ядровий магнит резонанси (ямр)

DOCX 11 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
3-амалий машғулот мавзу : ямр спектрометрларининг ишлаш услуби билан таништириш, спектр олиш. эритмаларни таййорлаш ядровий магнит резонанси (ямр) ядровий магнит резонанс ходисасини биринчи марта 1946 йилда ақш да перселл ва блох, англияда роллинлар кузатган эдилар. бу кашфиётни очганликлари ва уни органик моддаларнинг тузилишини ўрганишга татбиқ этганликлари учун перселл ва блохлар нобель мукофотига сазовор бўлганлар. агар ямр спектроскопиянинг ривожланиш тарихига назар ташласак, бу олимларнинг илмий кашфиётларидан илгари ватан уруши арафасида қозон давлат университетининг профессори е.к.завойский ўз шогирдлари билан ҳамкорликда биринчи марта ямр сигналларини кузатишган, аммо урушнинг бошланиб қолиши кашфиётларни ўз вақтида матбуотда эълон қилишга имкон бермади, ямр соҳасида илмий иш олиб бораётган америка олимлари эса тадқиқотни охирига етказиб, олинган натижаларни кашфиёт сифатида эълон қилдилар, шунинг учун ҳам ҳозирги вақтгача бу кашфиёт уларнинг номи билан юритилиб келинади. органик кимёда бу усулнинг ишлатилиши 1953 йилга тўғри келади, ҳозирги вақтда эса физикавий усуллар ичида қаттиқ ва суюқ моддаларнинг тузилишини ўрганишда энг муҳим усул сифатида …
2 / 11
л топган қандайдир моддани кучли магнит майдонига (кучланиши н0 ) жойлаштирсак, ундаги магнит диполлари компас милининг ернинг магнит майдонига қараб мосланишига ўхшаб йўналади (23-расм). 23-расм. ядро диполларининг магнит майдони кучланиши бўлмагандаги (а) ва унинг борлигидаги (б) йўналишлари. юқори частотали кучли импульс таъсир этиб ядро диполларини магнит майдонининг йўналишига нисбатан буриш мумкин. ядро магнитларининг ўзига хослиги шундан иборатки, юқори частотали импульсдан кейин улар тезда бошланғич ҳолатга қайтмасдан магнит майдони атрофида пилдироққа ўхшаб айланади (24-расм). 24-расм. магнит майдон атрофида айланувчи ядро диполлари. кўп миқдордаги магнит диполларининг биргаликдаги харакати майдон йўналишига перпендикуляр жойлашган юқори частотали ғалтакда ўзгарувчан магнит майдонни ҳосил қилади. шундай қилиб, маълум кучланиш пайдо бўлиб, унинг частотаси ядро диполларининг айланишига тегишли ҳисобланади. юқори частотали кучланишнинг ҳосил бўлиши ямр сигнали бўлиб, у атом ядроларининг сонига пропорционал ва атом ядролари ташкил топган молекуланинг сон ўлчови ҳисобланади. ядронинг магнит хусусияти харакат миқдор моменти билан белгиланиб, яъни спинларга эга бўлиб, квант кимёси назариясига асосан ядроларнинг …
3 / 11
бирлиги радиан. гаусс-1. сек-1. ядронинг магнит моменти қийматини протон (спини j12) бўйича олинса, eh2 мрс га тенг, бунда мр-протон массаси, е-протон заряди, с-ёруғлик тезлиги. ядронинг хақиқий ядро момент спини j ra тенг бўлса, магнит момент қуйидагича ифодаланади: (21) g -ўлчовсиз доимийлик бўлиб, ядро (же) - омили деб айтилади. агар даврий системадаги элементларни тахлил қилинса, уларнинг тартиб номери, массаси ва спинлари орасида маълум боғланиш борлигини билиш мумкин. масса миқдори тоқ сонлардан иборат бўлса, ядро спини j 12 га тенг, масса сони ва тартиб номери жуфт сон бўлса, j0 га тенг, масса сони жуфт, тартиб номери тоқ сонлардан иборат бўлса. спинлар яхлит сонлардан ташкил топади. спинли квант сон j0 бўлса, ядро магнит моментга эга эмас. шунинг учун бу атом ядролари магнит резонанс спектрини ҳосил қилмайди (с126 ва о168). органик молекулалар асосан с, н ва о лардан ташкил топади, уларни фақат водород атом ядроси (протон) бўйича ўрганилгани учун ямрнинг протон - магнит резонанси …
4 / 11
га (2j1) боғлиқ. протоннинг спини j12 га тенг бўлгани учун (2j121212) магнит майдонида икки ҳолатда бўлади, яъни унинг куч чизиқлари ташқи майдон куч чизиқлари бўйича ёки унга қарама-қарши йўналган бўлиши мумкин (25-расм). 25-расм. ядро спинининг магнит майдонидаги икки ҳолати магнит майдони, ташқи магнит майдони бўйича йўналган ядролар (спини 12 га тенг) ташқи майдон кучланиш қийматининг (hq) ошишига сабабчи бўлса, тескари спинга эга бўлган ядролар аксинча унинг қийматини камайтиради, бу эса ўз навбатида магнит майдонида ядролар энергетик поғонасининг иккига ажралишишига сабабчи бўлади (26-расм). 26-расм. ташқи магнит майдонидаги ядролар энергиясининг поғоналарга ажралиши. шундай қилиб, ядроларнинг бир қисми пастки поғонада, қолган қисми эса юқори поғонада жойлашади. поғоналар энергияларининг фарқи е га тенг. табиийки, пастки поғона энергияси кичик бўлгани учун унда юқори поғонага нисбатан кўпроқ ядролар жойлашади, аммо ташқи магнит майдон h0 га нисбатан параллел j12 ва антипараллел j12 ядролар энергиясининг фарқи е жуда кичик бўлганлиги сабабли юқори ва қуйи поғонадаги ядролар сони ҳам …
5 / 11
иш учун (катта тўлқин узунлик ва кичик частотали) радио тўлқинлари билан таъсир этиш етарли ҳисобланади. поғоналар энергияларининг фарқи ташқи кучланишга тўғри пропорционалдир: (22) бунда h - планк доимийси, - (гидромагнит нисбийлик) ўзгармас пропорционаллик коэффициенти, но - ташқи майдон кучланганлиги бўлгани учун ёки (23) ядро магнит резонансини кузатиш учун аниқланаётган модданинг 5-20% ли эритмаси диаметри 5 мм бўлган шиша ампулага солиниб, юқори кучланишли магнит майдонига киритилади (27-расм). 27-расм. ямр спектрометрининг оддий чизмаси ампула атрофидаги ғалтакдан радио частотали ўзгарувчан ток ўтказилади, унинг частотаси генератордан ўзгартириб турилади. /алтакдаги ток ядроларни қўзғатувчи энергия манбаи вазифасини бажаради. ўзгарувчан ток частотаси 23-тенгламадаги қийматга мос келганда резонанс ҳодисаси содир бўлади ва энергиянинг ютилиши ҳисобига ғалтакда ток камайиб кетади. энергия ютилиши тугаганидан кейин, занжирдаги ток асли ҳолига қайтади. /алтакдаги ток қийматининг камайиши (сигнал) кучайтиргич орқали ўзиёзар асбобда тик чўққисимон чизиқ кўринишда ёзиб олинади (28-расм). 28-расм. ямр спектридаги сигнал кўриниши. шундай қилиб, ямр спектрометр ёрдамида органик бирикма таркибидаги водород …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ядровий магнит резонанси (ямр)" haqida

3-амалий машғулот мавзу : ямр спектрометрларининг ишлаш услуби билан таништириш, спектр олиш. эритмаларни таййорлаш ядровий магнит резонанси (ямр) ядровий магнит резонанс ходисасини биринчи марта 1946 йилда ақш да перселл ва блох, англияда роллинлар кузатган эдилар. бу кашфиётни очганликлари ва уни органик моддаларнинг тузилишини ўрганишга татбиқ этганликлари учун перселл ва блохлар нобель мукофотига сазовор бўлганлар. агар ямр спектроскопиянинг ривожланиш тарихига назар ташласак, бу олимларнинг илмий кашфиётларидан илгари ватан уруши арафасида қозон давлат университетининг профессори е.к.завойский ўз шогирдлари билан ҳамкорликда биринчи марта ямр сигналларини кузатишган, аммо урушнинг бошланиб қолиши кашфиётларни ўз вақтида матбуотда эълон қилишга имкон бермади, ямр соҳасида илмий иш олиб...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (1,1 MB). "ядровий магнит резонанси (ямр)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ядровий магнит резонанси (ямр) DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram