kazus (muammoli savol) va mantiqiy savollar tahlili. javoblarni to'g'ri taqdim etish

DOCX 9 стр. 33,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
8-мавзу казус (муаммоли савол) ва мантиқий саволлар таҳлили. жавобларни тўғри тақдим этиш мавзунинг асосий масалалари 1. юридик мантиқий савол ва казус. ўзаро умумий ва фарқли жиҳатлари. 2. жавобларни тўғри ёзиш ҳамда кўчирмачилик – плагиатдан сақланиш талаблари. 3. ёзма жавобни шакллантириш қоидалари. мантиқий изчиллик, умумийдан хусусийга қараб ёритиш, кириш, асосий висм ва хулосани шакллантириш, фикрни асослантириш, мухокама, асослантириш, шахсий фикрни баён қилиш. 4. иқтибос (цитата), ҳавола (сноска) вa адабиётлар рўйхати. зарурий адабиётлар: методические рекомендации для студентов по написанию ответов на логические вопросы и казусы. – т.: тгюу, 2019. – 68 с. mcbride n.j. (2007). letters to a law student a guide to studying law at university. pearson education limited, uk. 118-165 p. bast c., margie a. (2012). hawkins foundationsof legal research and writing. 5th edition. cengage learning, usa. 3-14 p. 1. юридик мантиқий савол ва казус. ўзаро умумий ва фарқли жиҳатлари. олий таълим муассасалари ўқув жараёнига модулли ўқитиш тизимини жорий этиш …
2 / 9
минланиши мумкинлигини чуқур англаши лозим. юридик фанлар бўйича мантиқий ва муаммоли саволлар (казуслар)га жавоб ёзиш модулли ўқув машғулотларининг кенг тарқалган шаклларидан бўлиб, улар ёрдамида келажак юристлари зарур касбий кўникмаларни, хусусан, фикрларни қоғозда мантиқий ва асосли тақдим этиш маҳоратини ривожлантирадилар. шунингдек, у талабаларда тегишли меъёрий-ҳуқуқий базани топиш ва уни тўғри, ўринли қўллаш кўникмасини ҳосил қилади. мантиқий саволлар. мантиқий саволлар ўқувчини ўзининг назарий билимларини ифода этишга ундашга, унинг фикрлари йўналишини аниқлаш баробарида ўтган ўқув материалини ўзлаштириш даражасини яна ҳам оширишга қаратилган. шунга кўра, техник фанлардан фарқли ўлароқ, ижтимоий фанлар, хусусан, ҳуқуқшуносликда аксарият ҳолларда мантиқий савол битта, яккаю ягона тўғри жавобга эга бўлмаслиги мумкин. ҳуқуқшунослик соҳасидаги мантиқий савол кўпроқ “провокацион” характерда бўлиши ва талабани ўйга толдириши, саволнинг ўзи имтиҳон топширувчи билан полемикага – мунозарага киришиши керак. бошқача қилиб айтганда, талаба мунозарали вазиятларни, мантиқий саволнинг нотўғри элементларини аниқлаб, жавобини тўғри йўналишга буриши лозим. шунда жавоб ўқилгач, саволнинг асл моҳияти аниқлашади. мантиқий саволнинг мақсади – …
3 / 9
и ўзаро солиштириш, улар орасидаги муштарак ва фарқли ўринларни илғаш орқалигина етиб бориб бўлади. айни шу муҳим жиҳатни эътибордан четда қолдириш айрим талабаларнинг плагиатга – муайян манбалардаги материалларни механик тарзда кўчириш ёхуд шаклини ўзгартириб ўзлаштириш орқали жавоб тайёрлашга берилиб кетишига сабаб бўладики, бу ҳол, юзаки қараганда тўғри туюладиган жавобларга “қониқарсиз” баҳо қўйилишига олиб келади. муаммоли савол – казуслар. казус – бирор ҳаётий ҳодиса, муаммоли вазият баёни бўлиб, бўлғуси юристлар томонидан уни қонуний ҳал қилиш талаб этилади. бунда казус таркибида талаба учун жавобга ишора сифатида хизмат қиладиган ортиқча ёрдамчи саволлар бўлмаслиги лозим. бу ерда ҳам саволнинг номига эътибор керак: муаммоли савол. демак, бу хил саволларда албатта муаммоли ҳолат, мураккаблиги турлича бўлган вазият, тортишувчи томонларнинг ҳар бирини ҳақдек кўрсатадиган жиҳатлар мавжуд бўлади. талаба ўзининг назарий билимларига – ҳуқуқшуносликка оид дарсликлар, илмий адабиётлардаги аниқ кўрсатмалар, мавжуд қонунчиликдаги нормаларга таянган ҳолда бу муаммоли ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериши, кимнинг кўпроқ ҳақ эканини исботлаб кўрсатиши лозим …
4 / 9
