pedagogning maqomi to'g'risida qonunchilik

DOC 7 стр. 79,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
ўрқ-901 01.02.2024  [окоз: 1.13.00.00.00 таълим. фан. маданият / 13.01.00.00 таълим / 13.01.10.00 педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми] [тсз: 1.ижтимоий-маданий масалалар / таълим] ўзбекистон республикасининг қонуни педагогнинг мақоми тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 1 августда қабул қилинган сенат томонидан 2023 йил 29 сентябрда маъқулланган 1-модда. педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонунчилик педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонунчилик ушбу қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 2-модда. ушбу қонуннинг қўлланилиш соҳаси ушбу қонун педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва улар фаолиятининг асосий кафолатларини белгилайди. ушбу қонуннинг амал қилиши ўз фаолиятини ўзбекистон республикаси ҳудудида амалга ошираётган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) педагогларига нисбатан татбиқ этилади. ушбу қонун 5-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларининг, 13-моддаси биринчи қисмининг, 14-моддаси учинчи ва ўн биринчи қисмларининг амал қилиши асосий иш фаолиятидан ташқари …
2 / 7
афолатлар берилади. педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади. педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимлар рўйхати тегишинча ўзбекистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади. таълим тизимида ишлаётган педагогнинг касбий даражасига доир талаблар хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида ҳамда педагогнинг касбий стандартларида белгиланади. агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, педагогик олий маълумотга эга бўлмаган шахсларга қайта тайёрлаш курсларидан ўтганидан кейин таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилиши мумкин. зарурат бўлганда профессионал таълим ташкилотлари ишлаб чиқариш таълими усталарини, шунингдек тегишли билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, олий маълумоти бўлмаган бошқа мутахассисларни амалий ва қўшимча машғулотлар ўтказиш учун жалб этиши мумкин. ишлаб чиқариш таълими усталари қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли. 4-модда. мураббийлик умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига мураббийликни амалга ошириш учун …
3 / 7
а ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш; педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш; педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан аҳолининг солиқлар, коммунал тўловлар, кредитлар ва бошқа қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни, битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш; педагогни ишга жойлаштирилмаган, таълим билан қамраб олинмаган ва профилактика ҳисобида турган вояга етмаганлар ҳисобини юритиш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш ишларига жалб этиш; педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш. давлат умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар давлат томонидан ўқув қўлланмалар билан бепул таъминланади. давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар таълим жараёнида фойдаланадиган бирламчи ўқув-услубий материаллар ва ўқув қуроллари билан давлат томонидан бепул таъминланади. педагогни унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, лекин …
4 / 7
да белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. 6-модда. педагогнинг ҳуқуқлари педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга: замонавий педагогик технологияларни, ўқитиш ва тарбия воситаларини ҳамда усулларини эркин танлаш ва улардан фойдаланиш; белгиланган тартибда муаллифлик дастурларини ва ўқитиш услубиётини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ижодий фаоллик кўрсатиш, шунингдек тегишли ўқув фанлари, курслари ва модулларидан фойдаланиш; касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш; ўқув, илмий ва услубий йўналишлардаги давлат ахборот-ресурс ҳамда ахборот-кутубхона марказларининг хизматларидан бепул фойдаланиш; давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, малака талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этиш; илмий, илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятни амалга ошириш, тажриба-синов фаолиятида иштирок этиш, инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш; қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиш; таълим ташкилотини бошқаришда, шунингдек таълим ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш; ўз касбий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш учун педагогларнинг жамоат бирлашмаларига бирлашиш ва уларда …
5 / 7
ун судга даъво аризаси билан мурожаат қилган, шунингдек ўз ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилган тақдирда давлат божини тўлашдан озод қилинади. таълим ташкилоти томонидан педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, педагог маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаган ҳолда, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатиб, судга бевосита мурожаат қилишга ҳақли. 7-модда. педагогнинг мажбуриятлари педагог ўз касбий фаолиятини амалга оширишда: таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши; ўқув машғулотларини ўқув дастурлари ва давлат таълим стандартларига мувофиқ сифатли ўтказиши; ўқув машғулотлари давомида таълим олувчиларнинг билим даражасини ошириш учун зарур чоралар кўриши; ахборот-коммуникация технологияларидан, ўқитиш ва тарбиянинг илғор ҳамда инновацион шакллари ва усулларидан фойдаланиши; таълим олувчиларнинг психологик ва ўзига хос хусусиятларини, …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "pedagogning maqomi to'g'risida qonunchilik"

ўрқ-901 01.02.2024  [окоз: 1.13.00.00.00 таълим. фан. маданият / 13.01.00.00 таълим / 13.01.10.00 педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми] [тсз: 1.ижтимоий-маданий масалалар / таълим] ўзбекистон республикасининг қонуни педагогнинг мақоми тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 1 августда қабул қилинган сенат томонидан 2023 йил 29 сентябрда маъқулланган 1-модда. педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонунчилик педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонунчилик ушбу қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида ўзбекистон республикасининг педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 2-модда. ушбу қонуннинг қўлла...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOC (79,5 КБ). Чтобы скачать "pedagogning maqomi to'g'risida qonunchilik", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: pedagogning maqomi to'g'risida … DOC 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram