farhod va shirin

DOC 384 стр. 1,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 384
фарҳод ва ширин i биҳамдик фатҳ абвоб ул-маони, насиб эт кўнглума фатҳ ўлмак они1. кўзумга ул эшик қуфлин падид эт, анинг фатҳиға килкимни калид эт. очиб ул ганж қуфлин бу калидим, насибим айла неки бор умидим. нечаким истасам нақди жавоҳир, қаён боқсам кўзумга айла зоҳир. терарга ҳар нафас кўрроқ ҳавас бер, ҳавас бергач олурга дастрас бер. анга тегур қўлумниким йироқдур, қўлумға сол аниким яхшироқдур. нима кўп олмоғимга монеъ этма, неча кўп олғонимга қонеъ этма. бу махзан бирла кўнглумга ғино сол, нечаким сочсам илгимга яно сол. дурафшонлиққа килким фош қилғил, тилимни доғи гавҳарпош қилғил. бу дурларким кўзумни андин очтинг, менинг илгим била оламға сочтинг, таманносин ҳазин кўнглумдин олма, сочилғон бирла туфроғ ичра солма. буюрсанг сочмоғин мен бенавоға, чиқор юз бенаво илгин ҳавоға. аюрғоч базл ила бу бенаводин, навосизларға қормотқил ҳаводин. гадоларға дағи андин ато бер, ғаниларға дағи они туто бер. шаҳ олса доғи қилсун тожи торак, қул олса ҳам анга бўлсун …
2 / 384
ки, инсон кўнглин этти гулшани ишқ, бу гулшаннинг ҳаримин махзани ишқ. не махзан, ҳар дури шамъи фароғи, не дур, не шамъ, дурри шабчароғи. ва лекин ҳусн ўтин айлаб жаҳонсўз, буларни андин этти оламафрўз. демай ўт ониким, барқи дурахшон, демай барқи дурахшон, меҳри рахшон. тулуъ этти чу ул рахшанда хуршид, адам шомиға бўлди шамъи жовид. анинг нури чу партав қилди зоҳир, бори заррот бўлдилар мазоҳир. қуёш маъшуқу ҳар зот ўлди ошиқ, дема ҳар зот, заррот ўлди ошиқ. чу пайдо бўлди бу аҳбобу маҳбуб, жаҳон бозори ичра тушти ошуб. булар борини пайдо айлаган ишқ, бирин ул бирга шайдо айлаган ишқ. недин ошиқни ўртар шайни маъшуқ, чу ошиқ мунда келди айни маъшуқ. икиси балки айни ишқ, фафҳам! 2 тугонди борча сўз, валлоҳу аълам! 3 ажаб суратки бир наққоши моҳир, бўлур юз навъ сурат бирла зоҳир. ўзи нақшу ўзи манқушу наққош, киши бу сирни мендек қилмади фош. нетай асроридин девона бўлдум, дедим, чун ҳушдин …
3 / 384
ваш ҳусниғаким берди тазйин, ани айлаб жаҳон аҳлиға ширин10. чу айлаб ғамзаси жонларға торож, қилиб васлиға xусравларни11 муҳтож. шафақ гулгуниға хуршед этиб ранг, яна жул чархи атлас, каҳкашон танг. кеча шабдезин12 айлаб тангбаста, янги ойдин қилиб сатлиға даста. қадар шопурин13 анжумдин садафкор, анга чарху шафақ шингарфу зангор. ажал шеруяси14 тиғин қилиб тез, қатили юз туман андоқки парвез. никисойи15 замонға чун бериб соз, замона аҳлин айлаб айшпардоз. чу тортиб зуҳра16 лаҳни борбадни17, олиб баҳромвашлардин18 хирадни. ўкуш фарҳоду ширин айласанг жам шабистонида бир парвонау шамъ, ва гар минг бесутундек19 қилсанг идпок, йўлида бир кесак, бал бир овуч хок. солиб чун қаҳр истиғноси партав, келиб кам зарралардин доғи хусрав. неким лутфи насими бирла мавжуд, бўлуб қаҳри шарори бирла нобуд. агар мавжуду маъдум ўлса олам, анга ижоду эъдоми мусаллам. iii муножот1 инсоннинг адам ниҳонхонасидин вужуд кошонасиға келмакда адами ихтиёридин нишона демак ва вужуд шоҳроҳидин адам хобгоҳиға бормоқда вужуд изтироридин фасона айтмоқ ва гуноҳ қилурда …
4 / 384
нг сурдунг рақам топқоч бу нома, шақий ёхуд саид эрконга хома. насиб эттинг ани қилғонда жонлиқ, туман минг ажз бирла нотавонлиқ. раҳм ичра ғизо ҳам улки маълум, ҳавойи дилкушо ҳам улки маълум. бу зиндондинки жисмин ранжа айлаб, чиқординг юз туман ишканжа айлаб. қилиб ҳиссу қуводин они маъюс, ҳам эттинг маҳд зиндонида маҳбус. етиб беш-олти қатра сутга муҳтож, ул ўлса тўқ, агар ул бўлмаса оч. оч ўлса йўқ тили истарга маъкул, бўлуб ўз ҳолиға йиғларға машғул. тўқ ўлғач дафъиға йўқ ақли ёри, не ул қувватки бўлғай ихтиёри. иши мажнун киби банд ичра топок, агар доя юмай жисмини – нопок. не манъи нола ғавғосиға онинг, не сатри аврат аъзосиға онинг. неча йил ранжу меҳнат сондин ортуқ, не дейким, ҳар не десам ондин ортуқ. бу санъатлар қилиб оламға соттинг ким, они одами хайлиға қоттинг. бу ерга тегруким бўлди шумори, анга йўқ эрди ҳеч иш ихтиёри. бу ҳолат ичра тутмай они маъзур, яна қилдинг …
5 / 384
а айтурдин қароринг, жунун илгингдин олмиш ихтиёринг. жунун занжириға побастсенму? агар мажнун эмассен, мастсенму? неча девоналиғ фарҳод янглиғ, чекиб тил тешаи пўлод янглиғ. қаро тилни демакдин бир замон чек, десангким бормағай бошинг қаламтек. қалам сурма бу навъ афсоналарға, агарчи йўқ қалам девоналарға. жунундин сўзга бир дам бўлмай огоҳ, гар ортуқ сўз дедим: астағфируллоҳ. илоҳий, боқмағил мажнунлуғумға, карамдин чора қил маҳзунлуғумға. юзум сарғортибон номам қароси, қарортиб номани хомам қароси. иноят айнидин хомам сари боқ, қизил айла юзум, номамни ҳам оқ. юзум лутфунг суйидин тоза қилғил, сўзум кўсин баланд овоза қилғил. майи нутқум тарабхез айла, ёраб, найи килким шакаррез айла, ёраб. кетур илгимга доғи жоми тавфиқ, етур кўнглумга доғи роҳи ( includepicture "http://navoi.natlib.uz/images/08-01.jpg" \* mergeformatinet ) таҳқиқ. сўзум роҳ()ин қилиб равшан сафодин, шафоат жоми еткур мустафо2дин. [iv] ул қуёш рухсори васфидаким, тун киби гису қуёшиға соя солди ва вашшамс била валлайл1 сурасини анинг юз қуёши била зулфи тунига ўхшатилғонидин ҳар бири бир …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 384 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "farhod va shirin"

