o‘zbekistonda kadrlarni mahalliylash tirish siyosati

DOC 4 стр. 59,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
1-мавзу: ўзбекистонда кадрларни маҳаллийлаштириш сиёсати режа 1.ўзбекистонда давлат аппаратининг маҳаллий кадрлар билан таъминланганлигининг аҳволи. 2. ўзбекистонда давлат аппаратининг юқори бўғинларида олиб борилган маҳаллийлаштириш сиёсати ва ундан кўзланган мақсадлар. 3. давлат аппаратининг қуйи бўғинида ўтказилган маҳаллийлаштириш ҳокимиятга большевиклар келиши билан мамлакатда туб ўзгаришлар бошланди. уларни амалга ошира туриб, большевистик ҳукумат ўзининг барча дастурларида акс этган миллий масалани ҳам кўриб чиқишга мажбур эди. бирок совет ҳукуматининг пухта ўйланган миллий сиёсат концепцияси мавжуд бўлмаган. совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида туб аҳолини ҳокимият тузилмаларига яқинлаштирмасликка интилиш туркистон асср ва туркистон компартияси ҳукмрон маъмурияти сиёсатининг устувор йўналиши бўлган эди. туркистонда 1918-1919 йилларда партия-совет аппарати раҳбар лавозимлари таркибида маҳаллий миллатларга мансуб шахслар улуши атиги 5 фоизни ташкил этганлиги бежиз эмас эди. раҳбарларнинг аксарият кўпчилиги мамлакатнинг бошқа минтақаларидан, аввало, россиядан келган кишилар эди. бошқарувни эгаллаб олган сиёсий унсурлар ва келгиндилар томонидан маҳаллий халкларнинг тили, анъаналари, урф-одатлари ва маданиятини билмаслик туркистон миллий зиёлиларининг қонуний норозилигини келтириб чиқарди. марказ вакиллари …
2 / 4
алари ва олий ҳокимият тузилмалари раҳбарлари таркибида миллий кадрлар салмоғи ўса борди. агар уларнинг улуши 1922 йилда 20,4 фоизга тенг бўлган булса, 1923 йилга келиб бу рақам 24 фоизни ташкил этди. мамлакатнинг большевистик ҳукумати инқилобдан аввалги зиёлилар вакилларига шубҳа билан муносабатда бўлган. синфий ёндашув принципига асосланган ҳолда, бу зиёлилар «ўтмиш тузумни қайта тиклашни қўмсовчи буржуазия унсурлари» қаторига киритилган эди. шу сабабли коммунизм ишига садоқатли, партия йўлини қатьий ўтказувчи «халқ зиёлилари» деб аталмиш янги катламни шакллантиришдек стратегик вазифа илгари сурилди. «буржуа» мутахассислари сунъий равишда бошқарув тузилмаларидан четлаштирилгач, янги «социалистик зиёли кадрлар» ҳали шаклланмаган шароитда ишлаб чиқариш раҳбарлари ва ташкилотчилари ҳамда иқтисодиёт ва маданият соҳаси бошқарувчиларига нисбатан ўткир танқислик юзага чиқди. мазкур вазият, айниқса, ўзбекистонда алоҳида долзарблик касб этди, бу ерда эски миллий зиёлилар сони жуда озчиликни ташкил қиларди, халқ хўжалиги ва маданият соҳаси учун мутахассис кадрлар тайёрлашнинг кенг тармоғи ҳали шаклланмаган эди. шу сабабли бошқа айрим республикаларда бўлгани каби ўзбекистонда ҳам …
3 / 4
, рус зиёлилари ҳисобидан қопланарди. рус инженерлари ва техник ходимлари миллий техник зиёлиларни шакллантириш ишига ҳисса қўшдилар. аграр ишлаб чиқариш соҳасида ҳам мутахассисларнинг етишмовчилиги анча сезилиб қолди. уларнинг асосий қисми юқори бошқарув бўғинларида, асосан. ер ишлари бўйича халқ комиссарлигида ва округ қишлоқ хўжалик бошқармаларида жамланганди. қолаверса, аграр соҳа бошқарув ходимларининг асосий таркибини туб бўлмаган миллатлар вакиллари ташкил қиларди. жумладан, қишлоқ хўжалиги органларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган 153 нафар мутахассиснинг атиги 31 нафари маҳаллий аҳоли вакили эди. ўлканинг ўзига хосликларидан кам хабардор бўлган кўплаб бошқарувчилар ўзларига юклатилган вазифаларни етарли даражада бажармадилар. бу, табиийки, аграр ишлаб чиқаришни кўтариш вазифасини бажаришга тўсқинлик қиларди. таъкидлаш керакки, кўрилган чоралар муайян даражада халқ хўжалигини зарур саноат ва қишлоқ хўжалиги бўйича миллий мутахассис кадрлар билан таъминлашга ёрдам берган бўлса-да, барибир, мазкур муаммони ҳал қила олмади. лавозимга кўтаришда билимга эмас, балки, асосан, мафкуравий мезон ва номзоднинг сиёсий қарашларига таянилди. 1924 йил 31 декабрда ўзбекистон сср ревкомининг «бухоро ва хоразм …
4 / 4
раиси этиб йирик жамоат арбоби бобон мавлонбеков тайинланди. а.икромов, р.иноғомов, одилий, ғозиев, илёсовлар комиссия аъзолари этиб белгиланди. маҳаллийлаштириш комиссияси раҳбарияти зиммасига ўзбекистондаги ўқув юртлари, илмий ва маданий-оқартув ташкилотлари, саноат корхоналарини маҳаллийлаштириш асосий режасини ишлаб чиқиш юклатилди. 1925 йил 29 июлда ўзбекистон компартияси марказий комитетининг йиғилишида давлат аппаратини маҳаллийлаштириш масаласи муҳокама қилинди ва марказий аппаратни маҳаллийлаштиришнинг минимум дастури ва режасини тузиш махсус йиғилишга топширилди. давлат аппаратини маҳаллийлаштириш комиссиясининг мажлиси таркибига қуйидагилар киритилди: в. иванов, а. икромов (ўзбекистон компартияси марказий комитетидан), й.охунбобоев (ўзбекистон сср микдан), б.мавлонбеков (ишчи-деҳқон назорати комиссарлигидан), м.хўжаев (самарканд вилоят ишчи-деҳқон назоратидан), м.ўрунхўжаев (самарқанд вилоят ижроия қўмитасидан), с.алихўжаев (меҳнат халқ комиссарлигидан), саъдуллаев (касаба уюшмасидан), одилий («қўшчи» союзидан), у. эшонхўжаев, и. желтое, ф. хўжаев (ўзбекистон сср хксдан), глазков, мусахонов ҳамда агамиров («ўзбексавдо»дан), махсумов (пахта ишлари халқ комиссарлигидан), прохоров (сув хўжалигидан), ниёзов (матлубот уюшмасидан) ва бошқалар. шундан келиб чиқиб, «давлат аппаратини маҳаллийлаштириш марказий комиссияси»нинг йиллик иш режалари тузиб борилган. бундан тапщари мазкур …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o‘zbekistonda kadrlarni mahalliylash tirish siyosati"

1-мавзу: ўзбекистонда кадрларни маҳаллийлаштириш сиёсати режа 1.ўзбекистонда давлат аппаратининг маҳаллий кадрлар билан таъминланганлигининг аҳволи. 2. ўзбекистонда давлат аппаратининг юқори бўғинларида олиб борилган маҳаллийлаштириш сиёсати ва ундан кўзланган мақсадлар. 3. давлат аппаратининг қуйи бўғинида ўтказилган маҳаллийлаштириш ҳокимиятга большевиклар келиши билан мамлакатда туб ўзгаришлар бошланди. уларни амалга ошира туриб, большевистик ҳукумат ўзининг барча дастурларида акс этган миллий масалани ҳам кўриб чиқишга мажбур эди. бирок совет ҳукуматининг пухта ўйланган миллий сиёсат концепцияси мавжуд бўлмаган. совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида туб аҳолини ҳокимият тузилмаларига яқинлаштирмасликка интилиш туркистон асср ва туркистон компартияси ҳукмрон маъмурияти сиёсатининг уст...

Этот файл содержит 4 стр. в формате DOC (59,0 КБ). Чтобы скачать "o‘zbekistonda kadrlarni mahalliylash tirish siyosati", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o‘zbekistonda kadrlarni mahalli… DOC 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram