hayvonlar genetikasi, seleksiyasi va urchitish

PPT 14 sahifa 183,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
economic outcomes of female immigrant entrepreneurship тайёрлади: профессор а.кахаров доцент э.с.шаптаков қ.х.ф.номзоди, доцент в.б. а.а.хушвақтов ассистент м.хусеинова ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд қишлоқ хўжалик институти ҳайвонлар генетикаси, селекцияси ва урчитиш кафедраси фан: генетика мавзу: «ҳайвонларни хўжалик фойдали белгиларининг ўзгариши ва уни ўрганиш усуллари» режа 1.ирсият ва ўзгарувчанлик турлари ҳамда уларни ўрганиш усуллари (биометрия) 2. ўзгарувчанликни ўрганиш усуллари 3. вариацион қаторнинг асосий кўрсаткичлари таянч сўзлар: вариация, биометрия, вариацион қатор, қиймат, миқдор белгилар, сифат белгилар, тўплам, тош тўплам, вариант. 1-масала ирсият ва ўзгарувчанлик ҳар бир организмнинг асосий хусусиятларидан ҳисобланади. генетикада белги ва хусусиятлар асосий тушунчалар ҳисобланади. белги ва хусусият булар шартли ўлчов бўлиб организмнинг морфологик, физиологик ва биохимик хусусиятларини кўрсатади. ҳар бир тур, зот ёки ўсимлик нави ўзига хос ирсий белги ва хусусиятга егадир, у буларни кейинги авлодларга ўтказишга ҳаракат қилади. ҳаётнинг маълум бир даврларида ҳайвонларда ва ўсимликларда шу зот ёки нав учун хос бўлган белги ва хусусиятлар шаклланади …
2 / 14
илиб турадилар. бу фарқланиш тана ёки айрим органларнинг катта-кичиклиги, уларнинг шакли, ранги, тузилиши ва функсиясининг бошқа-бошқа бўлишида намоён бўлади. ч.дарвин "уй-ҳайвонлари ва екиладиган ўсимликларнинг ўзгариши" (1868) деган асарида ўсимликлар ва ҳайвон зотларининг жуда хилма-хил еканлигини батафсил таҳлил қилди. дарвиннинг ёзишича қорамол зотлари 400 тага яқин, қўй зотлари 200 дан кўп бўлиб улар бир қанча белгилари билан: ранги, гавда ва калла суягининг шакли, скелети ва мускулларининг ривожланганлиги, шоҳларининг бор-йўқлиги ва шакли билан бир-биридан фарқ қилганлар. у айниқса кафтарларда бўлган хилма-хил ўзгаришларни диққат билан ўрганди. ҳар хил морфологик белгилари билан фарқланувчи 150 тадан кўпроқ кафтар зотлари мавжуд еди. ч.дарвин екиладиган ўсимликлар айниқса карам навларининг ўзгарувчанлигини ҳам диққат билан ўрганди. у поясидан битта катта бош етилиб чиқадиган оқ карамни, поясида бирталай кичкина бошчалар ҳосил бўладиган брюссел карамини, бош ҳосил қилмайдиган бурушган ва буралган барглар чиқарувчи савой карамини ва бошқа бир қанча карам навларини ўрганди. генетикада ирсий ва ирсий бўлмаган ўзгарувчанлик турлари мавжут. ирсий …
3 / 14
и ўзгармайди, балки улар янги ҳолатда ўзаро бирикадилар. комбинатив ўзгарувчанлик жуда катта амалий аҳамиятга ега. бу ўзгарувчанлик қонуниятларидан фойдаланиб ҳайвонларнинг янги маҳсулдор зотлари ва ўсимликларнинг ҳосилдор навлари яратилади. ҳайвонларнинг сифатини яхшилашнинг асосий усулларидан бири - наслдор ҳайвонларни жуфтлаш яъни урғочи ва еркак ҳайвонларни режали жуфтлаш ёрдамида мақсадга мувофиқ авлодлар олиш шу ўзгарувчанликка асослангандир. коррелятив ўзгарувчанлик - бу ўзгарувчанлик организмдаги ҳар хил белгилар ва хусусиятларнинг ўзаро боғликлиги натижасида юз беради. айрим организмларнинг ўзгариши бошқа органларнинг у ёки бу томонга ўзгаришига олиб келади. бу ўзгариш органларнинг функсионал фаолиятига ҳам таъсир қилади. мана шу ўзаро боғланишлар мусбат ёки манфий бўлиши мумкин. мусбат коррелятив ўзрарувчанликда бир белгининг ривожланиши иккинчи белгининг ҳам ривожланишига сабаб бўлади. манфий коррелятив ўзгарувчанликда еса аксинча яъни бир белгининг ривожланиши иккинчи белгининг ривожланмаслигига олиб келади. чорвачилик амалиётида юқори сут маҳсулоти билан юқори гўшт маҳсулотини бир зотда кўшиш мумкин емаслиги қадимдан маълум. чунки сут маҳсулоти юқори модда алмашиниш ва гўшт маҳсулоти паст …
