мувaffaqiyatli yurist kariyerasini rejalashtirish usullari

DOCX 10 pages 23.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
2-мавзу; муваффақиятли юрист карьерасини режалаштириш усуллари мавзунинг асосий масалалари 1. мақсадни тўғри шакллантиришнинг зарурий талаблари. 2. юрист карьерасини режалаштиришда “smart” технологиясининг қўлланилиши. 3. мақсадни шакллантиришда “smarter” технологияси талаблари. 4. мақсадга эришиш 100 фоиз қоидаси. кундалик кичик мақсадларни амалга оширишда “уч ҳарвард” саволи техникаси. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. –т.: тдюу, 2019. 24-38 b. kiser r. (2017). soft skills for the effective lawyers. cambridge university press, uk. 23-41 р. саблин м. карьера юриста. учебное пособие. –м.: проспект, 2017. 266-290 с. 1. мақсадни тўғри шакллантиришнинг зарурий талаблари ҳуқуқшунос профессионал фаолияти давомида ҳам касбий, ҳам шахсий нуқтаи назардан ўз олдига муайян мақсадларни қўяди ва уларга эришиш учун бир қанча саъй-ҳаракат, чора-тадбир ва амалларни бажаришига тўғри келади. аммо ҳуқуқшуносда шахсий хислатлар ва қатьият бўлмаса, у режалаштирган мақсадларига эришишда муваффақиятсизликка учраши ёки олдинга интилишга жазм қила олмай қолиши мумкин. бунда, юзаки қараганда ўхшаш, бироқ моҳиятан бир-биридан жиддий фарқланувчи икки тушунчани ажратиб олиш даркор. …
2 / 10
г энг бой инсонига айланиш, энг мукаммал, комил шахс сифатида бир неча дақиқада тан олиниш кабиларни мақсад деб номлаш нотўғри ҳисобланади. ҳуқуқшунослик соҳасида етук мутахассис бўлиш ва “superman” бўлиш орзусини бир ўйлаб кўринг, қай бирини амалга ошириш имконияти юқори бўлиши мумкин? баъзида эса истаклар аслида сизники бўлмайди. масалан, отангиз сиз билан фахрланиши учун муваффақиятли адвокат бўлишингизни истайди. лекин уни ўзингиз чин дилдан хоҳламасангиз, бирор нарсага эришиш жуда қийин кечади. кўпинча мақсадга эришиш сиз кутган қониқишни таъминламайди. у амалга ошгач, сиз орзу қилган даражадаги хурсандчиликни ҳис этмайсиз. чунки биз бахт миқдори ва давомийлиги бўйича тасаввурларни бўрттиришга мойилмиз. шу туфайли ҳам, ўз мақсадингиз сари курашга киришишдан аввал бу ҳақда чуқур ўйлаб олиш шарт. акс ҳолда, бир неча йилларни ва ҳатто ҳаётнинг ярмини бесамар ўтказиш ҳеч гап эмас. қуйидагиларни эса мақсадларга эришишнинг энг асосий талаблари сифатида санаб ўтиш мумкин. инсон аслида нимани исташини аниқ белгилаб олиши лозим! баъзан мақсаднинг аввалдан тўғри шакллантирилмагани туфайли …
3 / 10
си ишлаб чиқилган бўлиб, у мақсадни шакллантириш бўйича “smart” технологияси деб номланади. юқоридаги жадвалда кўриниб турганидек, мақсадни шакллантиришда “smart” технологияси ўзининг аниқлик мезони билан режалаштириш стратегиясини шакллантиради. бошқа касб эгалари сингари бўлажак юристлар ҳам ўзининг эртанги иш фаолияти ёхуд ҳуқуқшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш хусусида ўйлар экан, ўз олдига айни шу технология талабларидан келиб чиқадиган мақсад ва вазифалар қўйиши ўринлидир. айниқса, талабалар бу технологиянинг сўнгги талаби – кичик мақсадларга эришиш орқали асосий мақсад томон бориш тамойилига алоҳида эътибор қаратишлари лозим. жумладан, дастлабки курсдан бошлаб ўзлаштирилиши лозим бўлган ёхуд ўзингиз танлаган модуллар доирасидаги назарий ва амалий билимларни пухта ўзлаштириш, олий ўқув юрти ва республика миқёсида, агар имкониятингиз бўлса, халқаро даражада ташкил этиладиган илмий, илмий-амалий конференцияларда фаол қатнашиш, чет тиллардан хорижий мамлакатларнинг нуфузли университетлари ўқув грантларини қўлга киритишга имкон берадиган балларга эришиш ана шу – катта мақсадларга олиб борувчи йўлнинг муҳим омилларидир. бундан ташқари, шахсий ривожланиш жараёнида ахлоқийлик ва оқилоналик мезонларини …
4 / 10
арга эришиш учун ўзгаларнинг тажрибасидан фойдаланиш, бундай ишларни аллақачон бажарган одамлар ҳақидаги маълумотларни турли манбалардан, мисол учун, жаҳон интернет тармоғидан топиш ва уларнинг тажрибалари билан ўртоқлашиш келгусида дуч келиш мумкин бўлган муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. кейинги қилиниши зарур бўлган вазифалардан бири – яхши режа тузишдир! маслаҳатлардан фойдаланган ҳолда самарали режа тузиш ҳеч нарсадан қўрқмасдан, ирода ва қатьият кучи билан олға интилишга ёрдам беради. мазкур жараён давомида, инсон ўз онгининг “қўрқоқ” қисми билан курашган ҳолда аниқ режалар орқали мақсадга эришиш йўлларини ишлаб чиқиши зарур. агар дастлабки режани ўзгартиришга ҳаракат қилсангиз, унда ноқулай ҳолатлар умуман бўлмаслигига уринсангиз сизда қийинчиликлардан қочиш ҳисси ғолиб бўлишга ҳаракат қилади. режангиз дастлабкисидан узоқлашгани сайин мақсадга эришиш имконияти камаяди. яна бир муҳим қоида – катта мақсадларни қисмларга ажратишдир! ҳар қандай катта мақсадни, уни қисмларга ажратиш орқали, мураккаблик даражасини камайтириш мумкин. агар мақсадлар кичик режаларга бўлинмас экан, мақсад – тирмашиб чиқиш имконсиз бўлган тоғдек кўринади. масалан, кўчмас мулк …
5 / 10
обланади. режалаштирилган мақсад 100 фоиз бўлмаса-да, 99 фоизга бажарилиши билан шахс ўзини алдаши мумкинлиги мақсадга тўлақонли эришишдаги тўсиқлардан биридир. агар сиз режангизни 99 фоизга бажарсангиз, у ҳолда доимо омадсизлик ва ўзингизга бўлган ишончсизликдан жабр кўрасиз. шу боис ҳаётда 100 фоиз қоидасини қўллаш лозим. кўзлаган режангизни 99 фоизга бажариш қийин, чунки ишингизни охиригача бажармаганлик ҳисси сизни тарк этмайди, 100 фоизга уддалаш эса осон. бунинг учун “бугуннинг, ҳозирнинг ўзидаёқ бажараман”, “қиламан” дея иродани ишга солиш ва унга оғишмай амал қилиш мақсадга мувофиқдир. мисол учун ҳуқуқшуносликнинг муҳим муаммоларига бағишланган талабалар илмий конференциясига тайёрланяпсизми? демак, қолган вақтнинг ҳар бир соатини айни мақсадга элтувчи вазифаларни тўлиқ бажаришга сарфлашга ўрганинг, ўзингизни ўргатинг! ишонинг, бу ҳаракат маълум вақт ичида сиз учун оддий ҳаётий кўникмага, сизни илҳомлантирувчи одатга айланади. агар кунлик режани амалга оширмасангиз, демак сиз 100 фоиз қоидасини қўлламадингиз. 100 фоиз қоидасини қўллаганингизда эди, кунлик режани бажармаганингиз учун кечаси ухлай олмаган бўлардингиз. 100 фоиз қоидасини ҳаётга татбиқ …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "мувaffaqiyatli yurist kariyerasini rejalashtirish usullari"

2-мавзу; муваффақиятли юрист карьерасини режалаштириш усуллари мавзунинг асосий масалалари 1. мақсадни тўғри шакллантиришнинг зарурий талаблари. 2. юрист карьерасини режалаштиришда “smart” технологиясининг қўлланилиши. 3. мақсадни шакллантиришда “smarter” технологияси талаблари. 4. мақсадга эришиш 100 фоиз қоидаси. кундалик кичик мақсадларни амалга оширишда “уч ҳарвард” саволи техникаси. зарурий адабиётлар: mualliflar jamoasi. shaxsiy rivojlanish. darslik. –т.: тдюу, 2019. 24-38 b. kiser r. (2017). soft skills for the effective lawyers. cambridge university press, uk. 23-41 р. саблин м. карьера юриста. учебное пособие. –м.: проспект, 2017. 266-290 с. 1. мақсадни тўғри шакллантиришнинг зарурий талаблари ҳуқуқшунос профессионал фаолияти давомида ҳам касбий, ҳам шахсий нуқтаи назардан ўз олди...

This file contains 10 pages in DOCX format (23.1 KB). To download "мувaffaqiyatli yurist kariyerasini rejalashtirish usullari", click the Telegram button on the left.

Tags: мувaffaqiyatli yurist kariyeras… DOCX 10 pages Free download Telegram