talab va taklif tushunchasi va bozor mexanizmi

PPT 40 стр. 2,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 40
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1. талаб ва таклиф тушунчаси ва бозор механизми 2.талаб ва таклиф ўзгариши 3. талаб ва таклиф функциялари талаб икки турга бўлинади: якка талаб ва бозор талаби. ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. бир қанча истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ёки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади. товар ва хизматларнинг маълум турига истеъмолчининг маълум вақтда нархларнинг мавжуд даражасида сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи талаб дейилади. якка талаб ўзгармаган ҳолда ушбу товар нархининг ўзгариши билан товарга бўлган талаб ҳажми ўзгариши мумкин ва бу талаб ҳажмининг ўзгариши деб аталади ҳамда талаб эгри чизиғидаги мос нуқта ўзгаришида намоён бўлади. нарх даражаси ва сотиб олинадиган товар миқдори ўртасида бўладиган тескари боғлиқлик талаб қонуни дейилади. якка талаб ўзгаришига таъсир этувчи омиллар: харидорларнинг даромадлари; тўлдирувчи ёки ўрнини босувчи товарлар нархининг ўзгариши; харидорлар сони ва ёши; харидорларнинг диди, одатлари, …
2 / 40
лоҳида бозордаги истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари йиғиндиси билан аниқланади. бозор талаби чизиғи эса маълум бзордаги истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари чизиқларини қўшиш орқали олиниши мумкин. фараз қилайлик, озиқ-овқат бозорида (масалани соддалаштириш учун) учта а, б ва в истеъмолчилар ҳаракат қилади дейлик. қуйидаги жадвалда ҳар бир истеъмолчининг берилган нархларда озиқ-овқатга бўлган талаби келтирилган. истеъмолчилар, озиқ-овқат бирликда нархи, р = 1$ а б в умумий бозор талаби, бирликда 1 4 6 8 18 2 3 5 7 15 3 2 4 6 12 4 1 3 5 9 5 0 2 4 6 қуйидаги расмда ушбу истеъмолчиларнинг талаб чизиқлари ва бозор талаб чизиғи келтирилган. бозор талаби чизиғи ҳар бир истеъмолчининг берилган нархлардаги талабларини қўшиш орқали ҳосил қилинган. бозор талаби чизиғининг ҳар бир нуқтаси берилган нархда учта истеъмолчи учун қанча озиқ-овқат бирлиги кераклигини кўрсатади. масалан, нарх 3 сўм бўлганда, бозор талаби 12 бирлик бўлиб, у а, б ва в истеъмолчиларнинг нарх 3 сўм бўлгандаги талаблари йиғиндисига …
3 / 40
и ўрганилганда ёш болалар талаби, ўсмирлар талаби, аёллар талаби, нафақахўрлар талаби тўғрисидаги ахборотларни олишга ва уларни жамлашга тўғри келади. худди шу масалани ҳудудлар бўйича аниқлаш ҳам мумкин. таклиф ва талабни иқтисодий нуқтаи назардан таҳлил қилиш, жуда кўп ва кенг муаммоларни ҳал қилишда универсал восита бўлиб хизмат қилади. бунда қуйидагилар кириши мумкин: жаҳондаги иқтисодий шароитлар ўзгаришининг маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг самарадорлигига таъсири; нархларни назорат қилиш бўйича давлат томонидан кўриладиган чора-тадбирларни баҳолаш; иқтисодий рағбатлантириш ва минимал иш ҳақини белгилаш; солиқларнинг, субсидияларнинг, импортга қўйиладиган пошлинанинг, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятининг чегаралашларнинг умумий иқтисодиётга таъсири ва ҳоказо. s p p1 q q2 q0 q1 e d p0 p2 ортиқча маҳсулот тақчиллик талаб ва таклиф чизиқлари, рақобатлашган ишлаб чиқарувчиларга берилган нархларда қанча миқдорда маҳсулот сотиши мумкинлигини ва истеъмолчиларга эса берилган нархларда қанча миқдорда маҳсулот сотиб олишини кўрсатиб беради. аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, талаб билан таклиф нархдан ташқари бошқа шароитларга ҳам боғлиқдир. p нарх …
4 / 40
дейилади. ўзгармас таклиф эгри чизиғидаги бирор нуқтадан пастга ёки юқорига қараб ҳаракат қилишга таклиф миқдорининг ўзгариши дейилади. p нарх s d m1 p1 m3 p3 q маҳсулот миқдори q3 q1 расмда таклиф чизиғидан га силжиган, мувозанат нуқта дан га тушган, умумий ишлаб чиқариш ҳажми дан гача ошган. маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари қанча кам бўлса, у шунча маҳсулот нархини пасайтиришга ва маҳсулотни кўпроқ сотишга олиб келади. ўз-ўзидан равшанки, фан техника тараққиёти асосида бошқаришни такомиллаштириш натижасида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, иқтисодий ўсишнинг муҳим ҳаракатлантирувчи кучидир. энди, истеъмолчилар даромадини ошишининг талабга таъсирини ўрганиш учун, қуйидаги 2.9-расмни қараймиз. p нарх d p1 p2 q маҳсулот миқдори q2 q1 маълумки, истеъмолчилар даромади юқори бўлса, улар товарларни сотиб олиш учун кўпроқ пул ажратади. агар бозор нархи ўзгармас бўлганда истеъмол қилинадиган маҳсулот миқдори, масалан дан га ўсишини кузатиш мумкин. бу силжиш бозор нархи қандай бўлишидан қатъий назар амалга ошади, шунинг учун талаб чизиғи ўнгга қараб силжийди. расмда …
5 / 40
и вақтда иқтисодчилар иқтисодий жараёнларни ўрганишда модел тушунчасидан кенг фойдаланмоқдалар. модел деганда, иқтисодий жараённинг схемаси, лойиҳаси, математик формулалар билан ифодаланиши тушунилади. бу ерда кенгроқ ишлатиладиган моделлардан бири иқтисодий-математик моделлардир. иқтисодий математик моделлар, иқтисодий жараёнларнинг миқдорий муносабатларини функция, тенглама, тенгсизликлар орқали ифодалайди. агар функция битта боғлиқ ўзгарувчи билан, битта эркин ўзгарувчи ўртасидаги боғлиқликни ифодаласа, унга бир ўзгарувчили функция дейилади ва у қуйидагича ёзилади: агар функцияда эркин ўзгарувчилар сони -та бўлса, , у ҳолда ўзгарувчили функцияни оламиз: бир ўзгарувчили функцияга мисол сифатида нархга боғлиқ бўлган талаб функциясини қараш мумкин: бу ерда: - талаб миқдори; - бир бирлик маҳсулот нархи. талаб функцияси маҳсулот нархи p бўлганда, истеъмолчи қанча максимал миқдорда маҳсулот сотиб олиши мумкинлигини кўрсатади. нарх ошганда, талаб миқдори камаяди. масалан, ўқувчи дафтарига бўлган талаб ва дафтар нархи ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги жадвалда берилган. бу жадвалдаги талаб q билан нарх p ўртасидаги боғлиқлик, тескари боғлиқликдир. нима учун деганда, нарх (аргумент) ўсиши билан талаб миқдори …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 40 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "talab va taklif tushunchasi va bozor mexanizmi"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1. талаб ва таклиф тушунчаси ва бозор механизми 2.талаб ва таклиф ўзгариши 3. талаб ва таклиф функциялари талаб икки турга бўлинади: якка талаб ва бозор талаби. ҳар бир истеъмолчининг, яъни алоҳида шахс, оила, корхона, фирманинг товарнинг шу турига бўлган талаби якка талаб дейилади. бир қанча истеъмолчиларнинг шу турдаги товар ёки хизматга бўлган талаблари йиғиндиси бозор талаби дейилади. товар ва хизматларнинг маълум турига истеъмолчининг маълум вақтда нархларнинг мавжуд даражасида сотиб олишга қодир бўлган эҳтиёжи талаб дейилади. якка талаб ўзгармаган ҳолда ушбу товар нархининг ўзгариши билан товарга бўлган талаб ҳажми ўзгариши мумкин ва бу талаб ҳажмининг ўзгариши деб аталади ҳамда талаб эгри чизиғидаги мос нуқта ўзгаришида на...

Этот файл содержит 40 стр. в формате PPT (2,0 МБ). Чтобы скачать "talab va taklif tushunchasi va bozor mexanizmi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: talab va taklif tushunchasi va … PPT 40 стр. Бесплатная загрузка Telegram