kichik biznes va tadbirdkorlik iqtisodiyoti

PPTX 10 sahifa 142,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
презентация powerpoint 1-мавзу. кичик бизнес ва тадбиркорлик иқтисодиётининг моҳияти ва мазмуни режа 1.1. кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни 1.2. кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари 1.3. кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар 1.4. кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг иқтисодий мақсади ва вазифалари хулоса адабиётлар рўйхати маърузачи: самиси “рақамли иқтисодиёт” кафедраси доценти в.б. азизкулов бахтиёр хушвактович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори 1.1. кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдир. хўш, «тадбиркор», «тадбиркорлик» тушунчалари қандай мазмунга эга ва нимани англатади? бу тушунчаларни ҳозирги маъносида биринчи бўлиб хvii аср охири ва хviii аср бошларида инглиз иқтисодчиси ри­чард кантилон қўллаган эди. унинг фикрича, тадбиркор таваккалчилик шароитида фаолият кўрсатувчи кишидир. шу боисдан у ер ва меҳнат омилини иқтисодий фаровонликни белгилаб берувчи бойлик манбаи деб билган. кейинчалик, хviii …
2 / 10
л эгаси. у муайян тижорат ғоясини амалга ошириб, даромад олиш учун таваккалчилик билан иш бошлайди, чунки капитални бирор-бир ишга сарфлаш доимо таваккалчилик билан боғлиқдир. тадбиркорликдан олинган даромад, а.смит фикрича, шахсий таваккалчилик учун олинган мукофот. тадбиркор ишлаб чиқаришни ўзи режалаштиради, ташкил этади, ишлаб чиқариш фаолияти натижаларига эгалик қилади. бу ишлар, ўз навбатида, бозор тизими билан боғлиқ. шу боис а.смит бизларни бозор тизимининг марказий механизми – рақобат механизми билан таништиради. ўз манфаатини кўзлаб юрган ҳар бир киши бозорда шу мақсад билан юрган кишиларга дуч келади. натижада, бозордаги ҳар бир ҳаракат қилувчи субъект рақобатчи таклиф қилган нархларга рози бўлади. шундай қилиб, тадбиркорлик – бу иқтисодий фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, унинг замирида мустақил ташаббус, жавобгарлик, тадбиркорлик ғоясига асосланган, фойда олишга йўналтирилган, мақсадга мувофиқ фаолият ётади. «тадбиркорлик» тушунчаси тадбиркорнинг энциклопедик луғатида қуйидагича таърифланади: тадбиркорлик – (ингл. ентерприсе) шахсий даромад, фойда олишга қаратилган фуқароларнинг мустақил фаолияти. бу фаолият ўз номидан, ўз мулкий масъулияти ва юридик шахснинг …
3 / 10
арзига ва у орқали товарларга бўлган талабига бевосита таъсир этади. ижтимоий шароит шахснинг ишга бўлган муносабатига ўз таъсирини ўтказади, бу эса, ўз навбатида, бизнес таклиф этаётган маошнинг миқдорига, меҳнат шароитига бўлган муносабатга таъсир этади. ақшнинг тадбиркорлик соҳасида кўп йиллар мобайнида қўллаб келаётган қонунлар тизими бунга мисол бўла олади. улардан бир нечасига эътибор берайлик (1.2.1-жадвал)[3]: [3]предпринимателство: учебник для вузов / под ред. проф. в.я.горфинкеля, проф. г.б.поляка, проф. в.а.швандара. – м.: банки и биржи, юнити, 2001. 18-бет. қонунлар қонунларнинг асосий моҳияти 1 2 трестларга қарши шерман қонуни (1890 й.) а) монополия ёки монополиялаштиришни тақиқлаш; б) штатлараро ёки ташқи савдони чеклашга қаратилган турли хилдаги шартнома, келишув ва бирлашмаларни таъқиқлаш. озиқ-овқат маҳсулотлари ва медицина препаратларининг сифатлилиги ҳақидаги қонун (1906 й.) штатлараро савдо-сотиққа қалбакилаштирилган ёки марка ёпиштирилмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш, сотишни тақиқлаш. бу қонун 1938 йилда озиқ-овқат, дори-дармон ва косметика воситалари ҳақидаги федерал қонунига алмаштирилди. 1958 ва 1962 йилларда унга жиддий ўзгартиришлар киритилди. федерал …
4 / 10
ол товарлар ўрами ва маркалашига қоида жорий этилиши ўрам ичида нима борлигини, ишлаб чиқарган шахс номини ва ўрам ичидаги нарсанинг аниқ миқдорини кўрсатишни талаб қилади. истеъмол товарларининг хавфсиз бўлишлиги ҳақидаги қонун (1972 й.) истеъмол товарларининг хавфсиз бўлиши билан боғлиқ муаммолар бўйича комиссия таъсис этилиши ва унга истеъмол товарларига нисбатан хавфсизлик стандартларини қўллаш ва ушбу стандартларга риоя қилмаслиги учун санксия қўллаш ваколати берилди. қарзларни виждонан ундириб олиш ҳақидаги қонун (1978 й.) қарзларни ундириб олишда одамларни қўрқитиш, таъқиб қилиш, аёвсизларча муносабатда бўлиш, туҳмат қилиш ноқонуний деб эълон қилинди. 1-жадвал. ақшда тадбиркорлик соҳасида узоқ йиллар мобайнида амал қилаётган қонунлар тизими 1.3. кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар ҳар қандай тадбиркорлик маълум бир ҳудудда: мамлакат, вилоят, шаҳар ёки қишлоқ миқёсида олиб борилади. тадбир­корлик фаолиятини самарали олиб бориш учун маълум бир ишчи муҳити бўлиши керак. бундай муҳит айрим ҳудудлар миқёсида мужассамланиб, ўзида ишбилармонлик функцияларини амалга оширишни мужассамлантирган. умумий ҳолда тадбиркорлик муҳити …
5 / 10
р омили тадбиркорнинг иш натижаларига асосий таъсир кўрсатади, деб бўлмайди. чунки, тадбиркорни кўпроқ тадбиркорлик муҳитини белгиловчи омил­ларнинг ўзаро боғлиқлиги қизиқтиради. 4. кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари ўзбекистонда кенг кўламли бозор ўзгаришларини амалга ошириш жараёнида мулкдор шахслар доираси кенгайиб бормоқда. мулкдор – моддий ва интеллектуал мулк объектларига эга бўлган, уларни тасарруф этиш ва улардан ўз хоҳишига қаратиб, шу жумладан даромад олиш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга жисмоний шахсдир. мулкдорлар синфи уч гуруҳдан иборат: - даромад келтирмайдиган ва шахсий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган мол-мулкка эга мулкдорлар; - шахсий истеъмолга мўлжалланган мол-мулк билан бир қаторда, қўшимча тадбиркорлик даромади ёки киритилган сармоядан даромад олиш учун фойдаланиладиган активлар (сармоя)га эга ўрта мулкдорлар; - йирик хусусий корхоналар, фирмаларга эга ва уларнинг фаолиятидан катта даромад оладиган йирик мулкдорлар. мулкдорлар синфини шакллантиришнинг асосий йўлларидан бири – бу тадбиркорликни, унинг кичик бизнес шакли ривожини таъминлаш катта аҳамиятга эга. аксиялаштириш кенг аҳоли оммасини мулкка эгалик қилишга жалб этишнинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kichik biznes va tadbirdkorlik iqtisodiyoti" haqida

презентация powerpoint 1-мавзу. кичик бизнес ва тадбиркорлик иқтисодиётининг моҳияти ва мазмуни режа 1.1. кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни 1.2. кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари 1.3. кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар 1.4. кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг иқтисодий мақсади ва вазифалари хулоса адабиётлар рўйхати маърузачи: самиси “рақамли иқтисодиёт” кафедраси доценти в.б. азизкулов бахтиёр хушвактович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори 1.1. кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдир....

Bu fayl PPTX formatida 10 sahifadan iborat (142,4 KB). "kichik biznes va tadbirdkorlik iqtisodiyoti"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kichik biznes va tadbirdkorlik … PPTX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram