ias 10 bc

DOC 5 pages 93.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
xalinternational accounting standard 10 ias 10 bc бҳхс 10 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 10 ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар мақсади 1 ушбу стандартнинг мақсади қуйидагиларни белгилашдан иборатдир: (а) тадбиркорлик субъекти ўз ҳисоботларига ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар учун тузатишлар киритиши керак бўлган пайтни; ва (б) тадбиркорлик субъекти томонидан унинг молиявий ҳисоботларини эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ҳамда ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар ҳақидаги очиб берилиши керак бўлган маълумотларни. ушбу стандарт, агар ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар фаолият узлуксизлиги тўғрисидаги фаразнинг тадбиркорлик субъекти учун ўринли эмаслигини кўрсатса, бундай тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари фаолият узлуксизлиги асосида тайёрланмаслигини ҳам талаб этади. қўллаш доираси 2 ушбу стандарт ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларни ҳисобга олишда ва уларни очиб беришда қўлланилади. таърифлар 3 ушбу стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади: ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар - ҳисобот даври тугаган сана билан молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ўртасидаги оралиқда юзага келган, ижобий ва салбий, ҳодисалардир. ҳодисаларнинг икки турини белгилаш мумкин: (а) …
2 / 5
молиявий ҳисоботларни тасдиқлаган санасида эмас, балки молиявий ҳисоботлар эълон қилинган санасида улар эълон қилиш учун тасдиқланган бўлиб ҳисобланади. мисол тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти 20x1 йилнинг 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳисоботларнинг дастлабки тўпламини 20x2 йилнинг 28 февралида якунлади. 20x2 йилнинг 18 мартида бошқарув аъзолари молиявий ҳисоботларни кўриб чиқди ва уларнинг эълон қилинишини тасдиқлади. тадбиркорлик субъекти ўз фойдасини ва бошқа танланган молиявий маълумотларни 20x2 йилнинг 19 мартида эълон қилди. молиявий ҳисоботлар акциядорлар ва бошқалар эътиборига 20x2 йилнинг 1 апрелида тақдим этилди. акциядорлар молиявий ҳисоботларни 20x2 йилнинг 15 майида ўтказилган акциядорларнинг йиллик йиғилишида тасдиқлади ва тасдиқланган молиявий ҳисоботлар тартибга солувчи давлат идорасига 20x2 йилнинг 17 майида топширилди. молиявий ҳисоботларнинг эълон қилиниши 20x2 йилнинг 18 мартида тасдиқланди (бошқарув аъзолари молиявий ҳисоботларнинг эълон қилинишини тасдиқлаган сана). 6 баъзи ҳолларда, тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти молиявий ҳисоботларни (ижрочи бўлмаган шахслардангина ташкил топган) кузатув кенгашига, молиявий ҳисоботлар улар томонидан тасдиқланиши учун, тақдим этиши талаб қилинади. бундай ҳолларда, раҳбарият молиявий …
3 / 5
диқланган молиявий ҳисоботлар тартибга солувчи давлат идорасига 20x2 йилнинг 17 майида топширилди. молиявий ҳисоботлар 20x2 йилнинг 18 мартида эълон этиш учун тасдиқланди (раҳбарият молиявий ҳисоботларни кузатув кенгашига тақдим этиш учун тасдиқлаган сана). 7 ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санасига қадар рўй берган барча ҳодисаларни қамраб олади, бу ҳодисалар фойда ва бошқа танланган молиявий маълумотлар оммавий эълон қилингандан кейин рўй берган бўлса ҳам. тан олиш ва баҳолаш ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳодисалар 8 тадбиркорлик субъекти ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этадиган ҳодисаларни акс эттириш мақсадида ўз молиявий ҳисоботларида тан олинган суммаларга тузатишларни киритиши шарт. 9 тадбиркорлик субъектидан ўз молиявий ҳисоботларида тан олинган суммаларга тузатишлар киритишни, ёки олдин тан олинмаган моддаларни тан олишни талаб қиладиган ҳисобот давридан кейинги ҳодисаларга мисоллар қуйидагилардир: (а) тадбиркорлик субъектининг ҳисобот даврининг якунида жорий мажбурияти бор бўлганлигини тасдиқлаган суд ишининг ҳисобот давридан кейин ҳал бўлиши. тадбиркорлик субъекти ушбу суд …
