hulosa chiqarishning mo'hiyati

DOCX 11 стр. 44,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
хулоса чиқариш режа: 1. хулоса чиқаришнинг мохияти. 2. хулоса чиқариш турлари: а) дедуктив хулоса чиқариш; б) индуктив хулоса чиқариш; в) аналогия. воқеликни билиш жараёнида инсон янги билимларга эга бўлади. бу билимлар абстракт тафаккур ёрдамида, мавжуд билимларга асосланган холда вужудга келади. бундай билимларни хосил қилиш мантиқ илмида хулоса чиқариш, деб аталади. хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин мулохазалардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади. хулоса чиқариш жараёни асослар, хулоса ва асослардан хулосага ўтишдан ташкил топади. тўғри хулоса чиқариш учун, аввалам бор, асослар чин мулохазалар бўлиши, ўзаро мантиқан боғланиши керак. масалан, «аристотель-мантиқ фанининг асосчиси» ва «платон юнон файласуфидир» деган икки чин мулохазадан хулоса чиқариб бўлмайди. чунки бу мулохазалар ўртасида мантиқий алоқадорлик йўқ. хулоса асослари ва хулоса хам ўзаро мантиқан боғланган бўлиши шарт. бундай алоқадорликнинг зарурлиги хулоса чиқариш қоидаларида қайд қилинган бўлади. бу қоидалар бузилса, тўғри хулоса чиқмайди. масалан «талаба а – аълочи» деган мулохазадан …
2 / 11
рактерга эгалигидир. унинг турларидан бири бевосита хулоса чиқаришдир. фақат биргина мулохазага асосланган холда янги билимларнинг хосил қилиниши бевосита хулоса чиқариш деб аталади. бевосита хулоса чиқариш символик мантиқда қуйидагича ифодаланади: хspysp, бунда x ва y оддий қатъий мулохазаларни (a, e, i, o), s ва p лар эса мулохазаларнинг субъекти ва предикатини ифодалайди. хsp - хулоса асоси ёки антеседент, ysp - хулоса ёки консеквент деб аталади. бевосита хулоса чиқариш жараёнида мулохазаларнинг шаклини ўзгартириш орқали янги билим хосил қилинади. бунда асос мулохазанинг структураси, яъни субъект ва предикат муносабатларининг миқдор ва сифат характеристикалари мухим ахамиятга эга бўлади. бевосита хулоса чиқаришнинг қуйидаги мантиқий усуллари мавжуд: 1. айлантириш (лот.-obversio) - шундай мантиқий усулки, унда берилган мулохазанинг миқдорини сақлаган холда, сифатини ўзгартириш билан янги мулохаза хосил қилинади. бу усул билан хулоса чиқарилганда қўш инкор содир бўлади, яъни аввал асоснинг предикати, кейин боғловчиси инкор этилади. буни қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин: инкор қилиш жараёнида инкор юкламаларидан (-ма; -сиз; мас) …
3 / 11
нинг қўш инкори унинг тасдиғига тенгдир», деган қоидага асосланади. ii. алмаштириш (лот.-conversio) - шундай мантиқий хулоса чиқариш усулики, унда хулоса берилган мулохазадаги субъект ва предикатнинг ўрнини алмаштириш орқали келтириб чиқарилади. алмаштиришда берилган мулохазадаги терминлар хажми эътиборга олиниши шарт. агар берилган мулохазадаги терминлар хажмига эътибор берилмаса, хулоса нотўғри бўлиши мумкин: масалан, хамма инсонлар тирик мавжудотлардир хамма тирик мавжудотлар инсонлардир хулоса хато, чунки берилган мулохазада р - (тирик мавжудотлар) тўлиқ хажмда олинмаган, хулосада эса тўлиқ хажмда олинган. юқоридаги асосдан «баъзи тирик мавжудотлар инсонлардир» деб чиқарилган хулоса тўғри бўлади. шунга кўра алмаштиришнинг уч тури фарқланади: торайтирилган, кенгайтирилган ва соф алмаштириш. хулоса асоси хулоса алмаштириш тури 1 а хамма s-p а хаммма p-s соф алмаштириш 2 е хеч бир s-p эмас е хеч бир p-s эмас соф алмаштириш 3 i баъзи s-p i баъзи p-s эмас соф алмаштириш 4 а хамма s-p i баъзи p-s торайтирилган алмаштириш 5 i баъзи s-p a хамма p-s …