4 / 14
илан кўрсатадилар. масалан, ҳайвонларнинг тирик оғирлиги, қўйларда жуннинг узунлиги, чўчқаларда сурғичлар сони ва бошқалар. сифат белгиларига ҳайвонлар ранги, шох ва қулоқлар шакли ва бошқалар киради. сифат белгиларни сўз билан ёзиб ифодалайдилар. белгиларни сифат ва миқдор белгиларига ажратиш нисбатдир. чунки ҳар қандай миқдор белгисини сифат белгиси сифатида ва аксинча сифат белгисини миқдор белги сифатида кўрсатиш мумкин. ўзгарувчан белгиларни ўрганиш маълум биологик обеъктларда амалга оширилади. бу обеъктларга тўплам ҳам дейилади. бош ва тасодифий танланган тўплам мавжуд. бош тўплам бир гуруҳ ҳайвонларни (тур, зот, пода) ўз ичига олиши мумкин. бош тўпламнинг ҳажми олдига қўйган вазифага кўра ҳар хил бўлиши мумкин. масалан: бир зотга кирувчи ҳайвонлар, ёки унинг наслли қисми, ёки бир линияга кирувчи ҳайвонлар бош тўплам бўлиши мумкин. аммо бош тўпламни тўлиқ ўрганиш анча қийин. бундай ҳол айрим текширишлардагина амалга оширилади. масалан: аҳоли рўйхатини олиш, ёки ҳайвонлар рўйхатини олишда бош тўплам аниқланади. кўп ҳолларда тасодифий танланган тўплам бўйича ўзгарувчанлик аниқланади. танланган тўплам бош …
5 / 14
рлараро фарқ яъни лямбдани қўшиш натижасида иккинчи синфлар топилади ва шу ҳолатда бошқа синфларлар ҳам аниқланади. охирги енг катта вариантни ўз ичига олади. синфлар белгилангандан кейин ҳамма вариантлар шу синфларларга жойлаштирилади, яъни вариацион қатор топилади. арифметик ўртача қиймат вариацион қаторнинг асосий кўрсаткичи бўлиб, бу қиймат ўрганилаётган белгининг ўртача миқдорини кўрсатади ёки вариацион қаторнинг тенглашиш нуқтасини кўрсатади. агар вариантлар сони 30 тадан кам бўлса арифметик қийматни аниқлаш учун қуйидаги формула қўлланилади. арифметик ўртача қиймат наслчилик ишида кўпгина саволларни ечишга ёрдам беради. биринчидан уни ҳар хил қишлоқ хўжалик ҳайвонлар гуруҳининг ўртача маҳсулдорлигини баҳолаш учун ишлатилади. бундан ташқари бу қиймат наслли еркак ҳайвонларни болаларининг сифатини баҳолашда ҳам қўлланилади. ўртача квадратик оғиш арифметик ўртача қиймат вариацион қаторнинг ўзгарувчанлигини кўрсата олмайди, чунки у белгиларнинг ўртача қийматинигина аниқлайди. аммо белгиларнинг ўзгарувчанлик даражасини билиш ҳайвонларни тўғри танлаш ва жуфтлаш учун ғоят муҳимдир. ўзгарувчанликнинг дастлабки ўлчови лимит фарқни кўрсатади ёки ўзгарувчанлик чегарасини белгилайди. аммо кўп ҳайвонлар ўрганилганда лимит …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hayvonlar genetikasi, seleksiyasi va urchitish" haqida

economic outcomes of female immigrant entrepreneurship тайёрлади: профессор а.кахаров доцент э.с.шаптаков қ.х.ф.номзоди, доцент в.б. а.а.хушвақтов ассистент м.хусеинова ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд қишлоқ хўжалик институти ҳайвонлар генетикаси, селекцияси ва урчитиш кафедраси фан: генетика мавзу: «ҳайвонларни хўжалик фойдали белгиларининг ўзгариши ва уни ўрганиш усуллари» режа 1.ирсият ва ўзгарувчанлик турлари ҳамда уларни ўрганиш усуллари (биометрия) 2. ўзгарувчанликни ўрганиш усуллари 3. вариацион қаторнинг асосий кўрсаткичлари таянч сўзлар: вариация, биометрия, вариацион қатор, қиймат, миқдор белгилар, сифат белгилар, тўплам, тош тўплам, вариант. 1-масала ирсият ва ўзгарувчанлик ҳар бир организмнинг асосий хусусиятларидан ҳисобланади. генетикада бел...

Bu fayl PPT formatida 14 sahifadan iborat (183,0 KB). "hayvonlar genetikasi, seleksiyasi va urchitish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hayvonlar genetikasi, seleksiya… PPT 14 sahifa Bepul yuklash Telegram