4 / 5
ебиторлик қарздорликнинг баланс қийматига тузатиш киритиши кераклигини тасдиқлайди; ва (ii) товар-моддий захираларнинг ҳисобот даври тугаганидан сўнг сотилиши уларнинг ҳисобот даврининг охиридаги соф сотиш қиймати тўғрисида далил бериши мумкин. (в) ҳисобот даври тугалланишидан олдин сотиб олинган активларнинг таннархи ёки сотилган активлардан тушган тушумнинг ҳисобот даври тугаганидан сўнг аниқланиши. (г) ҳисобот даври тугаганидан сўнг фойдадан тақсимланадиган тўловлар ёки мукофотлар суммасининг аниқланиши, агар тадбиркорлик субъектининг ҳисобот даври охирида бу санадан олдин юз берган ҳодисаларнинг натижасида бундай тўловларни амалга ошириш бўйича жорий юридик ёки конструктив мажбурияти мавжуд бўлган бўлса (бҳхс 19 “ходимларнинг даромадлари” га қаранг). (д) молиявий ҳисоботларнинг нотўғри эканлигини кўрсатувчи фирибгарлик ёки хатоларнинг топилиши. ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этмайдиган ҳодисалар 10 тадбиркорлик субъекти ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этмайдиган ҳодисалар туфайли ўз молиявий ҳисоботларида тан олинган суммаларга тузатишларни киритмаслиги лозим. 11 ҳисобот давридан кейинги, тузатишлар киритилишини талаб этмайдиган ҳодисага мисол тариқасида ҳисобот даврининг охири ва молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун …
5 / 5
тиш” да кўрсатилганидек) ҳисобот даври тугаганидан кейин эълон қилса, тадбиркорлик субъекти бу дивидендларни ҳисобот даврининг охирида мажбурият сифатида тан олмайди. 13 агар дивидендлар ҳисобот даври тугаганидан сўнг, аммо молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санасига қадар эълон қилинса, дивидендлар ҳисобот даврининг охирида мажбурият сифатида тан олинмайди, чунки айнан ана шу пайтда мажбуриятлар мавжуд бўлмаган. бундай дивидендлар бҳхс 1 “молиявий ҳисоботларни тақдим этиш”га биноан изоҳларда очиб бериладиган маълумот сифатида кўрсатилади. тадбиркорлик субъекти фаолиятининг узлуксизлиги 14 агар ҳисобот даври тугаганидан кейин тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти тадбиркорлик субъектини тугатиш ёки унинг савдо фаолиятини тўхтатиш қарорига келса ёки бундай йўл тутишдан бошқа чораси йўқ эканлигини аниқласа, тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини фаолият узлуксизлиги асосида тайёрламаслиги керак. 15 ҳисобот даври тугаганидан кейин операцион натижалар ва молиявий ҳолатнинг ёмонлашиши фаолиятнинг узлуксизлиги асосини қўллаш қай даражада ўринли эканлигини аниқлашга зарурият борлигини кўрсатиши мумкин. агар фаолиятнинг узлуксизлиги асосини қўллаш ўринсиз эканлиги аниқланса, бунинг таъсири шу қадар кенгки, ушбу стандарт …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ias 10 bc"

xalinternational accounting standard 10 ias 10 bc бҳхс 10 бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 10 ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар мақсади 1 ушбу стандартнинг мақсади қуйидагиларни белгилашдан иборатдир: (а) тадбиркорлик субъекти ўз ҳисоботларига ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар учун тузатишлар киритиши керак бўлган пайтни; ва (б) тадбиркорлик субъекти томонидан унинг молиявий ҳисоботларини эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ҳамда ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар ҳақидаги очиб берилиши керак бўлган маълумотларни. ушбу стандарт, агар ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар фаолият узлуксизлиги тўғрисидаги фаразнинг тадбиркорлик субъекти учун ўринли эмаслигини кўрсатса, бундай тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботлари фаолият узлуксизлиги асосида тайёрланмаслигини ҳам талаб этади. қ...

This file contains 5 pages in DOC format (93.0 KB). To download "ias 10 bc", click the Telegram button on the left.

Tags: ias 10 bc DOC 5 pages Free download Telegram