фарҳод ва ширин i биҳамдик фатҳ абвоб ул-маони, насиб эт кўнглума фатҳ ўлмак они1. кўзумга ул эшик қуфлин падид эт, анинг фатҳиға килкимни калид эт. очиб ул ганж қуфлин бу калидим, насибим айла неки бор умидим. нечаким истасам нақди жавоҳир, қаён боқсам кўзумга айла зоҳир. терарга ҳар нафас кўрроқ ҳавас бер, ҳавас бергач олурга дастрас бер. анга тегур қўлумниким йироқдур, қўлумға сол аниким яхшироқдур. нима кўп олмоғимга монеъ этма, неча кўп олғонимга қонеъ этма. бу махзан бирла кўнглумга ғино сол, нечаким сочсам илгимга яно сол. дурафшонлиққа килким фош қилғил, тилимни доғи гавҳарпош қилғил. бу дурларким кўзумни андин очтинг, менинг илгим била оламға сочтинг, таманносин ҳазин кўнглумдин олма, сочилғон бирла туфроғ ичра солма. буюрсанг сочмоғин мен бенавоға, чиқор юз бенаво илгин …

Этот файл содержит 384 стр. в формате DOC (1,1 МБ). Чтобы скачать "farhod va shirin", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: farhod va shirin DOC 384 стр. Бесплатная загрузка Telegram