хўжалик процессуал ҳуқуқининг тамойиллари ( принциплари ) ( хужалик процессуал хукукининг тамойиллари

DOC 97,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1350108781_12917.doc хўжалик процессуал ҳуқуқининг тамойиллари(принциплари) хўжалик процессуал ҳуқуқининг тамойиллари (принциплари) режа: 1. хўжалик процессуал ҳуқуқи тамойилларининг (принциплари) моҳияти ва уларнинг ўзбекистон республикаси конституциясида уз аксини топганлиги, 2. хўжалик процессуал ҳуқуқи асосий тамойилларининг таснифи. 3. хўжалик процессуал ҳуқуқида суд ишларини юритиш билан боғлиқ бўлган тамойиллар. бу мавзуни очишдан олдин, аввало, «принцип»(тамойил) сўзининг маъносини англаб олиш лозим. « принцип» термини лотин тилидан олинган бўлиб, «асос», «дастлабки» деган маънони англатади. юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, айтиш мумкинки, ҳар қандай ҳуқуқ соҳасининг ҳам ўзига хос фундаментал қоидалари, шу ҳуқуқ соҳасига оид қонунларнинг қоидалари мазмунида акс эттирилган ғоялари ётади ва ҳуқуқ соҳалари ўзбекистон республикаси конституцияси ва ўзбекистон республикасининг тегишли қонунларида белгиланган қоидаларга таянади. худди шунингдек хўжалик процессуал ҳуқуқи ҳам ўзбекистон республикасининг асосий қонунида ва хўжалик процессуал қонунчилиги нормаларида ўз аксини топган қоидаларга асосланади..шундай қилиб, хўжалик процессининг тамойил (принцип)лари деб, хўжалик процессуал ҳуқуқининг асосий, раҳбарий қоидаларига айтилади. ўзининг мазмуни бўйича бу тамойил (принцип)лар суднинг хўжалик ишларини кўриш …
2
ил судловни сайланган (тайинланган) судьялар томонидан амалга оширилиши; 3) хўжалик суди судьяларининг мустаққиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши; 4) суд ишларининг миллий тилда юритилиши; 5) судда иш кўришнинг ошкоралиги; 6) процесс иштирокчиларининг қонун ва суд олдида тенглиги принципи; 7) суд хужжатларининг мажбурийлиги тамойиллари. иккинчи гуруҳга оид тамойилларга қуйидагилар: 1) ишларнинг амалдаги қонунлар асосида ҳал қилиниши; 2) диспозитивлик,яъни процессдаги эркинлик ҳуқуқи; 3) ишларни якка ва коллегиал тартибда кўрилиши ; 4) объектив ҳақиқат тамойили; 5) хўжалик ишларида иштирок этувчи тарафларнинг процессуал тенг ҳуқуқлилиги; ; 6) тортишувлик; 7) ишнинг ёзма ҳужжатлар асосида, оғзаки кўрилиши; 8) иш кўришнинг бевоситалиги; 9) суд ишининг узлуксиз кўрилиши тамойиллари киради. хўжалик процессуал ҳуқуқи асосий тамойилларининг таснифи. хўжалик процессуал ҳуқуқининг биринчи гуруҳ тамойиллари суд тузилиши ҳамда суд ишларини юритишга оид умумий(конституцион) тамойиллар бўлиб, уларга қуйидагилар киради: 1. одил судловни фақат судлар томонидан амалга оширилиши принципи.. ўзбекистон республикаси конституциясининг 44-моддасида-ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига …
3
он республикаси олий суди, ўзбекистон республикаси олий хўжалик суди, қорақалпоғистон республикасининг олий суди, қорақалпоғистон республикаси хўжалик суди ва шу муддатга тайинланадиган вилоят хўжалик судлари, тошкент шаҳар хўжалик судларидан иборат тузилиб бу судлар президент томонидан тайинланади. конституциянинг 93-моддасининг 10-11-бандларида олий мажлисга президент конституциявий суд раиси ва судьяларини, олий суд раиси ва судьяларини, олий хўжалик суди раиси ва судьяларини номзодларини тавсия этиши ва олий мажлис томонидан сайланиши; вилоят, тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьяларини эса ўзбекистон республикаси олий хўжалик судининг раиси тавсиясига мувофиқ президент томонидан тайинланиши ва лавозимларидан озод этишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. 3. судьяларнинг мустақиллиги ва уларнинг фақат қонунга бўйсуниши принципи. ўзбекистон республикаси конституциясига мувофиқ, судьялар мустақил иш кўришлари, фақат қонунга бўйсуниши, одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмаслиги ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишлиги тўғрисидаги махсус қоида белгиланган (ўзбекистон республикаси конституциясининг 112-моддаси ). давлат идоралари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар судьяларнинг мустақиллигини ҳурмат қилишлари ва …
4
чилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларга таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. 5. судда иш кўришнинг ошкоралиги принципи. ўзбекистон республикаси конституциясининг 113-моддасига мувофиқ, қонун билан белгиланган айрим истиснолардан ташқари, барча ҳолларда, ишларнинг ҳамма судларда очиқ кўрилиши кафолатланган. хўжалик суд ишлари ошкора равишда, фуқаро ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирокида кўрилади (хпкнинг 8-моддаси). бунда баъзи истиснолар белгиланган. чунончи: қонунда белгиланишича, давлат сирини ёки тижорат сирини сақлаш мақсадида суднинг асосланган ажримига биноан, иш кўриш бутунлай ёки қисман ёпиқ равишда ўтказилади 6. процесс иштирокчиларининг қонун ва суд олдида тенглиги принципи. ўзбекистон республикасида одил судлов процесс иштирокчиларининг қонун ва суд олдидаги тенглиги асосида амалга оширилади. хўжалик судида низоларни ҳал қилиш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мулкчилик шаклидан, қаерда жойлашганлиги, кимга бўйсинишидан қатьи назар, фуқароларнинг эса-жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, …
5
д хужжатларини қабул қилади. суднинг қонуний кучга кирган хужжати давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий бўлиб, бутун ўзбекистон худудида ижро этилиши шарт эканлиги қонуний белгилаб қўйилган. акс ҳолда, бу хужжатларни бажармаган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. хўжалик процессуал ҳуқуқида суд ишларини юритиш билан боғлиқ бўлган тамойиллар. суд ишларининг юритилишини белгилайдиган иккинчи гуруҳ тамойил (принцип)лар тубандагилардан иборат: 1.ишларни амалдаги қонунлар асосида ҳал қилиш тамойили. ўзбекистон республикаси конституциясининг 15-моддасида республикада конституция ва қонунларнинг устуворлигини белгилайди.шунга мувофиқ давлат ва жамоат ташкилотлари, мансабдор шахслар ўзбекистон республикаси конституциясига ва қонунларга риоя қилишга мажбурдирлар. хпк нинг 12-моддасининг 1-қисми мазмунида ушбу конституцион норма ўз ифодасини топган бўлиб, унда суд ишлари конституцияга ва ўзбекистон республикаси қонунларига асосан ҳал қилиниши лозимлиги белгилаб қўйилган. суд шунингдек, қонунга ва ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасига мувофиқ чет давлатларини ҳуқуқ нормаларини ҳам қўллайди. хўжалик суди ишни кўриш чоғида давлат органи ёки …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "хўжалик процессуал ҳуқуқининг тамойиллари ( принциплари ) ( хужалик процессуал хукукининг тамойиллари"

1350108781_12917.doc хўжалик процессуал ҳуқуқининг тамойиллари(принциплари) хўжалик процессуал ҳуқуқининг тамойиллари (принциплари) режа: 1. хўжалик процессуал ҳуқуқи тамойилларининг (принциплари) моҳияти ва уларнинг ўзбекистон республикаси конституциясида уз аксини топганлиги, 2. хўжалик процессуал ҳуқуқи асосий тамойилларининг таснифи. 3. хўжалик процессуал ҳуқуқида суд ишларини юритиш билан боғлиқ бўлган тамойиллар. бу мавзуни очишдан олдин, аввало, «принцип»(тамойил) сўзининг маъносини англаб олиш лозим. « принцип» термини лотин тилидан олинган бўлиб, «асос», «дастлабки» деган маънони англатади. юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, айтиш мумкинки, ҳар қандай ҳуқуқ соҳасининг ҳам ўзига хос фундаментал қоидалари, шу ҳуқуқ соҳасига оид қонунларнинг қоидалари мазмунида акс эттирилган ғоялар...

Формат DOC, 97,0 КБ. Чтобы скачать "хўжалик процессуал ҳуқуқининг тамойиллари ( принциплари ) ( хужалик процессуал хукукининг тамойиллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: хўжалик процессуал ҳуқуқининг т… DOC Бесплатная загрузка Telegram