qurilish materiallari

DOC 6 pages 63.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
маҳаллийлаштириш ва инвестиция дастурларининг қурилиш материаллари саноати истиқболидаги ўрни ва аҳамияти бугунги ҳаёт талаби ва одамларимиз истаклари ўзгармоқда. халқимиз ҳақли равишда яхши яшашга интилмоқда. бу оддий гап эмас. дунёдаги воқеа-ҳодисаларни, анъаналарни таҳлил этиб, энг мақбулини турмуш тарзига қабул қилаётган юртдошларимиз билан ҳамқадам ва ҳамнафас ишлашга ҳаракат қилаяпмиз. президентимизнинг ҳамма нарса инсон учун, унинг бугуни ва келажаги учун, деган эзгу ғояси халқимизнинг яшаш тарзи ва дунёқарашини тубдан ўзгартириб юборди. барча фуқароларимиз келажакка, эртаси бугундан яхши бўлишига астойдил интилмоқда ва ишонмоқда. буни биргина шаҳар ва қишлоқларда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўлами кун сайин кенгайиб, оммалашиб бораётганидан ҳам англаш мумкин. ижтимоий соҳа объектлари, нотурар ва аҳоли турар жойлари учун сифатли, арзон, замонавий қурилиш материаллари зарур бўлмоқда. қурилиш ишлари қийматининг 55—60 фоизини қурилиш материаллари ташкил этишини, замонавий архитектура янги, сифатли, арзон, енгил ва зилзилабардош, инновацион қурилиш материалларини талаб этишини инобатга оладиган бўлсак, тармоқ тараққиёти аҳамиятини ҳис қилиш қийин эмас. 2017 йилга қадар …
2 / 6
иқ тош 1 триллион 395 миллиард, цемент, бетон ва сунъий тошдан йиғма конструкциялар 1 триллион 72 миллиард, алюминийдан тайёрланган конструкциялар 724 миллиард, табиий қумлар 643 миллиард, қора металлардан тайёрланган конструкциялар 598 миллиард, сендвич панеллар 580 миллиард, ўтга чидамсиз керамик ғиштлар 485 миллиард, ёғоч қириндисидан плиталар 391 миллиард, легирланмаган пўлатдан совуқлайин деформация қилинган уголоклар, махсус ва шаклдор профиллар 355 миллиард, қуйиш учун тайёрланган бетон 351 миллиард, пластмассадан қаттиқ қувурлар, трубкалар ва шланглар 342 миллиард сўмни ташкил этди. булар оддий рақамлар эмас, балки мамлакатимизда соҳага қаратилаётган эътибор ва эътироф самарасидир. жорий йилда жамият таркибидаги корхоналар томонидан жами 3 триллион 800 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ўсиш суръатини 2017 йилга нисбатан 107 фоизга етказиш режалаштирилган. белгиланган режа бўйича ўтган олти ойлик натижаларга эътибор қаратамиз. бунда 2 триллион 271 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 101 фоизга етказилди. шунингдек, бу даврда 183,3 миллиард сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиши эвазига ўсиш …
3 / 6
кспорт ҳажми 2016 йилда 12,9 миллион доллар, 2017 йилда 23,7 миллион долларни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг саккиз ойида 27 миллион 600 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. режа бўйича кўрсаткич 112,6 фоизни ташкил этди. бугунги кунда жамият таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқарилган керамик плиткалар, сантехкерамика маҳсулотлари, қуруқ қурилиш аралашмалари, пишган ғишт, табиий тошдан ясалган қопловчи буюмлар, оҳак, полипропилен қувурлар, фитинглар сингари қурилиш материалларига россия, украина, қозоғистон, қирғизистон, туркманистон бозорларида талаб ортиб бормоқда. эндиликда улар қаторига тожикистон ва афғонистон ҳам қўшилди. негаки, бу давлатларга 2017 йилдан сантехкерамика буюмлари, асбест буюмлар, керамик плиткалар, қурилиш ойнаси ва цемент каби маҳсулотлар экспорт қилинмоқда. қайд этиш жоизки, жамиятда қурилиш материалларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда. бу жараёнда экспорт қилинадиган маҳсулотлар турини кўпайтириш ва уларнинг экспорт географиясини кенгайтириш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган. шу мақсадда, покистон республикасининг «бахрия тавн» йирик компаниясига ишлаб чиқарилаётган 10 дан ортиқ қурилиш материалларининг намуналари, беларусь республикасига мамлакатимизда мавжуд табиий пардозбоп …
4 / 6
ига асосан жамият томонидан 2018—2019 йилларда жами лойиҳалар қиймати 1 миллиард 165 миллион долларга тенг (2018 йилда 227 миллион доллар, 2019 йилда 566,4 миллион доллар ва истиқболли лойиҳалар бўйича — 470 миллион доллар) 16 та инвестиция лойиҳаининг амалга оширилиши белгиланган. бугунги кунда инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш бўйича аниқ муддат ва масъулларни белгилаган ҳолда «йўл хариталари» ишлаб чиқилди. бундан ташқари, ҳар бир лойиҳа бўйича тармоқ жадваллари тасдиқланди. инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари, техник-иқтисодий асослари ҳисоб-китоблари ва смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. жорий йилнинг 8 ойида инвестиция лойиҳалари бўйича 18,7 миллион доллар ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлса, бу кўрсаткич амалда 37,1 миллион долларни ташкил этди. 2018 йилнинг 9 ойи якуни билан жами 53,2 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, белгиланган режа 132,2 фоизга бажарилиши кутилмоқда. йил якунига қадар умумий қиймати 128,7 миллион доллар бўлган 6 та лойиҳа ишга туширилиши таъминланади, натижада жиззах вилоятида йилига 2,5 …
5 / 6
иш дастурлари доирасида 2018—2019 йилларда 26,2 триллион сўмлик 712 та, шу жумладан, 2018 йилда 927,4 миллион долларлик 549 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади. 2018 йил 1 сентябрь ҳолатига 549 та лойиҳа бўйича 4 триллион 232 миллиард сўмлик маблағ ўзлаштирилди. хусусан, қорақалпоғистон республикасида «титан цемент» масъулияти чекланган жамиятида 200 минг тонна цемент ишлаб чиқариш учун 37,5 миллион доллар, сурхондарё вилоятида «сурхон цемент инвест» хорижий корхонасида 360 минг тонна цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 46,7 миллион доллар, навоий вилоятида «зарафшон ойна» масъулияти чекланган жамиятида йилига 10 миллион квадрат метр қурилиш ойнаси ва 250 миллион дона шиша идишлар ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 97 миллион евро, хоразм вилоятида new best style масъулияти чекланган жамиятида 2,1 миллион ўрам гулқоғоз ва 1 миллион қути гулқоғоз елими ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 5,7 миллион доллар, тошкент вилояти «ангрен» эркин иқтисодий зонасида great wall ceramic қўшма корхонасида йилига 3,5 миллион квадрат метр керамик плиткалар ва 200 …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "qurilish materiallari"

маҳаллийлаштириш ва инвестиция дастурларининг қурилиш материаллари саноати истиқболидаги ўрни ва аҳамияти бугунги ҳаёт талаби ва одамларимиз истаклари ўзгармоқда. халқимиз ҳақли равишда яхши яшашга интилмоқда. бу оддий гап эмас. дунёдаги воқеа-ҳодисаларни, анъаналарни таҳлил этиб, энг мақбулини турмуш тарзига қабул қилаётган юртдошларимиз билан ҳамқадам ва ҳамнафас ишлашга ҳаракат қилаяпмиз. президентимизнинг ҳамма нарса инсон учун, унинг бугуни ва келажаги учун, деган эзгу ғояси халқимизнинг яшаш тарзи ва дунёқарашини тубдан ўзгартириб юборди. барча фуқароларимиз келажакка, эртаси бугундан яхши бўлишига астойдил интилмоқда ва ишонмоқда. буни биргина шаҳар ва қишлоқларда амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўлами кун сайин кенгайиб, оммалашиб бораётганидан ҳам англаш мумкин. ...

This file contains 6 pages in DOC format (63.5 KB). To download "qurilish materiallari", click the Telegram button on the left.

Tags: qurilish materiallari DOC 6 pages Free download Telegram