cherikna mevasi

DOCX 10 стр. 82,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
27. амалий машғулот (4 coat ) мавзу: черника мевасининг ташки кўринишини ўрганиш. зангвизорба ўсимлигининг гербарий бўйича морфологик белгиларини ўрганиш. маҳсулотдаги аралашмаларни аниқлаш. ўқувчи билиши керак: 1.черника мевасининг схема бўйича тўлиқ тасвирланишини. 2.черника мевасидан маҳсулот тайёрлашни. 3.зангвизорба ўсимлигини схема бўйича тўлиқ тасвирлашни. 4.тиббиётда қўлланилишини. ўқувчи бажариши керак: 1.черника маҳсулотининг чинлиги ва тозалигини, таркибидаги аралашмаларни аниқлаш, макроскопик таҳлил қилишни. 2.зангвизорба ўсимлиги маҳсулотининг макроскопик таҳлил қилишни. 3.черника мевасидан қайнатма тайёрлаб, темир аммоний аччиқтоши ва қўрғошин ацетат эритмаларидан томизиб, қандай чўкма ҳосил бўлганлигини кузатиш ва чўкманинг ҳосил бўлишини тушунтиришни. амалий иш № 1 черника маҳсулотининг чинлиги ва тозалигини, таркибидаги аралашмаларни аниқлаш, макроскопик таҳлил килиш. (49-расм) керакли анжомлар: 1.черника ўсимлигининг маҳсулоти. 2.давлат фармакопеяси x- xi нашрлари. 3.кундалик дафтар. бажариш алгоритми: 1.черника ўсимлигининг номи, оиласи, маҳсулотларининг ўзбек ва лотин тилларидаги номлари ёзилади: черника -- vaccinum myrtillus оиласи -- брусникадошлар -- vaccinioceae. черника ўсимлигининг меваси -- fructus myrtilli. черника бўйи 15-40 см га етадиган кичкина ярим бўта. …
2 / 10
vaccinum myrtillus 1 - гулли шохчаси; 2 -мевали шохчаси. 4.маҳсулот дф x--xi нашрларидаги таҳлилга таққосланади. дф x нашрига кўра маҳсулот намлиги 18%, умумий кули 3%, 10% нс1 да эримайдиган кули 0,8%, поя ва барг аралашмалари 0,25%, пишмаган, кўйган ва мева бандидан тозаланмаган мевалар 1%, органик аралашмалар 2% дан (шу жумладан бошка мевалар аралашмаси 0,5%) ва минерал аралашмалар 0,5% дан ошмаслиги лозим. эслатма! маҳсулотда заҳарли ва еб бўлмайдиган мевалар аралашмаси (итжумрут, франгула ва маржон дарахти ўсимликларининг меваси, арча ғудда меваси) бўлмаслиги керак. амалий иш № 2 зангвизорба ўсимлиги маҳсулотининг макроскопик таҳлил қилиш. (50-расм). керакли анжомлар: 1.зангвизорба ўсимлигининг маҳсулоти (илдизи ва илдизпоя). 2.дф x--xi нашрлари. 3.кундалик дафтар. бажариш алгоритми: 1.зангвизорба ўсимлигининг номи, оиласи, маҳсулотининг ўзбек ва лотин тилларидаги номлари ёзилади. зангвизорба, доривор кўкат -- sanguisorba officinalis. оиласи -- раъногулдошлар -- rosaceae. зангвизорба ўсимлигининг илдизи ва илдизпояси -- rhizoma et radix sanguisorba. 2.маҳсулотнинг макроскопик таҳлили бажарилади. тайёр маҳсулот катта-кичик илдизпоядан ва унга бириккан …
3 / 10
ларидан томизиб, қандай чўкма ҳосил бўлган-лигини кузатиш ва чўкманинг ҳосил бўлишини тушунтириш. керакли анжомлар: 1.200-250 ҳажмли колба. 2.черника меваси (қуритилган). 3.газ горелкаси. 4.темир-аммоний аччиқтоши, қўрғошин ацетат эритмаси. 5.пробирка, воронка, пахта. 6.кундалик дафтар. бажариш алгоритми: 1.ҳажми 200 мл бўлган колбага черника мевасидан кераклигича солинади, устига ботадиган сув солинади, газ горелкасида 30 минут қайнатилади, 10 минут совутилади. 2.қайнатма пахта оркали фильтрланади. 3. 5 мл қайнатмадан колбага солинади, устига 1 г кристалл ҳолдаги қўрғошин ацетатдан аста-секин солинади ва суюқликни чайқатмай, темир-аммонийли аччиқтошнинг 1% ли эритмасидан 10 томчи қўшилади. натижада кристалл устидаги нейтрал зонада фильтратдаги танидларнинг гидролизланувчи гуруҳи парчаланган маҳсулотлари мавжудлигини исботловчи кўк ёки зангори рангли чўкма ҳосил бўлади. бу танидлар гуруҳи борлигини билдиради. эслатма! пирагаллол гуруҳга кирувчи ошловчи моддалар бўлса, фильтрат бинафша рангга бўялади. 4.кузатилган реакция натижалари кундаликка ёзилади. 28. амалий машғулот (4 coat ) мавзу: тўлиқ ўрганилмаган биологик фаол моддалар сақловчи доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар. каланхой, қовоқ уруғи маҳсулотларини тавсифи. ўқувчи билиши …
4 / 10
қалиши -- ватани тропик африка, мадагаскар. 3.маҳсулот тайёрлаш -- каланхойни маҳсулот сифатида сербаргли ёш новдалари октябр ойининг охирида қирқиб олинади, пресслаш йўли билан шираси олинади ва заводга юборилади. 4.маҳсулотнинг ташқи кўриниши -- маҳсулот сербарг новдадан иборат. пояси сершира, пастки қисми цилиндирсимон, юқориси тўрт қиррали, узунлиги 50 см гача. барглари узун бандли, этли, сершира элипссимон ёки тухумсимон, тумтоқ тишсимон қиррали, узунлиги 20 см гача, эни 10 см гача. юқоридаги барглари баъзан 3-5 тухумсимон бўлакли. барг қиррасида куртаклар бўлиб, ундаги ёш, янги ўсимлик тараққий этади. маҳсулот кучсиз ҳид, нордон бир оз буриштирувчи мазага эга. 5.кимёвий таркиби: барг ва поянинг шираси таркибида флаваноидлар, ошловчи моддалар витамин с, полисахаридлар, органик кислоталар мавжуд. 6.ишлатилиши - iii - даражали куйган жойларни, яралар, жароҳатлар хамда оқма яраларни даволашда биостимулятор ва яллиғланишга қарши восита сифатида қўлланилади. 7.доривор препаратлари - янги йиғилган барг ва поядан олинган шира. 8.ўсимликнинг тўлиқ тавсифи кундаликка ёзилади. амалий иш № 2 қовоқ уруғи маҳсулотини …
5 / 10
чланган ва ички томондаги яшил-кулранг тусли пардасимон қаватлардан иборат. маҳсулот ёқимли мазага эга. 5.кимёвий таркиби - уруғ таркибида 50% гача ёғ, витамин с ва в1, органик кислоталар, каротиноидлар бор. мевасининг этли қисмида қандлар, витамин с ва в1 в2 16 мг% гача каротиноидлар мавжуд. 6.ишлатилиши - тиббиётда лентасимон (баъзан юмалоқ) гижжаларни ҳайдаш учун ишлатилади. қовоқ уруғи меваси сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. у организмдан хлор тузларини чиқиб кетишини тезлаштиради. шунинг учун жигар ва буйрак касалликларини даволашда ишлатилади. 7.доривор препаратлари - қовоқнинг тозаланган уруғи, уруғдан тайёрланган қайнатма. 8.қовоқ уруғи маҳсулотининг тўлиқ тавсифи кундаликка ёзилади. эслатма! тўлиқ ўрганилмаган биологик фаол моддалар сақловчи доривор ўсимлик ва маҳсулотларга пиёз ва саримсоқ маҳсулотлари хам киради. 29. амалий машғулот (4 coat ) мавзу: тўлиқ ўрганилмаган биологик фаол модда сақловчи доривор ўсимликлар ва маҳсулотлар. маймунжон ўсимлигининг тўлиқ тавсифи. ўқувчи бажариши керак: 1.таркиби тўлиқ ўрганилмаган, лекин тиббиётда турли касалликларни даволашда ишлатиладиган малина - маймунжон ўсимлигини лотинча номи, оиласининг ўзбек ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "cherikna mevasi"

27. амалий машғулот (4 coat ) мавзу: черника мевасининг ташки кўринишини ўрганиш. зангвизорба ўсимлигининг гербарий бўйича морфологик белгиларини ўрганиш. маҳсулотдаги аралашмаларни аниқлаш. ўқувчи билиши керак: 1.черника мевасининг схема бўйича тўлиқ тасвирланишини. 2.черника мевасидан маҳсулот тайёрлашни. 3.зангвизорба ўсимлигини схема бўйича тўлиқ тасвирлашни. 4.тиббиётда қўлланилишини. ўқувчи бажариши керак: 1.черника маҳсулотининг чинлиги ва тозалигини, таркибидаги аралашмаларни аниқлаш, макроскопик таҳлил қилишни. 2.зангвизорба ўсимлиги маҳсулотининг макроскопик таҳлил қилишни. 3.черника мевасидан қайнатма тайёрлаб, темир аммоний аччиқтоши ва қўрғошин ацетат эритмаларидан томизиб, қандай чўкма ҳосил бўлганлигини кузатиш ва чўкманинг ҳосил бўлишини тушунтиришни. амалий иш № 1 черника ...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOCX (82,7 КБ). Чтобы скачать "cherikna mevasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: cherikna mevasi DOCX 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram