narxning ko'rinishlari va tasnifi

PPTX 24 sahifa 294,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
презентация powerpoint 2-мавзу:нархнинг кўринишлари ва таснифи. режа 1.товар айланишни таъминлаш хусусиятларига қараб нархларнинг таснифи. 2.нархлар таснифи. 3.нарх тизими. 1.товар айланишни таъминлаш хусусиятларига қараб нархларнинг таснифи. нархлар ўз иқтисодий моҳиятига кўра бир неча белгиларга бўлинади. унинг энг асосий белгиси товар айланишини таъминловчи хусусиятига қараб юзага келади ва бир неча хилларга бўлинади, яъни: саноат маҳсулотларининг улгуржи нархларига ; қурилиш маҳсулотларининг нархларига; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш нархларига; йўловчи ва юк ташувчи транспортларининг тарифларига; чакана нархларга; аҳолига хизмат кўрсатиш тарифларига; экспорт ва импорт нархларига. саноат маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўз навбатида икки турга бўлинади: корхонанинг улгуржи нархига; саноат маҳсулотларининг улгуржи нархларига. саноат маҳсулотларининг улгуржи нархлари- бу корхоналар маҳсулотининг сотиш нархи бўлиб, корхона мулк шаклидан қатъий назар улгуржи айланма таркибидаги нархда ўз аксини топади. маҳсулотнинг улгуржи нархлардаги ҳаракати уни эгалик, яъни мулкий шаклини ўзгартиради. корхонанинг улгуржи нархи бу-корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг нархи бўлиб, корхона ўз маҳсулотини бу нархда улгуржи савдо ташкилотларига сотади. корхона маҳсулотни улгуржи …
2 / 24
лот корхоналари улгуржи савдо корхоналардан маҳсулотларни сотиб оладилар. бунда маҳсулотнинг корхона улгуржи нархига улгуржи савдо ташкилотининг хизмат ҳақи кушилади. нархлар товар ҳаракати қайси босқичда эканлигидан келиб чиққан ҳолда шаклланади. асосан товар ҳаракати учта босқични босиб ўтади: корхона - улгуржи савдо; улгуржи савдо- чакана савдо; чакана савдо-истеъмолчилар. товар ҳаракатининг ушбу босқичларида эса уч хил кўринишдаги нархлар вужудга келади: 1.корхона улгуржи нархи ёки ишлаб чиқарувчи нархи. 2.саноат улгуржи нархи. 3.чакана нарх. қурилиш маҳсулотлари нархлари. қурилиш маҳсулотлари ҳам қуйидаги уч хил нархлар орқали баҳоланади: смета қиймати - ҳар бир объект учун қилинадиган ҳаражатларнинг чегаравий миқдори. прейскурант нарх-типли қурилиш объекти якуний маҳсулот бирлигининг ўртача смета қиймати (масалан 1 кв. метр яшаш майдонини қуриш учун 1 кв. м буёк ишлари ва бошқалар). келишилган нарх - бюртмачи ва бажарувчи ўртасидаги келишув асосида қуйилади. нархнинг амал қилиш майдони бозор иқтисодиёти шароитида янада кенгайиб боради. ҳарид нархлар; сотиб олиш нархлари; йўловчи ва юк ташиш транспорти тарифи; коммунал ва …
3 / 24
иший хизмат кўрсатиш нархлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи ва хоказо. ягона ва поясли нархлар (яъни газ, электр энергияси, транспорт, квартира тўлов лари каби маҳсулот ва хизматлар) давлат органлари томонидан бошқарилади. 2.маҳсулотларни етказишда транспорт ҳаражатлари истеъмолчилар томонидан қопланишига қараб таснифланиши мумкин. нарх ўз вақтида турларга ҳам булиниши мумкин. - маҳсулот ишлаб чиқарилган жойдаги нарх. буни ҳаридор барча аниқ транспорт ҳаражатларини (нархдан ташқри) тулайди. - транспорт ҳаражатлари қўшилган ягона нарх. барча транспорт ҳаражатларининг ўртачаси ҳисобга олинган ҳолда эътиборга олинади; - зоналар бўйича нархлар. маҳсулот ишлаб чиқарилган жойига қараб нархлар зоналарга бўлинади. ҳар бир зона учун алоҳида нарх белгиланади. зона узоқлашган сари нарх ҳам усиб боради. - базис пункти асосида аниқланадиган нархлар. бунда бир неча географик пунктлардан келиб чиқиб корхона (фирма) аниқ бир маҳсулотга базис нархларини ўрнатади. 3.нархлар давлат органларига боғлиқлик даражасига қараб ҳам қуйидагича тавсифланади: - эркин нархлар бу давлат маъмурий органларининг аралашувисиз бозордаги талаб ва таклиф таъсирида эркин ҳолда юзага келади; …
4 / 24
га кириш», «психологик нарх», «лидер оркасидан эргашиш», «нуфўзли нарх». а) "қаймоғини олиш " нархи деганда аввало истеъмолчи сотиб олишга тайёр бўлган янги товарга нарх қуйилиши эътироф этилади. қиммат нархдаги талаб қониқтирилгандан кейингина юқори нархдан ташкил топган товарлар юзасидан пул тушуми амалга оширилади. нархни пасайиши билан товар сотув доираси ўртасидаги боғлиқлик янги ҳаридорларни жалб этилишибилан белгиланади. нарх белгилашда "қаймоғини олиш" усули ўз афзалликлари - юқори нарх катта миқдорда фойда олишни таъминлайди; - юқори нарх корхонага товарни янада сифатли қилиб ишлаб чиқариш имкониятини беради; - товар юқори нархда сотилиш жараёнида сифатли товар обрусига эга бўлади ва нархи пасайган пайтда уни сотиш енгиллашади; - юқори нарх обрули товарга нисбатан талабни оширилишига кумаклашади; - юқори нарх қўйиш осонгина, яъни нархни тушуриш йўли билан тузатилади ва бу ҳол ҳаридорлар томонидан ижобий ёки энгил қабул қилинади. «бозорга кириш» нархи. бунда корхона ўз товарига рақобатчиларнинг худди шундай товарларига нисбатан паст нарх қўйиши мумкин бўлади. бундан мақсад кўпроқ …
5 / 24
и куяди. д) "ҳаражатларни қоплаш" нархи. бу нархда ишлаб чиқариш ҳаражатлари, маъмурий товарни сотиш ҳаражатлари ҳамда ўртача фойда меъёри киради. ушбу нархни ҳисоблашда қуйидаги 2- формулага амал қилинади. н=ичх+ мбх+ ф (2) бунда: н- нарх; ичх - ишлаб чиқариш ҳаражатлари; мбх - маъмурий бошқарув ҳаражатлар; ф - мазкур тармоқдаги ўртача фойда; н - нарх. е) «нуфўзли нархлар» - юқори сифатли, машхур фирмаларда ишлаб чиқариладиган товарларга қуйилади. нархлаштириш усулларининг қайси бирини қўллаш фирма рахбарияти томонидан куйдагиларни ҳисобга олган ҳолда танлайди: - янги товарнинг бозорда сотилиш тезлигини; - фирманинг назоратида бўлган бозор ҳиссасини; - товарнинг хусусиятларини; -инвестициянинг қайтиш вақтини; -бозор шароитини; -фирманинг минтақада тутган ўрнини. бозорда жуда кўп вақт давомида сотиладиган товарларга қуйидаги кўринишдаги нархлар қуйилади: 1.сирпанчиқ (сузувчи) ёки тушувчи нархлар; 2.узоқ муддатли нарх; 3. бозорнинг истеъмол сегментли нархлари; 4. эгилувчан нарх; 5. устуворлик нархи; 6. ишлаб чиқариши тўхтатилган товарлар нархи; 7. бошқа корхоналарга нисбатан паст белгиланган нархлар; 8. келишув нархи; 9. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"narxning ko'rinishlari va tasnifi" haqida

презентация powerpoint 2-мавзу:нархнинг кўринишлари ва таснифи. режа 1.товар айланишни таъминлаш хусусиятларига қараб нархларнинг таснифи. 2.нархлар таснифи. 3.нарх тизими. 1.товар айланишни таъминлаш хусусиятларига қараб нархларнинг таснифи. нархлар ўз иқтисодий моҳиятига кўра бир неча белгиларга бўлинади. унинг энг асосий белгиси товар айланишини таъминловчи хусусиятига қараб юзага келади ва бир неча хилларга бўлинади, яъни: саноат маҳсулотларининг улгуржи нархларига ; қурилиш маҳсулотларининг нархларига; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш нархларига; йўловчи ва юк ташувчи транспортларининг тарифларига; чакана нархларга; аҳолига хизмат кўрсатиш тарифларига; экспорт ва импорт нархларига. саноат маҳсулотларининг улгуржи нархлари ўз навбатида икки турга бўлинади: корхонанинг улгуржи ...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (294,0 KB). "narxning ko'rinishlari va tasnifi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: narxning ko'rinishlari va tasni… PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram