i̇qtisodiy resurslarni bir to'liq qilib biriktirish va tashkil etish usullari

PPTX 18 pages 148.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
слайд 1 16-мавзу. замонавий (амалий) молиявий тизим ва молиявий оқимлар режа молиявий тизим функциялари. иқтисодий ресурсларнинг вақт бўйлаб, давлат чегараси орқали ва иқтисодиётнинг бир тармоғидан бошқасига ўтиш (жойини ўзгартириш) усулини таъминлаш. рискни бошқариш (риский бошқарув) усулларини таъминлаш. савдога имкон яратадиган ҳисоб-китобни амалга ошириш ва клиринг усулларини таъминлаш. молиявий ресурсларни бирлаштириш ва турли корхоналарда эгаликнинг бўлиниши механизмини таъминлаш. иқтисодиётнинг турли тармоқларида қарор қабул қилишнинг марказлаштирилмаган жараёнини мувофиқлаштириш имконини берадиган нарх-наво (баҳо) ахбороти билан таъминлаш. стимуллаштиришнинг психологик муаммоларини ҳал қилиш усулларини таъминлаш. 1-савол баёни. молиявий тизимга, йўл-йўлакай, “молиявий битимлар тузиш, активлар ва рискни алмашишда фойдаланиладиган бозорлар ва бошқа институтлар мажмуига молиявий тизим дейилади”, - деб таъриф бериш мумкин. молиявий тизим молиявий хизматлар кўрсатувчи бозорлар, восита-чилар ва фирмалар ҳамда уй хўжаликлари, хусусий компаниялар ва ҳукумат ташкилотлари ўзлари томонидан қабул қилинаётган молиявий қарорларни улар ёрдамида амалга оширадиган бошқа институтларни ўз ичига олади. ушбуни чизмали тарзда қуйидагича тасаввур қилиш мумкин (4.1-расм). ... ни қамраб оладики, …
2 / 18
уникация тармоқлари билан ифодаланган. асосий иши молиявий хизматлар тақдим этиш ва молиявий маҳсулотлар савдосидан иборат бўлган фирмалар молиявий воситачилар деб аталади. уларнинг таркиби, асосан, банклар, инвестицион ва суғурта компанияларидан иборат. молиявий воситачиларнинг молиявий хизматлари қаторига ҳисоб рақамларни очиш, тижорат қарзлари ва ипотека кредитларини бериш, суғурта шартномаларининг кенг доирасига ҳамда ўзаро жамғармаларда иштирок этишга йўл очиш киради. асосий эътибор бериладиган жиҳат шундаки, мўлжал сифатида молиявий институт (муассаса)ларнинг ўз-ўзлари эмас, балки уларнинг функциялари олинган. таҳлилнинг бундай услубини биз функционал ёндошув деб атадик (functional perspective). у қуйидаги дастлабки икки шартга асосланган: • молиявий тизим функциялари унинг институт (муассаса)ларига қараганда кўпроқ барқарорлик характерига эга. бу функциялар вақтнинг оқими (ўтиши)га боғлиқ равишда камроқ даражада ўзгаради ва мамлакатдан мамлакатга унча катта фарқланмайди. • молиявий институт (муассаса)лар шакли мантиқан уларнинг функция-ларидан келиб чиқади. молия соҳасидаги инновация ва институтлар ўртасидаги рақобат охир-оқибат молиявий тизим фаолияти самарадорлигининг ошишига олиб келади. 5.1-расм. молиявий тизим функциялари молиявий ресурсларнинг самарали тақсимланишидан иборат …
3 / 18
аъминлаш; • рискни бошқариш (риский бошқарув) усулларини таъминлаш; • савдога имкон яратадиган ҳисоб-китобни амалга ошириш ва клиринг усулларини таъминлаш; • молиявий ресурсларни бирлаштириш ва турли корхоналарда эгаликнинг бўлиниши механизмини таъминлаш; • иқтисодиётнинг турли тармоқларида қарор қабул қилишнинг марказлаштирилмаган жараёнини мувофиқлаштириш имконини берадиган нарх-наво (баҳо) ахбороти билан таъминлаш; • стимуллаштириш муаммоларини ҳал қилиш усулларини таъминлаш. 2-савол баёни. кўп ҳолларда молиявий оқимлар ҳаракати жисмоний ёки юридик шахс бугунги кунда ўзининг маблағини бошқа шахсга келгусида ўрнига ўрин бошқа маблағни олиш учун, ва аксинча, беришига асосланган. талабаларга қарзлар, уй сотиб олиш қарзлари, жамғарилган пенсия ва ишлаб чиқариш қувватига капитал қўйилмалар – ушбу барча операциялар ресурсларни вақт (давр, замон)нинг бир нуқтасидан бошқасига ўтиши (жойлашуви)га олиб келади. ушбу каби вақт (давр, замон)лараро ресурсларнинг жойлашуви учун шарт-шароитларнинг таъминланиши молиявий тизим функцияларидан бири ҳисобланади. молиявий тизим ресурсларни вақт (давр, замон) бўйлаб жойлашувига ёрдам беришдан ташқари, ресурсларнинг маконда жойлашишида ҳам жуда муҳим рол ўйнайди. баъзида у ёки бу бизнес-лойиҳани …
4 / 18
есурсларини молиявий тизим ёрдамида кўчириб ўтказишга ўхшаб, риск ҳам кўчириб ўтказилади. молиявий тизимда воситачилар, масалан, рискни кўчириш билан боғлиқ фаолиятга ихтисослаштирилган суғурта компаниялари мавжуд. бу компаниялар ўзларининг рисклилик даражасини камайтиришни хохловчи мижозлардан махсус суғурта пулларини ундирадилар ва уларни маълум бир мукофот эвазига суғурта талабларини тўлашга ва рискни бўйнига олишга розилик берадиган инвесторларга берадилар. 3-савол баёни. молиявий тизим клиринг операцияларини амалга ошириш ҳамда товарлар, хизматлар ва активлар алмашинувини рағбатлантирувчи усуллар билан тўловларни амалга оширишга имкон (ёрдам) беради. молиявий тизимнинг энг муҳим функцияларидан бири одамлар ва фирмаларни товар ва хизматларни сотиб олиш жараёнида тўловларни амалга оширишнинг самарали усули билан таъминланишини ўз ичига олади. молиявий тизим катта кўламдаги корхонани ташкил этиш ёки йирик корхоналар капиталини кўп сонли мулкдорлар ўртасида бўлиш учун молия-вий маблағларнинг бирлашиш механизмини таъминлайди. замонавий иқтисодиётда тўлақонли бизнесни юргизиш учун зарур бўлган инвестицияларнинг минимал ҳажми, кўпинча, алоҳида одамнинг ва ҳатто энг катта оиланинг пул маблағларидан ошиқ бўлади. молиявий тизим уй хўжаликлари …
5 / 18
н миллионлаб одамлар ичидан, деярли кам одам профессионал даражада қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланади. бироқ, кўпинча фонд бозоридан анча йироқ бўлган одамлар қимматли қоғозлар биржасига асосланган ахборотни молиявий қарорлар қабул қилиш учун жалб қилишлари (фойдаланишлари) лозим. бундан ташқари, активларнинг нарх (баҳо)лари ва фоиз ставкалари менежерлар учун улар томонидан инвестицион лойиҳаларни танлашда ва молиявий шартномаларни тузишда таянч сигнал бўлиб хизмат қилади. мажбуриятлари бўйича молиявий бозорларда доимо битимлар тузиш билан шуғулланмайдиган менежерлар, одатда бошқа соҳаларда тўғри қарорлар қабул қилиш керак бўлганда, зарур ахборотларни олиш учун ҳар ҳолда бу бозорлардан фойдаланадилар. маънавий риск ёки масъулиятсизлик (moral hazard) муаммоси, масалан, қачонки суғурта полисига эгалик қилиш суғурталанган томон катта рискка йўл қўйганда ёки йўқотишга етакловчи ҳодисанинг олдини олишга кам ҳаракат қилганда юзага келади. айнан масъулиятсизлик кўпинча суғурта компаниялари томонидан рискнинг айрим турларини суғурта қилишни хоҳламасликларининг сабабига айланади. эътиборингиз учун раҳмат! image2.jpeg /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "i̇qtisodiy resurslarni bir to'liq qilib biriktirish va tashkil etish usullari"

слайд 1 16-мавзу. замонавий (амалий) молиявий тизим ва молиявий оқимлар режа молиявий тизим функциялари. иқтисодий ресурсларнинг вақт бўйлаб, давлат чегараси орқали ва иқтисодиётнинг бир тармоғидан бошқасига ўтиш (жойини ўзгартириш) усулини таъминлаш. рискни бошқариш (риский бошқарув) усулларини таъминлаш. савдога имкон яратадиган ҳисоб-китобни амалга ошириш ва клиринг усулларини таъминлаш. молиявий ресурсларни бирлаштириш ва турли корхоналарда эгаликнинг бўлиниши механизмини таъминлаш. иқтисодиётнинг турли тармоқларида қарор қабул қилишнинг марказлаштирилмаган жараёнини мувофиқлаштириш имконини берадиган нарх-наво (баҳо) ахбороти билан таъминлаш. стимуллаштиришнинг психологик муаммоларини ҳал қилиш усулларини таъминлаш. 1-савол баёни. молиявий тизимга, йўл-йўлакай, “молиявий битимлар тузи...

This file contains 18 pages in PPTX format (148.3 KB). To download "i̇qtisodiy resurslarni bir to'liq qilib biriktirish va tashkil etish usullari", click the Telegram button on the left.

Tags: i̇qtisodiy resurslarni bir to'li… PPTX 18 pages Free download Telegram