muaffaqiyatli yurist karyerasini rejalashtirish usullari

DOCX 8 sahifa 118,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
2-мавзу муваффақиятли юрист карьерасини режалаштириш усуллари мавзунинг асосий масалалари 1. мақсадни тўғри шакллантиришнинг зарурий талаблари. 2. юрист карьерасини режалаштиришда “smart” технологиясининг қўлланилиши. 3. мақсадни шакллантиришда “smarter” технологияси талаблари. 4. мақсадга эришишда 100 фоиз қоидаси. кундалик кичик мақсадларни амалга оширишда “уч ҳарвард” саволи техникаси. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. –т.: тдюу, 2019. 24-38 b. kiser r. (2017). soft skills for the effective lawyers. cambridge university press, uk. 23-41 р. саблин м. карьера юриста. учебное пособие. –м.: проспект, 2017. 266-290 с. 1. мақсадни тўғри шакллантиришнинг зарурий талаблари. ҳуқуқшунос профессионал фаолияти давомида ҳам касбий, ҳам шахсий нуқтаи назардан ўз олдига муайян мақсадларни қўяди ва уларга эришиш учун бир қанча саъй-ҳаракат, чора-тадбир ва амалларни бажаришига тўғри келади. аммо ҳуқуқшуносда шахсий хислатлар ва қатьият бўлмаса, у режалаштирган мақсадларига эришишда муваффақиятсизликка учраши ёки олдинга интилишга жазм қила олмай қолиши мумкин. бунда, юзаки қараганда ўхшаш, бироқ моҳиятан бир-биридан жиддий фарқланувчи икки тушунчани ажратиб олиш даркор. …
2 / 8
инг энг бой инсонига айланиш, энг мукаммал, комил шахс сифатида бир неча дақиқада тан олиниш кабиларни мақсад деб номлаш нотўғри ҳисобланади. ҳуқуқшунослик соҳасида етук мутахассис бўлиш ва “superman” бўлиш орзусини бир ўйлаб кўринг, қай бирини амалга ошириш имконияти юқори бўлиши мумкин? баъзида эса истаклар аслида сизники бўлмайди. масалан, отангиз сиз билан фахрланиши учун муваффақиятли адвокат бўлишингизни истайди. лекин уни ўзингиз чин дилдан хоҳламасангиз, бирор нарсага эришиш жуда қийин кечади. кўпинча мақсадга эришиш сиз кутган қониқишни таъминламайди. у амалга ошгач, сиз орзу қилган даражадаги хурсандчиликни ҳис этмайсиз. чунки биз бахт миқдори ва давомийлиги бўйича тасаввурларни бўрттиришга мойилмиз. шу туфайли ҳам, ўз мақсадингиз сари курашга киришишдан аввал бу ҳақда чуқур ўйлаб олиш шарт. акс ҳолда, бир неча йилларни ва ҳатто ҳаётнинг ярмини бесамар ўтказиш ҳеч гап эмас. қуйидагиларни эса мақсадларга эришишнинг энг асосий талаблари сифатида санаб ўтиш мумкин. инсон аслида нимани исташини аниқ белгилаб олиши лозим! баъзан мақсаднинг аввалдан тўғри шакллантирилмагани туфайли …
3 / 8
икаси ишлаб чиқилган бўлиб, у мақсадни шакллантириш бўйича “smart” технологияси деб номланади. мақсадни шакллантиришда “smart” технологиясининг қўлланилиши s – (specific – “аниқ”) олдинга қўйилган мақсад аниқ бўлиши (инсон сезги аъзолари ёрдамида ҳис қилиши) керак. m – (measurable – “ўлчовга эгалик”) олдинга қўйилган мақсад маълум ўлчовга эга бўлиши, унинг ўлчов-мезони аниқ бўлиши лозим. a – (attainable – “эришса бўладиган”) олдинга қўйилган мақсад инсоннинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилиши лозим. унга эришиш учун, аввало, инсон ўзининг устун жиҳатларини англаб етиши шарт. r – (relevant or realistic – “ҳаётий”) олдинга қўйилган мақсад ҳаётга яқин бўлиши, фантастик ёки ақл бовар қилмас орзулар ўзгартирилиб, реал ҳаётга яқинлаштирилиши лозим. t – (timely – “вақт билан ўлчанадиган”) олдинга қўйилган мақсад аниқ вақт бирлиги билан ўлчаниши ҳамда маълум вақт ичида тегишли натижалар билан асосий мақсадга эришиш йўлидан бориш керак. (кичик мақсадларга эришиш орқали асосий мақсад томон бориш) юқоридаги жадвалда кўриниб турганидек, мақсадни шакллантиришда “smart” технологияси ўзининг аниқлик …
