ҳуқуқ презумпциялари (курс иши)

DOC 150,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
презумпциялари (курс иши).doc ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги мундарижа кириш.......................................................................................................... 1 i боб. ҳуқуқ презумпциялари 3 1.1 ҳуқуқ тарихидаги презумпция ва фикциялар 10 1.2 ҳуқуқдаги презумпция тушунчаси ва турлари ii боб. ҳуқуқдаги фикциялар 2.1 ҳуқуқдаги фикция тушунчаси ва мазмуни 14 16 2.3 айбсизлик презумпцияси хулоса........................................................................................................ 20 фойдаланилган адабиётлар рўйҳати................................. 22 кириш ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидан боришини эълон қилди. бу борада республикамиз президенти и.а.каримов шундай дейди: «барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга асосланган кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш пировард мақсад бўлиб қолиши керак. шундай жамиятгина ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, унинг ҳуқуқлари ва эркинлигини кафолатлаши, миллий анъаналар ва маданият қайта тикланишини, шахс сифатида инсоннинг маънавий-ахлоқий камол топишини таъминлаши мумкин... ўзбекистон - келажаги буюк давлат. бу - мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. бу - инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир» . барчамизга …
2
омонидан ўзлаштирилиши, балки ҳуқуқ деганда уни кўпроқ субъектив маънода тушунадиган оддий фуқаролар учун ҳам ҳаётий эҳтиёж ҳисобланади. бугунги кунда республикамизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида ислоҳотлар амалга оширилмоқда. ҳуқуқий демократик давлатнинг энг муҳим белгилари бўлган ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ва юксак даражадаги ҳуқуқий онг ва маданиятга эга бўлган шахсларни табиялаш-бу ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этмоғи лозим. ўзбекистонда мустақилликка эришилгандан сўнг ҳуқуқшунослик соҳасида кўплаб изланишлар олиб борилди, жумладан собиқ иттифоқ даврида ҳуқуқ моҳияти ва мазмунига оид бўлган илмий-назарий қарашлар тубдан ўзгарди ва инсон, жамият, давлат муносабатларининг ҳамоҳангликдаги мавжуд бўлишига оид янгича ёндашувлар пайдо бўлди. юриспруденция соҳасида ҳуқуқ масаласини кўплаб ўзбек ва рус олимлари тадқиқ қилишди ва илмий фаолиятларини давом эттирмоқдалар, ўзбек олимлари: проф.ю.ф.д.з.м.исломов, проф.ю.ф.д.х.б.бобоев, проф.ю.ф.д.а.х.саидов, проф.ю.ф.д.а.а.азизхўжаев, проф.ю.ф.д. м.м.файзиев, проф.ю.ф.д.х.т.одлқориев, проф.ю.ф.д.у.таджиханов, ю.ф.д. с.м.адилхўжаева, ю.ф.н.доц.м.а.ахмедшаева, ю.ф.н.доц.н.с.сабуров, ю.ф.н.доц.м.к.нажимов, ю.ф.н.доц.м.а.ҳамидова, ю.ф.н.доц.ф.п. хайитбоев, ю.ф.н.о.о.хусанбоев, рус олимлари: проф.ю.ф.д. з.м.черниловский, проф.ю.ф.д.и.зайцев, проф.ю.ф.д.м.и.байтин, проф.ю.ф.д.в.н.кудрявцевлардир. аммо, ҳуқуқдаги презумция ва фикциялар масаласи алоҳида мавзу сифатида ўзбекистонда тадқиқ этилмаган, шу …
3
юридик презумпциялар келиб чиқиш тарихига кўра латин ва рим ҳуқуқидан анча олдин пайдо бўлган. жамиятдаги тартиблар ва ўрнатилган қоидаларга амал қилмаслик оқибатида қонунни билиш презумпцияси келиб чиққан. уларни номологик презумпция деб аташимиз мумкин (қонун билан танишиш) . жамиятда одат нормалари кишилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда ҳукмронлик қилиб турган бир пайтда мажбурий ва мажбурий бўлмаган ҳулқ-атвор мавжуд эди. муносабатларни тартибга солишга эҳтиёж туғилиши биланоқ жамоа томонидан қарор қабул қилинган ва сайланган вакиллар томонидан қонун шакллантирилган. ахиллес қалқонида (иллиада) акс этган суд жараёни шундан далолат берадики, қарорни муҳокама қилиш жараёни оммавий равишда амалга оширилган. ёзма қонунучиликнинг вужудга келиши билан бу соҳадаги шароит ўзгариши шарт эди аммо, билимсизлик, маълумотларнинг етиб бормаслиги, турар жойларнинг узоқлиги ва бошқа ҳодисалар бунга салбий таъсир кўрсатиб турган. айниқса бир неча асрлик одат нормалари ва аънаналарга ёзма қонунучилик зид келганда судялар кўпгина қийинчиликларга дуч келишган. муамони ҳал қилишнинг энг мақбул усули эса қонунларни (янги ва кодификация қилинган қонунларни) жамоатчилик …