4 / 11
тиқшунослар файласуф эмас. хар икки холатда хам хулоса нотўғридир. демак, алмаштириш усули қўлланилганда мулохазадаги субьект ва предикат хажми аниқланади ва шу асосда мулохазадаги терминларнинг ўрни алмаштирилиб, хулоса чиқарилади. бу усул, айниқса, тушунчага берилган таърифларнинг тўғрилигини аниқлашда мухим ахамиятга эга. iii. предикатга қарама-қарши қўйиш (лот. contrapositio) бевосита хулоса чиқаришнинг мантиқий усулларидан бири бўлиб, бу усул қўлланилганда берилган мулохаза аввал айлантирилади, сўнгра алмаштирилади. натижада хосил қилинган мулохазанинг (хулосанинг) субъекти асос мулохаза предикатига зид, предикати эса унинг субъектига мос бўлади: бунда хулосада s нинг инкор шаклида бўлиши хулоса боғловчисининг инкор этилиши натижасидир. предикатга қарама-қарши қўйишда а-е га, е-i га, 0-i га ўзгаради турли мулохазалардан бу усул воситасида хулоса чиқариш қуйидаги схемада кўрсатилган: хулоса асоси хулоса 1 а хамма s-p хеч бир p эмас s эмас 2 е хеч бир s-p эмас баъзи р эмас s дир 3 o баъзи s-p эмас баъзи p эмас s дир масалан, 1. а. хамма хукмлар дарак гап …
5 / 11
(қаранг: мантиқий квадрат) эътиборга олган холда, мулохазалардан бирининг чин ёки хатолиги хақида хулоса чиқарилади. бу хулосалар мулохазалар ўртасидаги зидлик, қарама-қаршилик, қисман мослик ва бўйсиниш муносабатларига асосланади. зидлик (контрадикторлик) муносабатларига асосланган холда хулоса чиқариш. маълумки, зидлик муносабати а-о ва еi мулохазалари ўртасида мавжуд бўлиб, учинчиси истисно қонунига бўйсунади. бу муносабатга кўра мулохазалардан бири чин бўлса, бошқаси хато бўлади ва, аксинча, бири хато бўлса, бошқаси чин бўлади. хулосалар қуйидаги схема бўйича тузилади: масалан, а. хамма инсонлар яшаш хуқуқига эга 0. баъзи инсонлар яшаш хуқуқига эга эмас. i. баъзи файласуфлар давлат арбоби. е. хеч бир файласуф давлат арбоби эмас. бу мисолда асос мулохазанинг чинлигидан хулосанинг хато эканлиги (учинчиси истисно қонуни асосида) келиб чиқади. қарама-қаршилик (контрарлик) муносабатларига асосланган холда хулоса чиқариш. қарама-қаршилик муносабати а ва е мулохазалар ўртасида мавжуд бўлиб, зиддият қонунига бўйсунади. бу муносабатдаги мулохазалардан бирининг чинлигидан бошқасининг хато эканлиги тўғрисида хулоса чиқарилади. лекин бирининг хатолиги бошқасининг чинлигини асослаб бермайди, чунки хар икки …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "hulosa chiqarishning mo'hiyati"

хулоса чиқариш режа: 1. хулоса чиқаришнинг мохияти. 2. хулоса чиқариш турлари: а) дедуктив хулоса чиқариш; б) индуктив хулоса чиқариш; в) аналогия. воқеликни билиш жараёнида инсон янги билимларга эга бўлади. бу билимлар абстракт тафаккур ёрдамида, мавжуд билимларга асосланган холда вужудга келади. бундай билимларни хосил қилиш мантиқ илмида хулоса чиқариш, деб аталади. хулоса чиқариш деб бир ва ундан ортиқ чин мулохазалардан маълум қоидалар ёрдамида янги билимларни келтириб чиқаришдан иборат бўлган тафаккур шаклига айтилади. хулоса чиқариш жараёни асослар, хулоса ва асослардан хулосага ўтишдан ташкил топади. тўғри хулоса чиқариш учун, аввалам бор, асослар чин мулохазалар бўлиши, ўзаро мантиқан боғланиши керак. масалан, «аристотель-мантиқ фанининг асосчиси» ва «платон юнон файласуфидир» дег...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (44,5 КБ). Чтобы скачать "hulosa chiqarishning mo'hiyati", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: hulosa chiqarishning mo'hiyati DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram