солиқ маъмурлиги ташкил этиш ва иш ҷойни дастгирлик қилувчи маълумотлар тизими

DOCX 17 sahifa 57,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 684-модда) мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун солиқ юкини изчиллик билан камайтириш ва қулай шарт-шароитларни яратишни таъминлайдиган солиқ тизими шакллантирилган. шу билан бирга, солиқ маъмуриятчилиги соҳасида, шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда муайян муаммоларнинг мавжудлиги мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши дастурларини молиялаштиришнинг барқарор манбаларини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда, хусусан: биринчидан, солиқ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳолати солиқ маъмуриятчилигининг шаффофлигини, солиқ солиш масалаларида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда назорат самарадорлигини, шунингдек давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминламаяпти. солиқ тўловчиларнинг, энг аввало, тадбиркорлик субъектларининг уларга тўғридан-тўғри мулоқотсиз хизмат кўрсатишни таъминлайдиган «солиқ тўловчининг шахсий кабинети»дан фойдаланиш манфаатдорлигини ошириш бўйича фаол иш ташкил этилмаган; иккинчидан, солиқ органларининг ташкилий-штат тузилмаси солиқ солиш объектларини тўлиқ қамраб олиш …
2 / 17
каммал эмаслиги, шу жумладан солиқ текшируви объектларининг зарур таҳлилсиз белгиланиши солиққа оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни барвақт профилактика қилиш самарадорлигини пасайтирмоқда; бешинчидан, солиқ низоларини судгача ҳал этиш – солиқ апелляцияси институти имкониятларидан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги солиқ тўловчиларнинг суд органларига мурожаатлари кўпайишига олиб келмоқда; олтинчидан, солиқ солиш тизимининг мураккаблиги ва бир хил солиқ солиш базасига эга солиқларнинг етарли даражада унификация қилинмаганлиги, солиқ қонунчилигининг ўзгарувчанлиги солиқ тўловчилар томонидан ўз солиқ мажбуриятларини тўлиқ бажариш имконини бермаяпти; еттинчидан, солиқ органларининг давлат бюджетига тушумлар тўлиқлигини таъминлаш фаолияти устидан ташқи назорат механизмларининг мавжуд эмаслиги солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш ва солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш имконини бермаяпти; саккизинчидан, солиқ тўловчиларнинг солиқларни тўлаш бўйича ўз конституциявий бурчини ихтиёрий бажаришини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан, айниқса, жойларда амалга оширилаётган ишларни такомиллаштириш талаб этилади; тўққизинчидан, бозорлар ва савдо комплекслари фаолияти устидан самарали солиқ назорати ўрнатилмаганлиги маҳаллий бюджетларни тўлдириш учун мавжуд резервларни тўлиқ сафарбар қилиш, шунингдек нақд пул …
3 / 17
иш каби вазифалар ижроси юзасидан, шунингдек солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш мақсадида: 1. қуйидагилар ўзбекистон республикаси давлат солиқ хизмати органлари тизимини ислоҳ этишнинг муҳим йўналишлари ҳисоблансин: биринчидан, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш, солиқ тўловчиларга, энг аввало, тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри мулоқотсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш; иккинчидан, солиқ солиш объектлари ва солиқ солинадиган базанинг ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, ваколатли органлар ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг солиқ солиш масалалари билан боғлиқ бўлган ишончли ахборотни ўз муддатида тақдим этиш бўйича масъулиятини кучайтириш; учинчидан, солиқ мажбуриятларини бажаришда солиқ тўловчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш; тўртинчидан, макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали солиқ солиш объектларини тўлиқ қамраб олишни таъминлаш ва солиқ …
4 / 17
янада кенгайтириш; еттинчидан, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, солиқ органларини маънавий-ахлоқий жиҳатдан юқори малакали ходимлар билан тўлдириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ва улар учун хизматни ўташнинг муносиб шарт-шароитларини яратиш. 2. белгилансинки, 2018 йил 1 январдан: солиқ органлари ва ҳалол солиқ тўловчилар ўртасида уларга жорий солиқ солиш масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи солиқ назоратининг замонавий шакли – солиқ мониторинги жорий этилади; йирик солиқ тўловчилар бўйича солиқ маъмуриятчилиги функциялари қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан амалга оширилади; вақтинчалик молиявий қийинчиликларга тўқнаш келган ҳалол солиқ тўловчилар – хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ таътиллари берилиши мумкин; ўтказилган камерал назорат натижалари бўйича аниқланган тафовутлар юзасидан солиқ тўловчилар томонидан асослар тақдим этилмаган тақдирда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини суд тартибида ундириш жорий этилади; ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қайтариш ёки ҳисобга олиш …
5 / 17
кшируви объектларини самарали танлаб олиш учун солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфларини таҳлил қилиш, шунингдек солиқ органлари томонидан юқори ликвидли маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш ҳажмининг доимий ҳисоби ва назоратини амалга ошириш бўйича ихтисослаштирилган автоматлаштирилган тизим жорий этилади; давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлиги устидан тизимли мониторингни амалга оширади, натижаси бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаштиради. 3. давлат солиқ хизмати органларининг штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан чекланган штат сони 41 нафардан иборат бўлган ўзбекистон республикаси ҳисоб палатаси тузилмасида ўзбекистон республикаси давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилсин, унга қуйидаги асосий вазифалар юклансин: солиқ солиш тизими, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида бюджет даромадларини кўпайтириш захираларини аниқлаш ва уларнинг сафарбар этилишини таъминлаш; солиқлар турлари ва ҳудудлар кесимида солиқ ва божхона тўловларининг йиғилувчанлик даражасини тизимли таҳлил қилиш, унинг тармоқ ва ҳудудлар кесимида пасайишига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг оқибатларини аниқлаш; ҳудудларнинг ўзига хос …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"солиқ маъмурлиги ташкил этиш ва иш ҷойни дастгирлик қилувчи маълумотлар тизими" haqida

солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида (ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 684-модда) мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун солиқ юкини изчиллик билан камайтириш ва қулай шарт-шароитларни яратишни таъминлайдиган солиқ тизими шакллантирилган. шу билан бирга, солиқ маъмуриятчилиги соҳасида, шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда муайян муаммоларнинг мавжудлиги мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши дастурларини молиялаштиришнинг барқарор манбаларини таъминлашга салбий таъсир кўрсатмоқда, хусусан: биринчидан,...

Bu fayl DOCX formatida 17 sahifadan iborat (57,0 KB). "солиқ маъмурлиги ташкил этиш ва иш ҷойни дастгирлик қилувчи маълумотлар тизими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: солиқ маъмурлиги ташкил этиш ва… DOCX 17 sahifa Bepul yuklash Telegram