fuqarolik va siyosiy huquqlar pakti

DOC 27 pages 158.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 27
фу+аролик ва сиёсий щу+у+лар фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тў/рисидаги халқаро пакт 1966 йил 19 декабрь муқаддима ушбу пактда иштирок этувчи давлатлар, бирлашган миллатлар ташкилотининг низомида эълон қилинган принципларга асосан, барча инсоният оиласининг аъзоларига хос қадр-қимматни ҳамда уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш озодлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси эканлигини эътиборга олиб, бу ҳуқуқлар инсон шахсига хос бўлган қадр-қимматдан келиб чиқишини эътироф этиб, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ, қўрқув ва муҳтожликдан озод бўлган, фуқаролик ва сиёсий эркинликдан фойдаланувчи озод инсон шахси идеали ҳар бир одам ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларидан фойдаланиш мумкин бўлган шароит яратилгандагина руёбга чиқиши мумкинлигини эътироф этиб, бирлашган миллатлар ташкилоти низомига асосан давлатлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ялпи ҳурмат қилиш ҳамда уларга риоя этилишини pa\бaтлaнтиpиши шартлигини эътиборга олиб, ҳар бир алоҳида инсон бошқа одамлар ва ўзи мансуб бўлган жамоага нисбатан мажбурият олган ҳолда мазкур пактда тан олинган ҳуқуқлар pa\бaтлaнтиpилиши ва риоя этилишига эришиши лозимлигини эътиборга олиб, …
2 / 27
қдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишни ра\батлантириши ҳамда шу ҳуқуқни ҳурмат қилиши лозим. ii қисм 2-модда 1. ушбу пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўз ҳудудидаги ва ўз юрисдикциясида бўлган шахсларнинг мазкур пактда эътироф этилган ҳуқуқларини ҳеч бир айирмачиликсиз, жумладан, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи, ту\илиши ёки ўзга ҳолатидан қатъи назар ҳурмат қилиш ва таъминлаш мажбуриятини олади. 2. агар бу нарса ҳали мавжуд қонунчиликда ёки бошқа тадбирларда кўриб чиқилмаган бўлса, ушбу пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўз конституцияси тартибида мазкур пакт қоидаларига мувофиқ ушбу пактда эътироф этилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур бўлиши мумкин бўлган шундай қонунчилик ёки бошқа тадбирлар қабул қилиш учун керакли чораларни кўриш мажбуриятини олади. 3. ушбу пактда иштирок этувчи ҳар бир давлат ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади: a) мазкур пактда тан олинган ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилган ҳар бир шахсни, агар бу ҳол расмий …
3 / 27
нлиги талаб этган бўлиши ҳамда бу чоралар халқаро ҳуқуқлар борасидаги бошқа мажбуриятларга хилоф бўлмаслиги ва ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини ва ижтимоий аҳволи жиҳатидан камситишга олиб келмаслиги керак. 2. ушбу қоида 6-, 7- 8-(1- ва 2-бандлар), 11-, 15-, 16- ва 18-моддалардан бирор-бир чекиниш учун асос бўла олмайди. 3. ушбу пактда иштирок этувчи чекиниш ҳуқуқидан фойдаланувчи давлатлар ўзи чекинган аҳвол ҳақида шундай қарорга келишга олиб келган сабаблар ҳақида дарҳол бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби воситачилиги орқали мазкур пактда иштирок этувчи бошқа давлатларни хабардор қилиши керак. шунингдек, ўша воситачи орқали бундай чекиниш вақти қачон тўхтатилиши тў\рисида ҳам хабар берилиши керак. 5-модда 1. мазкур пактдаги ҳеч бир нарса бирор-бир давлат, бирор-бир гуруҳ ёки бирор-бир шахс ушбу пактда тан олинган, ҳар қандай ҳуқуқ ва эркинликларни йўқотишга қаратилган ёки уларни мазкур пактда назарда тутилганидан кўра кўпpoқ чеклашга қаратилган бирорта фаолият билан шу\уллланиш ёки шундай мазмунда ҳаракат содир этиш ҳуқуқи бор деб талқин қилиниши мумкин …
4 / 27
еч бир нарса мазкур пактда иштирок этувчи давлатлар учун бирор-бир йўл билан геноцид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолаш тў\рисидаги конвенция қарорларига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай мажбуриятлардан чекиниш ҳуқуқини бермайди. 4. ўлим жазосига ҳукм қилинган ҳар бир киши авф этиш ҳақида ёки ҳукмни юмшатиш тў\рисида илтимос қилиш ҳуқуқига эга. амнистия, авф этиш ёки ўлим ҳукмини алмаштириш ҳамма ҳолатларда туҳфа этилиши мумкин. 5. ўн саккиз ёшдан кичик шахслар томонидан содир этилган жиноятлар учун ўлим ҳукми чиқарилмайди ва ҳомиладор аёлларга нисбатан бу ҳукм ижро этилмайди. 6. ушбу моддадаги ҳеч бир нарса мазкур пактда иштирок этувчи бирор-бир давлат томонидан ўлим жазоси муддатини кзчиктириш ёки уни бекор қилишга йўл қўймаслик учун асос бўла олмайди. 7-модда ҳеч ким азоб-уқубатга солинмаслиги ва унга нисбатан шафқатсиз, ноинсоний ёки қадр-қимматини хўрловчи муомала қилинмаслиги ёки жазоланмаслиги керак. жумладан, ҳеч бир шахс устидан ўзининг розилигисиз тиббий ёки илмий тажриба ўтказилиши мумкин эмас. 8-модда 1. ҳзч ким қулликда сақланмаслиги …
5 / 27
н қонунда назарда тутилган бирор-бир хизмат; iii) аҳоли ҳаётига ёки осойишталигига хавф солувчи фалокат ёки фавқулодда ҳолат рўй берганида мажбурий бўлган бирор хизмат; iv) одатдаги фуқаролик бурчига кирувчи бирор-бир иш ёки хизмат. 9-модда 1. ҳар бир инсон озодлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши ёки ҳибсда сақланиши мумкин эмас. ҳзч ким қонун билан белгаланганидан бошқача асос ва тартибда озодликдан маҳрум этилиши мумкин эмас. 2. ҳибсга олинаётган ҳар бир кишига ҳибсга олиш вақтида қамалиш сабаблари айтилади ва дарҳол унга қўйилган айб маълум қилинади. 3. жиноий айблов билан қамалган ёки ушланган ҳар бир шахс зудлик билан судья ёки қонун бўйича суд ҳукмронлигини амалга ошириш ҳуқуқи бўлган бошқа мансабдор шахс ҳузурига келтирилади ва айбланаётган шахс оқилона муддат ичида иши судда кўрилиши ёки озод қилиб юборилиш ҳуқуқига эга. иши судда ҳал этилиши кутилаётган шахсларни ҳибсда тутиб туриш умумий қоида бўлмаслиги, бироқ озод қилиш, судга келиш, судда иш кўриб чиқилаётганда …

Want to read more?

Download all 27 pages for free via Telegram.

Download full file

About "fuqarolik va siyosiy huquqlar pakti"

фу+аролик ва сиёсий щу+у+лар фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тў/рисидаги халқаро пакт 1966 йил 19 декабрь муқаддима ушбу пактда иштирок этувчи давлатлар, бирлашган миллатлар ташкилотининг низомида эълон қилинган принципларга асосан, барча инсоният оиласининг аъзоларига хос қадр-қимматни ҳамда уларнинг тенг ва ажралмас ҳуқуқларини тан олиш озодлик, адолат ва ялпи тинчликнинг асоси эканлигини эътиборга олиб, бу ҳуқуқлар инсон шахсига хос бўлган қадр-қимматдан келиб чиқишини эътироф этиб, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига мувофиқ, қўрқув ва муҳтожликдан озод бўлган, фуқаролик ва сиёсий эркинликдан фойдаланувчи озод инсон шахси идеали ҳар бир одам ўз иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларидан фойдаланиш мумкин бўлган шароит яратилгандагина руёбга чиқиши мумкинлигини эътироф этиб, бирлашга...

This file contains 27 pages in DOC format (158.0 KB). To download "fuqarolik va siyosiy huquqlar pakti", click the Telegram button on the left.

Tags: fuqarolik va siyosiy huquqlar p… DOC 27 pages Free download Telegram