tibbiyot tarixi fanining shakllanishi va rivojlanishi

PPTX 46 pages 9.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 46
жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси мавзу:тиббиёт тарихи фанининг шаклланиши ва ривожланиши тошкент 1 режа: 1. тиббиётнинг шаклланиш тарихи 2.тиббиёт тарихининг фан сифатида ривожланиши 3.тиббиёт тарихи фанининг вазифаси ва ўрганиш манбалари мавзунинг долзарблиги тиббиёт тарихи модул сифатида тиббий билим ва тиббий амалиётда тутган ўрни. тиббиёт тарихининг вазифалари. тиббиёт тарихи модули ўқитишнинг назарий ва амалий аҳамияти. тиббиёт тарихининг жамият ривожланиши тарихи ва маданияти билан боғлиқлиги. дунё тарихининг даврийлиги ва хронологияси. тиббиёт тарихини ўрганишда тарихий манбаларнинг аҳамияти. тиббиёт соҳасига оид илк ёзма манбалар. мавзуни амалий аҳамияти тиббий билимлар қаторида тиббиёт тарихи фани алоҳида ўрин тутади. у тиббиётнинг тарихий ривожланиш йўллари ва унинг ҳозирги кунгача етган даражаси ҳақида умумлаштирувчи тушунча беради, тиббиётнинг тараққиёт қонунларини очади ва шунга асосан унинг келгусидаги йўналишларини кўрсатиб беради. бўлажак шифокорлар учун тиббиёт тарихини ўрганиш муҳимдир. тиббиёт тарихи фани тиббиётнинг ривожланиш йўлларини чукур ўрганишда, унинг эришган ютукларини тўғри англашда талабаларга дастур бўлиб хизмат килади, уларнинг билим …
2 / 46
боради. тиббиётнинг ривожланиши ижтимоий ва маданий ҳаётнинг деярли барча соҳалари ривожланиши билан боғлиқ. тиббиёт тарихини ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари ривожланиши билан боғлиқ равишда ўрганган ҳолда, унинг босиб ўтган барча босқичлари билан танишилади. 7 тиббиёт тарихи фанининг қисмлари: тиббиёт тарихи умумий ва хусусий қисмларга бўлинади. умумий тиббиёт тарихи тиббиётни бир бутунлигича ўрганади, унинг тараққиёт конунларини кашф этади, тиббиётнинг инсонийлик жамияти ривожланишининг ҳар бир давридаги ўзига хос хусусиятларини аниқлайди. 8 дастлаб табиблик билан сартарошлар шуғулланганлар. улар оғриган тишларни суғуриб олиш, хатна қилиш, зулук солиш каби муолажаларни амалга оширишган. шу тарзда табиблик касб сифатини олади. табиблик ҳам бошқа касблар каби оилавий хусусиятга эга бўлган. бу касб авлоддан – авлодга ўтиб боради. ҳар бир табиб ўз даволаш усуллари ва ўзи ишлатадиган дориларига эга бўлишга ҳаракат қилган. бу усул ва дорилар бошқалардан сир сақланган. 9 хусусий тиббиёт тарихи тиббиётнинг айрим соҳаларининг келиб чиқиши ва ривожланишини ўрганади, айрим йирик тиббиёт олимларининг ҳаёти ва ижоди билан таништиради. …
3 / 46
ерлих, г.пушман, ю.пагел ва бошкалар шуғулландилар. 1835 йилдан бошлаб университетларда тиббиёт тарихи фани ўқитила бошланди. н.д.лебедев, с.г.ковнер сингари олимлар муаллифлигида ушбу фандан махсус дарсликлар чикарилди. кўзга кўринган мутахассислардан л.ф.змеев, я.а.чистович, м.ю.лахтинларни айтиб ўтиш мумкин. 12 тиббиёт тарихининг фан сифатида шаклланиши (давоми) хх асрнинг охирларида мустакил тиббиёт тарихи кафедраларига асос солинди. 1894 йилда москва университетининг тиббиёт факултетида тиббиёт тарихи кафедраси очилди. бизнинг юртимизда эса мустакил тиббиёт тарихи кафедраси илк марта 1948 йилда тошкент тиббиёт институтида, 1981 йилда эса самарканд тиббиёт институтида ташкил этилди. 13 тиббиёт тарихи фани ўз ривожланишида 3 даврни босиб ўтди: 1 давр - материал тўплаш даври; 2 давр тўпланган материалларни бир тизимга келтириш ва умумлаштириш даври; 3 давр – тиббиёт тарихининг мустақил соҳа сифатида ривожланиш даври. 14 тиббиёт тарихи фанининг асосий вазифалари тиббиётнинг дастлабки пайдо бўлишидан бошлаб то бизнинг кунимизгача босиб ўтган йўлни тўғри таҳлил этиш. бизнинг юртимизда ва жаҳон миқёсида тиббиётнинг келиб чиқиши ва ривожланишини хронологик тарзда …
4 / 46
я – бу фан қадимги инсонларнинг гавда тузилиши, унинг биологик хусусиятлари, яшаш шароитларини ўрганади. 18 палеопатология – бу фан қадимги инсонларнинг суякларини текшириб, уларнинг қандай касалликлар билан оғриганликларини аниқлайди. бунда рентгенологик ва радиологик усуллардан фойдаланилади. 19 палеобиология – бу фан қадимги замон инсонларининг суякларини радиобиологик ва иммунологик усуллар билан текшириб, улар организмидаги биологик хусусиятларни аниқлайди. 20 тиббиёт тарихининг манбалари археология фани қатор тармоқларга бўлинади: антропология – бу фан қадимги инсонларнинг гавда тузилиши, унинг биологик хусусиятлари, яшаш шароитларини ўрганади. палеопатология – бу фан қадимги инсонларнинг суякларини текшириб, уларнинг қандай касалликлар билан оғриганликларини аниқлайди. бунда рентгенологик ва радиологик усуллардан фойдаланилади. палеобиология – бу фан қадимги замон инсонларининг суякларини радиобиологик ва иммунологик усуллар билан текшириб, улар организмидаги биологик хусусиятларни аниқлайди. 21 тиббиёт тарихининг иккинчи манбаси – ёзма асарлардир. улар 2 гуруҳга бўлинади: 1. қўлёзма асарлар; 2. босма асарлар. қўлёзма асарлар жуда қадимги замонлардан яратила бошланган. уларга қадимги миср папируслари, ассурия ва вавилония шоҳларининг …
5 / 46
ҳақида 2 хил назария мавжуд: 24 1. диний – мистик назария. 2. илмий материалистик назария. диний – мистик назария тарафдорларининг фикрича, тиббиёт дастлаб ибодатхоналарда пайдо бўлган. даволаш ишлари билан биринчи бўлиб коҳинлар (руҳонийлар) ва роҳиблар (монахлар) шуғулланганлар. улар инсоннинг ҳар хил касалликлардан азоб чекаётганини кўриб, уларга раҳмлари келган ва раҳм–шавкат юзасидан беморларни даволай бошлаганлар. ибтидоий жамоа даврида яшаган одамсимон маҳлуклар турли касалликлар билан касалланганлар ва ўзига хос усуллар билан даволанганлар. 25 илмий материалистик назарияга асосан тиббиёт инсоният жамияти ривожланашининг дастлабки босқичида зарурат туфайли, яшаш учун кураш жараёнида келиб чиққан. мазкур назария кўл билан ушлаб, кўз билан кўриб илмий асосланган назария ҳисобланади. масалан, дифтерия касаллигининг кўзғатувчиси дифтерия таёкчалари, дизентерия кўзғатувчилари шигелла ёки флекснерлардир. 26 дастлабки тиббий муолажаларнинг келиб чикиши уларнинг ривожланашида инсон организмини тузилиши ва унинг биологик хусусиятлари муҳим роль ўйнаган. буни куйидаги мисолда кўриш мумкин. бизга маълумки, ҳар бир тирик мавжудотнинг организми касалликларга каршилик кўрсатувчи биологик хусусиятга эга. буни машҳур …

Want to read more?

Download all 46 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tibbiyot tarixi fanining shakllanishi va rivojlanishi"

жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси мавзу:тиббиёт тарихи фанининг шаклланиши ва ривожланиши тошкент 1 режа: 1. тиббиётнинг шаклланиш тарихи 2.тиббиёт тарихининг фан сифатида ривожланиши 3.тиббиёт тарихи фанининг вазифаси ва ўрганиш манбалари мавзунинг долзарблиги тиббиёт тарихи модул сифатида тиббий билим ва тиббий амалиётда тутган ўрни. тиббиёт тарихининг вазифалари. тиббиёт тарихи модули ўқитишнинг назарий ва амалий аҳамияти. тиббиёт тарихининг жамият ривожланиши тарихи ва маданияти билан боғлиқлиги. дунё тарихининг даврийлиги ва хронологияси. тиббиёт тарихини ўрганишда тарихий манбаларнинг аҳамияти. тиббиёт соҳасига оид илк ёзма манбалар. мавзуни амалий аҳамияти тиббий билимлар қаторида тиббиёт тарихи фани алоҳида ўрин тутади. у тиббиётнинг тарихий ри...

This file contains 46 pages in PPTX format (9.9 MB). To download "tibbiyot tarixi fanining shakllanishi va rivojlanishi", click the Telegram button on the left.

Tags: tibbiyot tarixi fanining shakll… PPTX 46 pages Free download Telegram