xufyona va korruptsiyaga qarshi kurash

DOCX 18 стр. 123,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 18
11-мавзу. хуфёна иқтисодиёт ва коррупцияга қарши кураш режа: 1. хуфёна иқтисодиётнинг мазмуни ва вужудга келиш сабаблари. 2. хуфёна иқтисодиёт турлари ва уларга қарши курашиш. 3. коррупциянинг иқтисодий хавфсизликка таъсири ва унга қарши кураш. 4. коррупция ва жиноий хуфёна иқтисодиётга қарши кураш 5. хуфёна иқтисодиётга қарши кураш усуллари 11.1. хуфёна иқтисодиётнинг мазмуни ва вужудга келиш сабаблари. хуфёна иқтисодиёт, коррупция, уюшган жиноятчилик ҳамма мамлакатларда ва ҳамма даврларда бўлган. иқтисодий адабиётларда хуфёна иқтисодиётга турли хил таърифлар берилган: хуфёна иқтисодиёт – қонун асосида ман қилинган фаолият турлари. хуфёна иқтисодиёт – иқтисодий фаолиятнинг кузатилмаган ва яширин фаолият тури. хуфёна иқтисодиёт - расмий статистикада у ёки бу сабабларга кўра ҳисобга олинмаган ҳар қандай иқтисодий фаолият бўлиб, унда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар ялпи ички маҳсулот таркибига киритилмайди ҳамда солиққа тортишдан четда қолади. иқтисодиёт фанида иқтисодиётнинг қайси секторга, яъни норасмий, кириминал, фактив, хуфёна ёки очиқ, расмий иқтисодиётга тегишли эканлигини аниқлашда қуйидаги мезонлар асос қилиб олинади: · давлатнинг …
2 / 18
ган маҳсулот (хизмат, · ишлар)нинг таннархини ошириб кўрсатиш; · расмий ҳисоб ва тўлов хужжатларида томонларнинг келишувига асосан бажарилган иш (кўрсатилган хизматлар) қиймати паст нархларда кўрсатилади, унинг қолган қисми нақд пул шаклида ўзаро тақсимлаб олинади. нақд пуллардаги даромад солиққа тортишдан яширилади. криминал, жиноий хуфёна иқтисодиётни ноқонуний ишлаб чиқариш, яширин ишлаб чиқариш ва онгли равишда олдиндан режалаштириб, ғаразли мақсадларни кўзлаб қилинган жиноятлар ташкил этади. ноқонуний ишлаб чиқаришга бизнес ва тадбиркорлик шаклида ташкил этилган, қонунчиликда қатъиян ман қилинган фаолият турлари киради. бундай фаолият турларига қуйидагилар киради: · қурол-яроғлар ишлаб чиқариш ва сотиш; · наркобизнес; · контрабанда; · қиморхона, қимор ўйинларини ташкил этиш; · одим савдоси; · фоҳишабозлик ва ҳ.к. хуфёна иқтисодиётга бўлган комплекс ёндашув уни қуйидагича таърифлаш имконини беради. хуфёна иқтисодиёт бозор хўжалигининг объектив ва доимо мавжуд бўлувчи тизими бўлиб, унинг доирасида хўжалик юритувчи субъектлар ноҳалол рақобат усуллари орқали иқтисодий манфаат олишга ҳаракат қиладилар, яъни, ўз ташаббуслари ёки ташқи шарт-шароитлар таъсирида қонунга, иш …
3 / 18
ётган корхона ишлаб чиқаришга катта капитал сарфлай олмайди, яъни фош бўлиб қолишдан чўчиб фаолиятни кэнгайтира олмайди ва ниҳоят, тўртинчидан, давлат олиши мумкин бўлган солиқ тушумларини ололмайди. «хуфёна» иқтисодиётнинг собиқ иттифоқда шаклланиш шарт-шароитларини кузатиш шуни кўрсатдики, у 80-йилларнинг ўрталарига келиб, кэнг кўлам ёзди (яширин хизмат соҳаси, товарларни давлат чакана тармоқини четлаб сотиб олиш, давлат моддий техник таъминоти тизимини четлаб, корхоналарни таъминлаш) хуфёна сектор ишлаб чиқаришда ҳам шакллана бошлади. худди шунга ўхшаш хуфёна иқтисодиёт шарқий европа мамлакатларида ҳам мавжуд еди. лекин уларда очиқ майда тадбиркорлик (чекланган даражада бўлса ҳам) каналлари мавжудлиги туфайли, «хуфёна» иқтисодиётнинг кўлами жуда ҳам катта эмас еди. аксарият ҳолларда инсонга кам куч сарфлаб, кўпроқ манфаат олишга интилиш хосдир. ю.н.попов, м.е тарасовларнинг фикрича, бундай рационализм ички тўсиқларнинг йетарли емаслиги ва баъзида уларнинг умуман йўқлиги шароитида инсонни хуфёна фаолият олиб боришга ундайди. инсон табиатини ўзгартириб бўлмайди, лекин инсоннинг хулқ-атворини у яшаётган муҳит, тарбияси, маданияти ва маънавияти белгилайди. инсон табиатидаги езгулик ва …
4 / 18
ҳнат муносабатлари соҳасида қонуний талабларни бажариш, зарур бўлганда низоларни суд орқали ҳал етиш учун сарфланадиган харажатлар). хуфёнa иқтисодиётни келиб чиқиш сaбaблaри aнтропологик иқтисодий ижтимоий ҳуқуқий мaънaвий сиёсий 11.1-чизма. хуфёна иқтисодиётнинг келиб чиқиш сабабларининг гуруҳланиши умумий қабул қилинган трансакция харажатлари нуқтаи назаридан хуфёна иқтисодиётнинг фаолият кўрсатиши ҳуқуқий базанинг такомиллашмаганлиги, давлат томонидан ўзига хос функсияларнинг самарасиз бажарилиши, хўжалик фаолиятида икки хил стандартларнинг кэнг тарқалиши каби товламачиликларнинг ўсиши билан боғлиқ катта миқдордаги трансакция харажатлари билан кузатилади. трансакция харажатлари ўсишининг сабаби хуфёна сектори иқтисодиёти емас, балки расмий иқтисодиётда юқори трансакция харажатларининг мавжудлиги хуфёна сектор фаолият кўрсатишининг сабабларидан бири бўлиб ҳисобланади. хуфёна бизнес иштирокчилари ўзини солиқлардан, лицензиялашдан, шартномалар тузишдан, қонунларга амал қилишдан озод қилади ва “ўйин қоидаларига” кўра мулкчилик ҳуқуқини мустақил равишда муҳофаза қилади ҳамда уни бузган хатти-ҳаракат учун жазолайди ва бу билан расмий фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларга қараганда рақобат жиҳатдан устунликка ега. жадвалда иқтисодиётнинг расмий ва норасмий секторларида тадбиркотлик фаолиятини ташкил етиш юзасидан …
5 / 18
+ мазкур жадвал шуни яққол кўрсатиб турибдики, иқтисодиётнинг хуфёна секторида аксарият позициялар бўйича фақат тадбиркорлик фаолиятини ташкил етишда трансакция харажатлари расмий иқтисодиётга қараганда анча паст(6+/2+). масалан, йерга егалик қилиш ёки уни ижарага олиш ҳуқуқларининг ноқонуний қўлга киритилиши иморат солувчилар учун бепулга тушмайди, лекин барча расмий тартиб-қоидалар ва ушбу трансакцияни амалга оширувчи инстансиялар, сарфланган вақт ва бошқа сарф-харажатларни ҳисобга олган ҳолда нолегитим йўл айрим субъектлар учун анча осон ва фойдали бўлиб чиқади. чунки хуфёна иқтисодиёт расмий иқтисодиётдан ўтиб бўлинмас тўсиқ билан ажралмаган, кўпчилик хўжалик юритувчи субъектлар трансакцияларни хуфёна сектор ёрдамида амалга ошириш мумкин. шуларни инобатга олганда норасмий сектор фаолиятини чеклаш нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки тадбиркорлик фаолияти юритиш учун сарфланадиган трансакция харажатларини ҳам қисқартириб бериш муҳим аҳамиятга эга. шуни ҳам таъкидлаш керакки, қонунларга итоат етиш “баҳоси” тўғридан- тўғри пул харажатларинигина емас, балки у ёки бу процедураларни амалга ошириш учун кетадиган вақтни ҳам ўз ичига олади. айнан шу ҳолат кўп ҳолларда хуфёна фаолият …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 18 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "xufyona va korruptsiyaga qarshi kurash"

11-мавзу. хуфёна иқтисодиёт ва коррупцияга қарши кураш режа: 1. хуфёна иқтисодиётнинг мазмуни ва вужудга келиш сабаблари. 2. хуфёна иқтисодиёт турлари ва уларга қарши курашиш. 3. коррупциянинг иқтисодий хавфсизликка таъсири ва унга қарши кураш. 4. коррупция ва жиноий хуфёна иқтисодиётга қарши кураш 5. хуфёна иқтисодиётга қарши кураш усуллари 11.1. хуфёна иқтисодиётнинг мазмуни ва вужудга келиш сабаблари. хуфёна иқтисодиёт, коррупция, уюшган жиноятчилик ҳамма мамлакатларда ва ҳамма даврларда бўлган. иқтисодий адабиётларда хуфёна иқтисодиётга турли хил таърифлар берилган: хуфёна иқтисодиёт – қонун асосида ман қилинган фаолият турлари. хуфёна иқтисодиёт – иқтисодий фаолиятнинг кузатилмаган ва яширин фаолият тури. хуфёна иқтисодиёт - расмий статистикада у ёки бу сабабларга кўра ҳисобга олинмаг...

Этот файл содержит 18 стр. в формате DOCX (123,7 КБ). Чтобы скачать "xufyona va korruptsiyaga qarshi kurash", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: xufyona va korruptsiyaga qarshi… DOCX 18 стр. Бесплатная загрузка Telegram