юқумли касалликларда шошилинч ҳолатлар

PPT 77 pages 8.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 77
powerpoint presentation юқумли касалликларда шошилинч ҳолатлар юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси тошкент тиббиёт академияси маърузачи: т.ф.н., абидов а.б. шошилинч холатлар юқумли касалликларда шошилинч холатлар агрессия омили (микроблар, вируслар ва уларнинг токсинлари) таъсири натижасида кўп аъзоли етишмовчилик ривожланиши сабабли келиб чиқади юқумли касалликларда кўпроқ учрайдиган шошилинч холатлар (1) инфекцион-токсик карахтлик (менингококцемия, қорин тифи, сальмонеллезнинг тарқоқ шакли, тошмали тиф, безгак) талваса синдроми (истмали инфекциялар, вирусли энцефалитлар ва б.) гиповолемик карахтлик (вабо ва бошқа ўткир ичак инфекциялари) юкумли касалликларда купрок учрайдиган шошилинч холатлар(2) ўткир жигар етишмовчилиги (вирусли гепатитлар) мия шиши (менингококли менингит, грипп, қизамиқ, қизилча ёки эпидпаротит вируслари сабабли келиб чиққан сероз менингит) юкумли касалликларда купрок учрайдиган шошилинч холатлар(3) чин бўғилиш (дифтерия) сохта бўғилиш (грипп, парагрипп, қизамиқ, сувчечак) ўткир буйрак етишмовчилиги карахтлик карахтлик – бу бош мия фаолияти бузулишининг биринчи босқичи ҳисобланади. беморларда ташқи мухитга бефарқлик, саволларга тутилиб жавоб бериш, гапларини ноаниқ чиқиши, саволларни тезда аниқ тахлил қила билиш фаолияти сусаяди. делерия …
2 / 77
алиши кузатилади. бу холатда беморларда бошқа ички аъзолар фаолиятида кучли патологик ўзгаришлар кузатилиши мумкин бўлади. карахтлик (шок) карахтлик (шок) – бу юрак – қон томирлар фаолиятининг кескин етишмовчилиги натижасида микроциркуляциянинг бузилиши баробарида тўқима ва аъзоларнинг қон билан таминланишининг етишмовчилиги ҳисобига ички аъзолардаги деструктив ўзгаришларга олиб келиувчи ҳолатдир. касалликларнинг этиологияси ва патогенезига кўра карахтликнинг қуйидаги турлари фарқланади: 1) гиповолемик, 2) нейроген, 3) септик, токсик 4) кардиоген, 5) анафилактик. карахтликка хос клиник белгилар артериал қон босимининг тушиб кетиши олигурия рухиятдаги ўзгаришлар лактацидоз гиповолемик карахтлик унинг асосини қуйидагилар ташкил этади: -қон кетиши ҳисобига танада қон миқдорининг камайиши (ички аъзоларда ва теридан ташқаридаги жарохатлардан); -танадан суюқликнинг кўп миқдорда камайиши (дегидратация), бемор кўп қайт қилганида ва ич кетиши кўп бўлганида; -периферик қон томирларда қоннинг туриб қолишида. юқумли касаликлар амалиётида гиповолемик карахтлик диарея синдроми билан кечадиган касалликларда (сальмонеллез, вабо, ичбуруғ ва бошқалар) кўп суюқлик кетишидан, қачонки одам танасидан 7-10% суюқлик йўқотилганда учрайди. касалликнинг кечишига кўра изотоник, …
3 / 77
и сувсизланиш) давом этса беморларнинг ахволи оғирлашади, умумий кўрикда юзлари кичрайган, кўз атрофида қорамтир доғлар пайдо бўлганлиги, кўз олмасининг ичига ботганлиги ва хиралашганлиги, териси муздек тер билан қопланган, кўкаринқираганлиги, терининг қайишқоқлиги камайганлиги, оёқ-қўлларда тиришишлар кузатилади. овози бўғиқ, хириллаб чиқади. тиришишлар олдин икра мушакларидан бошланади ва кейинчалик тананинг барча мушакларига тарқалади. юрак тонлари бўғиқ, артериал қон босими кескин пасайган, тана харорати 34,5°с га тушган бўлади. пешоб ажралиши камаяди ёки бутунлай тўхтайди. беморларда эс-хуши карахтликнинг терминал (охириги) босқичида ўзгариши мумкин. агарда тезликда даволаш чоралари кўрилмаса ўлимга сабаб бўлиши мумкин. вабо, сувсизланишнинг iv даражаси тери бурмасининг тугриланмаслиги симптоми гипертоник сувсизланиш карахтлиги гипертоник сувсизланиш карахтлиги узоқ вақт юқори иситмалаган (ичтерлама, тошмали тиф, безгак ва х.к.), кома холатида ётган, ютиниши қийинлашган (ботулизм, стволовой энцефалитлар ва х.к.) беморларда учрайди. бунда асосий сабаб ташқаридан кам миқдорда суюқлик тушиши, суюқликни тер ва нафас олишда кўп ажралиши бўлиши мумкин. натижада қон қуюқлашади, қоннинг коллоид-осмотик босими ортади. бу ўз навбатида …
4 / 77
и ва ўткир буйрак етишмовчилигига сабаб бўлади. инфекцион-токсик карахтлик бу ўткир қон томирлар фаолияти етишмовчилиги натижасида тўқима ва аъзорлада учрайдиган оғир патологик холат ҳисобланади. итк асосан бактериал инфекцияларда (менингококкцемия, ичтерлама, сальмонеллез, иерсиниоз, лептоспироз ва бошқалар), гриппнинг оғир кечишида, геморрагик иситмалар, риккетсиозлар, стафилококк интоксикацияси, безгакда ва айрим замбруғлар келтириб чиқарадиган касалликларда учрайди. клиникаси 1-чи босқич – карахтликнинг эрта босқичида артериал гипотония кузатилмаслиги мумкин. беморларда интоксикация белгиларининг кучайиши, мушакларда оғриқ, қоринда оғриқ, бош оғриғининг кучайиши, холсизлик, безовталик, тахикардия, пульс босимининг камайиши кузатилади. микроциркуляциянинг бузулиши клиник белгисидан асосийси сийдик ажралишнинг камайиши (25мл/соат дан кам, катталарда) кузатилади. карахтлик индекси 0,7-1,0 гача бўлади. 2-чи босқич – клиник белгиларнинг яққол намоён кўриниш босқичи. артериал қон босими кескин пасаяди (90 мм симоб устунидан паст), пульс тезлашиб (100 марта/мин. дан кеўпроқ) тўлиқлиги камаяди. тана харорати пасаяди, териси оқаринқираган, муздек тер билан қопланади, акроцианоз, нафас олиши тезлашади. эс-хушида тормозланиш ва апатия кузатилади. карахтлик индекси 1,0-1,4 гача бўлади. 3-чи босқич …
5 / 77
тик доғлар пайдо бўлиб кейинчалик бу доғлар бутун танага тарқалади. “оқ доғлар симптоми” (терининг мармар рангига кириши) ижобий бўлади. нафас олиши юзаки, патологик нафас, ўткир нафас етишмовчилиги белгилари кузатилади. пульс ипсимон, деярли пальпацияда аниқланмайди. пешоб ажралиши тўхтайди. бемор эс-хуши сомноленция холатида бўлиб кейинчалик сопор ва кома холатига ўтиши мумкин. аъзолар фаолиятидаги ўзгаришлар қайтмас шакилда бўлиши мумкин. даволаш метаболик ацедозни камайтириш патогенетик даво гемодинамикани ва буйраклардаги қон айланишларни яхшилаш метаболик ацедозни камайтириш учун 300-400 мл 5% ли натрий гидрокарбонат эритмаси юборилади. умумий қуйиладиган суюқликлар миқдори 4000-6000 мл гача бўлиб, улардан коллоид эритмалар 1200-1500 мл дао ошмаслиги керак (синтетик эритмалар 800-1000 мл гача). патогенетик даво сифатида беморларга глюкокортикостероидлардан преднизалон 10-15 мг/кг танв вазни хисобида юборилади. биринчи юборилганда 90-120 мг преднизолон юборилади, кейингиси карахтликнинг даражасига қараб (1-2 даражасида хар 6-8 соатда, 3-4 даражасида эса таъсир кўрсатишига қараб хар 15-20 минутда) юборилади. гемодинамикани ва буйраклардаги қон айланишларни яхшилаш мақсадида допамин (50 мг 250 мл …

Want to read more?

Download all 77 pages for free via Telegram.

Download full file

About "юқумли касалликларда шошилинч ҳолатлар"

powerpoint presentation юқумли касалликларда шошилинч ҳолатлар юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси тошкент тиббиёт академияси маърузачи: т.ф.н., абидов а.б. шошилинч холатлар юқумли касалликларда шошилинч холатлар агрессия омили (микроблар, вируслар ва уларнинг токсинлари) таъсири натижасида кўп аъзоли етишмовчилик ривожланиши сабабли келиб чиқади юқумли касалликларда кўпроқ учрайдиган шошилинч холатлар (1) инфекцион-токсик карахтлик (менингококцемия, қорин тифи, сальмонеллезнинг тарқоқ шакли, тошмали тиф, безгак) талваса синдроми (истмали инфекциялар, вирусли энцефалитлар ва б.) гиповолемик карахтлик (вабо ва бошқа ўткир ичак инфекциялари) юкумли касалликларда купрок учрайдиган шошилинч холатлар(2) ўткир жигар етишмовчилиги (вирусли гепатитлар) мия шиши (менингококли менингит,...

This file contains 77 pages in PPT format (8.7 MB). To download "юқумли касалликларда шошилинч ҳолатлар", click the Telegram button on the left.