4
қни билишга ўргатиш ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўлган. қадимги афинада ёшлар томонидан фуқаролик қасамёдини қабул қилишда қонунларни ҳурмат қилиш, ўрганиш ва ҳимоя қилиш мажбурий тартиб бўлган; римда xii жадвал қонунларини билиш фуқаролик лаёқатига эга бўлиш учун, биринчи босқич имтиҳони ҳисобланган. ушбу ҳодисалар оқибатида барча ҳуқуқий тизимларда “қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди” деган қоиданинг мустаҳкамланишига олиб келди. номологик презумпциянинг ривожланиши ва мустаҳкамланиши мантиқий табиий жараён ҳисобланади. қадимий тарихдан билишимиз мумкинки, турли сабаб ва оқибатлар таъсирида қонунни билиш ҳодисаси таркиб топиб келди. xii жадвал қонунларининг рим ҳуқуқида кодификация қилиниши плебснинг талаби билан амалга ошиб ҳалқлар ҳуқуқининг вужудга келишига(милоддан аввалги v аср ўрталаригача), қонунларни қўллаш, татбиқ қилиш ва шарҳлаш, патрицийларнинг ўз ҳуқуқларини англаш орқали номологик презумциянинг аҳамияти ошиб борган. бошқа бир ҳолатларда ҳуқуқни билиш (ўрта асрларда худди япониядагидек) судьялар ва бошқарув хизматчиларининг мажбурий бурчи ҳисобланган. вақт ўтиши билан жамиятда маълум социал ёки мансаб мавқеини эгаллаган шахс презумпциянинг аҳамиятини англай борган. ҳар бир …
5
ила бошлади. масалан,ҳар қандай ҳуқуқ ва эркинликларни чеклайдиган қонун камроқ тарғиб қилиниши, либерал ғояларга асосланган қонун эса аксинча кўпроқ тарғиб қилиниши лозим. аммо, савол туғилади ушбу йўналишдаги қонунларни тарғиб қилиш презумпциянинг аҳамиятини оширмасмикан? давлат институтлари ҳуқуқий ҳолатининг мустаҳкамланиши билан ҳуқуқни талқин қилиш давлат органлари функциясига айлана борган,улар томонидан қонунларни презумциявий моҳиятини талқин қилишнинг аниқ шакллари суд томонидан олиб борилган жараёнларда кўришимиз мумкин: милоддан аввалги 90 йилларда рим судялари томонидан компонийнинг қуйидагича сўзлардан иборат васиятномаси кўриб чиқилган “агар мен ўғил фарзанд кўрсам ва у вояга етмасдан оламдан ўтса, курий менинг меросхўрим бўлишини ҳоҳлайман”. шундай бўлдики беванинг ҳомиладорлиги соғлиги ёмонлиги туфайли шубҳа остида эди ва бу ҳолатда марҳумнинг яқин қариндоши марк компоний даъво билан судга мурожаат қилди. ушбу жараён цицероннинг ораторлик саънати ҳақидаги ишларида келтириб ўтилган . ушбу иш бўйича машҳур рим юристлари красс ва сцевола адвокат сифатида иштирок этишиб ўз фикрларини билдиришган яъни сцевола васият мазмунидан келиб чиқиб ёзилган қоидалар тарафдори …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳуқуқ презумпциялари (курс иши)" haqida

презумпциялари (курс иши).doc ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги мундарижа кириш.......................................................................................................... 1 i боб. ҳуқуқ презумпциялари 3 1.1 ҳуқуқ тарихидаги презумпция ва фикциялар 10 1.2 ҳуқуқдаги презумпция тушунчаси ва турлари ii боб. ҳуқуқдаги фикциялар 2.1 ҳуқуқдаги фикция тушунчаси ва мазмуни 14 16 2.3 айбсизлик презумпцияси хулоса........................................................................................................ 20 фойдаланилган адабиётлар рўйҳати................................. 22 кириш ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидан боришини эълон қилди. бу борада республикамиз президенти и.а.каримов шундай дейди: «барқарор бозор и...

DOC format, 150,0 KB. "ҳуқуқ презумпциялари (курс иши)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.