оила ва оммавий ахборот воситаларининг конституциявий макоми

DOC 118.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351409844_23127.doc oила ва оммавий ахборот воситаларининг конституциявий мақоми режа: 1. ўзбекистонда оиланинг конституциявий мақоми 2. оммавий ахборот воситаларининг конституциявий - ҳуқуқий мақоми ўзбекистонда оиланинг конституциявий мақоми ўзбекистонда оила ҳақида ғамхўрлик конституциявий йўл билан амалга оширилади. ўзбекистон республикаси конституциясининг учинчи бўлим xiv боби "оила" деб номланиб, унга тўрт модда – 63-66-моддалар бағишланган. "оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади", дейилади конституциянинг 63-моддасида. ўзбекистонда 25 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. айни пайтда 4 миллион 800 мингга яқин оила бўлиб, аҳолининг 98 фоизини ана шу оилаларнинг оила аъзолари ташкил этади. ҳар йили 540-550 минг бола туғилмоқда. аҳолини ўрта ёши 70 ёш. аёллар 72 ёш, эркаклар 68 ёш. мамлакатимизда 5 миллиондан ортиқ туғиш ёшидаги аёллар мавжуд. йилига ўрта ҳисобда 170 минг ёш оила вужудга келмоқда. ўзбекистонда ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг турмуш фаровонлигини ошириш, фуқаролар тотувлигини мустаҳкамлаш давлат сиёсати даражасига …
2
жамият равнақини белгиловчи муҳим омилдир. оиланинг жамият томонидан муҳофаза қилиниши унга нисбатан ғамхўрликнинг янги шакли ҳисобланиб, бунга алоҳида эътибор бериш керак. давлатнинг оила тўғрисидаги ғамхўрлиги катта ҳажмда уй-жой қурилиши, болалар муассасаларининг кенг шаҳобчаларини барпо этиш ва ривожлантириш, маиший хизмат, бола туғилганда нафақа тўлаш, кўп болали оилаларга нафақалар ва имтиёзлар бериш, шунингдек, оилага нафақа ва ёрдам беришнинг бошқа турларини ривожлантириш орқали намоён бўлмоқда. оилани ҳимоя қилишнинг конституциявий қоидалари деганда, давлат органларининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилани мустаҳкамлаш, оила аъзоларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оилавий муносабатларга масъулиятсизлик билан қарашга қарши курашиш тушунилади. бу тадбирлар иқтисодий, маънавий ва ҳуқуқий воситалар ёрамида бежарилади. давлат томонидан оилага кун сайин ғамхўрлик қилиш унга ҳар тарафлама моддий ёрдам бериш инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлатнинг муҳим вазифаларидан биридир. республикамиз президентининг "кўп болали оилаларга нафақа миқдорини кўпайтириш тўғрисида"ги 1990 йил биринчи фармони оиланинг давлат муҳофазасида эканлигидан далолатдир. унда кўп болали оилаларнинг моддий аҳволини, ёш авлоднинг ўсиш шароитларини …
3
киритилди. ушбу кодекс 8 бўлим, 30 боб, 238 моддадан иборат. кодекснинг ii бўлими "никоҳ" (13-56-моддалар) масаласига бағишланган. қонунда бу бўлим салмоғли ўрин эгаллайди. никоҳга алоҳида бўлим ажратилиши мақсадга мувофиқ бўлди, чунки оила вужудга келишининг бирдан-бир асоси, пойдевори никоҳдир. у одамзод ҳаётидаги муҳим маънавий кашфиётдир. оила кодексининг 13-моддасига биноан никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. шундай никоҳгина ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келтиради. никоҳнинг тегишли давлат органида қайд эитилиши унинг вужудга келганлигини исботловчи бирдан-бир далилдир. диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. никоҳни тузиш никохланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой муддат ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. бундай муддатни белгилашдан мақсад бир-бирлари билан яхши таниш бўлмаган шахсларнинг енгилтаклик қилиб, шошмашошарлик билан никоҳдан ўтишларига йўл қўймасликдан иборат. никоҳ давлат ва жамоат манфаатларини кўзлаб, шунингдек, эр билан хотиннинг ва болаларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини муҳофаза этиш мақсадида қайд этилади. никоҳни унинг ижтимоий …
4
лан бир йилга камайтириши мумкин (оила кодексининг 15-моддаси). қонунда никоҳ тузишга монелик қиладиган қуйидаги ҳолатлар кўрсатилган: 1) лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди. республикада ҳар бир фуқаро фақат якка никоҳда бўлиши мумкин; 2) насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди. 3) лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди (оила кодексининг 16-моддаси). қонунга биноан никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек, тиббий ирсий ҳамда оилани режалаштириш масалалари бўйича маслаҳат бериш никоҳланувчи шахсларнинг розилиги билан давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасалари томонидан амалга оширилади. никоҳланувчи шахсни кўрикдан ўтказиш натижалари шифокор сири ҳисобланади ва у никоҳланувчи шахсга фақат кўрикдан ўтган шахснинг розилиги билан билдирилиши мумкин. башарти никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одам иммунитети тақчиллиги …
5
инг 64-моддаси). ота-она ва болаларнинг бир-бирига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлари болаларнинг насл-насабига қараб белгиланади. ота-она ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни келиб чиқишига асос бўлиб боланинг отадан пайдо бўлганлиги ва онадан туғилганлиги қонун билан белгиланганлиги ҳисобланади. оила кодексининг 60-моддасига биноан боланинг шу онадан туғилганлиги (оналик) фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органи томонидан тиббий муассасанинг ҳужжатларига кўра, бола тиббий муассасада туғилмаган ҳолда эса, бошқа далилларга асосан белгиланади. агар бола тиббий муассасадан ташқари жойда туғилган бўлса, у ҳолда бу юридик факт гувоҳлар кўргазмалари ва бошқа далиллар билан белгиланади. қонунларга биноан болаларнинг ҳуқуқлари уларнинг туғилиши билан вужудга келади. вояга етмаганлар қуйидаги шахсий ҳуқуқларга эга: оилада яшаш ва тарбияланиш; ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан кўришиш; ўзини ҳимоя қилиш; ўз фикрини ифода этиш; исм, ота исми ва фамилия олиш ва бошқалар. оила кодексини 67-моддасига кўра, бола ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. боланинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онани (уларнинг ўрнини …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оила ва оммавий ахборот воситаларининг конституциявий макоми"

1351409844_23127.doc oила ва оммавий ахборот воситаларининг конституциявий мақоми режа: 1. ўзбекистонда оиланинг конституциявий мақоми 2. оммавий ахборот воситаларининг конституциявий - ҳуқуқий мақоми ўзбекистонда оиланинг конституциявий мақоми ўзбекистонда оила ҳақида ғамхўрлик конституциявий йўл билан амалга оширилади. ўзбекистон республикаси конституциясининг учинчи бўлим xiv боби "оила" деб номланиб, унга тўрт модда – 63-66-моддалар бағишланган. "оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади", дейилади конституциянинг 63-моддасида. ўзбекистонда 25 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. айни пайтда 4 миллион 800 мингга яқин оила бўлиб, аҳолининг 98 фоизини ана шу оилаларнинг оила аъз...

DOC format, 118.5 KB. To download "оила ва оммавий ахборот воситаларининг конституциявий макоми", click the Telegram button on the left.