narhlashish

PPTX 44 стр. 516,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 44
презентация powerpoint мавзу:"нархлаштириш” фанининг предмети. нарх иқтисодий категория сифатида. режа 1.ўқув фанининг долзарблиги ва фаннинг мақсад, вазифалар. 2. нарх тушунчаси ва унинг моҳияти, қиймат тушунчаси. 3.нарх турлари. 4.нарх назарияси. бозор ва бозор муносабатлари. 5.нархнинг функциялари. 6.нарх тамойиллари. 1.ўқув фанининг долзарблиги ва фаннинг мақсад, вазифалар. “нархлаштириш” фани истеъмол бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштиришга, корхоналарда ишлаб чиқариладиган истеъмол товарлар, буюмларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда нархларни у ёки бу хилини тўғри белгиланиши, улар ҳисобини оқилона ташкил этишга муҳим аҳамият касб этади. фан хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уни “корхоналар молияси”, “молиявий бизнес режа”, “солиқлар ва солиққа тортиш”, “маҳсулот таннархини калкуляциялаш”, уларни ҳисобини ташкил этишга оид фанларни тўлиқ ўрганиш улар доирасида мустақил фикрлар чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун мутахассисларга қўл келади. фаннинг мақсад ва вазифалари фаннинг вазифаси – уни ўрганувчиларга: ўтиш даврида нарх иктисодий категория сифатида. бозор нархлаштирилишига утиш ва нархнинг киймат асослари нархни шакллантирувчи омиллар нархлаштиришда харажатларнинг турлари. нарх ва талабнинг узаро богликлиги. нарх ва …
2 / 44
одаси. нарх - бу товар нафлилиги тан олинганда унинг қийматининг пулда ифодаланиши, қийматнинг бозорда намоён бўлиш шакли. қиймат – бу харидорнинг маҳсулотдан кўрган фойдаси, фойдаланиш даражаси. нарх – маҳсулот сифатининг индикатори сифатида. бозор нархларининг асосий хусусияти - уларнинг доимо ўзгариб туриш қобилиятидир. бу табиийдир, чунки нархлар талаб ва таклифни ўзаро боғловчи воситадир. бизга маълумки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳаракатчандир. бу товарнинг бозордаги ҳаракатини товар ҳаётийлик даврининг турли босқичларини тартибга солиш ва бошқаришни, бозорга янги истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш воситаларини киритишни, эскирган моделларни бозордан сиқиб чиқаришни таъминлайди. нархлар ҳеч қачон сабабсиз ўзгармайди. масалан бирор камчилиги бўлган ва маънавий эскирган товарлар пасайтирилган баҳоларда, ҳаттоки, туширилган баҳолар, деб аталувчи нархларда сотилади. юқори нархлар эса юқори сифатли, янги истеъмол қобилиятига эга бўлган товарларга ўрнатилади. ривожланган иқтисодиётга эга бўлган мамлакатларда маркетингдаги нархни ташкил қилиш муаммоларини фақатгина асосий стратегик ёндашишларигина ишлаб чиқилиши бежиз эмас, чунки нархларнинг ўзи фақат бозор субектлари: саноат ва савдо фирмалари, корхоналари …
3 / 44
рх товар сифатини паст нархга қараганда кўпроқ кафолатлайди. нарх харид жараёнида истеъмолчи учун бир ўлчовли маълум кўрсаткич бўлиб хизмат қилади. маҳсулот нарх билан солиштирилади. бир истеъмол эҳтиёжини қондирувчи бир неча фирманинг маҳсулоти харидор томонидан солиштирилади, сўнгра харид ҳақида қарорлар қабул қилинади товар нархи сотувчи орқали харидорга етиб борадиган сигнал бўлиб ҳисобланади. рекламада товар нархи кўрсатилмайди. нарх бажарадиган баъзи бир вазифаларни кўриб чиқамиз: аввало, нархлар ишлаб чиқариш ва истеъмолдаги ўзгаришлардан хабар беради. масалан, пояфзалга бўлган талаб бирон бир сабабга кўра кўпайиб бораяпти, деб фараз қилайлик. бу ҳол пояфзал дўконлари эгаларига, пояфзаллар учун юқорироқ нарх қўйиш имконини беради. иккинчи томондан, сотувчилар пояфзал фабрикаларига қўшимча буюртмалар берадилар, чунки уларни кўпроқ сотиш уларнинг даромадларини оширади. фабрикани айнан пояфзал ишлаб чиқаришдан манфаатдор қилиш учун уларга пояфзал дўконларининг эгалари илгаригига қараганда баландроқ нарх таклиф қилишлари лозим. фабрикалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ҳар хил чарм ва унинг ўрнини босувчи бошқа ресурсларни кўпроқ сотиб олишлари, шунингдек, қўшимча ишчи …
4 / 44
ганлигига бир хилда қарайди. нархларнинг бошқа муҳим вазифаси - ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчини рағбатлантиришдир. бизнинг мисолимизда пояфзалга талабнинг ортиши уларни ишлаб чиқаришни кўпайтиришга рағбатлантиради. лекин бу хомашё материалларини, хуллас, ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур ҳамма нарсаларни харид қилиш, кўпайтиришни талаб этади. пояфзалнинг нархи баландроқ бўлганда пояфзал фабрикалари эгаларига ўз даромадларини янада ошириш имконини беради. шуниси ҳам муҳимки, нархлар механизми ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини кўпайтиришгина эмас, ишлаб чиқаришнинг энг тежамли усулларини ишлашни ҳам рағбатлантиради. пояфзал ишлаб чиқарувчиларнинг даромади сотишдан тушган пул билан ишлаб чиқариш харажатлари ўртасидаги тафовутдан иборат бўлганлиги сабабли энг кам харажат қилган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш улар учун фойдали бўлади. пояфзал ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган чармнинг бирон хили борган сайин камёб ва қиммат бўлиб боради, деб фараз қилайлик. бу ҳол уни тежашга ва уни ўрнини боса оладиган арзонроқ материални излашга рағбатлантиради. нархларнинг учинчи вазифаси иккинчиси билан чамбарчас боғлиқ. бу даромадларнинг тақсимланишидир. товар ишлаб чиқариш шароитида хўжалик фаолияти иштирокчилари оладиган даромадлар …
5 / 44
стеъмол қийматни яратиш учун, нормал шароитда, жамиятдаги ўртача қобилият ва меҳнат интенсивлигида сарфланган умумий меҳнатнинг миқдоридир. сарфланган ижтимоий зарурий меҳнатнинг миқдорини аниқлаш жуда мураккаб ва оғир жараён ҳисобланади. нарх иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи куч, восита ёки инструмент ролини ўйнайдиган иқтисодий, тарихий, ижтимоий категориядир. нарх тушунчаси оддий олди-сотди (т-т) жараёни, меҳнат тақсимотини чуқурлашиши натижасида айирбошлаш «т-п-т» ёки «т-п» жараёнларига айрибошлаш жараёнини ажралиши натижасида вужудга келган. пул шундай товар – воситачи ролини ўйнайдиган категория сифатида келган. пул инсониятни ўз тараққиётида яратган энг йирик кашфиётлардан биридир. тарихдан маълумки (пул тарихи 3000 йилалрга тенг) товар айрибошлашда умумий эквивалентлик ролини дастлаб «товар-пул» яъни қимматбаҳо металлар қўйилмаси (эрамиздан олдинги vii асргача) бажарган, кейинчалик «танга – пул» - «тангалар» (эрамиздан олдинги vii асрдан - хiх эрамиздаги асргача) ўйнаган, 3 ундан сўнг «қоғоз пуллари» «банкнотлардан» (ҳозирги кунгача ва ниҳоят хх асрни ўртасидан) «электрон пул», «карточкалар» қоғоз пуллари билан параллел ҳаракат қилиб келмоқда. пулнинг тарихини келтиришимиздан мақсад нархнинг тарихини аёнлаштиришдан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 44 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "narhlashish"

презентация powerpoint мавзу:"нархлаштириш” фанининг предмети. нарх иқтисодий категория сифатида. режа 1.ўқув фанининг долзарблиги ва фаннинг мақсад, вазифалар. 2. нарх тушунчаси ва унинг моҳияти, қиймат тушунчаси. 3.нарх турлари. 4.нарх назарияси. бозор ва бозор муносабатлари. 5.нархнинг функциялари. 6.нарх тамойиллари. 1.ўқув фанининг долзарблиги ва фаннинг мақсад, вазифалар. “нархлаштириш” фани истеъмол бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштиришга, корхоналарда ишлаб чиқариладиган истеъмол товарлар, буюмларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда нархларни у ёки бу хилини тўғри белгиланиши, улар ҳисобини оқилона ташкил этишга муҳим аҳамият касб этади. фан хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уни “корхоналар молияси”, “молиявий бизнес режа”, “солиқлар ва солиққа тортиш”, “маҳсулот таннархини кал...

Этот файл содержит 44 стр. в формате PPTX (516,6 КБ). Чтобы скачать "narhlashish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: narhlashish PPTX 44 стр. Бесплатная загрузка Telegram