халqaro huquq bo‘yicha i bora va tushunchalar

DOC 10 pages 107.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
халқаро ҳуқуқ бўйича ибора ва tc "халіаро ѕуіуі бўйича ибора ва " тушунчаларнинг таърифиtc "тушунчаларнинг таърифи" агреман (фр. agreer – маъқулламоқ) – бирор давлатнинг аниқ бир шахсини бошқа давлатда дипломатик ваколатхонанинг бошлиғи сифатида қабул қилишга розилик. агрессия (лот. agressio, aggredior – хуруж, ҳужум қилмоқ) – халқаро ҳуқуқда бир давлатнинг бмт уставини бузган ҳолда бошқа давлат ёки маълум бир давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатилиши. адаптация – давлатнинг амалдаги ички ҳуқуқий нормалари ва қонунларига бирор ўзгартириш киритмай туриб, уларни халқаро шартномаларга мослаштириш. ад референдум (лот. ad referendum) – шартномани шартли равишда имзолаш ёки ҳужжат матнига давлатнинг ваколатли органи ёки шахси томонидан тасдиқланишигача розилик билдириш. адъюдикация – халқаро арбитраж ёки суд қарори воситасида ҳудудни қўлга киритиш. ҳудудий низони тинч йўл билан ҳал этиш воситаларидан бири. айб – халқаро ҳуқуқда ҳуқуққа зид қилмиш содир этилишининг аниқланган факти. аккламация – овоз беришсиз, муҳокамада иштирок этаётган вакилларнинг қарсаклар, товуш чиқариш ва шу кабилар …
2 / 10
лар ҳудуди билан тўлали​гича ўраб олинган қисми. аннексия (лот. annexio – қўшиб олиш) – бир давлат томонидан бошқа бир давлат ҳудудининг бутун қисми (ёхуд бир қисми)ни зўрлик ишлатиб қўшиб ёки босиб олиниши. апартеид (африка бурлари тилидан apartheid – алоҳида яшаш) – давлат аҳолисини ирқий белгилари бўйича ажратишга йўналтирилган ирқий сиёсат. апатрид (юнон. а – инкор + patris (patridos) – ватан) – фуқаролиги бўлмаган шахс, яъни бирор давлат билан доимий ва барқарор сиёсий-ҳуқуқий алоқага эга бўлмаган шахс. аутентик матн (юнон. authentikos – ҳақиқий, дастлабки манба асосида) – халқаро шартноманинг асл, барча расмият​гарчиликларга амал қилиб тузилган матни. бипатрид (лот. bi – икки + юнон. patris (patridos) – ватан) – икки ёки ундан ортиқ фуқароликка эга бўлган шахс. халқаро ҳуқуқ томонидан маъқулланмайди. бошпана – бирор шахсга сиёсий, диний ёки бошқа қарашлари натижасида бўлаётган таъқиблардан яшириниш учун муайян давлат ҳудуди ёки ушбу давлатнинг дипломатик ёхуд консуллик муассасасидан жой бериш. халқаро ҳуқуқда ҳудудий ва дипломатик …
3 / 10
издаги қароқчилик – очиқ денгизда бирор кема ёки учиш аппаратига ёхуд уларнинг бортидаги шахслар ёки мулк-ка қарши содир этиладиган ҳуқуққа зид зўравонлик ҳаракати. деликт (лот. delectum – бузиш, гуноҳ) – халқаро ҳуқуқ субъекти томонидан халқаро-ҳуқуқий нормалар ва принцип​ларни қасддан бузиш бўлиб, у халқаро-ҳуқуқий жавобгар-ликни келтириб чиқаради. демарш (фр. demarche – чиқиш, ҳаракат) – ҳорижий давлатнинг муносабатларига нисбатан дипломатик чиқиш қилиш. денонсация (лот. denuntiatio – билдириш, хабар бериш) – шартноманинг амал қилишини тугатиш ёки шартноманинг ўзида кўрсатилган тартиб ва муддатларда ундан чиқиш усули. депозитарий (лот. depositum – сақлашга берилган буюм) – халқаро шартноманинг асл нусхаси, ратификация ёрлиғи, халқаро шартномага қўшилиш ва уни денонсация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлар сақлаш учун топшириладиган орган ёки халқаро мансабдор шахс (одатда халқаро ташкилотнинг бош котиби). депонирлаш – халқаро шартноманинг асл нусхаси, ратификация ёрлиғи, халқаро шартномага қўшилиш ва уни денонсация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни депозитарийга сақлаш учун топшириш. депортация (лот. deportatio – қувғин, сургун) – шахсни бошқа давлатга мажбуран …
4 / 10
плементация (ингл. implementation – айнан амалга ошириш, ҳаётга татбиқ этиш) – халқаро-ҳуқуқий нормаларни асл ҳолида ички ҳуқуққа татбиқ қилиш, киритиш, амалга ошириш. индигенат – «маданийлашган» давлатларнинг фуқаролари ҳисобланиб ва шу боис имтиёзлардан фойдаланган жисмоний шахслар йиғиндиси (тарихий ҳодиса). индульт – душман томонининг савдо кемасини, у ҳарбий тўқнашув келиб чиққанлигини билмаганлиги ва мусодара қилинишдан қочиш учун чора кўриш имкониятига эга бўлмаганлиги асосида мусодара қилишдан озод этилиши. инсуррекция – дипломатнинг ўз функцияларини бажа​ришдан бош тортиши. интернирлаш (қабул қилиб олиш) – бетараф (нейтрал) давлат томонидан, урушаётган томонларга тегишли бўлган шахс-ларни қабул қилиш. интернунций – шаҳар-давлат муқаддас тахт ватиканнинг дипломатик вакили, фавқулодда ва мухтор вакил мақомига тенглаштирилади. казус белли (лот. сasus belli) – давлатлар ўртасида уруш бошланишининг формал, юзаки сабаби. казус федерис (лот. сasus foederis) – юзага келиши халқаро шартномадаги томонларга маълум ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган шароит ёки факт. капитуляция – душман қуролли кучларининг қаршилик кўрсатишни бутунлай ва сўзсиз тўхтатиши. кворум (лот. quorum …
5 / 10
уд. комбатант – урушаётган томоннинг мунтазам қуролли кучлари таркибига кирувчи ва ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этаётган шахс. коммюнике (лот. сommunico, фр. communiquи – хабар қиламан) – халқаро шартномаларнинг тузилиши ёки натижалари, халқаро конференциялар ва музокараларнинг ёхуд ҳарбий ҳаракатларнинг бориши тўғрисидаги расмий хабар. конвенция – халқаро шартномаларни номланишидан бири. ақшда конвенциялар деган номланиш икки томонлама шартномаларни номлаш учун, қолган давлатларда эса кўп томонлама шартномаларни номлаш учун қўлланади. кондоминиум (лот. condominium < con – билан, бирга + dominium – эгалик қилиш) – маълум ҳудудни икки ёки ундан ортиқ давлатнинг биргаликда тасарруф этиши. конкордат – махсус битим, маълум бир давлат ва рим папаси ўртасидаги шартнома бўлиб, рим католик черковининг ушбу давлатдаги ҳуқуқий ҳолатини ва унга давлат ҳокимияти органларининг муносабатини белгилаб беради. консенсус (лот. consensus – келишув, якдиллик) – халқаро ташкилотлар (конференциялар, органлар)да қарор қабул қилиш усули бўлиб, иштирокчи давлатларнинг нуқтаи назарларини овоз беришсиз, қарор қабул қилишда қаршиликлар бўлмаганда қўлланиладиган усул. контрибуция – уруш …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "халqaro huquq bo‘yicha i bora va tushunchalar"

халқаро ҳуқуқ бўйича ибора ва tc "халіаро ѕуіуі бўйича ибора ва " тушунчаларнинг таърифиtc "тушунчаларнинг таърифи" агреман (фр. agreer – маъқулламоқ) – бирор давлатнинг аниқ бир шахсини бошқа давлатда дипломатик ваколатхонанинг бошлиғи сифатида қабул қилишга розилик. агрессия (лот. agressio, aggredior – хуруж, ҳужум қилмоқ) – халқаро ҳуқуқда бир давлатнинг бмт уставини бузган ҳолда бошқа давлат ёки маълум бир давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатилиши. адаптация – давлатнинг амалдаги ички ҳуқуқий нормалари ва қонунларига бирор ўзгартириш киритмай туриб, уларни халқаро шартномаларга мослаштириш. ад референдум (лот. ad referendum) – шартномани шартли равишда имзолаш ёки ҳужжат матнига давлатнинг ваколатли органи ёки шахси томонидан тасдиқланишигача розилик б...

This file contains 10 pages in DOC format (107.0 KB). To download "халqaro huquq bo‘yicha i bora va tushunchalar", click the Telegram button on the left.

Tags: халqaro huquq bo‘yicha i bora v… DOC 10 pages Free download Telegram