moliyani boshqarish

DOCX 10 стр. 34,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 10
4-мавзу : молияни бошқариш режа: 1. молияни бошқариш ҳақида тушунча. 2. молияни бошқариш органлари ва уларттг функциялари. 3. бозор иқтисодиёгига ўтиш шароитида молиявий режалаштиришдаги ўзгаришлар. таянч иборалар: · молияни бошқариш; · молия тизими; · молияни бошқариш органлари; · молия вазирлигининг функционал таркиби ва вазифалари · солиқ қўмитасининг функционал таркиби ва вазифалари; · молияни оператив ва стратегик бошқариш · давлат молиясини бошқаришнинг стратегик вазифалари 1. молияни бошқариш ҳақида тушунча. бошқарув - бу маълум бир ижобий натижага эришиш учун, услублар ва тамойиллар йиғиндиси орқали бирор объектга мақсадга мувофиқ таъсир этишдир. инсон фаолиятининг барча соҳаларига, шу жумладан молиявий соҳасига ҳам бошқарув жараёни тааллуқлидир. молиявий бошқарувни маълум бир услуб ва тамойилларга ҳамда рағбатлантириш ва санкцияларга таяниб махсус аппарат амалга оширади. маълумки, у ёки бу кўринишдаги вазифаларни бажаришда турли хил йўналишдага ечимлар мавжуд бўлади, аммо уларни самарали ечишюшг ўзига хос бўлган муаммоларни бор имкониятлардан тез ва самарали фойдаланиш ёҳуд, янги давр талабига мос бўлган услубларни …
2 / 10
алари мавжуддир. жумладан, молияни бошқаришда бир нечта умумий хусусиятга эга бўлган функционал элементлар мавжуд. 1.режалаштириш; 2.оператив бошқариш;. 3.назорат. молияни бошқариш функционал элементлари ичида асосий ўринни режалаштириш ташкил қилади. чунки айнан режалаштиришда субъект ҳар томоилама ўзининг молиявий ҳолатини баҳолай олади, яъии молиявий ресурсларнинг қандай ҳолатдалиги, қандай кўрсаткичлар молиявий ресурслардав устивор аҳамиятга молик бўлган йўналишларда фойдаланилиши ва ҳ. к. субъект молияни бошқариш қарорини жуда тўғри ва тўлиқпигича ишончли бўлган молиявий маълумотларга таянган ҳолда тасдиклайди. акс ҳолда салбий натижаларга дуч келиш табиийдир. оператив бошқариш бу - минимал ҳаражат қилиб максимал самарага эришиш ва молиявий ресурсларни юқори самара олиш учун қайта тақсимлашга қаратилган комплекс ишлар йиғиндисидир. оператив бошқариш эгилувчанлик хусусиятига эгадир. назорат - бошқарув элементи сифатида бир вақтнинг ўзида молияни режалаштиришда ҳамда оператив бошқаришда қўлланилади. назорат ҳақиқий натижа билан режадаги кўрсаткичларни таққослашга ёрдам беради, молиявий ресурсларни ўстириш йўлларини кўрсатади ва улардан самарали хўжалик юритиш йулларини кўрсатиб беради. молияни бошқариш шартли ҳолатда умумий бошқарув ва …
3 / 10
а оширади. молияни оператив бошқариш молиявий аппаратга юклатилган. давлат оператив бошқариш ёрдами билан тармоқлар иқтисодвдаги барча тузулмаларда молияни бошқаради. айнан молиявий аппарат молиявий режалаштириш ишларини, ҳисоб ва таҳлил, назорат ва тартибга солиш, молия режасини тузиш ва бажариш вазифаларини бажаради. тармоқлар иқтисодидаги хўжалик субъектларининг молиясини бошқаришни молия бўлимлари ўз зиммасига олса, суғурта фаолиятида махсус суғурта тузулмалари бажаради ва давлат молиясини бошқаришни барча чора- тадбирларни молия вазирлиги ва давлат солиқ қўмитаси амалга оширадилар. молияви бошқаришни тўғри ташкил қилиш улардан самарали фойдаланишни белгилаб беради. биринчи навбатда, молияни бошқариш субъектлари томонидан ишни қай йўсинда ташкил қилинганлиги оператив бошқарув органлари фаолиятига бевосита таъсир қилади. шунга таянган ҳолда молиявий аппаратнинг мавқеи анча юқори бўлиши шарт. акс ҳолда молиявий тузилма ишчиларнинг малакаси ва мутахасислигига бўлган юқори талабни амалга ошира олмайди ва натижада молияни бошқаришда оқсоқликка юз тутади. ҳозирги кунда молия вазирлигининг аппаратида вазирдан ташқари еттита вазир муовини мавжуддир. шу билан бир қаторда вазирлик аппаратида бир нечта мақсадли …
4 / 10
маси ўрнида вужудга келган бўлиб ўзига хос хусусиятларга эга. давлат солиқ қўмитаси вертикал тузилмага эга бўлиб, унга вилоятлардаги солиқ бошқармалари бўйсунади, солиқ бошқармаларига эса туманлардаги маҳаллий молия органлари таркибига бевосита кирмайдиган солиқ инспекциялари бўйсунади. мамлакатда молияни бошқаришдаги тузулмавий ўзгаришларни ташкил этиш асосий мақсад эмас, балки молия тизимининг жамиятдаги иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларга таъсирини ошириш бириичи томондан бўлса, иккинчи томондан тармоқлар иқтисодини қайта кўриб тезда бозор иқтисодига босқичма- босқич ўтишни таъминлашдир. молияни бошқаришни қайта қуришнинг марказий бўғинларидан бўлиб маҳаллий - худудий субъектларнинг эркин молия сиёсатини юргазишни таъминлашдир. 1999 йилда маҳаллий бюджетлар даромади давлат даромадининг қарийиб 60%дан юқорисини ташкил қилмоқда. мазкур кўрсаткич молияни бошқаришдаги илк ижобий натижалар нишонасидир. 3. бозор иқтисодига ўтиш шароитида молиявий режалаштиришдаги ўзгаришлар молиявий режалаштиришнинг объекти бўлиб хўжалик субъектлари ва давлатнинг молиявий фаолияти ҳисоблакади. ҳар бир хўжалик субъекти молиявий режасинй тузади, яъни бу алоҳида муассасанинг смета ҳаражатларидан тортиб то давлатнинг йиғма молия балансигача қамраб оладиган муҳим жараёндир. ҳар қандай …
5 / 10
қлаш; марказлашган ва марказлашмаган фондлар ўртасидаги тақсимлашларни оптимал йулларини кидириб топиш ва бошқалар. иқтисодиётни маъмурий бошқариш шароитида молиявий режалаштириш директив хусусиятга эга бўлиб, давр талабига мос эгилувчанликка молик эмас эди. режалаштириш 5 йиллик, 20 йиллик кўринишларга хос эди. зотан, 1 йиллик режалаштириш мавжуд бўлсада, у юқоридаги директив режалаштиришдан келиб чиқар эди. молиявий режалаштиришда асосий урғу тақсимлашга қаратилса, бозор иқтисодида асосан айирбошлашга қаратилгандир. чунки, айнан айрибошлашда товарлар ва ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатлар намоён бўлади. шундай қилиб, бозор иқтисодиёти шароитида молиявий режалаштиришнинг асосий ва устивор иқтисодий кўрсаткичлари бўлиб, товар ва хизматларни ишлаб чиқиш ва сотиш механизмида қатнашадиган пул, баҳо, қиймат қонуни, талаб ва таклиф қонуни мужассамланади. бозор иқтисодиёти молиявий режалаштиришни рад этмайди. аммо, бозор муносабатлари режали иқтисодиётга қараганда режалаштиришни эгилувчан, яъни давр талабига мослаб ўзгартириб боради. молиявий режалаштириш бир нечта услубларга таянган ҳолда амалга оширилади. шулардан асосийлари бўлиб қуйидагалар ҳисобланади: 1. экстраполяция усули; 2. норматив усули; 3. математик моделлаштириш усули. экстраполяция усулининг …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 10 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "moliyani boshqarish"

4-мавзу : молияни бошқариш режа: 1. молияни бошқариш ҳақида тушунча. 2. молияни бошқариш органлари ва уларттг функциялари. 3. бозор иқтисодиёгига ўтиш шароитида молиявий режалаштиришдаги ўзгаришлар. таянч иборалар: · молияни бошқариш; · молия тизими; · молияни бошқариш органлари; · молия вазирлигининг функционал таркиби ва вазифалари · солиқ қўмитасининг функционал таркиби ва вазифалари; · молияни оператив ва стратегик бошқариш · давлат молиясини бошқаришнинг стратегик вазифалари 1. молияни бошқариш ҳақида тушунча. бошқарув - бу маълум бир ижобий натижага эришиш учун, услублар ва тамойиллар йиғиндиси орқали бирор объектга мақсадга мувофиқ таъсир этишдир. инсон фаолиятининг барча соҳаларига, шу жумладан молиявий соҳасига ҳам бошқарув жараёни тааллуқлидир. молиявий бошқарувни маълум бир услу...

Этот файл содержит 10 стр. в формате DOCX (34,7 КБ). Чтобы скачать "moliyani boshqarish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: moliyani boshqarish DOCX 10 стр. Бесплатная загрузка Telegram