4 / 8
а эришиш ана шу – катта мақсадларга олиб борувчи йўлнинг муҳим омилларидир. бундан ташқари, шахсий ривожланиш жараёнида ахлоқийлик ва оқилоналик мезонларини ҳам ишлаб чиқиш талаб этилади. шунинг учун ҳам бу борада “smart” технологияси “er” мезонлари билан бойитилади. 3. мақсадни шакллантиришда “smarter” технологияси талаблари. мазкур мезонлар ҳам ҳуқуқшунос-мутахассислар фаолиятида ғоят муҳим роль ўйнайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. зеро, жамият ҳаётида қонунийликни, адолат ва инсоний турмуш нормаларини ҳимоя қилиш – фаолиятининг бош мақсади деб белгиланган ҳуқуқшуноснинг ўз олдига қўядиган каттадан-кичик барча мақсадлари одоб-ахлоқ меъёрларига мос бўлиши, бу мақсад-муддаоларга оқилона тартиб берилиши, барча ишларида виждон амридан чиқмаслиги талаб қилинади. мақсадни шакллантиришда“smarter” технологиясининг қўлланилиши e – (ethical – “ахлоқий”) олдинга қўйилган ҳар қандай мақсад одоб-ахлоқ, диний ҳамда бошқа бунёдкорлик ғояларига мувофиқ бўлиши керак. r – (reasonable – “оқилона”) олдинга қўйилган мақсад оқилона бўлиши, бошқа шахсларга ҳам фойдаси тегиши кераклигини, ўз имкониятларини тўғри баҳолашни ҳам четда қолдирмаслик лозим. энг муҳими, бу мезон билан шахс …
5 / 8
нг “қўрқоқ” қисми билан курашган ҳолда аниқ режалар орқали мақсадга эришиш йўлларини ишлаб чиқиши зарур. агар дастлабки режани ўзгартиришга ҳаракат қилсангиз, унда ноқулай ҳолатлар умуман бўлмаслигига уринсангиз сизда қийинчиликлардан қочиш ҳисси ғолиб бўлишга ҳаракат қилади. режангиз дастлабкисидан узоқлашгани сайин мақсадга эришиш имконияти камаяди. яна бир муҳим қоида – катта мақсадларни қисмларга ажратишдир! ҳар қандай катта мақсадни, уни қисмларга ажратиш орқали, мураккаблик даражасини камайтириш мумкин. агар мақсадлар кичик режаларга бўлинмас экан, мақсад – тирмашиб чиқиш имконсиз бўлган тоғдек кўринади. масалан, кўчмас мулк харид қилиш бир қарашда амалга ошириш имконсиз истакдек кўринади, зеро у жуда катта маблағни талаб этади. бироқ мақсадни босқичларга бўлиб, унга томон мунтазам қадамлар билан ҳаракат қилинса, унга эришиш осонлашади. дастлаб ойига муайян маблағни ишлаб топиш мақсадини қўйиш мумкин. сўнгра мазкур маблағнинг ўн фоизи, кейинроқ 20 фоизини банк омонатига қўйиш режаларини тузиш ва мунтазам амалга оширишдек бир неча йиллик интилиш ўз натижасини бермай қўймайди. 4. мақсадга эришишда 100 фоиз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"muaffaqiyatli yurist karyerasini rejalashtirish usullari" haqida

2-мавзу муваффақиятли юрист карьерасини режалаштириш усуллари мавзунинг асосий масалалари 1. мақсадни тўғри шакллантиришнинг зарурий талаблари. 2. юрист карьерасини режалаштиришда “smart” технологиясининг қўлланилиши. 3. мақсадни шакллантиришда “smarter” технологияси талаблари. 4. мақсадга эришишда 100 фоиз қоидаси. кундалик кичик мақсадларни амалга оширишда “уч ҳарвард” саволи техникаси. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. –т.: тдюу, 2019. 24-38 b. kiser r. (2017). soft skills for the effective lawyers. cambridge university press, uk. 23-41 р. саблин м. карьера юриста. учебное пособие. –м.: проспект, 2017. 266-290 с. 1. мақсадни тўғри шакллантиришнинг зарурий талаблари. ҳуқуқшунос профессионал фаолияти давомида ҳам касбий, ҳам шахсий нуқтаи назардан ўз ол...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (118,8 KB). "muaffaqiyatli yurist karyerasini rejalashtirish usullari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: muaffaqiyatli yurist karyerasin… DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram