o‘zbekiston respublikasining davlat byudjeti to'g'risida qonunchilik

DOC 40 pages 1010.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 40
ўрқ-1011 24.12.2024  [окоз: 1.07.00.00.00 молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. банк фаолияти / 07.05.00.00 республика бюджети / 07.05.01.00 умумий қоидалар] [тсз: 1.молия / бюджет. бюджетдан ташқари жамғармалар] ўзбекистон республикасининг қонуни 2025 йил учун ўзбекистон республикасининг давлат бюджети тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 3 декабрда қабул қилинган сенат томонидан 2024 йил 18 декабрда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади 2025 йил учун ўзбекистон республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун ўзбекистон республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ўзбекистон республикасининг республика бюджетидан (бундан буён матнда республика бюджети деб юритилади) ушбу қонунга мувофиқ ажратиладиган бюджет маблағларидан фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва улар келгуси молия йилига ўтказилмайди. биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ўзининг жорий харажатларини, шу жумладан давлат ривожлантириш дастурларини (бундан буён матнда ривожлантириш дастурлари деб юритилади) …
2 / 40
урларининг самарадорлиги натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар ўзбекистон республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади. ўзбекистон республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўзбекистон республикаси давлат бюджетидан ажратилган гендерга доир маблағлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталарига тақдим этади. ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларини, шунингдек ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантиришга доир лойиҳаларни молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга чет эл манбаларидан (чет давлатлардан, халқаро ташкилотлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотларидан) ажратиладиган грант маблағларининг (бундан миқдорлари ва тармоқларини ўзбекистон республикаси ҳукумати томонидан мустақил равишда аниқлаш шартлари (имкониятлари) билан ажратиладиган грант маблағлари мустасно) белгиланган миқдорлари ушбу қонунга ўзгартириш киритилмасдан кўпайтирилади. ўзбекистон республикаси олий мажлиси қонунчилик палатаси биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги, шунингдек ривожлантириш дастури мақсадли индикаторларининг бажарилиш ҳолати ҳақидаги ҳисоботларини эшитишни амалга …
3 / 40
маълумот учун қабул қилинсин. 4-модда. давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда ўзбекистон республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози ва харажатлари 2025 йил учун давлат мақсадли жамғармаларининг ҳамда ўзбекистон республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг даромадлари прогнози маълумот учун қабул қилинсин ҳамда уларнинг харажатлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 5-модда. республика бюджетининг даромадлари прогнози ва харажатлари 2025 йил учун республика бюджетининг даромадлари прогнози 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. 2025 йил учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, суд ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига солиқлар, давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий жарималар ҳамда молиявий санкциялар ҳисобидан келиб тушадиган маблағларнинг бир қисми ўзбекистон республикаси президентининг ва вазирлар маҳкамасининг қарорларига асосан республика бюджетига ўтказилиши мумкин. 6-модда. қорақалпоғистон республикаси бюджетининг, вилоятлар ҳамда тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари прогнозлари 2025 йил учун қорақалпоғистон республикаси бюджетининг, вилоятлар …
4 / 40
амайтиришга йўл қўйилмайди. 7-модда. айрим тўловлар ставкалари 2025 йил учун: мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 8-иловага мувофиқ (солиқ солиш мақсадида); товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкалари 9-иловага мувофиқ; чет давлатлар автотранспорт воситаларининг ўзбекистон республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимларнинг ставкалари 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин. ўзбекистон республикаси ҳудудига товарларни олиб киришда қўлланиладиган божхона божлари ставкалари ўзбекистон республикаси президентининг қарори билан тасдиқланади. 8-модда. вазирлар маҳкамасининг, қорақалпоғистон республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларини шакллантириш 2025 йил учун вазирлар маҳкамасининг захира жамғармаси ҳажми 1,0 трлн. сўм миқдорида белгилансин. 2025 йил учун қорақалпоғистон республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг (бундан туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга …
5 / 40
да юқори турувчи бюджетдан ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар миқдорлари ошган тақдирда, тегишли бюджетлар захира жамғармаларининг белгиланган миқдорлари қайта кўриб чиқилмайди. вазирлар маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратилган тақдирда ушбу қонунга ўзгартиришлар киритилмайди. 9-модда. 2025 йилда ўзбекистон республикасининг бюджет тизими барқарорлигини таъминлаш ўзбекистон республикаси бюджет тизими бюджетларининг олти ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда: республика бюджети умумий харажатларининг 3 фоизидан ортиқ миқдордаги харажатларни қисқартириш вазирлар маҳкамасининг таклифига кўра ўзбекистон республикаси олий мажлиси палаталари томонидан; республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан кам фоизи миқдордаги харажатларни қисқартириш ўзбекистон республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифига кўра вазирлар маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади. қорақалпоғистон республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатларини қисқартириш бўйича қарорлар тегишинча қорақалпоғистон республикаси жўқорғи кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари томонидан қабул …

Want to read more?

Download all 40 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o‘zbekiston respublikasining davlat byudjeti to'g'risida qonunchilik"

ўрқ-1011 24.12.2024  [окоз: 1.07.00.00.00 молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. банк фаолияти / 07.05.00.00 республика бюджети / 07.05.01.00 умумий қоидалар] [тсз: 1.молия / бюджет. бюджетдан ташқари жамғармалар] ўзбекистон республикасининг қонуни 2025 йил учун ўзбекистон республикасининг давлат бюджети тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 3 декабрда қабул қилинган сенат томонидан 2024 йил 18 декабрда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади 2025 йил учун ўзбекистон республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун ўзбекистон республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган бюджет м...

This file contains 40 pages in DOC format (1010.5 KB). To download "o‘zbekiston respublikasining davlat byudjeti to'g'risida qonunchilik", click the Telegram button on the left.

Tags: o‘zbekiston respublikasining da… DOC 40 pages Free download Telegram