korxona faoliyatini boshqarish asoslari

DOCX 9 стр. 37,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 9
13-mavzu. korxona faoliyatini boshqarish asoslari 2 13.1 korxona boshqaruvining mahiyati va prinsiplari 13.2 boshqaruv usullari va ularning xususiyatlari. 13.3 boshqaruv qarorlarи va ularni qabul qilish jarayoni 1. корхона бошқарувининг моҳияти ва тамойиллари. мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар бошқарув тизимини янги шароитларга мувофиқлаштиришни талаб этмоқда. бозор муносабатларини шакллантириш корхона ва ташкилотларда замонавий бошқарув (менежмент) ва маркетинг тизимларини жорий этиш, уларга мос равишда раҳбарлик(менежерлик) сифатлари ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришни талаб этмоқда. менежмент ўзи нима?, менежер ким? - деган саволларга олимлар, мутахассислар турлича таърифлар берадилар. инглиз тилининг фундаментал оксфорд луғатида менежмент - "инсонларни ўзаро муносабатларда бўлиш усуллари, ҳокимият ва бошқариш санъати" маъносида тушунтирилган. фикримизча, менежмент (бошқариш)га – “ўзга кишилар меҳнати, интеллекти ва хатти-ҳаракатлари мотивларидан фойдаланган ҳолда кўзланган мақсадларга эриша олишдир” деган мазмунда таърифланса мақсадга мувофиқ бўлади. барча ташкилотлар, фирма ва компанияларнинг мувоффақияти ва барбод бўлиш мисоллари битта умумий хусусиятга эга, уларнинг барчаси ташкилот ҳисобланади. ташкилот эса менежерлар дунёсининг асосини ташкил этади ва бошқарувнинг …
2 / 9
илади. булардан ташқари бевосита ташкилотнинг ўз хусусиятларига боғлиқ хусусий функциялари ҳам мавжуд. масалан, хисоб-китоб юритиш, хўжалик ишларига раҳбарлик, ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқалар. бошқаришнинг ҳар бир функцияси ўз навбатида жараён бўлиб, ўз ичига бир неча вазифаларни олади. бошқариш жараёни мураккаблиги сабабли фаолиятни мувофиқлаштириб туриш учун маҳсус қоидалар зарур булади. умумий мақсадларга эришиш учун ечиладиган масалаларни режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича барча учун умумий хисобланган хатти-ҳаракатларнинг йўналиши, қоидалари ишлаб чиқарилиши зарур бўлади. булар бошқариш тамойиллари дейилади. ҳозирги замон манежментининг тамойиллари ҳақида сўз борганда қуйидаги бошқариш тамойиллари тушунилади: - меҳнат тақсимоти; - хокимият; - интизом; - фармойиш беришнинг бирлиги; - раҳбарликнинг ягоналиги; - шахсий интилишларнинг умумий интилишларга бўйсуниши; - рағбатлантириш; - марказлаштириш; - бошқариш поғоналари (иерархия); - тартиб; - адолатлилик; - ходимларнинг турғунлиги; - ташаббус; - ходимларнинг бирлиги. бу тамойиллардан ташқари бошқарув жараёни самарадорлигини оширишнинг яна 12та принципини келтириш зарур: 1) вазифа ва мақсадларни аниқ белгилаш; 2) соғлом …
3 / 9
ади. бу усуллар тизими ходимлар ва жамоаларнинг моддий манфаатларига асосланган бўлиб, улар ҳар бир ходим, жамоа ва жамият манфаатларини бир-бири билан узвий боғланишига имкон яратади. бошқаришнинг и қ т и с о д и й усулларида таъсир кўрсатиш асосан иқтисодий дастаклар ёрдамида амалга оширилади. буларга режалаштириш, молиялаш, рағбатлантириш, имтиёзли кредитлар бериш, даромадни тақсимлашда қатнашиш кабилар киради. бошқаришнинг иқтисодий усуллари юқорида таъкидланганидек моддий манфаатлардан фойдаланишга асосланади. ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий муносабатлари, аввало моддий манфаатларда намоён бўлади. ушбу манфаатлар уч хил бўлади: · шахсий манфаатлар; · жамоа манфаатлари; · жамият манфаатлари. манфаатларни уйғунлиги ва мутаносиблигини таъминлаш маълум ижтимоий-иқтисодий шароитларга мувофиқ келадиган муносабатларни ўрнатишни талаб қилади. ташкилий-фармойиш усуллари - ходимлар ва бўғинлар(звенолар) ўртасидаги объектив равишда мавжуд бўлган муносабатларни ҳисобга олган ҳолда таъсир ўтказиш йўл-йўриқлари мажмуасидир. бу усуллар белгиланган мақсадга эришиш учун раҳбарнинг бўйсунувчига, юқори поғонанинг қуйи поғонага тўғридан тўғри таъсир ўтказишини ифодалайди ҳамда бошқариш объектининг тузилиши ва фаолият тартиб-қоидаларини белгилайди. ташкилий–фармойиш(маъмурий) усуллар бошқариш …
4 / 9
ар тайёрлаш ҳамда уларни жойларга етказиш ва ижроси бўйича мониторинг юритиш; · топшириқлар ва кўрсатмалар бериш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш ва бошқалар киради. ташкилий-фармойиш усуллар юқори органлар (раҳбарлар) хукмронлигига ва қуйи бўғин(ҳодим)ларнинг сўзсиз бўйсунишига асосланади. шунинг учун ҳам уларни маъмурий усуллар деб юритилади. бошқариш маъмурияти ташкилотнинг мувоффақиятли фаолияти билан боғлиқ ва барчанинг бажариши шарт бўлган тартиб-қоидаларни ишлаб чиқади ҳамда ишларни тартибга солиш бўйича фармойишлар беради. шундай қилиб, мазкур усуллар бошқариш тизимида объектив равишда мавжуд бўлиши зарур бўлган ўзаро муносабатлар ва алоқаларни шакллантиради ва ҳар қандай ташкилотда: · ташкилий барқарорликни; · интизомни; · ўзаро мутаносибликни; · тартиблиликни; · узлуксизликни таъминлайди. шуларнинг ҳисобига ушбу усуллар маълум жиҳатдан ташкилотда ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаб, жамоада ижтимоий-психологик муҳитни мустахкамлашга кўмаклашади. ташкилий–фармойиш усуллар бошқарув бўғинларининг ўзаро мужассамлигини таъминлайди ҳамда бошқарувдаги объектив муносабатларни акс эттиради. ижтимоий-психологик усулларнинг асосий мақсади жамоаларда соғлом муҳитни яратишдан иборат бўлади. бошқача қилиб айтганда, ижтимоий-психологик усуллар бу жамоаларни, улардаги муҳитни ва ҳар …
5 / 9
ҳаракатлари ва хоказоларни ҳисобга олган холда жамоаларни шакллантириш. бунинг натижасида жамоада ҳамкорлик ва ҳамжихатлик руҳида ишлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилади. 2. жамоада ташкилий маданиятни шакллантириш, чунончи, ташкилот қадриятлари тизими, наъмунали анъаналар ва миллий урф-одатларни жорий қилиш. 3. кишиларда ижтимоий ривожланишни, интилишни ва ташаббусни рағбатлантириш, уларнинг умумий билим ва малака даражасининг ортишини ҳамда маданий, маънавий ва маърифий ўсишини таъминлайди. 4. кишиларнинг маданий ва маиший эхтиёжларини қондириш, яъни, уй-жойлар, болалар боғчалари, клублар, профилакторийлар, спорт иншоотлари ва хоказоларга бўлган талабларини қондириш. 5. одамларнинг ўз меҳнат фаолиятидан, танланган мутахассислиги ва касбидан қониқишлари учун шарт-шароитларни вужудга келтиради. бу усулларнинг мақсади кишилар ўртасидаги ижтимоий-психологик муносабатларга таьсир кўрсатишга қаратилган. ижтимоий усулларга қуйидагилар киради : 1. ижтимоий меъёрлаш йўллари: · ички тартиб қоидалар; · жамоат ташкилотларининг низоми; · ишчи шарафи кодекси; · ишлаб чиқариш одоб қоидалари; · иштирокчига таъсир этиш шакллари. 2. ижтимоий-сиёсий (тарбиявий) усуллар: · сиёсий тарғибот олиб бориш; · жамоа аъзоларини тарбиялаш ва ишонтириш; · маъмурий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 9 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "korxona faoliyatini boshqarish asoslari"

13-mavzu. korxona faoliyatini boshqarish asoslari 2 13.1 korxona boshqaruvining mahiyati va prinsiplari 13.2 boshqaruv usullari va ularning xususiyatlari. 13.3 boshqaruv qarorlarи va ularni qabul qilish jarayoni 1. корхона бошқарувининг моҳияти ва тамойиллари. мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар бошқарув тизимини янги шароитларга мувофиқлаштиришни талаб этмоқда. бозор муносабатларини шакллантириш корхона ва ташкилотларда замонавий бошқарув (менежмент) ва маркетинг тизимларини жорий этиш, уларга мос равишда раҳбарлик(менежерлик) сифатлари ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришни талаб этмоқда. менежмент ўзи нима?, менежер ким? - деган саволларга олимлар, мутахассислар турлича таърифлар берадилар. инглиз тилининг фундаментал оксфорд луғатида менежмент - "инсонларни ўзаро муноса...

Этот файл содержит 9 стр. в формате DOCX (37,2 КБ). Чтобы скачать "korxona faoliyatini boshqarish asoslari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: korxona faoliyatini boshqarish … DOCX 9 стр. Бесплатная загрузка Telegram