vakillik va ishonchnoma

PPT 25 sahifa 5,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 25
тошкент давлат юридик институти мавзу: вакиллик ва ишончнома ваколат ва унинг турлари режа : вакиллик тушунчаси ишончнома шундай пайтлар бўладики, шахслар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита ўзлари амалга ошириш имкониятига эга бўлмай қоладилар. бундай ҳолларда уларга фуқаролик ҳуқуқидаги вакиллик институти ҳақидаги тушунчалари ёрдам беради. вакил­ларнинг хизматига фуқаролар ҳам, юридик шахслар ҳам муҳтож бўладилар. вакиллик деб, бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга оширишига айтилади. ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади (фк, 129-модда) вакилликнинг моҳияти шундаки, бунга асосланиб тузилган битимлар фақат ваколат берувчи учунгина муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни туғдиради, ўзгартирадива бекор қилади. вакилнинг шахсан ўзи эса битимлар юзасидан ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар олмайди. кишининг шахси билан боғлиқ бўлган, шунингдек қонунларда назарда тутилган битимларни вакил орқали тузишга йўл …
2 / 25
улкий ҳуқуқларини қўриқлаш мақсадида қонун кимларнинг вакил сифатида ҳаракат қила олмаслигини белгилайди. жумладан, ташкилотнинг бош бухгалтерига ўзи ишлаб турган ташкилот учун банкдан ва молия органларидан нақд пул, шунингдек бошқа товар, моддий бойликлар олишга йўл қўйилмайди. савдо корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўзларидан олинган ваколатномалар юзасидан ҳисобот бермаган мансабдор шахсларни товар ва бошқа ашёларни олиш учун вакил қила оламайди. судда вояга етмаган шахслар, васийлик ва ҳомийлик остидаги шахслар фуқароларнинг вакиллари сифатида қатнаша олмайдилар. судьялар, терговчилар, прокурорлар қонуний вакил сифатида (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) шунингдек тегишли суд ёки прокуратуранинг вакили сифатида қатнашиш ҳолларидан ташқари, судда вакил бўла олмайдилар (фпк, 51-модда) ваколат берувчи ҳар қандай шахс муомалага лаёқатли ва муомалага лаёқатсиз фуқаролар ҳам, шунингдек юридик шахслар ҳам бўлиши мумкин. вакил ўзида бўлган ваколатга биноан, ўзини вакил қилувчига нисбатан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. бинобарин, ваколат деб вакилнинг бошқа шахс номидан муайян юридик ҳаракатлар қилишга ва шу билан у …
3 / 25
г 132-моддасида кўрсатилганидек, бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс кейинчалик маъқулланган тақдирдагина, унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам, бундай битим маъқулланган ҳисобланади * вакил қилувчи томонидан битимнинг келгусида маъқулланиши у тузилган вақтдан эътиборан ҳақиқий, деб ҳисоблашга ҳуқуқ беради. битимлар тузишда вакил ўз эрки билан ҳаракат қилади. бу ҳолда у ўзига берилган ваколатнинг ҳажмига, амалдаги ҳуқуқий норма­ларнинг қоидаларига, вакил қилувчининг берган кўрсатмаларига асосланиб иш тутади. битим тузилишида вакилнинг эрки ҳам ваколат доирасида ифодаланганлиги сабабли вакилнинг жиддий равишда янглишиши, алданиши, қўрқитилиши ёки зўрлик таъсирида тузилган битим суд томонидан ҳақиқий эмас, деб топилиши мумкин. ваколат қандай асосларда вужудга келишига қараб, вакиллик икки турга: қонун бўйича вакиллик ва шартнома бўйича, яъни ихтиёрий вакилликка бўлинади. вакиллик ва унинг ваколати норматив акт билан белгиланган ҳолда бундай вакиллик муомалага лаёқатсиз …
4 / 25
аракат қилувчи шахслар ҳам шартнома бўйича вакил бўла олади. корхона раҳбари корхона номидан бошқа субъектлар билан муносабатларга киришганда, махсус ёзма ваколатномасиз иш юритишга ҳақли. ишончнома режа : юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин (фк, 134-модда, 2-банд). ишончнома бир шахс, шунингдек бир неча шахслар номидан бир ёки бир неча шахслар номига ҳам берилиши мумкин. чунончи, уй-жой қуриш кооперативининг вакили кооператив аъзоларининг барчаси томонидан ёки умумий мажлиснинг ваколатига биноан, бир неча шахс томонидан имзоланган ишончнома олиши мумкин. ишончнома вакилнинг учинчи шахслар билан ҳуқуқий муносабатларда бўлиши учун тайинланади. ишончноманинг мазмунидан унинг қандай ваколатларга эга эканлиги, қандай юридик ҳаракатлар қилишга ҳақли бўлиши кўриниб туради. бинобарин, вакил ишончномада кўрсатилган ваколат доирасида ҳаракат қилиб, учинчи шахслар билан шартнома тузган бўлса, вакил қилувчи бу шартномани бажаришдан бош торта олмайди. амалдаги қонунчилик ишончноманинг бир неча турларини назарда тутади. ишончнома умумий, махсус …
5 / 25
иб бериш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ битимлар тузиши учун ваколат берилиши мумкин. бир марталик ишончнома фақат бир битим ёки юридик ҳаракат содир этиш учун берилади ва унинг бажарилиши орқали ишончнома ўз кучини йўқотади. масалан, бир ойлик маошни олиш бўйича берилган ишончнома унинг олиниши орқали бекор бўлади. ишончномада унинг қачон берилганлиги кўрсатилиши лозим, акс ҳолда, у ҳақиқий саналмайди. ишочнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас (фк, 139-модда). ташкилотлар томонидан товарлар ва бошқа моддий бойликлар олиш учун бериладиган ишончномаларда уларнинг амалда бўлиш муддати, албатта, кўрсатилиши керак. нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома идора томонидан тасдиқланган бўлиши керак. ишончномаларнинг нотариал идоралардан ташқари бошқа ташкилотлар томонидан тасдиқланиши фкнинг 136-137-моддалари билан белгиланади. чунончи, хат-хабарлар, шу жумладан пул ва посилкалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 25 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"vakillik va ishonchnoma" haqida

тошкент давлат юридик институти мавзу: вакиллик ва ишончнома ваколат ва унинг турлари режа : вакиллик тушунчаси ишончнома шундай пайтлар бўладики, шахслар ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита ўзлари амалга ошириш имкониятига эга бўлмай қоладилар. бундай ҳолларда уларга фуқаролик ҳуқуқидаги вакиллик институти ҳақидаги тушунчалари ёрдам беради. вакил­ларнинг хизматига фуқаролар ҳам, юридик шахслар ҳам муҳтож бўладилар. вакиллик деб, бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга оширишига айтилади. ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартир...

Bu fayl PPT formatida 25 sahifadan iborat (5,3 MB). "vakillik va ishonchnoma"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: vakillik va ishonchnoma PPT 25 sahifa Bepul yuklash Telegram