ам соҳалар фаолиятида, фанлардаги тушунчалар орасида учраб турадиган мураккабликлар савол мазмунини ташкил этади. кўринадики, мантиқий савол ҳамда муаммоли савол (казус)лар ўртасида бир қатор умумийликлар ҳамда муайян фарқлар мавжуд. энг асосийси – улар ўзаро бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлиб, назарий саволлар тўғрисидаги билимларсиз казусларни “ечиб”, назарий билимларни амалиётга татбиқ эта олиш кўникма ва тажрибасисиз эса мантиқий саволлар ичидаги нозик жиҳатларни тўла очиб бўлмайди. фақат бунда бир муҳим шартга эътибор қаратиш лозим. ҳар икки савол тури талабаларнинг билими, имконияти, тажрибасини, демакки, улар нечанчи курсда эканини инобатга олган ҳолда тузилади. дейлик, 1- ва 2-курс талабаларининг билим даражасини ҳисобга олган ҳолда, мантиқий саволларга нисбатан қуйидаги талаблар белгиланиши мақсадга мувофиқдир: “ушбу масаланинг тўғрилигини тавсифланг ёки аниқланг”, “ўзбекистон республикаси қонунчилиги талабларини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинг”. бу босқичдаги талабалардан муайян зиддиятли вазият хусусида олимлар, соҳа мутахассислари фикрлари, ҳуқуқнинг фундаментал тушунчалари, принциплари ҳамда қонунчилик кўрсатмаларига таянган ҳолда ўз фикрларини тизимли ёзма баён этиш талаб қилинади. улардан мантиқий саволнинг …
5 / 9
тафсилотларни танқидий нуқтаи назардан таҳлилдан ўтказиши лозим. бу ердаги “танқидий нуқтаи назар” ибораси у ёхуд бу томонни, вазият ёки даъвони танқид қилиш деб тушунилмаслиги, балки мантиқий савол ёки казусда ўз аксини топган материалга мавжуд қонунчилик нормалари, турли нуфузли олимлар (муаллифлар) қарашлари ҳамда ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳар томонлама ёндашишга, шу тариқа ҳақиқатни юзага чиқаришга ҳаракат қилиш сифатида англанилиши керак. демак, танқидий таҳлилнинг моҳияти қонунчиликка ва илмий фикр вакилларининг қимматли қарашларига таянган ҳолда мунозарали, нотўғри элементни ўз ичига олган вазиятга нисбатан ўз позициясини аниқлаш ва уларни асосли рад этишдан иборат. 2. жавобларни тўғри ёзиш ҳамда кўчирмачилик – плагиатдан сақланиш талаблари. таомилга кўра, ҳам оралиқ, ҳам якуний назоратнинг мантиқий саволлари ва казусига жавоблар ёзма тарзда тайёрланади. жавоблар учинчи шахс тилидан баён этилиши мақсадга мувофиқ бўлиб, уларда “менимча”, “мен ўйлайманки”, “мен томонимдан эслатилган” сингари иборалар қўлланмаслиги лозим. талаба, аввало, ўзи ёзмоқчи бўлган мустақил жавоб ишининг умумий тузилиши хусусида тасаввур – режага эга …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "kazus (muammoli savol) va mantiqiy savollar tahlili. javoblarni to'g'ri taqdim etish"

8-мавзу казус (муаммоли савол) ва мантиқий саволлар таҳлили. жавобларни тўғри тақдим этиш мавзунинг асосий масалалари 1. юридик мантиқий савол ва казус. ўзаро умумий ва фарқли жиҳатлари. 2. жавобларни тўғри ёзиш ҳамда кўчирмачилик – плагиатдан сақланиш талаблари. 3. ёзма жавобни шакллантириш қоидалари. мантиқий изчиллик, умумийдан хусусийга қараб ёритиш, кириш, асосий висм ва хулосани шакллантириш, фикрни асослантириш, мухокама, асослантириш, шахсий фикрни баён қилиш. 4. иқтибос (цитата), ҳавола (сноска) вa адабиётлар рўйхати. зарурий адабиётлар: методические рекомендации для студентов по написанию ответов на логические вопросы и казусы. – т.: тгюу, 2019. – 68 с. mcbride n.j. (2007). letters to a law student a guide to studying law at university. pearson education limited, uk. 118-165 p. b...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOCX (33,0 КБ). Чтобы скачать "kazus (muammoli savol) va mantiqiy savollar tahlili. javoblarni to'g'ri taqdim etish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: kazus (muammoli savol) va manti… DOCX 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram