tajiab ba takjiw@

PPT 42 стр. 2,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 42
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1. талаб ва таклиф тушунчаси ва бозор механизми 2.талаб ва таклиф ўзгариши 3. талаб ва таклиф функциялари талаб икки турга бўлинади: якка талаб ва бозор талаби. ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. бир қанча истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ёки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади. товар ва хизматларнинг маълум турига истеъмолчининг маълум вақтда нархларнинг мавжуд даражасида сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи талаб дейилади. якка талаб ўзгармаган ҳолда ушбу товар нархининг ўзгариши билан товарга бўлган талаб ҳажми ўзгариши мумкин ва бу талаб ҳажмининг ўзгариши деб аталади ҳамда талаб эгри чизиғидаги мос нуқта ўзгаришида намоён бўлади. нарх даражаси ва сотиб олинадиган товар миқдори ўртасида бўладиган тескари боғлиқлик талаб қонуни дейилади. якка талаб ўзгаришига таъсир этувчи омиллар: харидорларнинг даромадлари; тўлдирувчи ёки ўрнини босувчи товарлар нархининг ўзгариши; харидорлар сони ва ёши; харидорларнинг диди, одатлари, …
2 / 42
технологияси, (технология даражасининг ўсиши, таклиф чизиғини ўнгга силжитади, нима учун деганда, янги технология ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва ишлаб чиқарувчи берилган нархда кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади); ресурслар нархи (ресурслар нархи ошганда, ишлаб чиқариш харажатлари ошади, натижада берилган нархда ишлаб чиқарувчи камроқ маҳсулот ишлаб чиқариб, таклиф қилади, натижада таклиф чизиғи чапга силжийди, ресурслар нархи камайганда, юқоридаги ҳолатнинг акси бўлади, яъни таклиф ошади, натижада таклиф чизиғи ўнгга силжийди); ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар сони ошганда (ишлаб чиқарувчилар сонининг ошиши, умумий таклиф чизиғини ўнгга силжитади); солиқлар ва дотациялар (солиқнинг ортиши натижасида, таклиф қилинадиган маҳсулот миқдори камаяди, шу сабабли таклиф чизиғи чапга силжийди; дотация берилганда юқоридагининг акси бўлади, яъни таклиф чизиғи ўнгга силжийди). бозор талаби алоҳида бозордаги истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари йиғиндиси билан аниқланади. бозор талаби чизиғи эса маълум бзордаги истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари чизиқларини қўшиш орқали олиниши мумкин. фараз қилайлик, озиқ-овқат бозорида (масалани соддалаштириш учун) учта а, б ва в истеъмолчилар ҳаракат қилади …
3 / 42
2 p, сўм q озиқ-овқат, бирликда бозор талаби истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари чизиқлари тўғри чизиқлардан иборат бўлгани билан бозор талаб чизиғи ҳам тўғри чизиқдан иборат бўлиши шарт эмас. нима учун деганда, юқори нархларда баъзи бир истеъмолчилар товарни сотиб олмаслиги ҳам мумкин ёки улар ҳар хил миқдорда сотиб олиши мумкин. яна шуни таъкидлаш лозимки, истеъмолчилар талабларига таъсир қилувчи барча омиллар бозор талабига ҳам таъсир қилади. масалан, истеъмолчилар сонининг ошиб бориши бозор талаб чизиғини ўнгга, тепага силжитади ёки бўлмаса, истеъмолчилар даромадларини ортиши, уларнинг озиқ-овқатга бўлган талабини оширади. бу ўз навбатида бозор талаб чизиғини ўнгга-тепага силжишига олиб келади. умуман олганда, бозор талабини аниқлашда ҳар хил демографик гуруҳларга қарашли истеъмолчилар талабларини йиғишга, ҳар хил ҳудудларда яшовчи истеъмолчилар талабларини йиғишга тўғри келади. масалан, музқаймоққа бўлган бозор талаби ўрганилганда ёш болалар талаби, ўсмирлар талаби, аёллар талаби, нафақахўрлар талаби тўғрисидаги ахборотларни олишга ва уларни жамлашга тўғри келади. худди шу масалани ҳудудлар бўйича аниқлаш ҳам мумкин. таклиф ва талабни …
4 / 42
анақа ишлаб чиқариш нархида товарнинг бозорда сотилиши мумкинлигини кўрсатади. таклиф чизиғи қанча юқорига кўтарилса, шунча нарх юқори бўлади ва шунга кўп фирмалар маҳсулот ишлаб чиқариб, сотиш имкониятига эга бўладилар. талаб чизиғи (demand) истеъмолчиларнинг берилган нархларда қанча миқдорда маҳсулот сотиб олиш мумкинлигини билдиради. талаб чизиғининг пастга кетиши, истеъмолчиларнинг нарх қанча паст бўлса, улар шунча кўп маҳсулот сотиб олишини англатади. паст нархлар, харидорларга янада кўпроқ миқдорда товарлар сотиб олишига ҳамда илгари сотиб олаолмаётган истеъмолчиларга эса ҳозир у товарни сотиб олишга имкон яратади. талаб ва таклиф чизиқлари, рақобатлашган ишлаб чиқарувчиларга берилган нархларда қанча миқдорда маҳсулот сотиши мумкинлигини ва истеъмолчиларга эса берилган нархларда қанча миқдорда маҳсулот сотиб олишини кўрсатиб беради. аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, талаб билан таклиф нархдан ташқари бошқа шароитларга ҳам боғлиқдир. p нарх s p1 p2 q маҳсулот миқдори q2 q1 хом ашё нархининг камайиши, маҳсулотга бўлган харажатнинг камайишига олиб келади, харажатнинг камайиши эса, ишлаб чиқариш самарасини оширади ва кўпроқ фойда …
5 / 42
жиган, мувозанат нуқта дан га тушган, умумий ишлаб чиқариш ҳажми дан гача ошган. маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари қанча кам бўлса, у шунча маҳсулот нархини пасайтиришга ва маҳсулотни кўпроқ сотишга олиб келади. ўз-ўзидан равшанки, фан техника тараққиёти асосида бошқаришни такомиллаштириш натижасида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, иқтисодий ўсишнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучидир. энди, истеъмолчилар даромадини ошишининг талабга таъсирини ўрганиш учун, қуйидаги 2.9-расмни қараймиз. p нарх d p1 p2 q маҳсулот миқдори q2 q1 маълумки, истеъмолчилар даромади юқори бўлса, улар товарларни сотиб олиш учун кўпроқ пул ажратади. агар бозор нархи ўзгармас бўлганда истеъмол қилинадиган маҳсулот миқдори, масалан дан га ўсишини кузатиш мумкин. бу силжиш бозор нархи қандай бўлишидан қатъий назар амалга ошади, шунинг учун талаб чизиғи ўнгга қараб силжийди. расмда бу силжиш дан га силжиши каби акслантиради. иккинчи томондан, истеъмолчининг реал даромади ошса, у миқдордаги товарни юқорироқ нархда, масалан, нархда ҳам сотиб олади, яъни даромади ошмаганда товарни нархда сотиб олса, реал даромади ошса, у …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 42 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "tajiab ba takjiw@"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1. талаб ва таклиф тушунчаси ва бозор механизми 2.талаб ва таклиф ўзгариши 3. талаб ва таклиф функциялари талаб икки турга бўлинади: якка талаб ва бозор талаби. ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. бир қанча истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ёки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади. товар ва хизматларнинг маълум турига истеъмолчининг маълум вақтда нархларнинг мавжуд даражасида сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи талаб дейилади. якка талаб ўзгармаган ҳолда ушбу товар нархининг ўзгариши билан товарга бўлган талаб ҳажми ўзгариши мумкин ва бу талаб ҳажмининг ўзгариши деб аталади ҳамда талаб эгри чизиғидаги мос нуқта ўзгаришида на...

Этот файл содержит 42 стр. в формате PPT (2,1 МБ). Чтобы скачать "tajiab ba takjiw@", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: tajiab ba takjiw@ PPT 42 стр. Бесплатная загрузка Telegram