолчининг ҳаёти, сиоғлиғи ёки мол-мулкининг хавфсизлигини таъмин эта олмайдиган материаллар, ускуналар, асбоб-анжомлар, мосламалар ёки бошқа воситала...

Формат DOC, 100,0 КБ. Чтобы скачать "истеъмолчилар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: истеъмолчилар ҳуқуқларининг дав… DOC Бесплатная загрузка Telegram