молиявий ҳисоботлардаги фарқланувчи ҳолатлар

PPTX 23 pages 304.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 23
тема 14.2. задачи перехода к нормированию расходов при определении расходов бюджетных организаций 34-мавзу. молиявий ҳисоботлардаги фарқланувчи ҳолатлар режа: 1. бозор ва баланс баҳоси (киймати) ўртасидаги фарқ. 2. фойданинг бухгалтерия ва иқтисодий мезонлари. 3. акциядорлик даромадлилиги ва акциядорлик капитали даромадлиги ўртасидаги фарқ 1-савол баёни. бозор ва баланс баҳоси (киймати) ўртасидаги фарқ. бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ кўрсатилган компания активлари ва акциядорлик капитали қиймати баланс (баҳоси) қиймати деб аталади. компания битта акциясининг баланс қиймати – бу фирманинг расмий балансида акс эттирилган акциядорлик капитали умумий суммасини (сўмда) муомаладаги оддий акциялар сонига бўлиш натижасида олинган қийматдир. активлар 2020 2021 ўзгариш айланма (жорий) активлар пул маблағлари ва бозор (қисқа муддатли) қимматли қоғозлари 100,0 120,0 20,0 дebitорлик қарзлари 50,0 60,0 10,0 товар-моддий захиралар 150,0 180,0 30,0 жами айланма активлар 300,0 360,0 60,0 асосий воситалар 400,0 490,0 90,0 ҳисобланган эскириш 100,0 130,0 30,0 асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати 300,0 360,0 60,0 жами активлар 600,0 710,0 120,0 мажбуриятлар ва хусусий …
2 / 23
рдан қайси бири муҳимроқ? баланс қиймати (баҳоси) бозор қиймати (баҳоси) ушбу масалалар жуда муҳим бўлганлиги учун уларни батафсил ўрганамиз. дастлаб шуни қайд этиш лозимки, акцияларнинг бозор қиймати (баҳоси) доим ҳам уларнинг баланс қиймати (баҳоси)га мос келмаслигига қуйидаги иккита асосий сабаб бор: баланс қиймати фирманинг барча активлари ва мажбуриятларини ўз ичига олмайди; фирманинг расмий балансига киритилган активлар ва мажбуриятлар кўп ҳолларда жорий бозор қиймати бўйича эмас, балки дастлабки қиймати билан баҳолананади. биринчидан: бухгалтерия балансларида, кўпинча, муҳим иқтисодий аҳамиятга эга бўлган активлар қайд этилмайди. хусусан, компания ишлаб чиқарадиган товарлар сифати ва ишончлилиги орқасидан компания орттирган обрў уларда акс эттирилмайди. шунингдек, агар фирма илмий-техник тараққиётга катта маблағ сарфлаб, маълум илмий база яратишга эришган бўлса, бу ҳам балансда ўз ифодасини топмайди. юқорида тилга олинган активлар номоддий активлар деб аталади ва аёнки, улар фирманинг бозор қиймати (баҳоси) ошишига кўп жиҳатдан таъсир қилади ва улар молиявий қарор қабул қилишда эътиборга олиниши керак. иккинчидан: бухгалтерлар ўз фирмаси …
3 / 23
рия балансида қайд этилмайди. бундан ташқари, бухгалтерия балансларида фирма учун иқтисодий аҳамиятга эга бўлган унинг кўплаб мажбуриятлари акс эттирилмайди. масалан, балансда фирма суд жараёнида жавобгар сифатида қатнашаётгани ўз ифодасини топмайди. бундай шартли мажбуриятларнинг мавжудлиги ва уларнинг ҳажми, нари борса, молиявий ҳисоботга иловада кўрсатилади. 2-савол баёни. фойданинг бухгалтерия ва иқтисодий мезонлари. бозор ва баланс баҳоси (қиймати) ўртасидаги фарқ фойда тўғрисидаги тасаввурга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. умумқабул қилинган маънода фойда – бу сиз маълум вақт оралиғида сарфлашингиз мумкин бўлган сумма бўлиб, шу билан бирга, мазкур вақт бошидаги бойлигингиз даражаси сақлаб қолинади. бошқача қилиб айтганда, фойда – бу келиб тушган ва сиз сарфлашингиз мумкин бўлган пул маблағи ҳажми бўлиб, натижада муайян давр охирига келиб, шу давр бошида қанча пулингиз бўлган бўлса, ихтиёрингизда шунча пул қолади. кенг маънода иқтисодиёт бўйича нобел мукофоти лауреати, таниқли ингиз иқтисодчиси жон р. хикс ўзининг мазкур муаммога бағишланган классик асари “қиймат ва капитал”да айнан шу таърифдан фойдаланган ва замонавий …
4 / 23
фатида аниқланади. 3-савол баёни. акциядорлик даромадлилиги ва акциядорлик капитали даромадлиги ўртасидаги фарқ. муайян вақт (чорак, йил, бир неча йил) оралиғида акциядорларни, энг умумий тарзда ёки энг аввало, нима қизиқтиради, деб ўйлайсиз? уларни, энг аввало, шу давр оралиғида компания фаолияти қанчалик муваффақиятли бўлганлиги қизиқтиради. шу билан бирга, бу жараёнда улар нимани истайдилар, деган навбатдаги саволга нима деб жавоб берган бўлур эдингиз? улар, энг аввало, битта нарсани, яъни шахсий бойликлари шу даврда қанча кўпайганини билишни истайдилар. р = давр охирига акциянинг нархи – давр бошига акциянинг нархи + пул кўринишида тўланган дивидендлар давр бошига акциянинг нархи мана унинг жавоби: бунинг учун маълум вақт оралиғида улар инвестиция қилган капитал бўйича даромадлилик ставкасини ҳисоблаб чиқиш (топиш) керак. бу мақсадга эришиш учун биз қуйидаги тенгламадан фойдаланишимиз мумкин: бу кўрсаткич умумий (жами) акциядорлик даромадлилиги деб аталади. умумий (жами) акциядорлик даромадлилиги = 18720 сўм – 20000 сўм + 1000 сўм = – 0,114 ёки – 11,4% 20000 …
5 / 23
молиявий ҳисоботлардаги фарқланувчи ҳолатлар - Page 5

Want to read more?

Download all 23 pages for free via Telegram.

Download full file

About "молиявий ҳисоботлардаги фарқланувчи ҳолатлар"

тема 14.2. задачи перехода к нормированию расходов при определении расходов бюджетных организаций 34-мавзу. молиявий ҳисоботлардаги фарқланувчи ҳолатлар режа: 1. бозор ва баланс баҳоси (киймати) ўртасидаги фарқ. 2. фойданинг бухгалтерия ва иқтисодий мезонлари. 3. акциядорлик даромадлилиги ва акциядорлик капитали даромадлиги ўртасидаги фарқ 1-савол баёни. бозор ва баланс баҳоси (киймати) ўртасидаги фарқ. бухгалтерия ҳисоби қоидаларига мувофиқ кўрсатилган компания активлари ва акциядорлик капитали қиймати баланс (баҳоси) қиймати деб аталади. компания битта акциясининг баланс қиймати – бу фирманинг расмий балансида акс эттирилган акциядорлик капитали умумий суммасини (сўмда) муомаладаги оддий акциялар сонига бўлиш натижасида олинган қийматдир. активлар 2020 2021 ўзгариш айланма (жорий) активл...

This file contains 23 pages in PPTX format (304.5 KB). To download "молиявий ҳисоботлардаги фарқланувчи ҳолатлар", click the Telegram button on the left.