керамзит ишлаб чиқариш учун хомашёлар

PPTX 16 стр. 162,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
8-мавзу: керамзит ишлаб чиқариш учун хом ашёлар р е ж а 1.керамзит ҳақида умумий тушунча 2.керамзит ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва унга қўйиладиган талаблар 3. гил хомашёсининг хусусиятларини яхшилаш. 8-мавзу: керамзит ишлаб чиқариш учун хом ашёлар р е ж а 1.керамзит ҳақида умумий тушунча 2.керамзит ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва унга қўйиладиган талаблар 3. гил хомашёсининг хусусиятларини яхшилаш. таянч иборалар: керамзит, керамзит шағали, керамзит хомашёси, гил ва гилтупроқ, ҳарорат, гилнинг кўпчиши, кўпчиш коэффициенти, осон эрувчанлик, кўпчиш интервали иссиқликни изоляция қилувчи деворбоп панеллар, монолит деворлар ва ҳар хил юк кўтарувчи конструкциялар тайёрлашда енгил ғовак тўлдирувчиларни ишлатиб самарали енгил бетонлар олиш имконини беради. оғир тўлдирувчиларни енгил тўлдирувчиларга алмаштириш натижасида бетоннинг хусусиятларини керакли даражада ўзгартириш, зичлигини камайтириш, иссиқлик ўтказувчанлиги ва бошқаларни яхшилаш мумкин. шунингдек айрим ғовак тўлдирувчиларнинг етарли мустаҳкамлиги асосида юқори мустаҳкамликдаги конструкцион енгил бетонлар тайёрланади. республикамизда табиий ғовак тўлдирувчилар заҳираси чегараланганлиги сабабли сунъий ғовак тўлдирувчилар олишга эҳтиёж сезилади. шу сабабли ўзбекистоннинг турли …
2 / 16
рамзит чақиқ тоши ишлаб чиқарилади. керамзит шағали донаси юмалоқ шаклда, структураси ғовак ва ячейкасимон бўлади. керамзит донасининг юза қисми зич қатлам билан қопланган, ранги қўнғир қора, бўлинганда қорамтир бўлади. гилнинг кўпчиши иккита жараёнга боғлиқ: газ ажралиши ва гилнинг пиропластик ҳолатга ўтишидир. газ ажралиши–бу темир оксидларининг органик моддалар билан бирикишидан кейинги қайтарилиш реакцияси бўлиб бирикмаларнинг оксидланиши, гидрослюда ва бошқа сувли бирикмаларни дегидратацияси, карбонатларнинг диссоциациясига боғлиқ. гилнинг пиропластик ҳолатга ўтиши, гилда юқори ҳароратда суюқ фазанинг (эритма) ҳосил бўлишидир. натижада гил юмшаяди, пластик деформация қобилияти юзага келади, ажралаётган газлар асосида кўпчийди ва натижада газ ўтказмайдиган материалга айланади. керамзит ишлаб чиқаришда хомашё сифатида чўкинди жинсларга кирувчи гил жинслар ишлатилади. хомашё материал сифатида метаморфик тоғ жинсларига мансуб тошсимон гилли жинслар – гил сланслари ва аргиллитлар ишлатилади. гил жинслар мураккаб минералогик таркиб билан фарқланади ва уларда гил минераллар (каолинит, монтмориллонит, гидрослюдалар) дан ташқари кварц, дала шпати, карбонатлар, темир, органик қўшимчалардан иборат бўлади. гил минераллари гил моддаларидан …
3 / 16
грануланинг зичлиги; ρк – кўпчиган керамзит грануласининг зичлиги; пп - қуруқ хом грануланинг пиширишдаги масса бўйича йўқотиши,% керамзит ишлаб чиқаришда гил хомашёсининг кўпчиш коэффициенти 2 дан кам бўлмаслиги (3-4 бўлса яхши) керак. гил хомашёсига қўйиладиган иккинчи талаб, бу унинг осон эрувчанлигидир, яъни хомашёни куйдириш 1250 0с дан ошмаслиги керак, акс ҳолда гил таркибидаги газлар эркин чиқиб кетади ва натижада хом гил грануласи кўпчимайди. гил хомашёсига қўйиладиган учинчи талаб, бу керакли кўпчиш интервали ҳисобланади. бу пишириш ҳарорати чегараси билан, кўпчиш бошланиши ҳарорати орасидаги фарқ ҳисобланади. кўпчиш ҳарорати деб, зичлиги 0,95 г/см3 га тенг керамзит гранулаларининг ҳосил бўлиш ҳароратига айтилади. пишириш ҳарорати чегараси эса керамзит грануласи юзасининг эриган суюқ қатлам билан қопланиши ҳарорати тушунилади. керамзит шағалини ишлаб чиқаришда ҳароратнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик керак, акс ҳолда гранулалар юзаси эриб бир-бири билан елимланиб қолади. бу эса керамзит шағалининг чиқишини камайтиради ва баъзан печни ишдан чиқаради. керамзит шағалини ишлаб чиқаришда ҳароратни белгиланган оптимал …
4 / 16
гарди. шу корхонада 40 суткада маҳсулот назорати қуйидагиларни кўрсатди: ўртача уйма зичлиги 339 кг/м3, алоҳида намуналар учун 270-470 кг/м3. бир неча корхоналарда ишлаб чиқарилган керамзит сифатини ўрганиш шуни кўрсатадики, барча жойда керамзит бир жинсли бўлмайди. керамзит шағалини олишнинг технологиясида бир жинсли бўлмаган хомашё асосидаги ҳар бир гранула турлича кўпчийди, бунда печдаги ҳароратнинг доимий ўзгариб туриши таъсир кўрсатади. натижада керамзит шағали бу турлича зичлик ва мустаҳкамликка эга кўпчиган гранулалар йиғиндисидан иборат бўлади. бундай биржинсли бўлмаган тўлдирувчини қўллаб, сифат бўйича биржинсли бетон олиб бўлмайди. керамзит бетон асосида олинадиган конструкциялар етарлича мустаҳкам бўлиши учун, шу тўлдирувчининг минимал статистик мустаҳкамлигини, массаси ва иссиқлик ўтказувчанлигини ҳисоблашда эса тўлдирувчининг максимал зичлиги инобатга олиниши керак. керамзитнинг бир жинслилигини оширишнинг иккита йўли мавжуд: а) ишлаб чиқариш технологиясини замонавийлаштириш, хомашёни ўта синчков қайта ишлаш, гранулалар олиш, исситишга тайёрлаш, куйдириш ва совитиш режимларини меъёрлаш, фракцияларга ажратишни яхшилаш; б) тайёр керамзит шағалини фақат йириклиги бўйича эмас, балки доналар зичлиги бўйича ҳам …
5 / 16
керамзит ишлаб чиқариш учун хомашёлар - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "керамзит ишлаб чиқариш учун хомашёлар"

8-мавзу: керамзит ишлаб чиқариш учун хом ашёлар р е ж а 1.керамзит ҳақида умумий тушунча 2.керамзит ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва унга қўйиладиган талаблар 3. гил хомашёсининг хусусиятларини яхшилаш. 8-мавзу: керамзит ишлаб чиқариш учун хом ашёлар р е ж а 1.керамзит ҳақида умумий тушунча 2.керамзит ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва унга қўйиладиган талаблар 3. гил хомашёсининг хусусиятларини яхшилаш. таянч иборалар: керамзит, керамзит шағали, керамзит хомашёси, гил ва гилтупроқ, ҳарорат, гилнинг кўпчиши, кўпчиш коэффициенти, осон эрувчанлик, кўпчиш интервали иссиқликни изоляция қилувчи деворбоп панеллар, монолит деворлар ва ҳар хил юк кўтарувчи конструкциялар тайёрлашда енгил ғовак тўлдирувчиларни ишлатиб самарали енгил бетонлар олиш имконини беради. оғир тўлдирувчиларни ен...

Этот файл содержит 16 стр. в формате PPTX (162,1 КБ). Чтобы скачать "керамзит ишлаб чиқариш учун хомашёлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: керамзит ишлаб чиқариш учун хом… PPTX 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram